10.05M
Категория: МаркетингМаркетинг
Похожие презентации:

«Датис Агрохимия» компанияси

1.

Grow
simply
with...

2.

«Датис Агрохимия» компанияси 2006 да ташкил этилган. Унинг ишлаб
чиқариш объекти Алборз провинцияси ҳудудидаги «Косар» саноат
шаҳарчасида жойлашган. Мазкур компаниянинг асосий иши сувда эрувчан
қаттиқ кўринишдаги турли органик ва кимёвий ўғитларни (улар NPK сифатида
маълум) ҳамда ўсимликларга сепиладиган суюқ ўғитларни импорт қилиш ва
етказиб беришдан иборат. Сўнгги йилларда компания маҳсулотлари ўзининг
яхши сифати, арзон нархи ва турли-туманлиги билан ном қозонмоқда, шу
туфайли истеъмолчилар ва харидорлар орасида уларга талаб катта.
Айни вақтда компания маҳсулотлари 6 та товар белгиси ва «DATIS
AGROCHEMICAL» савдо номи билан бозорга чиқарилмоқда.
Бизнинг фикримизча, сайёрамизнинг етти миллиарддан зиёд аҳолисини озиқовқат маҳсулотлари билан таъминламоқ учун ўғитлар зарур. Фермерлар ерга
ўғит берибгина қолмай, балки уни озиқ-овқат маҳсулотларига айлантиради.
Шу тарзда вегетация даври якунлангач ерда ўғитлар қолмайди, негаки
уларнинг бари табиий ва синтетик моддалардан холи. Фермерлар атрофмуҳит муҳофазасига ҳаммадан кўпроқ ҳисса қўшади.
Компания қуйидаги халқаро сертификатларга: ИС09001:2015, ИС014001:2015,
ИС018001:2007 ва қишлоқ хўжалик ўғитларини ишлаб чиқариш учун СЕ Европа
стандартига мувофиқлик сертификатига эга.

3.

Бир литрли суюқ ўғит
Испаниянинг «Eden Modern Agriculture» компанияси лицензияси остида
VITAL plus 12% CALCIUM
VITAL plus 12% CALCIUM - Ушбу турдаги ўғит таркибида катта миқдорда кальций мавжуд бўлиб, цитрат ва
карбоксил билан бириккан этилендиаминтетрасирка кислотаси кўринишига эга. У ўсимликларда кальций
танқислигининг олдини олиб, йиғим-терим пайтида меваларнинг лат ейиш, ёрилиш ва тўкилишга қарши
чидамкорлигини оширади, ҳосилнинг сақланиш муддатини узайтиради. Ўғит таркибида ўсимликлар учун зарур
катта миқдордаги турли макро- ва микроэлементлар мавжуд.
Total nitrogen (N)
4.0%
Water soluble potassium (K20)
4.0%
Soluble Calcium (CaO)
2.5%
Soluble Magnesium (Mg)
0.6%
Boron (B)
0.1%
Soluble Iron (Fe)
0.1%
Soluble manganese (Mn)
0.05%
Zinc (Zn)
0.05%
MS solution (Cu)
0.05%
Folic Acid
1.0%
Free Amino Acid
4.0%
Seaweed extract
2.0%

4.

RADIKA BASE
RADIKA BASE - Ушбу турдаги ўғит ўсимликлар илдизларини катталаштириш ва ривожлантириш, ер ва сувда PH
миқдорини камайтириш борасида самарали. Барча турдаги ўсимликлар учун мос. Таркибидаги махсус кислоталар,
микроэлементлар, юқори миқдордаги хол кислоталари илдиз гормонлари ва илдиз тизимининг ўзини
катталаштириб, тез ривожлантиради. Махсус формуласи туфайли ноёб ўғитлар синфидан жой олган. Таркибида
фосфор, турли хелатланган макро- ва микроэлементлар, гумин ва фолий кислоталари мавжуд.
Total Nitrogen (N)
Available Phosphorous (P205)
Soluble Potassium (K20)
Iron (Fe)
Manganese (Mn)
Zinc (Zn)
5.0%
12.0%
3.0%
0.7%
0.3%
0.5%
Boron (B)
Copper (Cu)
Humic Acid
Fulvic Acid
Amino Acid
Seaweed Etract
0.08%
0.06%
TRACE
4.0%
4.0%
2.0%
NUTRI-LEAF
NUTRI-LEAF - Ушбу турдаги ўғит таркибида макро- ва микроэлементлар, органик моддалар ва денгиз ўтлари
экстрактлари мавжуд. У ўсимликларни барча зарур моддалар билан таъминлайди. Ўғит таркибидан ўрин олган
саримсоқ ва аччиқ қалампир экстракти эса ҳашаротларнинг нафас тизимига таъсир этиб, уларнинг камайишига
олиб келади.
Total nitrogen (N)
4.0%
Applicable phosphorus (P205) 4.0%
Water soluble potassium (K20) 6.0%
Boron (B)
0.02%
Soluble Iron (Fe)
0.1%
Soluble Manganese (Mn)
0.06%
Zinc (Zn)
Copper (Cu)
Humic Acid
Folic Acid
Seaweed extract
Free Amino acid
0.1%
0.05%
1.0%
3.0%
1.0%
4.0%

5.

Z-EXTRRA
Z-EXTRRA - Ушбу турдаги ўғит хелатланган рух элементи, хол тузлари кислотаси кўринишини
ўз ичига олиб, кўп миқдорда амино- ва этилендиаминтетрасирка кислотаси ҳамда
цитратлардан ташкил топган. У ўсимликлар ўсиши, ривожланиши, гуллаши ва кўпайишини
мувозанатда сақлайди. Барча турдаги сабзавот экинлари ва боғдорчилик учун мос.
Soluble Zink (Zn)
7.0%
VITAL plus K-52
VITAL plus K-52 - Ушбу турдаги ўғит таркибида катта миқдорда калий элементи мавжуд бўлиб,
ўсимликка тез ва осон сингади. У мева сифати яхшиланишига, қизаришига, қанд миқдори
ортишига ва ҳажман катталашувига ёрдам беради. Шу қаторда ўсимликнинг сувсизлик ва
чанқаб қолишга чидамкорлигини оширади. Таркибида катта миқдорда аминокислоталар
мавжуд.
Total nitrogen (N)
4.0%
Water soluble potassium (K20) 10.0%
Soluble magnesium (Mg)
0.5%
Free Amino Acid
4.0%
VITAL plus B-Zn
VITAL plus B-Zn - Ушбу турдаги ўғит таркибида рух, бор, салицил кислотаси ва
аминокислоталар мавжуд. У ўсимликнинг қиш даврида ва булутли кунларда гуллашини
яхшилайди, тугунчаларини кўпайтиради. Ўсимликнинг ўсишда тўхтаб қолишининг олдини
олади, уни ривожлантиради. Бор ва рух элементлари меванинг тез ва сифатли катталашувига
ёрдам беради.
Total nitrogen (N)
Boron (B)
Zinc (Zn)
Soluble molybdenum (Mo)
Free Amino Acid
0.8%
2.0%
2.0%
0.2%
4.0%

6.

VITAL plus CalBor
VITAL plus CalBor - Ушбу турдаги ўғит таркибида комбинацияли цитрат кальций элементлари ва
бор элементи мавжуд. Бор ўсимликларда бор танқислигининг олдини олади ва кальций
озуқасининг тепага кўтарилишини тезлаштиради. Ушбу ўғит мевалар сифатини, қаттиқлигини,
ҳажмини, сақланувчанлигини ошириб, таъмини яхшилайди. Таркибида кальций ва бор озуқаси
кўплиги эса, меваларнинг омборхонада яхши сақланишига олиб келади.
Total nitrogen (N)
Soluble Calcium (CaO)
Boron (B)
5.0%
1.6%
0.5%
VITAL plus Salicylic Acid
VITAL plus Salicylic Acid - Ушбу турдаги ўғит таркибида юқори миқдорда кремний элементи
мавжуд. Кремний элементи ўсимликда жуда кўп ва керакли вазифаларни бажаради. Энг асосий
вазифаларидан бири – ўсимлик ҳужайра деворчаларини қалинлаштиради, уларнинг ҳимоя
тизимини яхшилайди. Кремний элементи илдиз орқали келадиган озуқаларнинг тез
кўтарилишига ва мева катталашувига ёрдам беради.
Salicylic acid
Total Nitrogen (N)
L-Amino Acid
10.0%
4.0%
10.0%
RICH FERT
Микроўғитлар ўсимликлар ўсиши учун зарур бўлиб, мувозанатлашган озиқлантиришда муҳим
аҳамиятга эга. Уларнинг таркибидан бор, мис, темир, марганец, молибден ва рух ўрин олган.
Гарчи ўсимликлар микроўғитлардан кўп нарса талаб қилмаса-да, улар ўсимликларни
озиқлантириш борасида бирламчи ва иккиламчи макроўғитлар каби муҳимдир. Ҳатто ерда
бошқа озиқ моддалар етарли бўлса-да, исталган микроэлемент етишмаслиги ўсимликлар
ўсишини чеклаши мумкин.
(Mn) Soluble manganese
(MgO) Soluble magnesium
(B) Boron
(Fe)Soluble Iron
1.0%
1.0%
0.7%
3.0%
(Zn) Zinc
(Cu) MS solution
Free amino acid
5.0%
0.5%
5.0%

7.

20 литрли суюқ ўғит
Испаниянинг «Eden Modern Agriculture» компанияси лицензияси остида
20
Calcium nitrate + Amino acid
Умумий маълумотлар
DATIS RICH FERT Кальций нитрати – бу юқори сифатли суюқ ўғитлар бўлиб, ўсимликларда кальций танқислигини
ростлаш учун ишлатилади. Кальций нитрат таркибидаги азот моддаси эса ўсимликлар учун буткул
ўзлаштирилувчан бўлиб, дарҳол ва кутилган ўсиш реакциясини таъминлайди. Кальций ўсимликлар
касалликларини, хусусан, олманинг аччиқ данаги, помидор ва гармдори гуллари чириши, карамнинг ковак ўзаги
ҳамда салат учлари куйишини камайтиради. Кальций ўсимликларнинг барча тўқималари ривожланиши учун
муҳим озиқ модда ҳисобланади, унинг адекват таъминланиши ва истеъмол қилиниши эса барча боғдорчилик
экинларининг янада узоқ муддат сақланишини таъминлайди. Кальций ҳужайра деворчаларида сақланиб, у ерда
ҳужайралар яхлитлигини ва ўсимликнинг умумий мустаҳкамлигини таъминлайди. DATIS RICH FERT Кальций
нитрати суғориш ва илдиздан ташқари озиқлантириш учун ўғит сифатида фойдаланиш мақсадида махсус ишлаб
чиқилган бўлиб, қаттиқлик, сақланувчанлик, пўстнинг ранги ва кўринишини яхшилаш учун барча мева-сабзавот
маҳсулотларига қўлланиши мумкин.
Ушбу ўғитнинг афзалликлари:
- Таркибида кальций сақлаб, ўсимликнинг сон ва сифат унумдорлигини оширади.
- Ўсимликни зарур миқдорда кальций билан таъминлаш орқали, кальций танқислиги
белгилари, масалан, барглар учлари сарғайишининг олдини олиш мумкин.
- Юқори сифатли суюқ кальций булиб ўсимликлар учун буткул ўзлаштирилувчан
ҳисобланади.
- Ўсимликларнинг барча тўқималари ривожланиши учун муҳим озиқ модда
ҳисобланади
- Кальций ҳужайра деворчаларида сақланиб, у ерда ҳужайралар яхлитлигини ва
кўпайишини таъминлайди.
- Бу озуқа мева қаттиқлиги, сақланувчанлиги, рангини ва кўринишини яхшилайди.
- Ушбу ўғит таркиби ўсимликка мансуб аминокислоталардан иборат.
Nitragen (N)
Soluble Calcium (Ca)
7.0%
14.0%

8.

HUMIX-70
HUMIX-70 – органик моддаларга бой маҳсулот бўлиб, озиқлантирувчи моддалар нуқтаи назаридан ориқ ер учун
аъло озуқа қўшимчаси ҳисобланади. HUMIX-70 ўсимликларда кўплаб жараёнларни амалга ошириб, минерал
моддаларни катта миқдорда ўзлаштиришга ва маҳсулот сифатини оширишга ёрдам беради. Минерал моддалар
одатда ўсимлик томонидан ўзлаштирилмайди, сульфатлар ўсимликка фақат чекланган миқдорда сўрилади. Гумин
кислотаси ерда ўзлаштирилмайдиган моддаларни эритади, уларга сингувчанлик имкониятини беради, зарур
вақтда уларни ўсимлик илдизига етказиб беради. Ушбу органик ўғитни ернинг органик таркибини таъминлаш
билан бир вақтда ишлатиш эса, ерга барқарорлаштирилган элементлар сингишига ёрдам беради.
HUMIX-70 ўғитининг афзалликлари:
- Ер таркибини яхшилайди
- Илдизларнинг яхши ўсишига ёрдам беради
- Ерда кўпроқ намликни сақлаб қолади
- Ерда фойдали бактериялар тез ривожланишига ёрдам беради
- Макро- ва микроэлементларни йўқ қилишга ва озод этишга ёрдам бериб, бунинг натижасида минерал ўғитларга
эҳтиёжни сезиларли камайтиради.
- Шўрликка қаршиликни оширади
- Дегидратацияга қаршиликни оширади
- Совишга қаршиликни оширади
- Ўғитлар ва ердаги қўшимча элементларнинг заҳарлилик даражасини камайтиради
- Кучли таъсир кўрсатиб, ерда бир неча йилгача сақланиб қолади
- Ўсимликнинг турли касалликларга чидамлилигини оширади ва токсинларни
ўзлаштириш эҳтиёжини сезиларли камайтиради.
- Уруғларнинг униб чиқиш тезлигини оширади
- Бу маҳсулотнинг РН оксиди ерда ишқорлар миқдорини камайтиришга ёрдам беради.
- Табиат учун мос, ўсимлик ёхуд атроф-муҳит учун хавфли эмас.
- Ер мувозанатини сақлаб қолишга ёрдам беради.
- Маҳсулот сифатини яхшилашга ёрдам беради.
- Гумин кислотаси энг яхши табиий клаттер ҳисобланади.
K20
Humic Acid
Fulvik Acid
Organic Carbon
Organic Matter
6.0%
3.0%
12.0%
14.0%
10.0%

9.

NEW DATIS ALL
Ҳайвонотга мансуб органик ўғитларга ўхшаб, органик кислоталарнинг юқори фоизини сақлайдиган бой ўғит – NEW
DATIS ALL ернинг кўпгина кимёвий ва физик хусусиятларига фойдали таъсир кўрсатади. Бу ўғит турли суғориш
усуллари ёрдамида барча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ишлатилиб, ҳайвонотга мансуб органик ўғитларга
эҳтиёжни камайтириши мумкин. Ўғит таркибидан фосфор, калий, темир, рух, марганец каби макро- ва
микроэлементлар ҳамда фолий кислотаси ўрин олган.
Ушбу ўғитнинг афзалликлари:
- Илдизларни ҳаракатга ундайди ва элементларнинг ерга сингувчанлигини оширади.
- Ердаги фойдали микроорганизмларни фаоллаштиради.
- Ердаги элементлар ўзлаштирилувчанлигини оширади.
- Ердаги кислота миқдорини ростлайди - рН
- Бир вақтда ишлатилган ҳолатларда, кимёвий ўғитларнинг сингувчанлигини оширади.
- Фотосинтезни кучайтиради.
- Ўсимликнинг қурғоқчиликка ва совуқ уришга чидамкорлигини оширади, бунинг
натижасида ўсимликнинг стрессга қаршилигини мустаҳкамлайди.
- Ўсимликларнинг Брикс даражасини оширади ва кеч сўлишга сабабчи бўлади.
P205
K20
Fe
Mn
4.0%
5.0%
0.1%
0.05%
Zn
Humic Acid
Fulvik Acid
0.05%
TRACE
4.0%
AMINO 33-plus Cal Mag
Ушбу ўғит ўсимликка мансуб аминокислоталардан иборат бўлиб, ўсимликни зарур миқдорда аминокислоталар
билан таъминлайди. Ўғит таркибидаги азотнинг тегишли фоизи ўсимликнинг вегетатив ўсиши тезлашувига таъсир
кўрсатади, денгиз сув ўтлари эса ўсимликнинг стрессларга чидамкорлигини ошириб, маҳсулот сифатини
яхшилайди.
Ушбу ўғитдан фойдаланиш афзалликлари:
- Барча ўсимлик ва дарахтлар, айниқса иссиқхона ўсимликлари учун қўл келади.
- Суғориш тизимида фойдаланиш учун қулай.
- Маҳсулотлар ўсиши ва етилишини тезлаштиради.
- Таркибида магний сақлаб, ўсимликнинг ўсиш даври охирида хлорофилл
ва озиқ моддалар самарадорлигини оширади.

10.

- Таркибида кальций сақлаб, ўсимликнинг сон ва сифат унумдорлигини оширади. Ўсимликни зарур
миқдорда кальций билан таъминлаш орқали, кальций танқислиги белгилари, масалан, барглар
учлари сарғайишининг олдини олиш мумкин.
- Барча экиш мавсумларида ва ўсимлик ўсишининг барча босқичларида фойдаланиш мумкин.
- Ташиш ва омборларга жойлаш вақтида маҳсулотнинг жисмоний стрессларга
чидамкорлигини оширади.
Soluble Calcium (CaO)
5.0%
Soluble Magnesium (MgO)1.0%
Seaweed Extract
2.0%
Amino Acid
33.0%
OCEAN
- Ушбу ўғит буткул балиқ қолдиқлари ва сув ўтларидан олинган турли хил аминокислоталардан иборат бўлиб,
сабзавот, дон ва боғ экинлари учун зарур макро- ва микроэлементларни етарли миқдорда сақлайди. Ушбу
ўғитдаги органик моддалар ернинг жисмоний таркиби, ҳаво алмашиши ва сув сақлаш ҳажми ортишига таъсир
кўрсатади, ер эрозиясининг олдини олади, ердаги фойдали микроорганизмлар учун озуқа ҳисобланади, уларнинг
кўпайишига ёрдам бериб, натижада ер унумдорлигини оширади. Аминокислоталарни катта миқдорда
сақлайдиган ушбу ўғит, ўсимликнинг атроф-муҳит ноқулай шароитларига чидамкорлигини кучайтиради.
Ушбу ўғитнинг афзалликлари:
- Ушбу ўғит таркибидаги сув ўтлари мевалар ҳажми ва маҳсулот унумдорлигини оширади.
- Ўсимликнинг совуқ уришига ва турли касалликларга чидамкорлигини таъминлайди.
- Минерал моддаларнинг ерга сингувчанлигини оширади.
- Турли стрессларга қаршилик кўрсатишга ёрдам беради.
- Меваларни омборларга жойлаш вақтида зарарларни камайтиришга ёрдам беради.
- Ушбу ўғитни сабзавот ва ем экинлари учун ишлатиш, озиқ моддалар
ўзлаштирилувчанлиги даражасини кўтариш мумкин.
- Ўсимликдаги оқсил миқдорини оширишга ва умуман, маҳсулот сифатини
яхшилашга имкон беради.
N
P2O5
K2O
8%
8%
8%
Ca
AminoAcid
Seaweed Extract
1%
7%
2%

11.

Symptoms of Nitrogen (N) de ciency
Symptoms of Phosphorus (P) de ciency
Symptoms of Potassium (K) de ciency
Symptoms of Magnesium (Mg) de ciency
Symptoms of Calcium (Ca) de ciency
Symptoms of Iron (Fe) de ciency

12.

Sabz Mahsoul Datis Co.
Head O ce: Unit 4, No. 18, Habibollahzadeh Alley
Najafzadeh Foroutan St., Kashani Ave., Tehran-lran
P.O.Box: 1451 5578-Tehran
Tel.: (+9821) 440 63 213 Fax: (+9821) 440 72 809
Tel.: (+99898) 312 88 36
Tel.: (+7708) 211 61 94
Tel.: (+7775) 979 55 55
Tel.: (+9893) 354 41 516
e-mail:[email protected]
English     Русский Правила