7.00M
Категория: АстрономияАстрономия

Доимий фаолият кўрсатадиган GNSS станцияларидан фойдаланиш тартиби

1.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлиги
ДОИМИЙ ФАОЛИЯТ КЎРСАТАДИГАН
GNSS СТАНЦИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАРТИБИ

2.

СУНЪИЙ ЙЎЛДОШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ
ТУШУНЧА
GPS (Global Positioning System) тизими 3 та сегментдан иборат:
-
космик сегмент (сунъий йўлдош аппаратлари)
- бошқарув сегменти (Ер шарининг турли нуқталарида жойлашган
бошқарув пунктлари, асосийси АҚШнинг Колорадо штатида
жойлашган назорат-бошқарув пункти)
- фойдаланувчилардан иборат.
Тизим ер сатҳидан 20 200 км баландликдаги 32 та сунъий
йўлдош космик аппаратларидан иборат. Шундан 24 таси 6 та орбита
бўйлаб доимий ҳаракатда бўлиб, қолган 8 таси заҳира аппаратлари
ҳисобланади.
Уларнинг тарихи 1973 йилга бориб тақалади. АҚШ ҳарбий ҳаво
кучлари томонидан ҳарбий мақсадлар учун ушбу тизимни яратиш
ишлари амалга оширилган.
1983 йилга келиб сунъий йўлдош тизимлари фуқароларнинг
фойдаланиши учун очилган.

3.

СУНЪИЙ ЙЎЛДОШ ҚУРИЛМАЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРИ

4.

ДОИМИЙ ФАОЛИЯТ КЎРСАТАДИГАН GNSS СТАНЦИЯЛАР
Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош таянч
станцияси - бу сунъий йўлдош (ГНСС) навигацияси ва
геодезия ўлчовлари ёрдамида олинган маълумотларни
тузатиш учун маълумот
бериш орқали ўлчовларнинг
бажарилишини таъминлаш ва объектларнинг фазовий
жойлашувини аниқлаш учун мўлжалланган аппарат дастурий комплекс.
Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош
станцияси билан боғланиб ишлаш қуйидаги имкониятларни
яратади:
Бир хил бошланғич нуқталарга нисбатан ўлчовларни
амалга ошириш;
Ўлчовларни реал вақт режимида амалга ошириш;
Қўшимча GPS ускуналарини харид қилишни, транспорт
харажатларини қисқартиришни таъминлайди.

5.

ДОИМИЙ ФАОЛИЯТ КЎРСАТУВЧИ GNSS СТАНЦИЯЛАРИНИНГ
ЖОЙЛАШУВИ

6.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЯРАТИЛГАН ДОИМИЙ
ИШЛОВЧИ ТАЯНЧ СТАНЦИЯЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳозирги
кунда 50 та доимий ишловчи таянч станциялари
барпо этилган бўлиб, Республика ҳудудининг турли
нуқталарида жойлашган ва улар Республика
аэрогеодезия марказида жойлашган бошқарув
станциясига боғланган.
Бошқарув станциясидан туриб Республиканинг
барча ҳудудларидаги доимий ишловчи станцияларни
иш ҳолатини назорат қилиш, фойдаланувчиларни
улар билан боғланишга рухсат бериш, маълумотлар
олиш ва тақдим қилишни амалга ошириш мумкин.
Келажакда уларнинг сонини 130 тага етказиш
режалаштирилган.

7.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЯРАТИЛГАН GNSS
СТАНЦИЯЛАРИ СХЕМАСИ

8.

GNSS СТАНЦИЯЛАРИНИНГ УМУМИЙ КЎРИНИШИ

9.

GNSS СТАНЦИЯЛАРГА БОҒЛАНГАН ҲОЛДА GPS ПРИЁМНИКЛАРИ ЁРДАМИДА
ТОПОГРАФИЯ-ГЕОДЕЗИЯ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ
Доимий ишловчи GNSS станцияларига боғланган ҳолда бир қанча геодезия
ва топография ишларини амалга ошириш мумкин. Жумладан, таянч нуқталарини
барпо этиш, топографик тасвирга олиш ва муҳандислик қидирув ишлари ва
бошқалар.
Бошқарув
марказидан
туриб
доимий
ишловчи
станциялардан
маълумотларни олиш, уларни таҳлил қилиш, аниқлигига баҳо бериш мумкин.
Агар биз доимий ишловчи GPS станцияларига боғланмасдан, икки
частотали
оддий
GPS
асбобларидан
фойдаланадиган
бўлсак,
GPS асбобларидан бирини координата ва баландлиги маълум бўлган таянч
геодезия пунктига (триангуляция, полигонометрия, съёмка нуқтаси) ўрнатишимиз
лозим бўлади. Бу эса ўз-ўзидан ортиқча сарф харажатларни келтириб чиқаради.

10.

GNSS ЎЛЧОВЛАРИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН СТАТИКА
ВА RTK РЕЖИМЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
GNSS фойдаланиб ўлчовларни амалга оширишда асосан 2
та ўлчаш усулидан фойдаланилади:
1. Статика – ушбу усул асосан Давлат геодезия тармоғи
пунктларини барпо этишда, юқори аниқлик талаб қилувчи
геодезик ишларда қўлланилади. Статика усулида ўлчов узоқ вақт
давом этганлиги ҳисобига кўп маълумот йиғилади ва юқори
аниқлик таъминланади.
2. Кинематика (RTK) усули ёрдамида юқори аниқлик талаб
қилмайдиган геодезик ишлар, топографик съёмкаларни бажариш
мумкин. RTK усулида сунъий йўлдош қурилмалари ўзаро реал
вақтда радиомодем ёки мобиль алоқа тизими ёрдамида боғланади.
Топографик съёмкаларни ва бошқа ўлчовларни тезкор равишда
амалга ошириш имконини беради.

11.

GNSS СТАНЦИЯЛАРИНИ БОШҚАРИШ ДАСТУРИ
GNSS станцияларини бошқариш дастури GPS Spider - бу
алоҳида станцияларни ва таянч станциялар
тармоқларини
кузатиш ва бошқариш учун ўрнатилган дастурий таъминот
тўплами.
• GPS Spider узлуксиз юқори аниқликдаги RTK тармоқларининг
(Spider NET) марказлаштирилган маълумотларни тарқатиш,
бошқариш, йиғиш ва қайта ишлаш учун илғор ечимларни ўз ичига
олган модулли, кенгайтириладиган тизимдир.

12.

GNSS СТАНЦИЯЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИ БЎЙЛАБ
ЖОЙЛАШУВИ
English     Русский Правила