273.16K
Категория: ПравоПраво

Касбий ИИБ

1.

КАСБИЙ

2.

1. Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
қонуни хақида гапириб беринг.
Ж: Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган ва
Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган, ушбу қонун “Халқ сўзи”
газетасининг 2016 йил 17 сентябрдаги 184-сонида эълон қилинган. Ушбу қонун 49
та моддадан иборат. Ушбу қонуннинг асосий мақсади ички ишлар ораганлари
фаолиятини тартибга солишдан иборат.
2. Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар органларининг асосий
вазифаларини айтиб беринг.
Ж: Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг
хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик
шахсларнинг мулкларини, Конституциявий тузумни химоя қилишдан, қонун
устуворлигини ва шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашдан,
шунингдек, хуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактикасидан иборат.
3. Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий
йўналишлари нималардан иборат?
Ж: Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагича:
- фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини химоя
қилиш;
- Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
- Терговга қадар текширувни, тезкор қидирув фаолиятини амалга ошириш;
- Жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки терговни амлага ошириш;
- Жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш;
- Хуқуқбузарлик профилактикасини амалга ошириш;
- Маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш ва маъмурий жазо
қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш;
- Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш;
- Паспорт тизими қоидалари билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш ва назорат
қилиш;
- Эксперт криминалистика фаолиятини амалга ошириш ва бошқалар.
4. Ички ишлар органлари фаолияти давомида қандай принципларга амал
қилишини тушунтириб беринг.
Ж: Ички ишлар органлари фаолияти давомида қуйидаги принципларга амал
қилади:
- Қонунийлик;
- Ягоналик;
- Фуқаролар хуқуқ ва эркинликлари хамда қонуний манфаатларини химоя қилиш;

3.

- Очиқлик;
- Шаффофлик.
5. Ички ишлар органлари қандай орган эканлиги хақида гапириб беринг.
Ж: Ички ишлар органлари ижро хокимияти таркибидаги хуқуқни мухофаза
қилувчи давлал бошқарув органидир. Ишчи ишлар органлари Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазири рахбарлик қиладиган ягона тизимни ташкил
этади. Ички ишлар органлари вертикал бошқарувни амалга оширади.
6. Ички ишлар органларининг тизимини тушунтириб беринг.
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
- Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги;
- Тошкент шахар ички ишлар бош бошқармаси;
- Вилоятлар ички ишлар бошқармалари;
- Туман ва шахарлар ички ишлар бошқарма (бўлим) лари;
- Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқарма (бўлим) лари;
- Жазони ижро этиш муассаслари;
- Ички ишлар органлари таянч пунктлари (участкавой хона);
- Ички ишлар органларининг таълим муассаслари ва тиббиёт муассасалари ички
ишлар органлари тизимини ташкил этади.
7. Ички ишлар органларининг таянч пунктлари, ички ишлар органларининг
қандай бўғини хисобланади:?
Ж: Ички ишлар органларининг таянч пунктлари бу – туманлар ва шахарлар
ички ишлар бўлимларнинг жамоатчилик билан ҳамкорликни таъминлаш
мақсадида ташкил эътилган ва шахар, қишлоқ хамда овуллар жамоат тартибини
сақланишини, фуқаролар хавфсизлигини, хуқуқбузарликлар профилактикасини ва
жиноятчиликка қарши ишни таъминлайдиган асосий қуйи бўғиндир.
8. Ички ишлар органларида жисмоний куч ишлатиш деганда нимани
тушунасиз?
Ж: Ички ишлар органларида жисмоний куч ишлатиш деганда – агар куч
ишлатилмайдиган усуллар ички ишлар органлари ходимлари зиммасига
юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса ходим қуйидаги
холларда шахсан ўзи ёки бўлинма (гурух) таркибида жисмоний куч ишлатиш ёки
кураш жанг усуллари қўллаш хуқуқига эга (“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
қонуннинг 22-моддаси ):
- Жиноят ва маъмурий хуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
- Хуқуқбузарлик содир этган шахсларни ИИОга ёки хуқуқни муҳофаза этувчи
бошқа органларга олиб бориш ва ушлаб туриш учун;
- Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатишни
бартараф этиш учун.
Хомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга,ногиронлик белгилари
кўриниб турган шахсларга, шунингдек, вояга етмаганларга жисмоний куч
ишлатиш тақиқланади. Бундан қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг

4.

ёхуд ички ишлар органи ходими хаёти ва соғлиғига тахдид этиб хужум
қилинганлиги холлари мустасно.
9. Ички ишлар органлари ходимларининг махсус унвонларини айтинг.
Ж: Ички ишлар органлари ходимларига қуйидаги махсус унвонлар берилади:
1. Сафдорлар таркибига:
- Сафдор;
- Кичик сержант;
- Сержант;
- Катта сержант.
2. Офицерлар таркибига:
Кичик офицерлар:
- Лейтенант;
- Катта лейтенант;
- Капитан.
Катта офицерлар:
- Майор;
- Подполковник;
- Полковник.
Олий офицерлар:
- Генерал-майор;
- Генерал-лейтенант;
- Генерал- полковник.
10. Ички ишлар органлари билан боғлиқ
бўлган масалалар юзасидан
фуқаролар нима сабабдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ
қабулхоналарига ва бошқа ташкилотларга шикоят билан мурожаат
қилмоқда?
Ж: Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзаки кўриб чиқиш,
уларда кўтарилаётган масалалар хар томонлама чуқур тахлил қилинмаётганлиги
ва мурожаатларга расмиятчилик учунгина жавоб берилаётгани учун.
11. Ички ишлар органлари ходимларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни
самарали бажариши учун масъулиятини ошириш бўйича қандай механизм
жорий қилинмоқда?
Ж: Ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг ахоли олдида хисобот
бериб боришини таъсирчан тизимини амалга ошириш
ва ички ишлар
органларининг фаолияти устидан жамоатчилик, парламент ва депутатлик
назоратини ўрнатиш механизми жорий қилинмоқда.
12. Ички ишлар органлари тизимини ислох қилиш 2017-2021 йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
қайси
устувор
йўналишини (Харакатлар стратегияси) таъминлашга хизмат қилади?
Ж: Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-хуқуқ тизимини янада ислох
қилиш шунингдек, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни

5.

таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий рухдаги ташқи сиёсат
юритиш.
13. Ички ишлар органлари ижтимоий йўналтирилган қандай профессионал
тузилмага айланмоқда?
Ж:
Хар бир ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Халқ
манфаатларига хизмат қилишни ўз хизмат бурчи деб биладиган профессионал
тузилма”га айланмоқда.
14. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил
этишнинг сифат жихатидан янги тартибини ўрнатиш учун, аввало....
Ж: Мурожаатларни кўриб чиқиш ва хал этишни юзаки ва расмиятчилик
билан ёндашувларига чек қўйиш, шунингдек, фуқароларнинг хуқуқлари ва
қонуний манфаатларини химоя қилиш учун ваколат доирасида барча воситаларни
ишга солиш керак.
15. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири хар олти ойда
хуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича қайси
давлат органига хисобот беради?
Ж: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири хар олти ойда
хуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлис Сенатига хисобот беради .
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўз мақомига кўра қайси
хокимият таркибига киради?
Ж: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг таркибига киради.
17. Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтиришда
амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлардан кўзланган мақсадларга
эришишнинг мухим шартини ёритиб беринг.
Ж: Инсон хуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш,
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жихатдан янада ривожлантириш, шунингдек,
ахоли фаровонлигини юксалтириш ва хуқуқий демократик давлат қуриш.
18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қайси давлат бошқарув
органига бўйсунади?
Ж: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон
Республикаси Президентига, қонунда кўзда тутилган айрим масалалар бўйича эса
Ўзбекстон Республикаси Вазирлар Махкамасига бўйсунади.
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири нечта ўринбосарга эга?
Ж: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири 8 нафар, шу жумладан 1
нафар биринчи ўринбосарга эга. Ички ишлар вазири республикаси ички ишлар
органлари устидан рахбарликни амалга оширади. У Тошкент шахар, вилоятар ва
шахар, туман ИИБ бошлиқлари лавозимига тайинлаш ва озод этиш ваколатига
эга.
20. Ўзбекистон Республикасида Худудий ички ишлар органлари бошлиқлари
ким томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилишини
айтиб беринг.

6.

Ж: Ўзбекистон Республикасида Худудий
ички ишлар органлари
бошлиқлари Ўзбекистон Республикасида Ички ишлар вазири томонидан
лавозимга тайинланади ва озод этилади.
21. Ички ишлар органларининг “Конвой” хизмати хақида гапириб беринг.
Ж: Ковой сўзи (голландча - конвоои) сўзидан олинган бўлиб, транспорт,
харбий асрлар, махбуслар ва бошқаларни қўриқловчи харбий бўлинма, қисм
деган маънони англатади. Ички ишлар органлари конвой хизмати махсус
камерали транспорт воситалари ёрдамида қамоққа олиш тарзида эхтиёт чораси
қўлланилган шахсларни тергов органига олиб келиш, воқеа жойини кўздан
кечириш, тиббий саломатлигини текшириш мақсадида тиббий муассасаларга олиб
бориш, суд жараёнига олиб келиш ва олиб кетиш, шунингдек, жазо тайинланган
махкумларни этап қилиш ва жазони ўтаётган махбусларни тергов ва ёки суд
жараёнларига олиб келиш ва олиб кетиш ва қўриқлашда тергов, суд ва бошқа
органларга яқиндан ёрдам берадиган ИИОларнинг алохида хизмати хисобланади.
22. Конвой ходими ушланган ва қамоққа олинган шахслар жойлаштирилган
ёки жойлаштирилаётган хона, бино, махсус автотранспорт воситаларини
кўздан кечиришда, конвой қилинаётганларни автотранспортларга чиқариш
ёки тушириш жараёнида ўзига бириктирилган ўқотар қуролни кимга
топширади?
Ж:
Конвой ходими ушланган ва қамоққа олинган шахслар
жойлаштирилган ёки жойлаштирилаётган хона, бино, махсус автотранспорт
воситаларини кўздан кечиришда, конвой қилинаётганларни автотранспортларга
чиқариш ёки тушириш жараёнида ўзига бириктирилган ўқотар қуролни конвой
бўлинмаси (наряди) сардорига топширади.
23. Конвой қандай тартибда олиб борилиш мумкин?
Ж: Конвой оддий ва кучайтирилган тартибда бўлиши мумкин. Бундай
наряднинг таркиби, тузилиши ва сони шахар, туман ИИБ бошлиқлари томонидан
амалга оширилади.
24. Қонун хужжатларига мувофиқ, ички ишлар органлари
ходимларига
кимларни рўйхатга олиш, фотосуратга олиш, уларнинг овозини ёзиб олиш,
кино ва видеотасвирга тушириш, бармоқ изларини олиш хуқуқи берилган?
Ж: Қамоқда сақланаётган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни, шахсини
аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда бошқа ушлаб турилган шахсларни,
шунингдек, қонунга мувофиқ ўзга шахсларни.
25. Конвой вақтида махбус ва махкумнинг қўриқланиши қанча вақтда бекор
қилиниши мумкин?
Ж: Судя билан қоровул хизматининг сардори махбус ва махкумларни
адвокат билан ёлғиз қолишига, прокурор соғлиғини текшириш учун врач билан
мулоқот қилишга йўл қўяди. Ушбу даврда махбус вамахкумларни қўриқланиши
бекор қилинмайди.
26. Кучайтирилган тартибда конвой тадбирлари амалга оширилаётган вақтда
конвой ходимларининг сони нечта бўлиши керак?

7.

Ж: Кучайтирилган тартибда конвой тадбирлари амалга оширилаётган вақтда
конвой ходимларининг сони конвой қилинувчиларнинг умумий сонидан икки
нафар ортиқ бўлиши керак.
27. Тергов жараёнида махбусларга яқин қариндошлари, адвокати билан
учрашишга, уларга берган нарсаларни қабул қилишга ким томонидан
рухсат берилади?
Ж: Тергов олиб бораётган терговчининг ёзма равишда берган рухсати
билан.
28. Судда қамоққа олинмаган шахсларнинг иши кўриб чиқилиб, суд мажлисида
қамоққа олинса уларни жазони ижро этиш муассасаларига қўриқлаб бориш
қандай асосда амалга оширилади?
Ж: Суд чиқарган қарор нусхаси ёки суд мажлисига раислик қилувчи
томонидан мухр билан тасдиқланган қарорнинг кўчирмаси асосида амалга
оширилади.
29. Рухсат этилмаган оммавий тадбирларни тўхтатиш имкони бўлмаган
холларда хавфсизликни таъминловчи органлар томонидан қандай
тадбирлар амалга оширилади?
Ж: Фуқаролар тўпланган жойга хавфсизликни таъминловчи органларнинг
нарядлари юборилиб оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва иштирокчиларнинг
хатти-харакатлари фото, видео тасвирга олиш йўли билан хужжатлаштирилади.
Бундан ташқари хокимлик, прокуратура ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари
билан хамкорликда тадбир ташкилотчиларидан тадбирни тўхтатиш талаб
қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши
тўғрисида огохлантирилади.
30. Оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга қандай транспорт воситалари
киритилади?
Ж: Оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга тез тиббий ёрдам
машиналари, ёнғин хавфсизлиги машилари ва махсус рухсатномаси бўлган
тарнспорт воситалари киритилади.
31. Оммавий тадбирлар даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни
таъминлаш ким томонидан амалга оширилади?
Ж: Оммавий тадбирлар даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни
таъминлаш, ички ишлар органлари, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар
вазирлиги ва давлат хавфсизлиги хизмати органлари томонидан амалга
оширилади.
32. Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси оммавий
тадбирлар ўтказиш ва жамоат тартибини сақлаш юзасидан қандай
фаолиятни амалага оширади?
Ж: Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ички
ишлар органлари бўлинмалари, вазирлик ва идораларнинг жамоат тартибини
сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, оммавий тадбирларга

8.

тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
масалалари бўйича фаолиятини
мувофиқлаштиради ва уларга ташкилий услубий рахбарликни амалга оширади.
33. Ички ишлар идораларининг жиноятни содир этишда гумон қилиниб, ушланган
ва қамоққа олинганларни қўриқлаш хамда конвой қилиш фаолияти қайси орган
томонидан назорат қилинади?
Ж: Конвой қилиш фаолияти, худудий прокуратура органлари томнидан
назорат қилинади. Прокуратура органлари қонунларни аниқ ва бир хилда ижро
эитилиши устидан назоратни амалга оширади.
34. Карантин деб нимага айтилади?
Ж: “Карантин” сўзи италянча сўздан олинган бўлиб Quarentena яъни “қирқ
кун” деган маънони англатади. Карантин – тиббиёт сохасида ўта хавфли юқумли
касалликлар тарқалишини чеклашга қаратилган эпидемияга қарши маъмурий ва
санитария тадбирлар мажмуаси. Карантин маълум худудни касаллик тарқатувчи
манбадан мухофаза қилиш ва уни йўқотишга хамда касалликнинг бир жойдан
бошқа худудларга тарқаб кетишига йўл қўймасликка қаратилган профилактик
тадбир хисобланади. Шу мақсадда карантин эълон қилинган жойда ахоли орасида
хамма турдаги алоқа, борди келди кескин чекланади.
35. Эпидемия деб нимага айтилади?
Ж: Эпидемия бу – юқумли инфекцион касалликларни маълум бир худудда
одатдагидан кўпроқ тарқаб кетиши.
36. Гарнизон деб нимага айтилади?
Ж: “Гарнизон” сўзи французча сўздан олинган бўлиб garnison –
“таъминламоқ”, “қуроллантирмоқ” деган маъноларни аннглатади. Гарнизон
муайян ахоли пунктини ёки маълум чегарага эга худудда доимий ёки вақтинча
жойлашган харбий қисмлар, харбий ўқув юртлари ва муассасалари мажмуи.
Гарнизонга гарнизон бошлиғи рахбарлик қилади.
37. Саф деб нимага айтилади?
Ж: “Саф” арабча сўздан олинган бўлиб “қатор”, “сира” деган маъноларни
англатади. Саф бу – харбий хизматчилар, кичик бўлинмалар ва қисмларнинг
низомга кўра пиёда ва машиналарда биргаликда харакат қилишлари учун
жойлашувидир.
38. Сафнинг элементларини айтиб беринг.
Ж: Сафнинг элементлари деганда – саф, калонна, олд, дистанция, сафнинг
бўйи, юриш сафи, шеренга, қанот, орт, сафнинг эни, ёйиқ саф ва икки шеренгалик
саф тушунилади.
39. Шеренга деб нимага айтилади?
Ж: Шеренга бу – харбий хизматчиларни интервални сақлаган холда бир
чизиққа ёнма-ён саф тортиши.
40. Саф олди деб нимага айтилади?
Ж: Саф олди бу – сафнинг харбий хизматчилар юзланиб турган томонига
олд деб айтилади.
41. Сафда калонна деб нимага айтилади?

9.

Ж: Калонна бу – харбий хизматчилар ва сесиялар дистанцияни сақлаган
холда олдинма кейин турадиган сафдир. Калонналар 2, 3, 4 нафардан ва ундан кўп
хам бўлиши мумкин.
42. Ашёвий далил нима?
Ж: Ашёвий далил бу – жиноят ва фуқаролик ишини тўғри юритиш учун
ахамиятли бўлган нарсалардир. Амалиётда “тилсиз гувохлар” деб юритилади.
Ашёвий далил ўз хусусиятига кўра қуйидагича тавсифланади:
- Жиноят объекти бўлган ашёвий далил;
- Жиноят қуроли бўлган ашёвий далил;
- Жиноят изларини ўзида сақлаб қолган ашёвий далил;
- Жиноят орқасидан топилган бойлик.
Ашёвий далиллар ходиса содир бўлган жойни бошқа жойларни, биноларни
кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувохлантириш, эксперт текшируви
учун намуналар олиш, кўрсатувларни ходиса юз берган жойда текшириш, олиб
қўйиш, тинтув ўтказиш жараёнида олниши мумкин. Ашёвий далил деб топиш ва
уни жиноят ишига қўшиб қўйиш учун суриштирувчи, терговчи Қарор, Суд эса
ажрим чиқаради.
43. Тинтув нима? Бу хақида тушунчангизни айтиб беринг.
Ж: Тинтув – жиноят ишлари бўйича далилларни олишга қаратилган тергов
харакати хисобланади. Терговчи ёки суриштирувчи бирор турар жой, ишлаб
чиқариш ёки хизмат биноларида ёхуд бирор бир шахсда иш учун ахамиятли
бўлган нарса ёки хужжатлар бор деб ўйлаши учун етарли маълумотлар бўлган
тақдирда тинтув ўтказишга хақлидир. Тинтув терговчининг асослантирилган
қарори, Прокурорнинг санкцияси билан ўтказилади.
44. Ички ишлар органларининг махсус воситалари хақида тушунчангизни
айтинг.
Ж: Ички ишлар органларининг махсус воситалари қуйидагилар:
- Резина таёқлар (дубинка);
- Кўздан ёш оқизувчи моддалар;
- Қўл кишанлари;
- Электрошок қурилмалари;
- Хизмат хайвонлари;
- Транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш воситалари;
- Тинчлантириш кўйлаги;
- Зирхли машиналар ва тўсиқ-ғовларни бартараф этиш воситалари.
45. “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Ички ишлар
органларининг мажбуриятларини айтиб беринг.
Ж: Ички ишлар органлари, жамоат жойларида шу жумладан, кўчаларда,
майдонларда, истирохат боғларида, транспорт магистралларида, вокзалларда,
аэрапортларда, шунингдек, оммавий тадбирлар ўтказиш чоғида фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаши шарт.
46. Пост деб нимага айтилади?

10.

Ж: Ички ишлар ходимлари зиммасига юклатилган вазифаларни адо
этадиган аниқ белгилаб берилган жой ёки худуд пост деб аталади.
47. Йўналиш деб нимага айтилади?
Ж: Ички ишлар органлари нарядларига патруллик хизматини ўташ учун
махаллаларда аниқ чегараси белгилаб берилган худуд йўналиш дейилади.
48. Қўриқланадиган шахсларга кимлар киради?
Ж: Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг оила аъзолари,
мамлакатимизга ташриф буюрган чет эл давлатларининг давлат ва жамоат
арбоблари.
49. Конвой тадбирларини амалга оширишда конвой ходимлари режали
йўналишлар бўйича махсус транспорт воситасининг тезлиги неча км дан
ошмаслиги керак?
Ж: Конвой тадбирларини амалга оширишда конвой ходимлари режали
йўналишлар бўйича махсус транспорт воситасининг тезлиги соатига 50 км
тезликдан ошмаслиги керак.
50. Маъмурий қамоққа олиш деганда нимани тушунасиз?
Ж: Маъмурий қамоққа олиш бу – маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни
жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат бўлиб, 3
суткадан 15 суткагача бўлган муддатда, фавқулодда холат режими шароитларида
эса жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун 30 суткагача қўлланиладиган
маъмурий жазо хисобланади.
51. Реабилитация маркази бу?
Ж: Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси
аниқлангунгача маъмурий суднинг ажрими асосида 30 суткадан кўп бўлмаган
муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар
органлари тизимидаги давлат муассасаси. “Реабилитация” сўзи “хуқуқни тиклаш”
деган маънони англатади.
52. Реабилитация қилиш бу?
Ж: Муайян яшаш жойига эга бўлган шахсларга хуқуқий, психологик,
тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга жамиятда қабул
қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чоратадбирлар мажмуи.
53. “Анатомия” сўзининг маъноси нима?
Ж: “Анатомия” грекча сўздан олинган бўлиб, “кесиш”, “кесиб очиш”,
“бўлакларга бўлиш” деган маъноларни англатади. Анатомия икки асосий
бўлимдан иборат:
- Умумий анатомия – кўз билан кўриб бўладиган қисмлар ўрганилади;
- Ҳистологиядан иборат – микроскоп билан кўриш керак бўлган қисмлар
ўрганилади.
Умумий анатомия яна бир қанча бўлимларга бўлинган: хайвон анатомияси,
ўсимлик анатомияси, одам анатомияси.
54. Итларда нормал тана харорати неча даражада бўлади?

11.

Ж: Итларда нормал тана харорати 37,5 ва 39,0 градус бўлади.
55. Соғлом катта ёшли итларнинг юраги бир дақиқада неча маротаба уради?
Ж: Соғлом катта ёшли итларнинг юраги бир дақиқада 70 тадан 120 тагача
уради.
56. Қадимги Мисрда итларга бағишлаб қурилган шахар қандай аталган?
Ж: Қадимги Мисрда итларга бағишлаб қурилган шахар – Кинополис деб
аталган.
57. Кинология сўзининг луғавий маъносини айтинг.
Ж: “Kinos” – ит, “logos” – фан – “итлар тўғрисидаги фан деган маънони
англатади.
58. Газли қурол деб нимага айтилади?
Ж: Кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддаларни қўллаш йўли
билан жонли нишонга вақтинчалик шикаст етказиш учун мўлжалланган қуролга
айтилади.
59. Калта стволли қурол деб нимага айтилади?
Ж: Стволининг узунлиги 300 мм дан ва умумий узунлиги 600 мм дан
ошмайдиган қурол калта стволли қуролдир.
60. Пневматик қурол деб нимага айтилади?
Ж: Сиқилган, суюлтирилган ёки қотирилган газсимон модданинг қувати
хисобига йўналтирилган холда харакатга келадиган аслаха билан нишонни
масофадан туриб уриш учун мўлжалланган қуролга айтилади.
61. Сигнал берувчи қурол деб нимага айтилади?
Ж: тузилиши жихатидан фақат ёруғлик, тутунлик ёки товушли сигналлар
бериш учун мўлжалланган қуролга айтилади.
62. Совуқ қурол деб нимага айтилади?
Ж:
Шикаст етказиладиган объект билан бевосита тўқнашиш чоғида
одамнинг жисмоний кучи ёрдамида нишонни уриш учун мўлжалланган қуролга
айтилади.
63. Ўқ-дорилар деб нимага айтилади?
Ж: Қуролни жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган
хамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, перотехник ёки уриб
чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ
ашёлари ва улоқтириладиган аслахага айтилади.
64. Ўқотар қурол деб нимага айтилади?
Ж: Порох ва бошқа модда хисобига йўналтирилган холда харакатга келувчи
аслаха ўқотар қурол деб аталади.
65. Ўқотар қуролнинг асосий қисмлари деб нимага айтилади?
Ж: Ўқотар қуролнинг асосий қисмларига:
- Ствол;
- Затвор;
- Ўқдон (барабан);
- Рамка;

12.

- Ствол қутиси киради.
66. Қурол деб нимага айтилади?
Ж: Қурол деб, тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш,
сигналлар бериш учун ўлжалланган қурилмалар ва ашёларга айтилади.
67. Ўзбекистон Республикаси фуқароси неча ёшдан бошлаб фуқаровий
овқуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш хуқуқига эга?
Ж: 21 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
68. Ўзбекистон Республикаси фуқароси неча ёшдан бошлаб фуқаровий спорт ва
ўзини-ўзи химоя қилиш қуроли олиш хуқуқига эга?
Ж: 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси
69. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуролни сақлаш ва олиб юришга
доир рухсатнома қанча муддатга берилади?
Ж: 3 йил муддатга берилади.
70. Тир деганда нимани тушунасиз?
Ж: Тир - спорт мусобақаларини, ўқув машқ эгалари ва ўқ отиш машқ
йиғинлари ўтказишга, қуролни текширишга, шунингдек, кўнгилочар мақсадларда
фуқаровий ва хизмат қуролидан фойдаланиш учун махсус мўлжалланган
(жихозланган) мухандислик қуридиши иншоати.
71. Ўқ отиш стенди деганда нимани тушунасиз?
Ж: Спорт мусобақалари ва ўқув машқ йиғинлари ўтказишга шунингдек,
кўнгилочар мақсадларда силлиқ стволли ўқотар, ов ва силлиқ стволли спорт
қуроллари билан нишонларга қарата ўқ отиш учун махсус мўлжалланган
(жихозланган) мухандислик қурилмаси.
72. Ўқ отиш майдони деганда нимани тушунасиз?
Ж: Ўқ отиш майдони – бир неча тир ва (ёки) ўқ отиш стендларидан ташкил
топган мажмуа.
73. Қуролхона деганда нимани тушунасиз?
Ж: Қуролхона бу – қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган
техник жихатдан мустахкамланган, қўриқлаш, ёнғиндан сақлаш сигнализацияси
хамда қўриқлашнинг мухандислик техник воситалари ва жисмоний химоянинг
бошқа воситалари билан махсус жихозланган алохида иншоат (омборхона).
74. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бу - ?
Ж: Ички ишлар органлари тизими фаолиятига умумий рахбарлик қиладиган
ва мувофиқлаштирадиган республика давлат бошқарув органи хисобланади.
75. Худудий ички ишлар органлари бу - ?
Ж: Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шахар
ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар
бошқармалари - худудий ички ишлар органлари хисобланади.
76. Қуйи ички ишлар органлари бу -?
Ж: Шахар ва туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бошқармаси, ички ишлар бошқарма (бўлим)лари хамда ички ишлар

13.

органларининг таянч пунтлари ички ишлар органларининг қуйи бўғинлари
хисобланади.
77. Ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ қандай
норматив-хуқуқий хужжатларни биласиз?
Ж: Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
Қонуни, Ўз. Респ. Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ 5005 сонли
Фармони, Ўз. Респ. Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ички ишлар
органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилиш чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ -2883 сонли қарори ва Ички ишлар вазирининг
меъёрий буйруқ ва фармойишларини мисол қилиш мумкин.
78. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ 5005- сонли Фармони нима тўғрисида эканлигини тушунтириб беринг.
Ж: Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш,
жамоат тартибини, фуқаролар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли химоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида.
79. Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойшталикни қарор топтиришда
малага оширилаётган кенг кўламли ислохотлардан кўзланган мақсадларга
эришининг мухим шарти нима?
Ж: Инсон хуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш,
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жихатдан янада ривожлантириш ва ахоли
фаровонлигини юксалтириш хамда хуқуқий демократик давлат қуриш каби
масалаларни мисол қилишимиз мумкин.
80. Махсус муассасалар деганда қандай муассасалар тушунилади?
Ж: Махсус муассасалар бу – ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш
хибсхоналари, конвой бўлинмалари, маъмурий қамлққа олинган шахсларни
сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар, муайян яшаш жойига эга
бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларидир.
81. Ички ишлар органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш ва
лавозимидан озод этиш тартибини тушунтириб беринг.
Ж: - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Ўзбекистон Республикаси Бош
вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти
томонидан лавозимига тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси
Президенти томонидан озод этилади;
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан
озод этилади;
- Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазири билан келишилган холда Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод
этилади;

14.

-
-
Вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси
ички ишлар вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод
этилади.
Туманлар ва шахарлар ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг)
бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ички шлар вазирининг, Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шахар ички ишлар
бош бошқармаси бошлиғининг, вилоятлар ички ишлар бошқармалари
бошлиқларининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
English     Русский Правила