464.00K
Категория: ПсихологияПсихология

Фойдали қазилмалар

1.

Талабаларни ўтилиши режаланаётган йўналишда қабул қилинган
атама ва тушунчалар билан Х.М.Абдуллаев, И.Х.Хамробоев,
Ф.А.Усмонов, Т.Н.Долимов, Б.А.Исаходжаев, Х.А.Акбаров каби етакчи
олимлар илмий ёндошуви асосида таништирилиб, маърузаларни ягона,
бир-бирига яқин илмий дунёқараш негизда ўзлаштирилиши
таъминланади.
Фойдали қазилмалар – халқ хўжалигида бевосита
фойдаланиладиган ёки таркибидан қўлланиладиган металл ёки минерал
ажратиб олиш мумкин бўлган табиий (қаттиқ, суюқ, газсимон) минерал
ҳосилалардир. Маъдан – таркибида фойдали компонентлар бўлган,
иқтисодиёт, техника ва технология ривожининг эришилган ҳолатида
уларни ажратиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланган тоғ
жинси ёки минерал ҳосиладир. «Фойдали қазилма» ва «маъдан»
тушунчалари доимий эмас. Улар халқ хўжалиги талабларининг
ўзгариши, минерал моддаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш
2
техникасининг ривожланиши билан ўзгаради.

2.

Фойдали қазилмаларни қуйидаги энг асосий гуруҳларга бўлиш
мумкин: 1) металлар (маъданлар) – улардан металлар ёки металл
бирикмалари ажратиб олинади; 2) нометаллар (кўпинча «маъдан» деб
ҳам аталадилар) – тайёр минерал агрегат сифатида (масалан, гипс, тош
тузи, тошли қурилиш материаллари) ёки саноатда фойдаланилаётган
маълум бир минерал ёки кимёвий бирикмалар ажратиб олинадиган хом
ашёлар; 3) каустобиолитлар – қазилма кўмир, ёнувчи сланец, нефть,
табиий газга мансуб бўлган ёнувчи фойдали қазилмалар; 4) сув –
ичимлик, техник ва минерал сув.
Кон – фойдали қазилманинг табиий тўпланган жойи. У миқдор ва
сифат нуқтаи назаридан техника ривожининг маълум бир ҳолатида ва
мавжуд иқтисодий шароитларда саноатда ўзлаштириш объекти бўлиши
мумкин. Бундай конлар «саноат конлари» ҳам деб аталади. Фақат
ижобий ўзгарган техник-иқтисодий шароитларда ўзлаштириш мумкин
бўлган тўпламлар носаноат конларига мансуб бўлиб, улар шу билан
маъдан намоёнларидан фарқланади.

3.

Саноат мақсадида фойдаланиладиган қаттиқ фойдали
қазилмалар маъданли (қора, рангли, енгил, нодир, радиоактив ва
асл металларга, тарқоқ ва ноёб-ер элементларига), номаъдан
(кимё ва металлургия саноатлари учун хом ашё, қурилиш
материаллари ва бошқалар) ва ёнувчи (тошкўмир, ёнувчи сланец)
конларга бўлинади. Қаттиқ фойдали қазилмалар заҳиралари – ер
бағридаги фойдали қазилма миқдори одатда тоннада,
килограммда (олтин), каратда 6 (олмослар) ва м3 да (қурилиш
материаллари) ҳисобланади. Маъдан, концентрат ва фойдали
компонентлар заҳиралари фарқланади. Халқ хўжалигидаги
аҳамиятига кўра улар балансдаги ва балансдан ташқаридаги
қаттиқ фойдали қазилма заҳираларига бўлинади. Биринчисига
қазиб олиш ва қайта ишлаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга
мувофиқ бўлган заҳиралар киради. Иккинчисига қазиб олиш ва
қайта ишлаш ҳозирги вақтда иқтисодий жиҳатдан номақбул
бўлган, бироқ келажакда саноат нуқтаи-назаридан аҳамиятга эга
бўлиши мумкин бўлган заҳиралар мансубдир.

4.

Фойдали қазилма сифати унинг таркибидаги металлар ёки нометалл
компонентларнинг саноатда иқтисодий жиҳатдан оқилона фойдаланиш
учун етарли бўлган миқдори билан аниқланади ҳамда ундаги бошқа
фойдали ёки зарарли компонентлар аралашмалари ва бошқа омилларга
боғлиқ. Минерал хом ашёдаги қимматбаҳо компонентларнинг энг кам
заҳираси ва миқдори, шунингдек зарарли аралашмаларининг энг кўп
миқдори ҳар бир кон учун саноат кондициялари билан аниқланади.
Металлогения – фазо ва вақтда маъданли конлар жойлашишининг
геологик қонуниятларини
тавсифловчи
фойдали қазилмалар
тўғрисидаги
таълимотнинг
бир
соҳаси.
Металлогенияда
маъданлашишнинг магматоген ёки чўкиндилар билан боғлиқ намоён
бўлишига кўра иккита бўлим: эндоген ва экзоген металлогения
ажратилади. Металлогеник тадқиқотларнинг мақсади йўналишига кўра
умумий, регионал ва махсус металлогения фарқланади. Регионал
металлогенияда маъданли районлар металлогенияси ажратилади.

5.

Умумий металлогения – металлогениянинг назарий асосларини (умумий
металлогеник назарияни) таҳлил қилувчи ҳамда замон ва маконда маъданлашув
жойлашишининг умумий қонуниятларини ўрганувчи қисми.
Регионал металлогения – металлогениянинг маъданли майдонларнинг
умумий кўринишидаги геологик тарихи (замонда) ва геологик тузилиши
(маконда) билан боғлиқ, шунингдек айрим регионларнинг (Марказий Қизилқум,
Чотқол-Қурама ва б.) умумлашма типларига мувофиқ равишда фойдали қазилма
конларининг жойлашиши қонуниятларини аниқловчи қисми.
Маъданли районлар металлогенияси – регионал металлогениянинг
маъданли районлар ҳудудида маъданлашувнинг жойлашиш қонуниятларини
муфассал тадқиқот усуллари билан ўрганувчи, яъни улардаги маъдан
конларининг геологик ўрнини аниқловчи қисми.
Махсус металлогения – бирор бир металлнинг ёки ўзаро генетик боғланган
металлар (масалан қўрғошин, рух ва бошқалар) тор гуруҳи конларининг
маконда жойлашиши ва пайдо бўлиши вақтининг қонуниятларини ўрганувчи
қисми.

6.

Сайёра миқёсидаги металлогеник камар – ер пўстининг фаол қисмларида
пайдо бўлган, ўқи жуда мураккаб геологик структурадан иборат, узунасига
ривожланган ва турли хил ўзаро боғланган маъданли структуралардан
(металлогеник камар, провинция ва бошқалардан) иборат қисми.
Металлогеник камар – ер пўстининг фаол қисмлари ёки системалар ўрнида
пайдо бўлган мунтазам ривожланган, катта масофага эга ва турли хил ўзаро
боғланган маъданли (металлогеник зоналар – маъданли камарлар, областлар ва
бошқалар) мураккаб геологик структуралардан иборат бўлган қисми.
Металлогеник провинция – ер пўстининг фаол қисмлари ёки системалари
ўрнида пайдо бўлувчи, ёҳуд мунтазам ривожи яққол ифодаланмаган регионал
тарқалувчи қалқонлар ва платформалар чегарасида пайдо бўлган мураккаб
геологик структура билан тавсифланувчи қисми.
Фойдали қазилмалар провинцияси – ер пўстининг ўзига хос фойдали
қазилмалар жойлашувига эга катта қисми (Қизилқум провинцияси, Турон
платформаси провинцияси ва бошқалар).

7.

Фойдали қазилмалар области – провинция ҳудудининг
геологик тузилишини аниқловчи тектоник элементларнинг
(антиклинорийлар, синклинорийлар, орталиқ массивлари ва
бошқаларнинг) маълум бир гуруҳига боғлиқ бўлган фойдали
қазилма конларининг таркиби ва келиб чиқишига кўра
тавсифланувчи қисми.
Фойдали қазилмалар ҳавзалари – ёнувчи (кўмир Ангрен ва
бошқаларнинг), номаъдан (тузли Тюбегатан ва бошқаларнинг) ва
маъдан (темир-титанли Тебинбулоқ ва бошқаларнинг) ҳавзалари
ажратилиб, уларнинг майдони юзлаб км2 гача етиши мумкин.
Маъданли камар – ер пўстининг маълум бир йўналиши бўйича
чўзилган, регионал масштабдаги ўлчамларга эга йирик бўлаги.
Унда бир ёки бир неча яқин генетик типли ёхуд муайян металли
(Ўрта Осиё нодир металл камари ва бошқалар) конлари
жойлашади. Ўз навбатида маъданли зоналарга бўлинади.

8.

Маъданли зона – одатда чўзиқ жойлашган йирик зона. Унда фойдали
қазилмалар муайян типларининг конлари жойлашган. Коннинг бу зонага оидлиги
унинг геологик тузилишининг хусусиятларига ва ривожланиш тарихи билан
боғлиқ.
Маъданли майдон (маъданли тугун, гуруҳ) – геологик структуранинг келиб
чиқиши ва муштараклиги билан бирлашувчи конлар гуруҳи. Уларнинг майдони
одатда бир неча ўнлаб км2 гача етади. Фойдали қазилманинг танаси ёки уюми –
муайян структуравий геологик элементга ёки шундай элементларнинг
комбинацияси билан қамровчи тоғ жинсларидан ажралиб қолган минерал хом
ашёнинг табиий тўпланмаси.
Маъдан намоёни – тоғ жинсларидаги иқтисодий аҳамияти аниқланмаган ёки
унча катта бўлмаган миқёсли маъданли минералларнинг табиий тўпланмаси.
Маъданли нуқта – фойдали қазилманинг ўлчамлари ёки таркибига кўра
саноат аҳамиятига эга бўлмаган намоёни.
English     Русский Правила