Похожие презентации:
I чорак СХ бўйича
1. “ШГКМ” МЧЖ хавфли ишлаб чиқариш объектларида Саноат хавфсизлиги соҳасида 2026 йилнинг I чорак якуни ва II чорак режалари
“ШГКМ” МЧЖ ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШОБЪЕКТЛАРИДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ
СОҲАСИДА 2026 ЙИЛНИНГ I ЧОРАК ЯКУНИ ВА
II ЧОРАК РЕЖАЛАРИ ЮЗАСИДАН ТАҚДИМОТ.
2.
I. “ШГКМ” МЧЖ ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШОБЪЕКТЛАРИДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ
ТАЛАБЛАРИНИНГ БАЖАРИЛГАНЛИГИ
3.
“ШГКМ” МЧЖ га қарашли ХИЧОлари 29.04.2021 йилда "Пром Эко Эксперт" МЧЖ эксперт ташкилотитомонидан идентификация қилиниб, № 016-ИХ-0074-11394-рақамли экспертиза хулосаси олинган.
“ШГКМ”
МЧЖга қарашли объектлар идентификацияланиши натижасида 1 та 1-тип, 7 та 2-типга
тааллуқли жами бўлиб 8 та ХИЧОлари аниқланган.
Барча ХИЧО давлат реестрига рўйхатга қўйилган. («Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизими
орқали)
Мажмуага
қарашли 1-типга тааллуқли ХИЧО учун саноат хавфсизлиги декларацияси “АЛЪФАСЕРВИС” МЧЖ эксперт ташкилоти томонидан 2021 йил 21 декабрда ишлаб чиқилган. Амал қилиш
муддати 21.12.2026 йил.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига асосан
мажмуа ХИЧОда авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига
ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
ишлари амалга оширилган. Суғурта полисининг амал қилиш муддати 23.06.2026 йил.
“Нефт ва газ соҳасида авария вазиятларини бартараф этиш режаларини тузиш бўйича йўриқнома” (RH-
39.0-128.2013)га асосан “ШГКМ” МЧЖ хавфли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлиши мумкин
бўлган аварияларни бартараф қилиш ва кенгайиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида жами 22 дона
Авария вазиятларини бартараф этиш режалари ишлаб чиқилиб, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги
давлат қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳудудий органлари билан келишилган. Ушбу
авария вазиятларини бартараф этиш режаларида жами 230 дан ортиқ авария вазиятлари аниқланиб,
аварияни содир бўлиши, кенгайиши ва ва уни бартараф қилиш бўйича сценарийлар ишлаб чиқилган.
4.
II. “ШГКМ” МЧЖ ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШОБЪЕКТЛАРИДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ
СОҲАСИДА 2026 ЙИЛ I ЧОРАК ДАВОМИДА
АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ҲАМДА
ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР
5. II.I. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати текширувларини ташкил этилиши.
II.I. САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИУСТИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ НАЗОРАТИ ТЕКШИРУВЛАРИНИ
ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги
291 сонли қарори талабларига асосан мажмуа ХИЧОларида Саноат
хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб
чиқариш
назоратининг мақсадли ва комплекс текширувлари ўтказилиб
келинмоқда. Жумладан, 2026 йилнинг ўтган I чораги давомида
Тасдиқланган жадвалга асосан мажмуа ХИЧОда 3 маротаба комплекс
назорат текширувлари ва 5 маротаба мақсадли назорат текширувлари
ўтказилган. Ўтказилган текширув натижаларига кўра цех ва хизматларга
74 та банддан иборат 8 та ёзма кўрсатма тақдим этилган. Ёзма
кўрсатмада кўрсатилган бандларнинг ўз вақтида бажарилиши назорат
қилиб борилмоқда.
6. Ii.Ii содир бўлган нохуш ходисалар таҳлили. Авария вазиятларини бартараф қилиш режаларига асосан ўтказилган ўқув машғулотлар.
II.II СОДИР БЎЛГАН НОХУШ ХОДИСАЛАР ТАҲЛИЛИ. АВАРИЯ ВАЗИЯТЛАРИНИБАРТАРАФ ҚИЛИШ РЕЖАЛАРИГА АСОСАН ЎТКАЗИЛГАН ЎҚУВ
МАШҒУЛОТЛАР.
Мажмуа ХИЧОида 2026 йилнинг I чораги давомида 1 маротаба нохуш ҳодиса
содир бўлган. Содир бўлган нохуш ҳодисани келиб чиқиш сабаблари мажмуанинг
тегишли фармойишига асосан махсус текширув ҳайъати аъзолари томонидан техник
жиҳатдан текширилди. Текширув натижаларига кўра далолатномалари
расмийлаштирилиб, келгусида такрорланишини олдини олиш мақсадида 10 та
банддан иборат чор- тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда 10 та
банддан иборат чора-тадбирнинг 4 таси ўз вақтида бажарилган, 6 та банднинг
бажарилиш муддатлари мавжуд. Чора тадбирларда кўрсатилган бандларнинг ўз
вақтида бажарилиши назорат қилиб борилмоқда.
Авария
вазиятларини бартараф этиш режалари бўйича мажмуа бош
директорининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан цех
ва хизматларда 2026 йилнинг I чораги давомида жами бўлиб 13 маротаба тезкор
хизматлар (ёнғин қутқарув қисми, ҳарбийлашга газдан қутқарув отряди, тез тиббий
ёрдам, цех ходимлари ва бошқалар) иштирокида ўқув машқ-тревогалари ўтказилган.
Шулардан 12 таси ҳайъат аъзолари томонидан қониқарли деб топилган бўлса, 1
таси қониқарсиз деб топилиб, қайта ўтказилган.
7.
III. “ШГКМ” МЧЖ ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШОБЪЕКТЛАРИДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ
СОҲАСИДА 2026 ЙИЛНИНГ II ЧОРАГИ
ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ИШЛАР
8.
ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2025 йилдаги 26-сонли
қарори талабларига асосан мажмуанинг 186 та раҳбар ва муҳандис техник
ходимларнини «Контехназорат ўқув» ДМ да саноат хавфсизлиги соҳасида тайёрлаш
ўқув курсларида ўқитиш;
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2025 йилдаги 26-сонли
қарори талабларига асосан мажмуанинг раҳбар ва муҳандис техник ходимларнини
саноат хавфсизлиги сохасида аттесациядан ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон
қарорига асосан мажмуа ХИЧОда авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти,
соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги 291 сонли
қарори талабларига асосан мажмуа ХИЧОларида тасдиқланган жадвалга асосан Саноат
хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб
чиқариш назоратининг
мақсадли ва комплекс текширувлари ўтказилиб
Авария вазиятларини бартараф этиш режалари бўйича тасдиқланган жадвалга асосан
цех ва хизматларда ўқув машқ-тревогаларини ўтказиш ва бошқа режалар.