87.59K
Категория: ГеографияГеография

Планларни тўғрилаш бўйича ишлар мазмуни ва уларни ташкил этиш

1.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
«ТИҚХММИ» МТУ
ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ФАКУЛЬТЕТИ
«Геодезия ва геоинформатика» кафедраси
ЕР ТУЗИШДА ГЕОДЕЗИК ИШЛАР фанидан
4-Мавзу: ПЛАНЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР МАЗМУНИ
ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Тошкент – 2022

2.

Режа:
1. Планларни тўғрилашда бажариладиган ишлар
тартиби.
2. Планларни тўғрилашда дала ишлари.
3. Ердан фойдаланиш планларини тўғрилашда
қўлланиладиган съёмка усуллари.

3.

Планларни тўғрилаш геодезик ишларни мустақил тури
ҳисобланиб, у съёмкадан кейин тафсилотларда содир бўлган
ўзгаришларни планга киритиш учун тўғриланадиган планнинг
тавсифланувчи аниқлигини сақлаган ҳолда бажарилади.
Тўғрилаш (корректирлаш) бўйича ишлар қуйидаги тартиб
бўйича бажарилади:
1) камерал тайёргарлик ишлар;
2) янги аэрофотосъёмкадаги аэросуратларда пайдо бўлган
контурларни дала дешифрлаш ёки тўғриланадиган планни жой
билан таққослаш;
3) йўқолган контурларни пландан кетказиш;
4) пайдо бўлган контурларни съёмка қилиш учун зарур
бўлганда съёмка асосини барпо этиш;

4.

5) янги контурларни съёмка қилиш;
6) съёмка ва дешифрлаш натижаларини планга киритиш
ва ишларни бажариш калькасини тузиш;
7) тўғрилаш натижаларини назорат қилиш ва
расмийлаштириш (план ва калькани чизиш, техник ҳисобот ёки
тушунтириш хатни тайёрлаш ва ҳ.к.).
Тайёргарлик ишлари тўғрилашни талаб қиладиган
планларни танлаш, ҳамда тўғрилаш учун қўлланиладиган бошқа
хужжат ва материалларни тайёрлашни ўз ичига олади. Агар
ҳудудда янги аэросъёмканинг аэросуратлари бўлса, унда
тайёргарлик иш жараёнида тафсилотларда содир бўлган
ўзгаришларни аниқлаш учун тўғриланадиган план аэросуратлар
билан таққосланади, шунда дастлабки пайдо бўлган контурлар
планга киритилиб, йўқолганлари кетказилади.

5.

Тўғриланадиган планга ўзгаришларни якуний киритилиши
дала дешифрлашдан кейин амалга оширилади. Планларни тўғрилаш
бўйича дала ишлари жойни кўриб чиқишдан бошланади. Жойни
кўриб чиқиш жараёнида (агарда янги аэрофотосъёмкалар
аэросуратлари бўлмаса) қуйидаги ишлар бажарилади:
а) ҳеч кандай ўлчашлар бажарилмасдан ер турларидаги
ўзгаришлар планда тузатилади, шунда хочлар (крест) билан олдинги
шартли белги ўчирилади ва янгиси туширилади. Ҳеч қандай
ўлчашларни бажармасдан планларни тузатиш шу ҳолатларда хам
бажариш мумкин агарда, контур йўқолган бўлса, ёки агарда тўғри
чизиқли янги контурлар, тафсилотлардаги аниқ контурли
нуқталарига таянган бўлса. Бу ҳолатда планда янги контурнинг
тўғри чизиғи чизғич ёрдамида ўтказилади ва уларга мувофиқ
шартли белгилар қўйилади;

6.

б) съёмка қилинадиган массивлар ва контурлар аниқлаб
чиқилади. Тафсилотлар (контурлар)ни чегарасидаги ўзгаришлар,
планда қалам билан ўчирилади ва ўлчашлар билан
аниқланадиган янги контурларни ўрни планга кўзда чамалаб
ўтказилади, шунда контур янги ҳисобланади, агарда, унинг янги
ўрни олдингисидан 1 мм дан кўп силжиган бўлса;
в) съёмка тармоғини тузиш схемаси мўлжалланади, яъни
планда жойнинг хусусияти ва тафсилотларда содир бўлган
ўзгаришлар даражаси ҳамда геодезик тармоқ пунктларининг
борлигига қараб мўлжалланган съёмка тармоқларининг турлари
(теодолит йўлларни ўтказиш, учбурчаклар тўри, геометрик
тармоқларни тузиш ёки мензула йўлларини ўтказиш, нуқталар
ўрнини кесиштиришлар билан аниқлаш) тўғрисида белги
қўйилади;

7.

г) пайдо бўлган массивлар ва контурларни съёмка қилиш
усуллари аниқланади (теодолит, мензула, фақат чизиқ ўлчаш
қуроллари билан ва ҳ.к.).
Жойни кўриб чиқиш, планларни тўғрилаш ишларининг
муҳим босқичларидан бири ҳисобланиб, катта тажрибани талаб
қилади, шунинг учун у малакали бажарувчига топширилади.
Жойнинг кўриб чиқишдан кейин тўғриланадиган пландан
йўқолган контурлар кетказилади ёки қизил хочлар билан
чизилади ва планга бошқа содир бўлган ўзгаришлар туширилади.
Съёмка тармоқларини тузиш ва таянч сифатида контурли
нуқталарни кўллаб съёмка қилиш, ўлчаш натижаларини планга
тушириш, тўғрилаш натижаларини назорат қилиш ва
расмийлаштириш ишлари бажарилади.

8.

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ПЛАНЛАРИНИ ТЎҒРИЛАШДА
ҚЎЛЛАНАДИГАН СЪЁМКА УСУЛЛАРИ
Планларни тўғрилаш аниқлиги юқори даражада
тўғрилаш (корректирлаш) ишларини бажаришдаги
съёмка геодезик асосни аниқлигига боғлиқ. Съёмка
годезик асос бўлиб қуйидагилар ҳизмат қилиши
мумкин:
- геодезик тармоқ пунктлари, мавжуд марза
белгиларини ҳисобланган координата қийматлари,
пунктлар орасида ўтказилган съёмка йўлларидаги
нуқталар;
- тўғриланадиган планларда яхши тасвирланган ва
жойида сақланган контурли таянч нуқталар.

9.

Шундай нуқталар бўлиб, йўллар, ариқларни
туташган жойлари агарда уларни кесиштириши 40°
кам ва 140° дан катта бурчакларга эга бўлмаса,
экинзорлар, алоҳида қурилишларнинг бурчаклари,
қудуқлар, жойдаги доимий предметлар ва ҳ.к. хизмат
қилади.
Тўғрилаш ишлари тўғриланадиган планнинг
аниқлигини сақлаган ҳолда ва оддий равишда
бажарилади, агарда съёмка керакли зичликдаги
(1:10000 масштабда нуқталар ораси 3-4 км дан кўп
эмас) мавжуд геодезик тармоқ пунктларига таянган
бўлса.

10.

Шунинг учун хўжаликлар худудида геодезик тармоқ
пунктларини мавжудлиги ва уларни сақлашини таъминлаш,
план ва карталарни мунтазам равишда янгилашда ва уларни
ҳозир замон даражада мувофиқ ушлаб туришда асосий
шартлардан бири ҳисобланади. Бу ҳолатда содир бўлган
ўзгаришларни съёмка қилиш, съёмка йўллардан теодолит
съёмка усуллари ёки тузилган геометрик тўрли нуқталаридан
мензула съёмкаси усуллари билан бажарилади.
Теодолит съёмкаси (теодолит йўлларини ўтказиш, қутб
усул) ёпиқ жойларда ва дала ишлари учун об - хаво шароити
ноқулай, ҳамда очиқ жойлардаги тафсилотларида унчалик кўп
ўзгаришлар содир бўлмаган ҳолда қўлланилади.

11.

Мензула съёмкаси очиқ жойда жойлашган мураккаб
контурли тафсилотлардан иборат бўлган катта массивларда,
кўп содир бўлган ўзгаришларни қулай об - ҳавода съёмка
қилишда қўлланилади. Бу усулни бошқа съёмка усулларига
нисбатан афзаллиги шундан иборатки, тафсилотларда содир
бўлган барча ўзгаришлар бевосита далада катта муфассаликда
планга туширилади, ва у ўз навбатида дала ишларини
бажариш жараёнида тафсилотларда ўзгаришлар содир
бўлганлиги ёки бўлмаганлигини кўришга имкон беради.
Бундан ташқари, бу усулда тўғрилаш ишларни олиб боришда
бригада таркибида ишларни сони камаяди, бажарувчи дала
ёзувларни кўп қисмидан озод бўлади, бу эса дала ва камерал
ишларининг ҳажмини қисқартиради.

12.

Жойдаги алоҳида контурларда, унчали кўп ўзгаришлар
содир бўлмаганда тўғрилашни ўлчаш лента ва экер ёрдамида
бажарилиб, контурлардаги ўзгаришлар геодезик тармоқ
пунктларига ёки контурли нуқталарга таянадиган чизиқларга
нисбатан перпендикуляр усулда съёмка қилинади.
Съёмка ҳудуди бўйича геодезик тармоқ пунктлари
бўлмаган ҳолда ёки мавжуд геодезик тармоқлар шунчалик
сийракки, пунктлар орасида ўтказилган съёмка йўллари
кўпинча съёмка пайтида қўлланилмайди ва тўғрилаш нархи
асоссиз баланд бўлганлиги учун тўғрилаш ишларини
бажаришда
таянч
сифатида
контурли
нуқталардан
фойдаланилади.

13.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
English     Русский Правила