ҚАНДЛИ ДИАБЕТ
ПРЕЗЕНТАЦИЯ МАҚСАДИ –
Касаллик тарқалишининг соғлиқни сақлаш тизимига таъсири
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ
ХАВФ ОМИЛЛАРИ
ПАТОГЕНЕЗ
КЛАССИФИКАЦИЯСИ
КЛИНИКАСИ
ДИАГНОСТИКАСИ
ГЛЮКОЗАГА ТОЛЕРАНТЛИКНИНГ БУЗИЛИШИ
ДИАГНОСТИКА
ДИАГНОСТИКА
Скрининг
АНАМНЕЗ
ФИЗИКАЛ ТЕКШИРУВ
ЛАБОРАТОР-ИНСТРУМЕНТАЛ ТЕКШИРУВЛАР
ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКА
ДАВОЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ
ДАВОЛАШ СТАНДАРТЛАРИ
ДАВОЛАШ СТАНДАРТЛАРИ
ДАВОЛАШ СТАНДАРТЛАРИ
БЕМОРЛАРНИ ЎҚИТИШ
НОМЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ
НОМЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ
НОМЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ
НОМЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ
Сезувчанликни баҳолаш
ДИСПАНСЕР НАЗОРАТИ
МЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ
МЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ
Перорал қанд камайтирувчи препаратлар
БИГУАНИДЛАР
БИГУАНИДЛАР
СУЛЬФАНИЛМОЧЕВИНА ПРЕПАРАТЛАРИ
СУЛЬФАНИЛМОЧЕВИНА ПРЕПАРАТЛАРИ
АЛЬФА-ГЛЮКОЗИДАЗА ИНГИБИТОРЛАРИ
Α-ГЛЮКОЗИДАЗА ИНГИБИТОРЛАРИ
ТИАЗОЛИДИНДИОН ПРЕПАРАТЛАРИ
ИНСУЛИНОТЕРАПИЯ
КОМБИНАЦИОН ТЕРАПИЯ
КОМБИНАЦИЯ ҚИЛИШ
КОМБИНАЦИОН ТЕРАПИЯ
Ҳомиладорларда диабет
1.55M
Категория: МедицинаМедицина

Қандли диабет. Касаллик тарқалишининг соғлиқни сақлаш тизимига таъсири

1. ҚАНДЛИ ДИАБЕТ

2. ПРЕЗЕНТАЦИЯ МАҚСАДИ –

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ
касаллиги
Тарқалиши
Диагностикаси
Профилактикаси
Даволаш

3. Касаллик тарқалишининг соғлиқни сақлаш тизимига таъсири

2025 йилга келиб, бутун дунёда ҚД билан
касалланган беморларга давлат бюджетидан 713% маблағ даволаш учун сарфланади
ҚД кенг тарқалган давлатларда эса бу кўрсаткич
40%ни ташкил қилиши мумкин

4. ҚАНДЛИ ДИАБЕТ

Касалликнинг 2хили фарқланади: инсулинга
боғлиқ ҚД 1чи типи ( организмда инсулиннинг
мутлоқ етишмовчилиги кузатилади) ва инсулинга
боғлиқ бўлмаган ҚД 2чи типи (организмда
инсулиннинг нисбий етишмовчилиги кузатилади)
Аҳоли орасида тарқалиши 8%ни ташкил қилади,
Ўзбекистонда – 120 мингтага яқин
касалланганлар рўйхатга олинган
ҚД-1 кўпинча 20 ёшгача ривожланади, унинг
тарқалиши 0,3%.
ҚД-2 90% ҳолатларда қайд қилинади, одатда 40
ёшдан сўнг, кўпинча қарияларда аниқланади
(60ёшдан сўнг)

5. ХАВФ ОМИЛЛАРИ

Ирсий мойиллик
Дислипидемия
Нотўғри овқатланиш (оқсили кам овқат истеъмол қилиш)
Тана вазни ортиқлиги ва семизлик
Урбанизация (шаҳар аҳолиси мойилроқ)
Артериал гипертония
Гестацион диабет
Йирик чақалоқли туғруқлар(4 кгдан ортиқ)
Камҳаракатлилик, стресслар
Кечирган вирусли касалликлар(айниқса ҚД-1учун),
ошқозон-ичак касалликлари
Эндокрин касалликлар (гипотиреоз, тиреотоксикоз,
Иценко-Кушинга касаллиги, феохромоцитома,
акромегалия, климакс в.б.)

6. ПАТОГЕНЕЗ

Бета-ҳужайраларининг бирламчи
етишмовчилиги инсулин миқдорини пасайишига
олиб келади –ҚД 1 типида гипергликемия
Гиперкликемия ўз навбатида инсулин ишлаб
чиқарилишини оширади, оқибатда қондаги
глюкоза миқдори пасаяди, бунда тўқималарнинг
инсулинга резистентлиги пасаяди
Гипергликемия микро ва макроваскуляр
асоратлар ривожланиш хавфини
оширади(қондаги қанд миқдори қанча баланд
бўлса, асоратлар хавфи шунча юқори бўлади)

7. КЛАССИФИКАЦИЯСИ

1Tури КЛАССИФИКАЦИЯСИ
(бета-ҳужайралар
зарарланиши)
Иммун тизими бузилиши билан
боғлиқ
Идиопатик
2 Тури
Семизлик билан
Семизликсиз
Генетик нуқсонли
Ошқозон ости безининг
экзокрин касалликлари
Эндокринопатиялар
Бошқа турлари
Гестацион диабет

8. КЛИНИКАСИ

Чанқаш
Полиурия, никтурия
Иштаҳанинг кучайиши
Кўрув ўткирлигини пасайиши
Озиш, вазн камлиги
Жинсий аъзоларда ва бармоқ-
панжаларда кандидозлар ривожланиши
Иммунитет пасайиши – инфекцияларга
берилувчанлик, фурункулез

9. ДИАГНОСТИКАСИ

Клиник симптомларнинг борлиги –
полиурия, полидипсия, озиш
Наҳорги глюкоза миқдори 7,0 ммоль/лдан
ошиқ – 2 марта ташрифда аниқланган
ҳолларда (нормада қондаги глюкоза
миқдори 3,3-6,1 ммоль/л)
Сутканинг қайси вақтидан қатъий назар
қонда глюкоза 7,8 ммоль/лдан ортиқ
бўлса– қандли диабет

10. ГЛЮКОЗАГА ТОЛЕРАНТЛИКНИНГ БУЗИЛИШИ

Агар наҳорги қондаги глюкоза миқдори 6,1
ммоль/лдан ортиқ ва7,0дан кам бўлса – глюкоза
билан юклама(нагрузка) ўтказилади
Юкламадан 2 соат ўтганидан сўнг ( 75 г глюкоза
берилгандан сўнг) – агар қондаги глюкоза
миқдори 7,8 ммоль/лдан ошиқ бўлса - глюкозага
толерантлик бузилган ёки ҚДнинг яширин
кечиши ҳисобланади
Агар кўрсаткич 7,8 ммоль/лдан кам бўлса – бу
наҳорги гликемияли ўзгариш ҳолати бўлиб,
углеводлар алмашинуви бузилишидан хабар
беради

11. ДИАГНОСТИКА

Гликозирланган гемоглобин миқдорини
аниқлаш (A1c):
ҚДни аниқлашнинг ишончли усули
ҳисобланади - нормада 6%гача
Бу кўрсаткич охирги 6-8 ҳафта
давомидаги глюкозанинг қондаги
ўртача миқдори ҳақида маълумот
беради
Глюкоза миқдорини назорат қилишда
ишончли текширув имконини беради
Даволашни коррекция ва мониторинг
қилишда самаралидир
Ҳар 3-6 ойда ўлчаб туриш тавсия
қилинади

12. ДИАГНОСТИКА

Текширувлар кўрсатишича
ҚД 2чи тури ўртача 710йилларда ташхисланади
50% беморлар ҚД 2 тури
билан касалланганлигини
билмайди
35% ҳолда ҚД 2чи тури
асоратлар бошланганидан
сўнг аниқланади
Шунинг учун жиддий
асоратларни олдини олиш
учун касалликни эрта
аниқлаш ўта муҳимдир

13. Скрининг

СКРИНИНГ
45 ёшдан ошганларга ҳар 3 йилда ўтказилади,
наҳордаги глюкоза миқдори аниқланади, қонда
глюкоза миқдори 6,1 ммоль/л дан ортиқ бўлса,
2соат ўтгач овқатлангандан сўнг қайта
аниқланади
Хавф гуруҳига кирувчиларда 1 йилда 1марта
қондаги глюкоза миқдори аниқланади:
Семизлик, ҚД, АГ, ЮИК бўйича ирсий мойиллиги
борлар, анамнезида гестацион диабети бор
аёллар, кўп туққан ва йирик ҳомилали туғруқни
ўтказганлар,
Глюкозага толерантлик бузилганларда,
гипергликемиянинг чегара холатларда, ошқозоничак касаллиги борларда (панкреатит) ва
эндокрин патологияси мавжуд беморларда

14. АНАМНЕЗ

Бемордан қуйидагиларни аниқлаштириш муҳим :
- вазн ўзгариши, овқатланиш режими, рацион;
- жисмоний фаоллик ва спорт билан
шуғулланиш;
- ҳаёт тарзи ва психосоциал омиллар;
- ўтказган инфекцион касалликлари;
- сурункали касалликлар;
- қабул қиладиган дори препаратлари;
- юрак қон томир касаллик бўйича хавф
омиллари;
- яқин қариндошларида ҚД борлиги;
- аёлларда – акушерлик анамнези.

15. ФИЗИКАЛ ТЕКШИРУВ

Тана вазни, бўйини ўлчаб, ТМИни аниқлаш
Қон босимини аниқлаш
Юрак, ўпка ва жигар текшируви – пальпация,
перкуссия, аускультация
Периферик артерияларда пульс палпацияси
(товон артериясида)
Оёқ ва товон кўруви
Тери, айниқса бармоқлар ораси кўруви
Қўл ва оёқда сезувчанликни аниқлаш
Кўрув ўткирлигини аниқлаш
Кўз тубини текшируви

16. ЛАБОРАТОР-ИНСТРУМЕНТАЛ ТЕКШИРУВЛАР

Наҳорги қондаги глюкоза миқдори
Умумий қон таҳлили – анемияни инкор қилиш
учун
Умумий сийдик таҳлили- оқсил, глюкоза миқдори
ЭКГ
Кўрув ўткирлигини баҳолаш
Гликемияни аниқлаш (овқатланишдан сўнг
қондаги қанд миқдорини текшируви)
Қонда холестерин миқдорини аниқлаш
Даво турини белгилаш учун жигар функциясини
текшириш(АЛТ, АСТ, билирубин).
Қон ивиш вақтини аниқлаш(ПТИ)

17. ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКА

Инкор қилиш зарур:
Қандсиз диабет
Стрессдан сўнгги
гипергликемия
Иккиламчи диабет
(гормонал бузилишлар,
дори воситалар
таъсири, ошқозон ости
бези касаллиги
натижасида
ривожланган)

18. ДАВОЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ

Қондаги глюкоза миқдорини
нормаллаштириш
Қондаги глюкоза миқдорини камайтириш
Артериал қон босимини 130/80 мм
см.уст.гача тушириш
Номекаментоз даволаш:
Бемор билан ўзаро ишончли
муносабат ўрнатиш – ҳаёт тарзини
ўзгартириш
Пархез
Тана вазнини камайтириш
Товонлар парвариши

19. ДАВОЛАШ СТАНДАРТЛАРИ

№1 Қадам
3ой давомида ўтказилади
Кун ва уйқу тартибини режимга солиш
Турмуш тарзини ўзгартириш: енгил сингувчи углеводларга бой
маҳсулотларни рационда чеклаш зарур(пирожний ва
ширинликлар, кондитер маҳсулотлари, ширин мева турлари–
узум, қовун, банан, анжир). Тавсия қилинади: дуккаклилар, қора
нон, ёғсиз гўшт, балиқ, парранда, ёғсиз сут маҳсулотлари (творог,
кефир), тухум оқи; сабзавотлар: (карам, бодринг, помидор,
ошқовоқ) ва витаминларга бой мевалар
Камҳаракатлилик билаш курашиш: даволаш физкультураси,
пиёда юриш, сузиш, спорт билан шуғулланиш
Соғлом турмуш тарзи – чекишни, ичишни ташлаш
Семизликда тана вазнини пасайтириш
Фитотерапия – чой тўплами, маккажўхори соқоли, лавр япроғи ва
тут барги дамламаси

20. ДАВОЛАШ СТАНДАРТЛАРИ

№2 қадам
Агар 3ойлик 1чи қадам даволаш самараси
бўлмаса, 2чи қадамга ўтилади
Номедикаментоз давога қўшимча бигуанидлар
кичик дозасидан бошлаб тавсия қилинади
(метформин ва унинг аналоглари),
№2 қадам кейинги 3 ой давомида ўтказилади,
сўнгра қондаги глюкоза миқдори аниқланади
Бу қадам чоралари самара бермаганида,
даволашнинг 3чи қадамга ўтилади

21. ДАВОЛАШ СТАНДАРТЛАРИ

№3 қадам эндокринолог билан бирга ўтказилади
Олдинги даво чораларига қўшимча
сульфанилмочевина препаратлари бетаҳужайраларда инсулин секрециясини
стимуллаштириш мақсадида қўлланилади
Эндокринолог кўрсатма бўйича яна тиозолидиндион
ёки глинид гуруҳи препаратларини тавсия қилиши
мумкин
3 ойдан сўнг бу қадам даво чоралари самара
бермаганида – №4 қадамга ўтилади–
шифохоналарда ўтказилувчи инсулинотерапия

22. БЕМОРЛАРНИ ЎҚИТИШ

Турмуш тарзи
Ўз-ўзини назорат қилиш
Парҳезга риоя қилиш
Мунтаззам жисмоний
машқлар
Идеал вазн кўрсаткичини
таъминлаш
Товонлар парвариши
Чекиш ва ичишни ташлаш
Кундалик тутиш назорати

23. НОМЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ

1. Бемор билан ўзаро ишончли муносабат
ўрнатиш шифокор тавсияларига амал қилиш
гаровидир
Чекишни ташлаш (чекиш юрак-қон томир
касалликлари асоратланиши хавфини оширади)
Овқатдаги туз миқдорини чегаралаш (ортиқча туз
қон босимини оширади)
Алкогол истеъмолини қатъий чеклаш (алкогол
гликемия ва бошқа салбий оқибатларга олиб
келиши мумкин)
Гипергликемия ривожланишига сабаб бўлувчи
дори воситаларини қўлламаслик ( стероидлар,
диуретиклар)
Уйда ва ҚВПда 1ойда 1марта қондаги ва
сийдикдаги глюкоза миқдорини назорат қилиш

24. НОМЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ

2. Парҳез бўйича тавсиялар
1кунда 5 порция мевалар(чекланган ширин
бўлмаган турлари), сабзавотлар ёки
дуккаклилар (ловия, нўхат, мош)истеъмол
қилиш
Ёғли, калорияли таомларни чеклаш: қази,
жигар, қора ва қизил икра, балиқнинг ёғли
турлари(сом), ҳайвон ёғлари(думба, сомса,
хасип, норин, калла гўшти, қаймоқ, сметана,
ёғли пишлоқ)
Глюкоза ва енгил сингувчи углеводларга бой
маҳсулотларни чеклаш: шакар, джем, асал,
шоколад, конфетлар, пирожний, узум, қовун,
кишмиш, анжир, банан
Димланган ёки қайнатилган таомлар тавсия
қилинади, шунингдек қора нон, гречка,
перловка, геркулес

25. НОМЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ

3. Тана вазнини
меъёрлаштириш
Спорт билан шуғулланиш
Ҳафтасига 3марта
30минут давомида
жисмоний машқларни
бажариш - бу глюкоза
парчаланишини
кучайтиради, вазнни
пасайтиради, инсулинга
резистентликни
пасайтиради, липидлар ва
қон босимини
камайтиради, яшаш
сифатини яхшилайди

26. НОМЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ

4. Товонлар парвариши
Кунига оёқни илиқ сув билан ювиб, юмшоқ сочиқ
билан яхшилаб босиб-босиб қуритиш
Регуляр равишда эҳтиёткорлик билан тирноқларни
олиш (ўта олиб ташламаслик )
Қўл ва оёқ терисига крем, вазелин суртиш
Кунига товонлар учун гимнастика машқларини
бажариш
Х/б пайпоқ ва табиий теридан юмшоқ пойабзал
кийиш
Ерда ялангоёқ юрмаслик
Ўт олдида оёқни иситмаслик (чўян печка, сандал,
иситувчи мосламалар)

27. Сезувчанликни баҳолаш

28. ДИСПАНСЕР НАЗОРАТИ

Диспансер назорати ҳар 6 ойда ўтказилиб борилади:
АД, ТМИ аниқлаш
Сезувчанлик бузилишини баҳолаш
Кўрув ўткирлиги ва майдонини баҳолаш
Наҳорги қонда глюкоза миқдорини аниқлаш
Суткалик сийдик миқдорида глюкоза миқдорини аниқлаш
Қондаги гемоглобин таҳлили
Сийдикдаги оқсил миқдори
Қон ивиш вақтини аниқлаш ва баҳолаш (ПТИ)
ЭКГ
Кўз тубини текшириш – офтальмоскопия
Даволаш чоралари самара бермаганида
3ойдан сўнг кузатув олиб бориш

29. МЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ

ҚД билан беморларга номедикаментоз даво
тайинланади
Диабетнинг енгил кечишида юқорида
келтирилганидек, қадамма-қадам 3ойлик
номедикаментоз даво чоралари ўтказилади
Агар дори препаратларини қўллаш талаб
қилинса, биринчи бўлиб бигуанидлар гуруҳи
ишлатилади

30. МЕДИКАМЕНТОЗ ДАВОЛАШ

Перорал қандни камайтирувчи воситалар:
А) альфа-глюкозидаза ингибиторлари– бу
препаратлар углеводлар парчаланишини
секинлаштириб, глюкоза сўрилишини камайтиради
Б) бигуанидлар – бу препаратлар жигарга, мушакларга
таъсир қилиб, глюкоза утилизациясини кучайтиради
В) инсулин секрецияси стимуляторлари
(сульфанилмочевина гурухи)
Г)тиазолидиндион препаратлари – тўқима ва
хужайраларнинг инсулинга сезгирлигини оширади
Д) глинидлар
Е) Инсулинотерапия

31. Перорал қанд камайтирувчи препаратлар

Сульфанилмочевина препаратлари инсулин
секрецияси стимуляторлари ҳисобланиб,
инсулин ишлаб чиқарувчи бета-ҳужайралар
функциясини яхшилайди
Узоқ муддат таъсир қилувчи препаратлар глибурид, суткасига 1 маҳал (бошланғич
дозаси 2,5 мг/сут. (қария беморларда 1,25
мг/сут.) нонушта вақтида ичилади.
Глипизид: бошланғич дозаси 5 мг/сут.
Ножўя таъсири – препарат қабул қилгандан
сўнг гипогликемия, тана вазни ошиши, бошқа
дори препаратлари билан ўзаро таъсирга
киришиши

32. БИГУАНИДЛАР

Бу препаратлар, ичакларда глюкоза сўрилишини,
глюкозанинг жигардан қонга чиқишини камайтиради,
ҳужайра рецепторларини инсулинга сезувчанлигини
яхшилайди, холестерин миқдорини пасайтиради, қон
ивишини камайтиради. Даволаш кичик дозалардан
бошланади, аста-секинлик билан нохуш таъсирларини
камайтирган ҳолда доза ошириб борилади
Метформинни семиз одамларда самарали қўллаш
мумкин, чунки бу препарат иштаҳани пасайтиради ва
ёғлар парчаланишини кучайтиради
Бигуанидлар монотерапия сифатида қўллаш мақсадга
мувофиқдир, метформин нисбатан хавфсиз бўлиб, тана
вазни ошишига, гипогликемияга олиб келмайди
Қарши кўрсатмалар: сурункали касалликларда: юрак -қон
томир касалликлари, ўпка, буйрак касалликлари, жигар
циррози, бемор ёши 65-70 ёшдан катта бўлса

33. БИГУАНИДЛАР

Метформин ва унинг
аналоглари
Таъсир механизми
Жигардан глюкоза
чиқишини камайтиради
Периферияда глюкоза
йиғилишини оширади
Антигипергликемик эффекти
Қондаги наҳорги глюкоза
миқдорини 2-3 ммоль/лга
туширади
Овқатланишдан кейинги
гликемияни 2-3 ммоль/лга
пасайтиради
HbA1ни 1,5-2.0%га
камайтиради
Ножўя таъсирлари
Лактик ацидоз
Ошқозон ичак тракти
функцияси бузилиши
Витамин B12 миқдори
пасайиши
Қарши кўрсатмалар
Буйрак касалликлар
Сурункали юрак
етишмовчилиги
Ацидоз
Жигар касалликлари
Ҳомиладорлик
Алкоголизм
Дозировкаси
500 мг дан ухлашдан олдин, 1
ҳафта, сўнг дозасини яна 500 мг
га ошириш мумкин. Одатда
беморларга 1000 мг, кунига
2марта тавсия қилинади

34. СУЛЬФАНИЛМОЧЕВИНА ПРЕПАРАТЛАРИ

Бу препаратлар инсулин секрециясини
кучайтиради, лекин гипогликемия ва тана
вазни ортишини келтириб чиқариши
мумкин
Манинил, глипизид, глимепирид
(амарил), предиан, диабетон, минидиаб,
диабетон МР
Медикаментоз даво эндокринолог билан
бирга олиб борилади

35. СУЛЬФАНИЛМОЧЕВИНА ПРЕПАРАТЛАРИ

Таъсир механизми
Инсулин секрециясини
кучайтиради
Антигипергликемик
эффекти
Нахорги глюкоза
миқдорини 2-3 ммоль/л
га камайтиради
Овқатланишдан кейинги
гликемияни 2-3 ммоль/лга
пасайтиради
HbA1ни 1,5-2.0%га
камайтиради
Ножўя таъсирлари
Гипогликемия
Вазн ортиши
Гипонатриемия
Ошқозон-ичак яралари
Дисбактериоз
Қарши кўрсатмалар
Оғир стресс, травма
ёки ҳамрох касаллик
Семизлик
Анамнезида
сульфонилмочевина
препаратларига
реакция кузатилган
бўлса

36. АЛЬФА-ГЛЮКОЗИДАЗА ИНГИБИТОРЛАРИ

Акарбоза, миглитол, глюкейер – бу препаратлар
углеводлар парчаланиши, глюкоза сўрилишини
камайтиради. Асосан ҚД енгил кечишида
монотерапия сифатида ёки бошқа препаратлар
билан бирга комбинацияда қўлланилади
Ножўя таъсирлари(метеоризм, диарея, кўнгил
айниши ва қорин соҳасида нохушлик)ни
камайтириш мақсадида дори беришни кичик
дозадан бошлаш зарур
Препаратларнинг афзаллиги: хавфсизлиги, тана
вазнига таъсири йўқлиги

37. Α-ГЛЮКОЗИДАЗА ИНГИБИТОРЛАРИ

Акарбоза
Миглитол
Дозировкаси
Миглитол 25
мг/кунига
(макс. 100 мг/қабули)

38. ТИАЗОЛИДИНДИОН ПРЕПАРАТЛАРИ

Тиазолидиндион препаратлари (розиглитазон,
пиоглитазон) ҳужайраларнинг инсулинга
сезувчанлигини ошириб, липидлар миқдорини
камайтиради
Бу препаратлар айниқса глюкозага толерантлик
бузилишида, семизликда яхши самара беради
Ножўя таъсири: кам ҳолатларда жигарга
таъсири, вазн ортиши, остеопороз
Препарат самараси 10-12 ҳафтада билинади,
сўнгра кунига 1 маҳалдан тавсия қилинади
Эндокринолог тавсия қилади

39. ИНСУЛИНОТЕРАПИЯ

ҚД беморларига инсулин қўллаш мақсадга
мувофиқдир. Инсулин тури, курси ва дозасини
эндокринолог белгилайди
Инсулинотерапиянинг замонавий схемаси: қисқа
муддат таъсир қилувчи, ўрта муддат таъсир
қилувчи ва узоқ муддат таъсир қилувчи инсулинни
одатда комбинация қилиб ишлатилади
ОШ беморни кун режими, овқатланиш вақтлари,
ўзини ўзи назорат қилиши, кундалик тутиши ва
гипогликемияни олдини олиш бўйича хабардор
қилиб туриши керак
Агар имкони бўлса, беморни уйда гликозометр
ёрдамида қондаги қанд миқдорини текширишга
ўргатиш ва ОШП шароитида 1ойда 1 марта
қондаги қанд миқдорини назорат қилиш зарур

40. КОМБИНАЦИОН ТЕРАПИЯ

Агар 3 ойлик моно терапия самара бермаса, унда
2та препарат воситасида комбинацион терапия
қўлланилади.
Перорал дори воситалари комбинацияси самара
бермаса, қўшимча инсулин қўлланилади
Қондаги глюкоза миқдорини қатъий назорат қилиш
зарур( 7 ммоль/л), шунингдек қон босимини 130/80
мм.см.уст. кўрсаткичида ушлаб туриш микро- ва
макроваскуляр асоратлар ривожланишини олдини
олади
Беморни ўқитиш ва олиб бориш қондаги қанд
миқдорини оптимал даражада тутиб туришда
муҳимдир

41. КОМБИНАЦИЯ ҚИЛИШ

Номедикаментоз
• Шикояти кўп
• Оғир
гипергликемия
• Кетоз
Монотерапия
• Ҳомиладорлик
Метформин
Комбинацион терапия
СМ+ГП, СМ+ТЗ, ГП+ТЗ
HS инсулин + ГП ёки СМ ёки ТЗ
Учламчи терапия
инсулин

42. КОМБИНАЦИОН ТЕРАПИЯ

Метформин +
сульфанилмочевина
Метформин + тиазолидиндион
Тиазолидиндион
+сульфанилмочевина
Глинидлар + α-глюкозидаза
ингибиторлари
Тиазолидиндион + глинидлар

43. Ҳомиладорларда диабет

1000 та ҳомиладордан 3тасида ҚД-1
учрайди. Бундай ҳолларда қондаги
қанд миқдори назорат қилиш ва она
ва ҳомила учун асоратларни олдини
олиш эндокринолог томонидан
амалга оширилади
1-4% аёлларда гестацион диабет
ривожланиб, шундан 30% аёлларда
келгусида ҚД касаллигига ўтиши
мумкин
Гестацион диабет кузатилган
аёлларда кўпинча эклампсия
кузатилади, уларда ҳомила катталиги
туфайли кесарча кесиш кўп
ўтказилади
English     Русский Правила