“Камолот” ЁИҲ “Камолот стипендиясига номзод
2016 йил - “Соғлом она ва бола йили”
Лойиханинг кириш қисми
Ўртага ташланаётган муаммо
Соғлом ва маънавий етук ёш авлод тарбияси учун хар биримиз масъулмиз.
  ЛОЙИҲА “КЕЛАЖАККА КАМОЛОТ БИЛАН" ДЕБ АТАЛАДИ.  
Ушбу ижтимоий лойихани ишлаб чиқишдан кўзланган мақсад ёки лойиханинг ижтимоий аҳамияти нимада?
МУАММОНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ  
МУАММОНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ  
МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?  
ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?  
УШБУ ЛОЙИҲАНИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?  
ЛОЙИХАДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА
ЛОЙИХАДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА
Ушбу вазифаларни рўёбга чиқариш учун:
Ёшлар бизнинг келажагимиз
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
1.30M
Категория: ЭкономикаЭкономика

“Камолот” ЁИҲ “Камолот стипендиясига номзод

1. “Камолот” ЁИҲ “Камолот стипендиясига номзод

Қодиров Носиржон Низомжон ўғлининг
“Келажакка камолот билан”
Ижтимоий
лойихаси
Фарғона 2016

2.

Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли,
доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт.
И.А.Каримов

3. 2016 йил - “Соғлом она ва бола йили”

4. Лойиханинг кириш қисми

Муҳтарам юртбошимиз ва хукуматимиз томонидан
ёшларга қаратилган эътибор хамда ғамхўрлик бугунги кунда
давлат сиёсати даражасига кўтарилганини бутун дунё
эътироф этаётгани бор гап. Ўзбекистон Республикаси
мустақилликка эришгандан сўнг турли соҳаларда жуда катта
ислоҳотлар
амалга
оширилди.
Жумладан
таълим
тизимимизда олиб борилаётган ислохатларни эндиликда
бутун дунё катта қизиқиш билан ўрганмоқда. Ўтган давр
мобайнида фуқароларимиз ва ёшларимизнинг маънавий
қиёфасининг ўсиб бориши натижасидан бўлса керак
аҳолининг турмуш даражаси, соғлом турмуш тарзи,
фикрлаши
озру-умидлари
тубдан
ўзгарди.
Бугунги
Ўзбекистон халқи эртага ишонч билан боқувчи, янгиликка
интилувчи ҳамда ишбилармонлик қобилияти кундан-кун
шаклланаётган халққа айланди.

5. Ўртага ташланаётган муаммо

Аммо баъзи сохаларда хали ечимини кутаётган
муаммолар
хам
етарлича
топилади.
Ютуқлар
ўзимизники шундай экан камчиликлар хам ўзимизга
тегишлидир. Тўғри хар доим хам барча муаммоларни
тўлалигича бартараф этиб бўлмайди, лекин баъзи бир
муаммолар борки улар вақт кутиб ўтирмайди. Шулардан
бири бу мехрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва
мослашув марказлари фарзандларини хаётда ўз ўрнини
топиб олишида амалий кўникмалар хосил қилишдир.
Шу сабабли ахолимизнинг бу қатламлари билан
ишлашни янада кучайтириш ва айрим таклиф хамда
тавсиялар киритиш, шунингдек мамлакат рахбари ва
ҳукуматимиз томонидан юритилаётган халқпарвар
сиёсатга муносиб улуш қўшиш мақсадида ушбу янги
ижтимоий лойиҳани ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик.

6. Соғлом ва маънавий етук ёш авлод тарбияси учун хар биримиз масъулмиз.

7.

8.   ЛОЙИҲА “КЕЛАЖАККА КАМОЛОТ БИЛАН" ДЕБ АТАЛАДИ.  

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган
эътиборни дунёнинг бошқа давлатларида
учратиш қийин.
Мухтарам юртбошимиз ва хукуматимиз хар бир болага оталарча
ғамхўрликни амалга оширмоқдалар. Бу сиёсатдан хеч қайси бир ёш
четда қолаётгани йўқ албатта. Бу эътибордан мехрибонлик уйида
тарбияланаётган ва мослашув марказларида реал хаётга чиқаришга
ва хаёт билан хамнафас яшашга ўргатилаётган ёшлар бахра
олаётгани ва умуминсоний қадрият ижтимоий химояга олинаётгани
тахсинга сазовордир. Яна шуни таъкидлаш жоизки ушбу муассаса
тарбияланувчилари баъзида муасасанинг ички тартиб қоидалари ва
баъзи омиллар туфайли билим ва касбга йўналтирилаётган бўлсада
баъзи бир сабаблар туфайли хунар эгаллаши реал хаётдаги ахвол
қандай кечмоқда яъни уни мехрибонлик уйидан ташқарида қандай
хаёт кутиб турибди. Бу хақда фақат назарий билимларга эга холос.
Шу сабабдан биз лойихада киритаётган таклиф ва тавсияларимизни
“КЕЛАЖАККА КАМОЛОТ БИЛАН" деб атадик. Ушбу лойиха
муаллифи хеч бир мукаммалликка даъво қилмайди ва бошқа
таклиф хамда тавсияларни кўриб чиқишга тайёр.

9. Ушбу ижтимоий лойихани ишлаб чиқишдан кўзланган мақсад ёки лойиханинг ижтимоий аҳамияти нимада?

Мехрибонлик уйи тарбияланувчиларини реал хаётга тайёрлашда, хунарга
ўргатишда ва ижтимоий фойдали мехнат билан бандлигини таъминлашда
иштирок этади ва бунга кўмаклашади.
- Мослашув марказлари истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашда иштирок
этади.
- Мехрибонлик уйи тарбияланувчиларини замонавий ахборот-технологиялари
ва чет тилларни чуқур ўрганишига тиббий маданиятини янада оширишда
кўмакчи бўлади.
- Мослашув марказлари иқтидорли болаларини касб-хунарга ўргатади ва
спортнинг айрим турларига қатнашиб соғлиқларини янада тикланишига
ёрдамчи бўлади.
- “Соғлом она ва бола” давлат дастурини амалга оширишда фаол қатнашишга
чорлайди.
- мехрибонлик уйи тарбияланувчиларини республика ОТМларига ўқишга
кириши учун бепул тайёрлов курслари ташкил этишга кўмаклашади.
- Мехрибонлик уйи тарбияланувчиларини реал хаётга ўргатиш мақсадида турли
экскурсиялар ташкиллашда иштирок этади ва
Маънавий билимларини бойитилиши учун услубий қўлланмалар ва амалий
жихатдан ёрдам беради.
-ишга жойлашишда қийинчиликларга учраётган ва тегишли ижтимоий қўллабқувватлашга муҳтож ёшларни қўллаб қувватлайди.

10. МУАММОНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ  

Маълумки, бугунги тезкор замонда фуқароларимизнинг, айниқса
ёшларимизнинг онги ва шуури ҳам шитоб билан ривожланиб бормоқда. Бу
замон талаби албатта. Эндиликда замонавий ахборот-технологияларини, чет
тилларини, қонунларни яхши билмаган одам хар қадамда турли муаммоларга
дуч келиши мумкин. Зеро бугунги глобаллашув жараёни давом этаётган
замонда юқорида кўрсатилган омиллар етакчи рол ўйнамоқда. Шу билан бирга
бугунги кунда қаерда қандай воқеа юз бермоқда ва бунга нима сабаб бўлмоқда
каби саволларга ўз ўрнида жавоб топа олиш хам мухимдир. Айни пайтда
ёшларни қайси сохага иқтидори борлигини барвақт аниқлаш ва шу сохага
йўналтириш яхши самара беради. Шу билан бирга ўша соханинг янги
вакилларини шакллантирса яна шу каби ёшларнинг ўзини-ўзи моддий
таъминлаши ва мамлакат ривожи йўлида бор кучини сарфлашига туртки
бўлади. Спорт билан шуғулланиши ўз соғлиғига ва иқтидорли ёшларни шу
соханинг профессионал спортчисига айланишига сабаб бўлиши мумкин.
Бугунги кунда мехрибонлик уйи тарбияланувчилари ва мослашув марказлари
фарзандлари эътибордан четда қолаётгани йўқ, аммо уларнинг тарбиясида
баъзи бир муаммолар юзага келаётганини очиқ кўз билан инкор этиб бўлмайди.
Айни пайтда мехрибонлик уйи тарбияланувчилари орасида хам мослашув
марказлари болалари орасида иқтидорли ёшларни учратиш мумкин. Бу ёшлар
қайсидир маънода биз юқорида санаб ўтган объектив омилларнин
баъзиларидан четда қолаётганини бугун хеч ким инкор этмаса керак. Мослашув
марказлари болаларига айрим оддий билимларни ва кундалик хаёт
юмушларинигина ўргатяпмиз холос.

11. МУАММОНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ  

Мехрибонлик
уйи
тарбияланувчилари
эса
айрим
хунарларни хаваскор тарзда фақат хафтада бир марта тўгарак
шаклида ўрганади. Бу эса жуда кам бўлиб бу хунарни тўлиқ
эгаллашига тўсқинлик қилади. Шунингдек мехрибонлик уйи
тарбияланувчилари ўз муассасаларидан ташқарига кам
чиққанлиги сабаб ташқарида қандай хаёт уни кутиб турибди?
Қандай хаёт кечирса бўлади? Оддий қилиб айтганда нон қанча
туради? Кийимни қаердан қанчага олса бўлади? Бу хақида хеч
нарса билмайди. Билганда хам жуда кам нарса билади. Билим
савияси юқори бўлган тарбияланувчилар қайси ОТМга ўқишга
кириши керак ва у ердан қайси мутахасислик билан тамомлайди
Тамомлаган тақдирда хам қаерга ишга жойлашади бу каби
саволларга жавоб топа олмай қолади ва ўзини худди сахрода ёлғиз
қолгандек сезади.
Шу каби муаммолар уларни қийнайди,
натижада жиноят кўчасига кириши мумкин бўлади.
Биз томонимиздан таклиф этилаётган лойиҳа ушбу муассаса
фарзандларини ижтимоий мухофазасини янада
кучайтиришни назарда тутади.

12.

13. МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Ушбу лойиха Марғилон шахридаги мехрибонлик уйи ва
Фарғона шахридаги Республика болалар ижтимоий мослашув
марказининг Фарғона филиалида мунтазам амалга оширилади.
Лойихага Фарғона шахридаги ўқув марказлари, етакчи спорт
мураббийлари ва коллеж, академик лицей хамда ОТМларнинг
малакали профессор-ўқитувчилари, шунингдек манфаатдор
ташкилотлар вакиллари жалб қилинади. Марғилон шахридаги
мехрибонлик уйида мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун
ўқув марказлари билан биргаликда операторлик курслари,
интернет курслари, дастурлаш курслари, инглиз, корейс тили
курслари, сартарошлик ва карвинг курслари, бисер тўқиш
курслари ташкил этилади. Етакчи мураббийлар томонидан эса
бадиий
гимнастика
ва
мехрибонлик
уйи
тарбияланувчиларининг иқтидорига қараб мини футбол, кураш
ёки карате курслари ташкилланади. Коллеж, академик лицей ва
ОТМ профессор-ўқитувчилари билан хамкорликда ўзбек тили,
рус, инглиз тили, математика, физика, тарих,кимё хамда
биология фанларидан тайёрлов курслари ташкил этилади.
Камолот ЁИҲ масъул вакиллари турли экскурсияларни ташкил
этишади.

14.

Ота-оналар клуби
Маданият ва дам олиш
масканларига
боришни
ташкил этиш (маданият ва
истироҳат
боғи,
ўлкашунослик
музейи,
театрлар, кинотеатрлар),
АКХ
болалари
учун
кўнгилочар тадбирлар ва
байрамлар уюштириш ва
ўтказиш,
АКХ
тарбияланувчиларининг
ота-оналари
учун
психологик хизматлар,
турли хил конкурсларда
кўргазмалар билан иштирок
этиш.

15. МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Лойиха Фарғона шахридаги
болалар
мослашув марказида эса ўқув марказлари бисер
тўқиш, хайкалтарошлик ва рассомчилик, каби
курслар ташкил этади. Лойихани Камолот ЁИҲ
вилоят кенгаши рахбари бошқариб боради.

16.

Республика болалар
ижтимоий мослашуви
маркази Фарғона
минтақавий филиали

17. ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?  


Ташкилот номи
Ажрат
ходим
сони
Қаерга бирик
Тирилган
ФИШ
Мутахас
Вазифаси
1
Камолот ЁИҲ
3
Лойихага рахбарлиги ва 2 та
лойиха амалга оширилаётган
жойнинг
экскурсиялар
рахбарлигиги
Лойихани
назоратқилад
и
ва
бошқаради
2
Камолот ЁИҲ
2
Экскурсиялар
га масъул
Мутахасис
3
ФарДУ
3
мехрибонлик уйи
Ўзбек рус тили Курслар
доимийлигин
тарих
таъминлайди
4
ФарПИ
2
мехрибонлик уйи
Математика
физика
5
ФарПИ қошида 1 ва 3 1+1
сонли АЛлар
мехрибонлик уйи
Биология кимё
Автобус
экскурсавод ва
экскурсия
жойи
билан
таъминлайди

18. ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?  

6
Фарғона Олимпия 2+1
захиралари
коллежи
мехрибонлик уйи ва
мослашув марказига
Бад
гимн
мини футбол
кураш
7
Иффатли келин ўқув 5
маркази
мехрибонлик уйи
Тиллар
сартарош
карвинг
бисер тўқиш
8
Ибратли бекам
3
мослашув маркази
Бисер тўқиш
хайкалтарошл
ик рассомчи
9
UNIX ўқув маркази
2
мехрибонлик уйи
Оператор
интернет
дастурчи
ва
Изох: Курслар хафтасига икки бор ташкил этилади ва курсларнинг ўтказилиш жадвали
муассасалар рахбарлари хамда Камолот ЁИҲ вилоят кенгаши рахбари томонидан
келишилган холда тузиб чиқилади.

19. УШБУ ЛОЙИҲАНИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?  

Лойиҳани амалга ошириш учун “Соғлом авлод” жамғармаси ва
UNISEFнинг хомийлиги талаб этилади. Лойиха учун 40 миллион яъни
20 млндан маблағ ажратилиши зарур бўлади. Хар бир лойиха
иштирокчисига 200 минг сўмдан ойлик маош ажратилади. Лойихада
иштирок этаётган 25 нафар ходимдан беш нафар Камолот ЁИҲ вакили
доимий ишидан ажралмаган холда жамоатчилик асосида иш олиб
боради яъни ойлик маош олмайди. Бундан чиқди 20 нафар ишчи 200
минг сўмдан маош олади. (Солиқлари билан) Бу сўмма 4 миллионни
ташкил этади. Лойиха дастлаб синов тариқасида 9 ой фаолият
кўрсатиши учун маошнинг ўзига 36 миллион ва бошқа харажатлар учун
4 млн атрофида пул кетади. Демак лойиха учун 40 млн маблағ етади.
Ўқув марказларининг карвинг, рассомчилик, хайкалтарошлик,
бисер тўқиш учун махсулотлари муассаса хисобидан элита пардалар
харажатлари хомий ташкилотлар маблағлари хисобига қопланади.
Лойиханинг иқтисодий манбалари Ипотека банк орқали амалга
оширилади.

20.

ЛОЙИХАДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА
• -Мехрибонлик уйи тарбияланувчиларининг маънавий
савияси янада ортади;
• -Реал хаётдаги воқеа ходисалар хақида аниқ тасаввурга ва
билимларга эга бўлади;
• -Экскурсиялар натижасида айрим касб-хунар турларига бўлган
қизиқиши янада ортади;
• -Шахримиздаги ободончилик ишларини кўриб шу юртда
туғилганидан фахр ва ифтихор туйғулари янада жўш уради;
• -Хаётга янгича назар билан қарай бошлайди;
• -Мамлакат ривожига қандай хисса қўшиши мумкинлиги хақида
янгича ғояларга эга бўлади;
20

21.

22. ЛОЙИХАДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА

-Янги хунар турлари мукаммал эгаллайди;
-Мехрибонлик уйидан ташқарида мени қандай хаёт
кутиб турибди? –деган саволга жавоб топа олади;
-Республика ОТМларига ўқишга кириш учун тайёр
бўлади;
- Қайси таълим муассасасига ўқишга киришини
мустақил хал қила олиш даражасига етади;

23. ЛОЙИХАДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА

Мослашув маркази болалари
-Хаётга бўлган қизиқиши янада ортади;
-Рассомчилик хайкалтарошлик каби санъат
турларини иқтидори га қараб мукаммал даражада
эгаллайди;
-Иқтидорларини эркин намоён эта олишига ишонч
хосил қилади;

24. Ушбу вазифаларни рўёбга чиқариш учун:

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
МУАССАСАЛАРИ
МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ИДОРАЛАРИ
ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИ
ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ
ЁШЛАР ВАКИЛЛАРИ
(“КАМОЛОТ ЁИҲ”)
ЗИЁЛИЛАР ВА КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК,
БУТУН ХАЛҚИМИЗ
ФАОЛ ВА МУНОСИБ ИШТИРОК ЭТИШ ЗАРУР

25.

26. Ёшлар бизнинг келажагимиз

Биз
таянчимиз
ва
суянчимиз,
ғуруримиз ва ифтихоримиз бўлмиш
болаларимизга,
фарзандларимизга
ишонч билан, ҳурмат-эътибор билан
қарашни
келажагимизга
бўлган
ишонч, миллатимизга, халқимизга
бўлган ҳурмат-эҳтиром ифодаси, деб
биламиз.
И.А.Каримов

27.

Бизнинг мақсадимиз: имконияти
чекланган ва мехрга мухтож болаларга
чексиз имкониятлар яратиш!
Бизнинг ютуғимиз – боларимиз
билими ва юзидаги табассум!
English     Русский Правила