Похожие презентации:
2-ma’ruza taqdimoti -
1.
Олий геодезия ҳақида умумиймаълумотлар. Ернинг шакли ва
келтириш сиртлари.
Режа:
1.Геоид ва квазигеоид.
2.Умумий ер эллипсоиди.
2.
Ер фигураси тушунчаси ягона эмас ва у ёки бумасалаларни ечиш аниқлигига қўйилган талабга қараб
Ернинг шакли ва ўлчамларини турлича талқин қилиш
мумкин. Бир ҳолатда Ерни шар деб қабул қилиш мумкин
бўлса,
бошқа
ҳолатда,
масалан,
геодезия
ва
картографиянинг кўплаб масалаларини ечишда кичик
қутбий сиқиқлиги бўлган икки ўқли айланма эллипсоид
деб қабул қилинади ва ҳ.к.
Юқорида таъкидланганидек ҳозирги вақтда Олий
геодезиянинг масалаларни ечишда Ер фигураси деб
Ернинг физик юзаси яъни қуруқликдаги унинг қаттиқ
қобиғи ва тинч ҳолатдаги денгиз ва океанлар сатҳи билан
чегараланган юза тушунилади.
3.
Қуруқлик Ер юзасининг 1/3 га яқинқисмини ташкил этади. Унинг юзаси
денгиз юзасидан ўртача 900 м баланд
кўтарилиб туради, бу Ернинг ўртача
радиуси R=6371 км га қараганда жуда
кичик миқдорни ташкил этади. Ер
юзасининг 70% дан кўпи денгиз ва
океанлар билан қопланган.
4.
Ер шакли деб биринчи яқинлашишда,денгиз ва океанларнинг тинч ҳолатдаги юзаси
билан чегараланган ва сув юзасини материклар
остидан барча нуқталарида шовун чизиғи
йўналишига перпендикуляр давом эттириш
билан ҳосил қилинган шакл қабул қилинган.
Ернинг бундай шакли немис физиги
Листингнинг таклифига кўра геоид деб
аталади. Геоидни ўрганиш билан геодезистлар
юз йилдан ортиқ шуғулланишмоқда.
5.
Ҳозиргивақтда
дунё
океани
экваториясида сунъий йўлдошдан
алтиметрия усулида сунъий йўлдош
остидаги денгиз ва океан юзасидаги
нуқталаргача бўлган масофани ўлчаб,
(баландлик бўйича 0,1-0,3 м гача)
юқори аниқликда геоид ўрганилмоқда.
6.
Қуруқликда геоид шаклини ўрганишда сунъиййўлдошни алтиметрия усули ишламайди, космик
геодезиянинг бошқа усуллари унинг юзасини
аниқлашда етарли аниқликни бермайди. Юқори
аниқликда ердаги ўлчашлар орқали геоид шаклини
ўрганиш учун, унинг юзасида бевосита оғирлик
кучини ўлчаш зарур, аммо буни амалга оширишнинг
иложи йўқ. Таниқли олим М. С. Молоденский,
юқори аниқликда ердаги ўлчашлар орқали геоид
юзасини ўрганишнинг иложи йўқлигини исботлади.
7.
Ердаги астрономо-геодезик ва гравиметриккомплекс ўлчашлар натежалари бўйича назарий
жиҳатдан бошқа ёрдамчи юза, квазигеоид юзаси
деб ном олган юзани аниқлаш мумкин, у геоид
юзасидан унча катта баландликка оғмайди: текис
жойларда 2-4 см, тоғли жойларда 2 метргача
фарқ қилади. Денгиз ва океанлар юзасида геоид
ва квазигеоид бир-бири билан тўлиқ устма-уст
тушади.
8.
Ердаги ўлчашларни қайта ишлашдан квазигеоидпараметрларини аниқлаб ва унга нисбатан ер
юзасидаги нуқталарнинг баландлигини ўлчаб, ернинг
қуруқликда қаттиқ қобиғи ва денгиз ва океанларнинг
тинч ҳолатида чегараланган, Ернинг хақиқий юзасини
назарий жиҳатдан ўрганиш мумкин. Ер шакли ва
гравитация
майдонини
ўрганишнинг
М.С.Молоденский
назарияси
дунёнинг
барча
геодезистлари орасида тан олинди ва бу назария
геодезик - гравиметрия ва Ер шакли назарияси
курсларида кенгроқ кўрилади.
9.
Олий геодезиянинг масалаларини ечишда геоид шаклсифатида умумий ер эллипсоиди деб аталувчи кичик
кутбий сиқилишли айланма эллипсоид қабул
қилинади. Унинг юзаси уни кичик PP1 ўқини атрофида
PEP1 ярим эллипсни айлантириш орқали ҳосил қилинади.
Ер эллипсоиди
10.
Ер эллипсоид шакли ва ўлчамлари катта а ва кичик в яримўқлари, ёки кўпинча катта ярим ўқ а ва қутбий сиқилиши α
билан
a b
a
ёки катта ярим ўқ а ва меридиан эллипснинг биринчи
эксцентриситети е билан
a b
e
2
a
2
2
2
11.
Умумий ер эллипсоиди Ернинг тўлиқ шакли ваўлчамларини имкони борича аниқ характерлаши учун,
унинг а, α параметрлари қуйидаги шартларни ҳисобга
олган ҳолда аниқланади:
- умумий ер эллипсоидининг маркази Ер массаси маркази
билан устма-уст тушиши лозим, унинг кичик ўқи эса –
Ер айланиш ўқи билан устма-уст тушиши лозим;
- эллипсоид ҳажми геоид (квазигеоид) ҳажмига тенг
бўлиши лозим;
- эллипсоид юзасининг геоид (квазигеоид) юзасидан
баландликлар бўйича четлашишларини квадратларининг
йиғиндиси энг кичик (минимал) бўлиши лозим.