2.03M
Категория: ПедагогикаПедагогика

“Талим асослари” фанига кириш, унинг объекти ва предмети

1.

ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
МАВЗУ: “ТАЛИМ АСОСЛАРИ” ФАНИГА КИРИШ,
УНИНГ ОБЪЕКТИ ВА ПРЕДМЕТИ
Маърузачи: Г.А.Гайназарова,

2.

РЕЖА
1. “Таълим асослари” фанига кириш, унинг
объекти ва предмети.
2. Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини
ривожлантиришнинг консептуал асослари.
3. Илғор хорижий тажрибалар асосида таълим
тизимини ислоҳ қилиш.

3.

“Таълим асослари” фанига кириш
Буюк ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон
шароитида мустақил фикрловчи ёшларнинг бўлиши
давр тақозосидир. Республикада олиб борилаётган
сиёсатнинг бош омилларидан бири ҳам теран
фикрловчи, мустақил дунёқарашга эга, иқтидорли
шахсларни камол топтириш ва тарбиялашдан
иборат.

4.

Таълим асослари фани ёш авлодга таълим
беришнинг моҳияти ва муаммоларини
ўрганадиган фандир. Ушбу фан дидактика
(таълим назарияси) ва тарбия назарияси фаннинг
муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади.

5.

Таълим асослари фани таълимнинг
моҳияти, қонунияти, тенденциялари ва
ривожланиш истиқболларини ўрганувчи фан
сифатида намоён бўлади.

6.

Барчамиз яхши англаб
олишимиз керакки,
ҳаётимизнинг бошқа
соҳаларидаги аҳвол, амалга
оширилаётган
ислоҳотларимизнинг
самарадорлиги, аввало, халқ
маънавиятининг тикланиши,
бой тарихий меросимизнинг
кенг ўрганилиши,
анъаналаримизнинг сақланиши
маданият ва санъат, фан ва
таълим ривожи билан узвий
боғлиқдир
Илм-фан, маданият ва маърифат
ҳар қандай мамлакат ва халқни
юксакликка кўтаради, унинг
тараққиётини таъминлайди,
келажагини олдиндан кўрсатиб
беради. Ўзбекистон
Республикасида жаҳоннинг
ривожланган мамлакатлари каби
таълим-тарбияни
ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Миллий
тарбия тизимини шакллантириш,
барча соҳаларда замонавий
ахборот технологияларини жорий
этиш ва ундан фойдаланиш учун
мустаҳкам замин яратилмоқда.

7.

Таълим – билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил
қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг
асосий воситаси. Таълим жараёнида маълумот олинади ва
тарбия амалга оширилади. Таълим тор маънода ўқитиш
тушунчасини англатади. Лекин у фақат турли типдаги ўқув
юртларида ўқитиш жараёнини эмас, оила, ишлаб чиқариш
ва бошқа соҳаларда маълумот бериш жараёнини ҳам
билдиради

8.

Таълимнинг мазмуни ва моҳияти
жамиятнинг моддий ва маданий
тараққиёти даражаси билан
белгиланади. Ижтимоий муносабатлар,
умумий маълумотга бўлган эҳтиёж,
кишиларнинг касбий тайёргарлиги,
таълим ҳақидаги педагогик ғояларга
қараб кишилик жамияти
тараққиётининг турли босқичларида
таълимнинг моҳияти, методи,
ташкилий шакллари ўзгариб борган.
Таълим жараёни таълим
берувчи – ўқитувчи ва
таълим олаётган ўқувчи
ёки талабалар
фаолиятининг йиғиндиси
ҳисобланади. Таълим ва
тарбия жараёнида шахснинг
сифатлари, дунёқараши,
қобилияти ўсади.

9.

Ўқувчиларга тарбия бериш уларга
таълим бериш билан мустаҳкам ва
яхлит бирликда амалга оширилади.
Аммо тарбиянинг ўз вазифаси,
мазмуни, шакл ҳамда услублари
мавжуд. Ўқув тарбиявий жараёнининг
узвийлиги мактаб олдига қўйилган энг
муҳим педагогик қоидалардан бири
ҳисобланади.
Таълим авлодлар
ўртасидаги маънавий
ворисликни таъминлайди.
Кишиларнинг ижтимоий
тарихий тажрибалари ёш
авлодга таълим орқали ўтади

10.

Таълим ҳақида турли назариялар мавжуд. Баъзи
назариялар таълимни жамиятнинг ижтимоий
иқтисодий тузилишига боғлиқ бўлмаган ҳодиса
сифатида баҳоласа, баъзиси таълимнинг синфий
характерга эга эканлигини, у жамиятнинг ҳар бир
аъзосида муайян сиёсий, фалсафий, ахлоқий, ҳуқуқий
қарашларини
шакллантириш
мақсади
сари
қаратилганлигини таъкидлайди.

11.

Таълимнинг мақсади объектив ҳаёт талабларига
мувофиқ ҳолда ўзгариб боради. Таълим
диалектик тарзда тараққий этиб борадиган ички
зиддиятлар
жараёнидир.
Таълим
билиш
қобилиятлари, хис туйғу, идрок, шахсни таркиб
топтирувчи кучли омилдир.

12.

Таълимнинг мақсади ва вазифалари, ижтимоий тузуми,
шунингдек, муайян ўқув юртлари функциясига мувофиқ
тарихан ўзгариб боради. Ўзбекистон Республикасининг
2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Таълим
тўғрисида"ги Қонуни тизимининг барча
йўналишларини такомиллаштириш ва ривожлантириш
учун кенг имкониятлар очиб берди.

13.

Мазкур қонун жаҳон стандартлари талабларидан
келиб чиққан ҳолда таълим соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишнинг қамрови
кенглиги ва ўзига хос хусусиятга эга эканлиги
билан 1997 йил 29 август куни қабул қилинган
“Таълим тўғрисида”ги қонундан тубдан фарқ
қилади.

14.

Мазкур қонун билан таълим соҳасидаги қуйидаги асосий принциплар
белгиланди:
таълим устуворлигининг тан олиниши;
таълим олиш шаклини танлаш эркинлиги;
таълим соҳасида камситишларга йўл қўйилмаслиги;
таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши; таълим ва
тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг
сингдирилганлиги;
таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусияти;
таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
ўн бир йиллик таълимнинг ҳамда олти ёшдан етти ёшгача бўлган
болаларни бир йил давомида умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг
мажбурийлиги;
давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида
таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;
ўқув дастурларини танлашга доир ёндашувнинг ягоналиги ва
табақалаштирилганлиги;
инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олиши.

15.

Таълим турлари
1.
Мактабгача
таълим ва
тарбия
2.
Умумий ўрта
ва ўрта махсус
таълим
4.
Олий
таълим
6.
Кадрларни
қайта тайёрлаш
ва уларнинг
малакасини
ошириш
3.
Профессионал
таълим
5.
Олий
таълимдан
кейинги
таълим
7.
Мактабдан
ташқари
таъли

16.

1996 йилдан бошлаб лотин имлосига асосланган
янги ўзбек алифбоси жорий этилди ва шу йилдан
бошлаб янги ёзув асосида дастурлар, қўлланмалар ва
дарсликлар яратишга киришилди, ўқитувчилар лотин
имлоси асосидаги янги ўзбек алифбоси бўйича қайта
тайёрлаш курсларидан ўтказилди

17.

Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик
бўлмиш илм-у маърифат, таълим ва тарбияни инсон
камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва
гарови деб билган. Шуни унутмаслигимиз керакки,
келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида
яратилади,бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни
қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай
таълим ва тарбия олишига боғлиқ.

18.

Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини рейтинг
асосида назорат қилиш, мактаб битирувчиларини
якуний атестациясини компютер ёрдамида тест
орқали амалга ошириш, таълим амалиётини
диагностик тахлил этиш, таълим муассасаларида
маркетинг тизимидан фойдаланиш каби қатор
педагогик янгиликлар жорий этилди

19.

Таълим асослари фани шахсни шакилантиришдек
ижтимоий буюртмани бажариш асосида жамият
тараққиётини таъминлашга алоҳида ҳисса
қўшади. Фаннинг мақсади ва вазифаларининг
белгиланишида ижтимоий муносабатлар мазмуни,
давлат ва жамият қурилиши, унинг ҳаётида етакчи
ўрин тутувчи ғоялар моҳияти муҳим аҳамиятга эга.

20.

Мазкур жараёнда қуйидаги вазифаларни бажаришга
эътибор қаратилади:
1. Маънавий ва ахлоқий тарбиялашга йўналтирилган
педагогик жараённинг моҳиятини ўрганиш.
2.Шахсни ҳар томонлама камол топтириш қонуниятларини
аниқлаш.
3.Ижтимоий тараққиёт даражасидан келиб чиққан ҳолда,
ривожланган хорижий мамлакатлар таълим тизимини,
тажрибасини ўрганиш асосида узлуксиз таълим
тизимини такомиллаштириш.
4.Таълим муассасаларида педагоглар фаолияти мазмунини
ўрганиш.

21.

5. Илғор педагогик тажрибаларни умумлаштириш ва
амалиётга жорий этиш.
6. Педагогларни педагогика назариясига оид билимлар
ҳамда таълим-тарбия усуллари билан қуроллантириш.
7. Таълим-тарбия бирлиги ҳамда ижтимоий тарбия
йўналишлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни
таъминлашнинг педагогик шарт-шароитларини ўрганиш.
8. Ўқитиш ҳамда тарбиялаш жараёнида самарали
технологиялардан фойдаланиш.

22.

Фаннинг энг муҳим категорияларига қуйидагилар киради:
шахс, тарбия, таълим (ўқитиш, ўқиш), билим,
кўникма, малака, маълумот, ривожланиш.
Шахс–психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий
хусусиятлари ва ҳатти-ҳаракатлари билан бошқалардан
ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга
бўлган жамият аъзоси.

23.

Тарбия – аниқ мақсадли ҳамда ижтимоийтарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар
томонлама камол топтиришга, уларнинг
онгини, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва
дунёқарашини шакллантиришга қаратилган
тизимли жараён.

24.

Билим – маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ
ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи.
Кўникма – шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш
қобилияти.
Малака – муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг
автоматлаштирилган шакли.
Маълумот–таълим-тарбия натижасида ўзлаштирилган,
тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва
малакалар ҳамда таркиб топган дунёқараш мажмуи.

25.

Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини
ривожлантиришнинг концептуал асослари қуйидаги қонун
ва фармонлардан амалга оширилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конститусияси.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” Қонуни (2020 йил 23
сентябрь).
3. Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”
Қонуни (2019-йил 16-декабр).
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар
ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (2015 йил, 12 июн, ПФ4732-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз маънавий тарбия
консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори
(2019 йил 31 декабр, 1059-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (2020 йил 27 феврал).
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”
фармони (2019 йил 8 октябр, ПФ-5847-сон).

26.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
English     Русский Правила