2.23M
Категории: МедицинаМедицина ПолитикаПолитика

Ўзбекистон Республикаси Президиентининг 2023 йил 16-17 ноябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё
вилоятига ташрифи давомида аҳоли саломатлиги
кўрсатгичини яхшилаш борасида берилган топшириқлар
ижроси

2.

Ўзбекистон Республикаси Президиентининг 2023 йил 16-17 ноябр
кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган
топшириқлар
2024 йил якунига қадар аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам
кўрсатишни маҳаллабай манзилли ва мақсадли таъминлашнинг янги тизимини Сурхондарё
тажрибасини жорий этиш;
“...тиббий ёрдамга муҳтож
аҳолига маҳаллабай,
хонадонбай, фуқаробай ишни
ташкил этиш, ҳар бир
беморга индивидуал
амбулатор ва стационар
шароитда даволаш,
соғломлаштириш режаси
асосида тиббий хизмат
кўрсатиш зарур...”
Ш.Мирзиёев
Бунда: тиббий ёрдамга мухтож аҳолининг шакллантирилган тиббий рўйхати асосида
мақсадли хонадонбай тиббий кўриклар ташкил этиш;
маҳаллада фаолият кўрсатувчи ҳар бир тиббий бригада учун тиббий хизматга мухтож
аҳолининг касаллик турлари бўйича электрон рўйхатини шакллантириш;
ҳар бир бемор бўйича тиббий кўрик якуни билан индивидуал амбулатор ва стационар
шароитда даволаш ҳамда соғломлаштириш режасини шакллантириш;
тиббиёт муассасаларида беморларнинг касаллик турлари бўйича тўлақонли
даволанишини таъминлаш мақсадида дори воситаларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш;
вилоятнинг 724 та маҳалласида, 205 та тиббиёт муассасаларида ҳамда 237 та
маҳалла тиббиёт пунктларида фито-бурчаклар ташкил қилиш;
аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тушунчасини шакллантириш, жисмоний
фаолликни ошириш, шахсий гигиена кўникмаларини ҳосил қилиш шунингдек, қиз болаларни
оилага руҳий, жисмоний ва тиббий жиҳатдан тайёрлаш, репродуктив саломатликни
мустаҳкамлаш;
аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари тиббиёт ходимларининг фаолияти
самарадорлигини баҳолаш ва моддий рағбатлантиришда асосий мезон бўлиши кўзда тутиш

3.

Сурхондарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида амалга оширилаётган ишлар
• Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида штаб ташкил этилди;
• Штабга Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасидан масъул ходимлар бириктирилди, компьютер воситалари билан
таъминланди, ҳар бир туман/шаҳар тиббиёт бирлашмасига бевосита куратор сифатида вилоят даволашпрофилактика муассасалари масъул ходимлар белгиланиб, вертикал тизим бўйича “Тиббиёт бригадалари”
кесимида аҳолининг электрон рўйхати шакллантирилмоқда;
• 19 ноябрь куни шакллантирилган рўйхат асосида мақсадли хонадонбай тиббий кўриклар ташкил этиш,
маҳаллада фаолият кўрсатувчи ҳар бир “тиббиёт бригадаси” бўйича тиббий хизматга муҳтож аҳолининг касаллик
турлари бўйича электрон рўйхатини шакллантириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги IT med
мутахассисларига кўрсатмалар берилди;
• тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг электрон рўйхатини шакллантиришга туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
шахсан маъсул этиб белгиланди;
• туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларида уларнинг биринчи ўринбосарлари, координаторлари ва катта
ҳамшираларидан иборат туман/шаҳар штаблари ташкил этилди;
• туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилган штабларга:
• “тиббиёт бригадалари” фаолиятини маҳаллабай, хонадонбай, фуқаробай ташкил этиш;
• аҳолининг касаллик турлари бўйича электрон рўйхати шакллантириш ва индивидуал амбулатор ҳамда стационар
шароитда даволаш, соғломлаштириш режасини тузиш;
• ҳар бир “тиббиёт бригадаси” бўйича фуқароларнинг амбулатор ёки стационар шароитда даволаниш чоратадбирлари ва режа-графикларини ишлаб чиқиш ҳамда туман, вилоят, Республика даражасида даволанадиган фуқаролар
рўйхатини алоҳида шакллантириш;

4.

Сурхондарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида амалга оширилаётган ишлар
• ҳар бир бемор бўйича тиббий кўрик якуни билан индивидуал амбулатор ва стационар шароитда шакллантирилган даволаш
ҳамда соғломлаштириш режасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 13 октябрдаги 41сонли буйруғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар)
даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига кўра,
оилавий шифокорлик пункти, оилавий поликлиника, кўп тармоқли марказий поликлиника, туман/ шаҳар марказий
шифохоналарида даволанадиган беморлар учун бепул дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;
• тиббиёт муассасаларини, кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларга эга
эканлигини инвентаризациядан ўтказган ҳолда дори-дармон ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш
ҳамда рўйхатини шакллантириш;
• аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тушунчасини шакллантириш, жисмоний фаолликни ошириш, шахсий гигиена
кўникмаларини ҳосил қилиш шунингдек, қиз болаларни оилага руҳий, жисмоний ва тиббий жиҳатдан тайёрлаш, репродуктив
саломатлиги мустаҳкамлаш, бунда:
мактабгача, мактаб ва олий таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзи тушунчасини шакллантириш, жисмоний
фаолликни ошириш, шахсий гигиена кўникмаларини шакллантириш борасида ўқув дарсларини ташкил этиш ва бу борада
тарбиячи ва ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш чораларини кўриш;
• ҳар бир хонадонда истиқомат қилаётган аҳолини саломатлик ҳолатини кўрсатувчи “Хонадоннинг саломатлик паспорти”ни
ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш чораларини кўриш;
• тиббиёт бригадаларига бириктирилган аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини баҳоловчи индикаторларни ишлаб чиқиш
бўйича таклифлар бериш вазифаси топширилди.
• Вилоят штаби раҳбари бошчилигида ҳар куни соат 18:00 да амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий мониторинг йўлга
қўйилди;

5.

Ангор тумани “Қ.Тулаков” оилавий поликлиникасида амалга оширилган ишлар
• Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ангор
тумани “Қ.Тулаков” оилавий
поликлиникасида 1 та “тиббиёт
бригадаси” мисолида аҳоли
инвентаризация қилинди;
• Инвентаризация натижасида қуйидагилар
аниқланди:
• 3-”тиббиёт бригадаси” “Баҳор” маҳалла
фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат
қиладиган 2 297 нафар аҳолига бирламчи
тиббий-санитария ёрдамини кўрсатади.
• Ҳудудда 9 та кўча, 2 та мактаб, 2 та боғча,
1 масжид бор.

6.

Ангор тумани “Қ.Тулаков” оилавий поликлиникасида амалга оширилган ишлар

7.

Ангор тумани “Қ.Тулаков” оилавий поликлиникасида амалга оширилиши
режалаштирилаётган ишлар
• Ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра, поликлиника
оилавий шифокорлари , КТМП тор соҳа мутахассислари
томонидан “хонадонбай” тиббий кўриклар ўтказилади, унда:
- Кафолатланган пакет доирасида профилактик кўрикдан
ўтказилиб, ташхисига аниқлик киритилади;
- Оилавий шифокор ва тор соҳа мутахассиси билан бирга
индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади;
- Индивидуал соғломлаштириш режасига асосан патронаж
кузатув режаси ишлаб чиқилади;
- Кафолатланган пакет доирасида дори воситалари билан
таъминланади;
- Зарурат бўлганда туман шифохонаси, вилоят муассасаси,
республика муассасасида даволаш режаси ишлаб чиқилади;
- Гипертония касаллиги, қандли диабет, бронхиал астма, ЎСОК
билан диспансер назоратида турган беморлар учун ўз-ўзини
назорат қилиш кундалиги ишлаб чиқилиб, патронаж
ҳамширалар ва беморлар ўқитилади;
- Ҳар бир беморнинг ҳолати “тиббиёт бригадаси” томонидан
мунтазам кузатиб борилади;
- Электрон ахборот тизимида ҳар бир бемор маълумотлар

8.

Беморлар ва тиббиёт бригадалари
фаолияти самарадорлигини
баҳоловчи индикаторлар
Т\р
Индикаторлар
Беморлар учун:
1.
Ўз-ўзини назорат қилиш кундалигини юритилиши
2.
Вазн камайиши
3.
Гипертоник кризларнинг бўлмаслиги
4.
Гипертония касаллиги бўйича тез ёрдамга чақириқларнинг камайиши
5.
Асосий лаборатор кўрсаткичларининг яхшиланиши (қонда қанд, холестерин
миқдори)
6.
Парҳезга риоя қилиш (туз истеъмолини камайиши, ширин ичимликларни ичишнинг
камайиши)
«Тиббиёт бригадаси» учун:
1.
Гипертония касаллиги, Қандли диабет, бронхиал астма, ЎСОК бўйича шифохонага
госпитализациянинг камайиши;
2.
Гипертония касаллиги, Қандли диабет, бронхиал астма, ЎСОК асоратларининг
камайиши (инсульт, инфаркт, криз)
3.
Тез ёрдамга чақириқларнинг камайиши

9.

Сурхондарё 2030 йилда …
English     Русский Правила