Похожие презентации:
Маъдан конларининг хажми, горизонтал кесими ва захиралари ўзаро боғлиқ бўлиб
1.
Маъдан конларининг хажми, горизонтал кесими ва захиралари ўзаробоғлиқ бўлиб, улар кўп ҳолларда «кларк» - худуд ер қобиғидаги
металлнинг ўртача миқдорига бўйсунади. Конлар майдони ўртача ўн
баробар маъданлар майдонидан кичкина бўлса ҳам, ушбу кўрсаткичлар
катта чегарада ўзгарадилар. Томирли таналар накмоён бўлишининг
ўртача майдони 29 м2 дан 2700 м2 гача, яъни диапазони юзлаб
баробарни ташкил этади. Урал колчедан конлари майдони 0,02 дан 6,5
км2 гача ўзгариб, ўртача 0,74км2 ни ташкил этадилар.
Маъдан ётқазиқлари Ер қобиғида камдан-кам тарқалган бўлиб,
улардаги жамланган маъдан моддалаг ўлчам ва оғирлиги билан
чекланган миқдорларга эга.
Л.Н.Овчинников ҳисоб-китобларига кўра маълум конларда ҳисобга
олинган металл захираларининг барчаси континентлар Ер қобиғининг
дастлабки 2 километри оғирлигини олганда ҳам, жуда кам (2,5*10-9 ёки
0,000000000025%), қисмини ташки этади. Барча металларнинг тўпланиш
миқёслари (захиралари) уларнинг Ер қобиғида намоён бўлиш даражаси –
«кларк»
миқдори
билан
аниқланади.ушбу
масала
муфассал
Л.Н.Овчинников асарларида ёритилган.
2.
Конлар захираларининг Ер қобиғидаги кларк миқдорлари биланбоғлиқлиги (П.Лазничке ва Л.Н.Овчинников бўйича)
10
Al
Fe
1011
8
10
1
Ti
Mn
10-1
9
10
Cr V
Zn
Co Ni Nb
Cu
-2
10
Кларк,%
Zr
1010
-3
10
U
Sn
-4
10
Tl
Hg
-5
10
Ag
TR
Pb
Ta Sr U As
Mo
Be
W
Sb
Bi
Sb
Sb
Ag
Hg
Pt+Pd
-6
10
Au
-7
10
100
101
102
103
104
105
106
107
Запасы, т т
Захиралар,
108
109
1010
1011
1012
3.
Металлогеник, маъданли ва ёнувчи фойдали қазилмалихудудларнинг ўлчамлари бўйича таснифи
Металлогеник
бўлинмаларнинг асосий
ўлчамлари, км2
Маъдан фойдали қазилмалар
(металл, нометалл, минерал
манбалар)
Ёнувчи фойдали қазилмалар
(нефть, газ, кўмир, ёнувчи
сланец ва бошқалар)
Миллион
Планетар металлогеник камарлар, планетар провинциялар
Юз минлаб
Металлогеник камарлар, провинциялар
Маъдан камарлар, провинциялар Нефтгазли, кўмирли, ёнувчи
сланецли провинциялар
Ўн минглаб ва камроқ
Минглаб ва камроқ
Металлогеник зона, вилоят ва хавзалар
Маъдан зоналари, вилоятлари,
Нефтгазли, кўмирли, ёнувчи
хавзалар
сланецли вилоят ва хавзалар
Муайян металлогеник объектлар
Минглаб
Маъдан районлар
Юзлаб
Маъдан тугунлар
Ўнлаб
Маъдан майдонлари
Бир неча
Маъданли конлар
Ўнлаб-юзлаб квадрат
метрлардан километрларгача
Маъдан таналари
4
Нефтгазли, кўмирли, ёнувчи
сланецли районлар
Нефтгазли, кўмирли, ёнувчи
сланецли тугун ва ареаллар
Нефтгазли, кўмирли, ёнувчи
сланецли майдонлар
Нефтгазли, кўмирли, ёнувчи
сланецли конлар
Нефтгазли, кўмирли, ёнувчи
сланецли ётқазиқлар
4.
Металлогеник таксон, ресурс ва захираларАмалдаги
Металлогеник
Класификация лойиҳаси учун
тоифа
таксон
таклиф этилаётган тоифа
Башоратлаш ресурслари (металлогеник потенциалнинг аниқланган қисми)
Р3
Маъдан районлар
МР – миқдорий кўринишдаги
металлогеник потенциал
(чамаланган)
Р2
Маъдан майдонлари
Р – башоратлаш ресурслари
(аниқланган)
Р1
Истиқболли участкалар
R - резервлар (баҳоланган
(потенциал конлар)
башоратлаш ресурслари)
Захиралар
С2
Маъдан таналари, конлар
С2
ВС1(АВС1)
Маъдан таналари, конлар
ВС1(АВС1)
саноат
саноат миқёсидаги
5
5. Металлогеник таксон, ресурс ва захиралар
Маъданлашув майдонларининг иерархияси(Л.Н. Овчинников бўйича, 1988)
Синф
1
I
II
III
IV
V
VI
VII
VIII
IX
X
Номи
2
Планетар металлогеник камар
Металлогеник камар, провинция
Металлогеник область, тизим
Структуравий-металлогеник зона
Металлогеник зона, блок
Маъдан зонаси, райони
Маъдан тугуни
Маъдан майдони
Кон
Маъдан танаси
Майдон (ўртача)
3
миллионлаб км2
миллионлаб-юз минглаб км2
юз минглаб км2
юз минглаб-ўн минглаб км2
ўн минглаб-минглаб км2
минглаб-юзлаб км2
юзлаб км2
ўнлаб км2
бир неча км2
0,1-0,5 км2
6.
7.
Фойдали қазилмаларни қуйидаги энг асосий гуруҳларга бўлишмумкин: 1) металлар (маъданлар) – улардан металлар ёки металл
бирикмалари ажратиб олинади; 2) нометаллар (кўпинча «маъдан» деб
ҳам аталадилар) – тайёр минерал агрегат сифатида (масалан, гипс, тош
тузи, тошли қурилиш материаллари) ёки саноатда фойдаланилаётган
маълум бир минерал ёки кимёвий бирикмалар ажратиб олинадиган хом
ашёлар; 3) каустобиолитлар – қазилма кўмир, ёнувчи сланец, нефть,
табиий газга мансуб бўлган ёнувчи фойдали қазилмалар; 4) сув –
ичимлик, техник ва минерал сув.
Кон – фойдали қазилманинг табиий тўпланган жойи. У миқдор ва
сифат нуқтаи назаридан техника ривожининг маълум бир ҳолатида ва
мавжуд иқтисодий шароитларда саноатда ўзлаштириш объекти бўлиши
мумкин. Бундай конлар «саноат конлари» ҳам деб аталади. Фақат
ижобий ўзгарган техник-иқтисодий шароитларда ўзлаштириш мумкин
бўлган тўпламлар носаноат конларига мансуб бўлиб, улар шу билан
маъдан намоёнларидан фарқланади.
8.
Саноат мақсадида фойдаланиладиган қаттиқ фойдали қазилмалармаъданли (қора, рангли, енгил, нодир, радиоактив ва асл
металларга, тарқоқ ва ноёб-ер элементларига), номаъдан (кимё ва
металлургия саноатлари учун хом ашё, қурилиш материаллари ва
бошқалар) ва ёнувчи (тошкўмир, ёнувчи сланец) конларга
бўлинади. Қаттиқ фойдали қазилмалар заҳиралари – ер бағридаги
фойдали қазилмамиқдори. Одатда тоннада, килограммда (олтин),
каратда 6 (олмослар) ва м3 да (қурилиш материаллари)
ҳисобланади. Маъдан, концентрат ва фойдали компонентлар
заҳиралари фарқланади. Халқ хўжалигидаги аҳамиятига кўра
улар балансдаги ва балансдан ташқаридаги қаттиқ фойдали
қазилма заҳираларига бўлинади. Балансдагиларга қазиб олиш ва
қайта ишлаш иқтисодий жиҳатдан мақсадгамувофиқ бўлган
заҳиралар киради. Балансдан ташқаридаги заҳираларга қазиб
олиш ва қайта ишлаш ҳозирги вақтда иқтисодий жиҳатдан
номақбул бўлган, бироқ келажакда саноат нуқтаи-назаридан
аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган заҳиралар мансубдир.
9.
Фойдали қазилма сифати унинг таркибидаги металлар ёки нометаллкомпонентларнинг саноатда иқтисодий жиҳатдан оқилона фойдаланиш
учун етарли бўлган миқдори билан аниқланади ҳамда ундаги бошқа
фойдали ёки зарарли компонентлар аралашмалари ва бошқа омилларга
боғлиқ. Минерал хом ашёдаги қимматбаҳо компонентларнинг энг кам
заҳираси ва миқдори, шунингдек зарарли аралашмаларининг энг кўп
миқдори ҳар бир кон учун саноат кондициялари билан аниқланади.
Металлогения – фазо ва вақтда маъданли конлар жойлашишининг
геологик қонуниятларини
тавсифловчи
фойдали қазилмалар
тўғрисидаги
таълимотнинг
бир
соҳаси.
Металлогенияда
маъданлашишнинг магматоген ёки чўкиндилар билан боғлиқ намоён
бўлишига кўра иккита бўлим: эндоген ва экзоген металлогения
ажратилади. Металлогеник тадқиқотларнинг мақсади йўналишига кўра
умумий, регионал ва махсус металлогения фарқланади. Регионал
металлогенияда маъданли районлар металлогенияси ажратилади.
10.
Умумий металлогения – металлогениянинг назарий асосларини (умумийметаллогеник назарияни) таҳлил қилувчи ҳамда замон ва маконда маъданлашув
жойлашишининг умумий қонуниятларини ўрганувчи қисми.
Регионал металлогения – металлогениянинг маъданли майдонларнинг
умумий кўринишидаги геологик тарихи (замонда) ва геологик тузилиши
(маконда) билан боғлиқ, шунингдек айрим регионларнинг (Марказий Қизилқум,
Чотқол-Қурама ва б.) умумлашма типларига мувофиқ равишда фойдали қазилма
конларининг жойлашиши қонуниятларини аниқловчи қисми.
Маъданли районлар металлогенияси – регионал металлогениянинг
маъданли районлар ҳудудида маъданлашувнинг жойлашиш қонуниятларини
муфассал тадқиқот усуллари билан ўрганувчи, яъни улардаги маъдан
конларининг геологик ўрнини аниқловчи қисми.
Махсус металлогения – бирор бир металлнинг ёки ўзаро генетик боғланган
металлар (масалан қўрғошин, рух ва бошқалар) тор гуруҳи конларининг
маконда жойлашиши ва пайдо бўлиши вақтининг қонуниятларини ўрганувчи
қисми.
11.
Сайёра миқёсидаги металлогеник камар – ер пўстининг фаол қисмларидапайдо бўлган, ўқи жуда мураккаб геологик структурадан иборат, узунасига
ривожланган ва турли хил ўзаро боғланган маъданли структуралардан
(металлогеник камар, провинция ва бошқалардан) иборат қисми.
Металлогеник камар – ер пўстининг фаол қисмлари ёки системалар ўрнида
пайдо бўлган мунтазам ривожланган, катта масофага эга ва турли хил ўзаро
боғланган маъданли (металлогеник зоналар – маъданли камарлар, областлар ва
бошқалар) мураккаб геологик структуралардан иборат бўлган қисми.
Металлогеник провинция – ер пўстининг фаол қисмлари ёки системалари
ўрнида пайдо бўлувчи, ёҳуд мунтазам ривожи яққол ифодаланмаган регионал
тарқалувчи қалқонлар ва платформалар чегарасида пайдо бўлган мураккаб
геологик структура билан тавсифланувчи қисми.
Фойдали қазилмалар провинцияси – ер пўстининг ўзига хос фойдали
қазилмалар жойлашувига эга катта қисми (Қизилқум провинцияси, Турон
платформаси провинцияси ва бошқалар).
12.
Фойдали қазилмалар области – провинция ҳудудининггеологик тузилишини аниқловчи тектоник элементларнинг
(антиклинорийлар, синклинорийлар, орталиқ массивлари ва
бошқаларнинг) маълум бир гуруҳига боғлиқ бўлган фойдали
қазилма конларининг таркиби ва келиб чиқишига кўра
тавсифланувчи қисми.
Фойдали қазилмалар ҳавзалари – ёнувчи (кўмир Ангрен ва
бошқаларнинг), номаъдан (тузли Тюбегатан ва бошқаларнинг) ва
маъдан (темир-титанли Тебинбулоқ ва бошқаларнинг) ҳавзалари
ажратилиб, уларнинг майдони юзлаб км2 гача етиши мумкин.
Маъданли камар – ер пўстининг маълум бир йўналиши бўйича
чўзилган, регионал масштабдаги ўлчамларга эга йирик бўлаги.
Унда бир ёки бир неча яқин генетик типли ёхуд муайян металли
(Ўрта Осиё нодир металл камари ва бошқалар) конлари
жойлашади. Ўз навбатида маъданли зоналарга бўлинади.
13.
Маъданли зона – одатда чўзиқ жойлашган йирик зона. Унда фойдалиқазилмалар муайян типларининг конлари жойлашган. Коннинг бу зонага оидлиги
унинг геологик тузилишининг хусусиятларига ва ривожланиш тарихи билан
боғлиқ.
Маъданли майдон (маъданли тугун, гуруҳ) – геологик структуранинг келиб
чиқиши ва муштараклиги билан бирлашувчи конлар гуруҳи. Уларнинг майдони
одатда бир неча ўнлаб км2 гача етади. Фойдали қазилманинг танаси ёки уюми –
муайян структуравий геологик элементга ёки шундай элементларнинг
комбинацияси билан қамровчи тоғ жинсларидан ажралиб қолган минерал хом
ашёнинг табиий тўпланмаси.
Маъдан намоёни – тоғ жинсларидаги иқтисодий аҳамияти аниқланмаган ёки
унча катта бўлмаган миқёсли маъданли минералларнинг табиий тўпланмаси.
Маъданли нуқта – фойдали қазилманинг ўлчамлари ёки таркибига кўра
саноат аҳамиятига эга бўлмаган намоёни.