119.37K

Lecture-10

1.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Кафедра:
Инвестициялар ва лойиҳа бошқаруви
Фан:
Тадбиркорлик ва инновациялар
Мавзу:
Технопарклар – инновацион
ривожланишнинг муҳим инструменти
сифатида
Technoparks as an important tool of
innovative development
и.ф.д., проф. Т.И. Бобакулов

2.

Маъруза режаси
1. Технопаркларни яратишдан кўзланган
мақсадлар
2. Технопаркларни ташкил этишда
давлатнинг роли
3. Технопаркларни ташкил этишда
университетларнинг роли
4. Технопаркларнинг мулкий тузилиши ва
бошқарув тузилмаси

3.

1. Технопаркларни яратишдан кўзланган
мақсадлар
Технопаркларни яратишдан кўзланган
3 асосий мақсад мавжуд:
1. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш
даражаси паст бўлган ҳудудни
ривожлантириш
2. Иқтисодиётнинг алоҳида олинган тармоғини
ёки ўзаро боғлиқ тармоқларни
ривожлантириш
3. Инноваццион компанияларнинг фаолият
кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар
яратиш [3].

4.

1. Технопаркларни яратишдан кўзланган
мақсадлар
Дунёдаги бир қатор технопарклар қолоқ ҳудудларни
ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.
Қолоқ ҳудудда технопаркни ташкил этилиши ҳудуд
иқтисодиётини ривожлантиришга ва аҳолининг
турмуш даражасини яхшиланишига олиб келган.
Масалан, Research Triangle Park технопарки
АҚШнинг Шимолий Каролина штатини
ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.
Softwarepark Hagenberg технопарки Австриядаги
қишлоқ хўжалиги районини ривожлантиришни
таъминлаш мақсадида ташкил этилган [3].

5.

1. Технопаркларни яратишдан кўзланган
мақсадлар
Дунёдаги бир қатор технопарклар алоҳида олинган
тармоқни ёки бир-бири билан узвий бўлган
тармоқларни ривожлантириш мақсадида ташкил
этилган.
Кластер назариясига мувофиқ, алоҳида олинган
тармоқни ёки бир-бири билан узвий боғлиқ
бўлган тармоқларни муваффақиятли
ривожлантириш технологик кластерни
шакллантириш имконини беради.
Финландиядаги Turku технопарки, Малайзиянинг
Kulim технопарки ана шундай мақсадда ташкил
этилган технопарклар ҳисобланади [3].

6.

1. Технопаркларни яратишдан кўзланган
мақсадлар
Инновацион компанияларнинг фаолият юритиши
учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида
ташкил этилган технопарклар, одатда,
университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари
ҳузурида ташкил этилади.
Чунки, ушбу технопарклар юқори малакали
ходимлар, замонавий лабораторияларни мавжуд
бўлишини талаб этади.
Бунга ёрқин мисол қилиб АҚШнинг Силикон
водийсини келтириш мумкин [3].

7.

1. Технопаркларни яратишдан кўзланган
мақсадлар
Европа ва Сингапурда технопарклар ҳудудининг
кичиклиги бўш ер майдонларининг тақчиллиги билан
изоҳланади.
Технопаркларда жойлашган инновацион компаниялар
фойдаланадиган ер майдонларининг кичиклиги
уларнинг асосий қисмини инновацион ишланмалар
билан шуғулланадиган кичик компаниялардан иборат
эканлиги билан изоҳланади.
Силикон водийсини миқёс жиҳатдан бошқа
технопарклар билан таққослаб бўлмайди. Чунки,
Силикон водийсининг ҳудуди жуда катта ва
ишловчилар сони кўп [4].

8.

1. Технопаркларни яратишдан кўзланган
мақсадлар
Технопарклар ҳудудларининг майдони уларни
ташкил қилиш мақсадларига бевосита боғлиқ.
Бунинг сабаби шундаки, инновацион ишлаб
чиқаришни жойлаштириш, офислар ва
лабораториялардан фарқли равишда, катта
майдонларни талаб қилади. Шу сабабли,
Research Triangle Park, Kulim технопаркларининг ер
майдони One North, Otaniemi, Lahti
технопаркларининг ер майдонидан сезиларли
даражада катта.
Франциянинг Sophia Antipolis технопаркининг
майдони парклар ва боғлар ҳисобига катта [5].

9.

1. Технопаркларни яратишдан кўзланган
мақсадлар
Технопаркларни ташкил этишнинг икки йўли
мавжуд:
1. Стихияли йўл
2. Императив йўл
Стихияли йўл билан ташкил этиладиган
технопарклар қолоқ ҳудудни ривожлантириш,
ишсизлик юқори бўлган ҳудудларларда
ишсизликни камайтиришга қаратилган чоратадбирлар доирасида ташкил қилинади.
Императив йўл билан технопарклар ташкил этишда
ташаббус ва чора-тадбирлар технопаркни ташкил
этишга қаратилади [6].

10.

1. Технопаркларни яратишдан кўзланган
мақсадлар
Муваффақиятли фаолият кўрсатаётган
технопарклар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Аммо,
технопаркларда илмий-ижодий муҳит
шаклланганлиги сабабли уларнинг инновацион
компанияларни ривожлантиришдаги роли
муҳимроқдир. Технопарклар инновацион
ғояларни шаклланишига кучли туртки беради.
Технопарклар ўзларида яратилган инновацион
ишланмалар орқали мамлакат иқтисодиётининг
рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим ўрин
тутади [5].

11.

2. Технопаркларни ташкил этишда
давлатнинг роли
Давлатнинг технопаркларни ташкил этишдаги роли
қуйидагилар билан белгиланади:
1. Технопаркларни ташкил этиш харажатларининг
бир қисмини давлат бюджети маблағлари
ҳисобидан молиялаштириш
2. Технопаркларга солиқ имтиёзлари бериш
3. Технопаркларни давлат маблағлари ҳисобидан
молиялаштириладиган компаниялар орқали
қўллаб-қувватлаш
4. Технопаркларга давлат буюртмалари бериш [5].

12.

2. Технопаркларни ташкил этишда
давлатнинг роли
Франциянинг София-Антиполис» (англ.
Sophia Antipolis) технопарки ташкил этилган
пайтдан бошлаб 12 йил мобайнида
харажатларнинг асосий қисми давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан амалга оширилди ва 13йилдан бошлаб давлат маблағлари улуши
қисқариб бор. Ҳозирги кунга келиб, давлат
бюджетидан технопарк харажатлариини
молиялаштириш учун маблағ ажратилмайди.
Давлатнинг технопаркни қўллаб-қувватлашдаги
иштироки ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва
йўлларни таъмирлаш билан чекланади [3].

13.

2. Технопаркларни ташкил этишда
давлатнинг роли
Technologiepark Heidelberg технопаркини (Германия)
яратиш харажатларининг 50 фоизи давлат
маблағлари ҳисобидан қопланган.
АҚШнинг Силикон водийси технопаркининг ташкил
этилган илк пайтдаги жадал ривожланишида
давлатнинг авивация, космос ва электроника
соҳаларидаги мудофаа дуастури муҳим роль
ўйнади.
Давлат Дастур доирасида технопаркка катта
суммага буюртма берди [6].

14.

2. Технопаркларни ташкил этишда
давлатнинг роли
Сингапурда давлат технопаркларни яратишнинг
ташкилий ва ҳудудий жараёнларига
аралашмайди. Аммо, давлат маблағлари
ҳисобидан молиялаштириладиган агентликлар –
Илм-фан, технологиялар ва тадқиқотлар
агентлиги (Agency for Science, Technology and
Research), Илм-фан, инженерия ва тадқиқотлар
агентлиги (SERC — Science and Engineering
Research Council) орқали технопаркларга
нисбатан имтиёзлар бериш ва молиявий қўллабқувватлашни амалга оширади [1].

15.

2. Технопаркларни ташкил этишда
давлатнинг роли
Инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий
базасини яратиш давлатнинг ваколати
доирасидаги масала ҳисобланади. Францияда
Инновациялар ва тадқиқотлар тўғрисидаги қонун
(Innovation and Research Law) қабул қилингандан
сўнг давлат илмий-тадқиқот институтлари билан
хусусий бизнеснинг ҳамкорлиги фаоллашди,
давлат инновацион ишланмаларининг
тижоратлаштирилишини енгиллаштириш
имконини берадиган бизнес-инкубаторларни
ташкил қилиш ғояси пайдо бўлди [2].

16.

2. Технопаркларни ташкил этишда
давлатнинг роли
Давлат Research Triangle Parkни ташкил қилишда
муҳим роль ўйнаган.
Ушбу технопарк хусусий ташаббус туфайли ташкил
қилинган, аммо давлатнинг фаол қўллабқувватлаши уни ташкил қилишда муҳим роль
ўйнаган. Паркдаги ер майдонлари компаниялар
томонидан сотиб олинган, аммо ҳудудни
режалаштириш жараёнида ҳал қилувчи ролни
давлат комиссияси ўйнаган.
Шунингдек, технопаркнинг тадқиқот институти Research Triangle institute давлатнинг молиявий
кўмагида ташкил қилинган [5].

17.

2. Технопаркларни ташкил этишда давлатнинг
роли
АҚШнинг Силикон водийсини ташкил қилишда
давлат асосий ролни ўйнамади. Яъни, ташкилий
харажатларни бевосита давлат молиялаштирмади.
Аммо, Силикон водийсини шаклланишида давлат
томонидан ташкил қилинган илмий-тадқиқот
базаси муҳим роль ўйнади. Мазкур базанинг
асосини АҚШ Ҳарбий денги флотининг
тадқиқотлари, АҚШ Аэронавтика консультатив
кенгашининг илмий ишланмалари ташкил қилди.
Шунингдек, давлат буюртмалари Силикон водийсида
жойлашган инновацион компаниялар фаолиятини
ривожлантиришда муҳим роль ўйнади [5].

18.

Ўзбекистонда давлатнинг технопаркларни
ривожлантиришдаги роли
Солиқ имтиёзлари
беради
Технопаркларга берилган
кредитларнинг фоиз
ставкасини бонификация
қилади
Инновацион
товарларга буюртма
беради
Илмий-тадқиқотлар учун
давлат грантлари
ажратади
Технопарклар инфратузилма объектларини узлуксиз
ишлаши учун шароитлар яратади.

19.

3. Технопаркларни ташкил этишда
университетларнинг роли
Университетлар технопаркларни ташкил этишда жуда
муҳим роль ўйнайди.
Финландияда университетлар нафақат ўқув
семинарлар дастурларида, балки янги техника ва
технологияларни тижоратлаштиришда ҳам фаол
иштирок этади.
Масалан, Хельсинки Технология университети илмий
тадқиқотлар олиб боради, фан ва бизнес
ўртасидаги алоқадорликни таъминлайди.
Жумладан, хусусий компаниялар билан
ҳамкорликда инновацион технологияларни
сотишни ва битирувчиларни ишга жойлаштиришни
ташкил қилади [2].

20.

3. Технопаркларни ташкил этишда
университетларнинг роли
Гейдельберг технопарки Германиянинг
Гейдельберг университетининг базасида
ташкил этилган бўлиб, технопарк ва
Университет ўртасида илмий ҳамкорлик яхши
йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, Гейдельберг технопарки бошқа
университетлар билан ҳам илмий ҳамкорликни
йўлга қўйган. Бу эса, кўплаб биргаликдаги
илмий тадқиқотларни амалга ошириш имконини
беради [2].

21.

3. Технопаркларни ташкил этишда
университетларнинг роли
Университетларнинг технопарклар фаолиятидаги
муҳим ролига яна бир мисол қилиб Силикон
водийсини кўрсатиш мумкин.
Силикон водийсида кўплаб нуфузли
университетларнинг илмий марказлари, ўқитиш
марказлари жойлашган:
* Сан-Хосе университети
* Санта-Клара университети
* Стэнфорд университети
* Калифорния университети
* Карнеги-Меллон университети ва бошқалар [5].

22.

3. Технопаркларни ташкил этишда
университетларнинг роли
Research Triangle Parkи фаолиятини ривожланишида
университетлар катта аҳамият касб этади. Айнан
уларнинг илмий-тадқиқот ва моддий-техника
базаси асосида ушбу технопарк ташкил этилган.
Ушбу технопаркда таълим хизматларини Шимолий
Каролина Марказий университети, Дьюк
университети, Шимой Каролина Давлат
университети ва Чпел-Хилл университети
кўрсатади.
Университетлар таркибига кирувчи тадқиқот
институтлари биология, медицина, физика,
генетика, қишлоқ хўжалиги, кимё ва ахборот
технологияларига ихтисослашган [5].

23.

3. Технопаркларни ташкил этишда
университетларнинг роли
Девелоперлик лойиҳалари асосида ривожланадиган
ва инновацион ишлаб чиқаришга устуворлик
бериладиган технопаркларда университетлар
пассив роль ўйнайди. Чунки, ушбу
технопаркларда етакчи университетларнинг
ўқитиш марказлари очилмаган. Аммо, мазкур
технопарклар раҳбарияти ҳам таълимнинг, яъни
узлуксиз ўқитишнинг муҳимлигини муҳимлигини
тан оладилар. Чунки, узлуксиз ўқитиш тизими
инновацион ғояларни туғилишида муҳим ўрин
тутади. Бунинг учун эса, университетлар билан
ўқув семинарлари ташкил қилиш борасидаги
ҳамкорлки фаол бўлиши керак.

24.

4. Технопаркларнинг мулкий тузилиши ва
бошқарув тузилмаси
Франциянинг «Софии-Антиполис»
технопарки жойлашган ер майдони,
университетга тегишли қисмидан ташқари,
хусусий мулк ҳисобланади. Агар
университет тугатилса унинг ер майдони
давлатга ўтади.
Технопаркда ишламоқчи бўлган
компаниялар бино қуриш учун ерни
SYMISAдан (Syndicat mixte de SophiaAntipolis) сотиб олади [6].

25.

4. Технопаркларнинг мулкий тузилиши ва
бошқарув тузилмаси
Малайзиянинг Kulim технопарки мулкининг эгалари
бўлиб, Федерал ҳукумат ва Кедах штати ҳукумати
ҳисобланади.
Сингапурнинг One-North технопаркининг мулк эгаси
бўлиб, давлат ҳисобланади ва давлат уни Jurong
Town Corporation девелоперлик компаниясига
ижарага берган. Ушбу компания эса, ҳудуддаги ер
майдонларини ва биноларни технопаркка келган
юқори технологияли компанияларга ижарага
беради [2].

26.

4. Технопаркларнинг мулкий тузилиши ва
бошқарув тузилмаси
Финландиянинг Turku технопарки мулк шаклига
кўра маъсулияти чекланган жамият ҳисобланади
(Turku Science Park Ltd.) ва унинг устав
капиталидаги энг юқори улуш шаҳар ҳокимлигига
тегишлидир.
Германия ва Австрия технопаркларида давлатнинг
устав капиталидаги улуши юқоридир.
Германиянинг Гейдельберг технопаркининг
акциядорлари бўлиб, Гейдельберг шаҳри
ҳокимияти ва Райн-Неккар вилояти ҳукумати
ҳисобланади [3].

27.

Lahti технопарки устав капиталида
акциядорларнинг улуши [3]
Давлат – 74 %
Университетлар – 3 %
Хусусий
компаниялар – 22 %
Шахсий инвесторлар – 1 %

28.

4. Технопаркларнинг мулкий тузилиши ва
бошқарув тузилмаси
Технопаркларни бошқариш профессионал
ёндашувни талаб этади. Шу сабабли,
технопаркларни кўпчилик ҳолларда
ихтисослашган компания бошқаради.
Шунга қарамасдан технопаркларнинг
бошқарув тузилмаси бир-биридан фарқ
қилади.

29.

4. Технопаркларнинг мулкий тузилиши ва
бошқарув тузилмаси
Франциянинг «София-Антиполис»
технопаркини махсус ташкил этилган
давлат компанияси SYMISA (Syndicat
mixte de Sophia-Antipolis) бошқаради.
Сингапурнинг One-North технопаркини JTC
компанияси бошқаради. JTC One-Northдан
ташқари яна 38 та ихтисослаштирилган
паркларни бошқаради [3].

30.

4. Технопаркларнинг мулкий тузилиши ва
бошқарув тузилмаси
Малайзиянинг Kulim технопаркини KTPC
Kulim Technology park corporation
директорлар кенгаши бошқаради.
Директорлар кенгашини раиси бўлиб,
Кедах штатининг губернатори
ҳисобланади.
Директорлар кенгашида Федерал ҳукумат
аъзолари ҳам бор [3].

31.

Kulim технопаркининг зоналари
Саноат зонаси
Дам олиш зонаси
Институционал
зона
Тадқиқот, ишланма ва
таълим зонаси
Турар-жой зонаси ва тижорий қўзғалмас мулк зонаси

32.

Фойдаланилган адабиётлар
1. Агарков С.А. Инновационный менеджмент и
государственная инновационная политика. – Москва: ИД
«Академия естествознания», 2011,
2. Клейнер Г.Б. Системные механизмы координации в
инновационной экономике. – Москва: КНОРУС, 2019.
3. Баринова В.А. Технопарки стран мира. Москва: Дело, 2013.
4. Пугина Л.И., Шамшин С.А. Организационные формы
инновационной деятельности//СЭПТП. – Москва, 2009. – №
2.
5. Amoroso S., Link A., Wright M. Science and Technology Parks
and Regional Economic Development.– London: Palgrave
Macmillan, 2019.
6. An Assessment of Science and Technology Parks: Towards a
Better Understanding of Their Role in the Emergence of New
Technologies. – London: Forgotten Books, 2018
English     Русский Правила