МУНОСИБ МЕҲНАТ
Таркиб
38.16M

Training for employees v3 uz

1. МУНОСИБ МЕҲНАТ

BCIнинг мезон ва кўрсаткичлари
хамда кластер ишчиларнинг
асосий ҳуқуқлари

2. Таркиб

«BСI» тамойиллари, мезонлари ва
кўрсаткичлари ҳақида умумий маълумотга эга
бўлиш.
Муносиб меҳнат ва кластер ишчиларнинг
асосий ҳуқуқлари ҳақида маълумот

3.

Тамойил ва Мезонлар 3.2. т.
P1 : Бошқарув
P4: Тола сифати
P2: Табиий ресурслар
P3: Экинларни ҳимоя
қилиш
Гендер
тенглиги
P5: Муносиб
меҳнат
P6: Барқарор турмуш
тарзи
Иқлим
ўзгаришини
юмшатиш ва
мослашиш
3

4.

Муносиб меҳнат тамойили
Муносиб меҳнат - Инсон эркинлик, тенглик,
хавфсизлик ва инсон қадр-қиммати шароитларида
самарали ишлаши учун барчага тенг имкониятлар
яратадиган меҳнат (ХМТ).
Меҳнат соҳасидаги асосий тамойил ва ҳуқуқлар
Муносиб меҳнат
«Муносиб меҳнат» 10 мезон ва
19 кўрсаткичлардан иборат
Болалар меҳнати
Мажбурий меҳнат
Саломатлик ва
хавфсизлик
Камситиш
Уюшма эркинлиги
Иш шароитлари
Иш ҳақи
Шартномалар
Зўравонлик йўқлиги
Баҳолаш ва ечим
Мониторинг ва меҳнат шароитларини тузатиш тизими

5.

Савол
1. Сизларда иш юзасидан муаммолар, таклифлар
ва шикоятлар пайдо бўлса кимга қанақа
мурожаат этасизлар?
5

6.

Кластерда ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари текширилиб
борилади ва муаммоларни ҳал қилиш тизими бўлиши ШАРТ
6

7.

Кластерда шикоятларни ва таклифларни
механизмлари ва уларни бартараф этиш
кўриб
чиқиш
Меҳнат ҳуқуқлари бузилиши жабрланувчилари ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлаш ва бартараф
этиш имкониятига эга.
7

8.

Меҳнат шароитлари, меҳнат муносабатлари
Шикоятлар, ариза ва таклифларни қабул қилиш ва қайта алоқа
механизми
Сизнинг шикоятингиз кўриб
чиқилади ва сизга жавоб
берилади.
Ишчилар холис, самарали ва хавфсиз
шикоятлар бўйича ишонч телефони ёки
шикоятларни кўриб чиқишнинг бошқа
механизмларидан фойдаланишлари мумкин.
Меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг ҳар қандай
жабрдийдалари ёрдам ва қонуний ҳимоя
воситаларидан фойдаланишлари мумкин.
Кластерда шикоятларни қабул қилиш ва кўриб
чиқиш учун масъул тайинланган ходим(лар)
бўлиши керак.
8

9.

Шикоят қилиш механизмларининг
мисоллари
Ишонч телефони
Интернет/
а
т
ч
о
п
н
о
р
т
к
е
эл
орқали
9

10.

11.

Болалар меҳнати тақиқланган
ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИККА
МУВОФИҚ ЁШИ 18 ГАЧА БЎЛГАНЛАР
БОЛА ДЕБ ҲИСОБЛАНАДИ
11

12.

Савол
Қайси меҳнат турлари болалар
меҳнатининг энг ёмон шакллари
ҳисобланади?
Ўзи нимага болалар меҳнати хафли?
Болалар меҳнатидан фойдаланганлик учун
жавобгарлик қандай?

13.

Болалар меҳнати – бизда қанақа?
0-18
16 ёшдан бошлаб ишга киришга рухсат
берилади. 15 ёшдан бошлаб энгил
ишларга ота-оналардан бирининг ёзма
розилиги асосида рухсат берилади
Хавфли ва зарарли
ишларда ишчи 18
ёшдан кичик бўлиши
мумкин эмас
Хавфли ишларга
мисоллар:
1. Пеститсидлар билан
ишлаш
2. Пахтани қўлда суғориш
3. Пахтани қўлда териш

14.

Қўшимча мисоллар
Иш хавфли бўлганда
Болалар меҳнатининг энг оғир шакллари деб ҳисобланган 5 турдаги хавфли иш мавжуд:
Хавфли ускуналар
ва асбоблар билан
ёки оғир юклар
билан ишлаш.
Болаларга
пестицидлар каби
хавфли моддалар
таъсир қилиши
мумкин бўлган
ишлар
Ер остида, сув
остида, баландликда
ёки ёпиқ жойда
ишлаш
Болаларни жисмоний,
психологик ёки
жинсий зўравонликка
дучор қиладиган иш
Оғир шароитларда,
масалан, экстремал
об-ҳаво шароитида
ёки тунда ишлаш

15.

Инобатга
олинг:
Болалар меҳнатидан фойдаланиш учун
жавобгарлик
Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг 491 моддаси
Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг
соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига
зиён етказиши мумкин бўлган ишларда
фойдаланиш,

базавий
ҳисоблаш
миқдорининг 10 дан 20 бараваригача жарима
солишга сабаб бўлади (4 120 000 – 8 240 000
сум).
Жиноят кодексининг 1481 - моддаси
Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига,
хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши
мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, худди шундай
қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин
содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш
миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима
(10 300 000 сум) ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
билан жазоланади.

16.

Мажбурий меҳнат тақиқланган
Кўпроқ
ишла
1) Ходимлар ихтиёрий равишда ишлаши
лозим: ҳеч қандай мажбурий меҳнатга йўл
қўйилмайди.
2) Ходим хохлаган пайтида огохлантириб
ишдан бўшашига тўсқинлик бўлмаслиги
лозим
3) Ишчилар бутун иш даври давомида, яъни ишга қабул қилингандан бошлаб, то шартнома бекор бўлгунга
қадар ҳеч қандай таҳдид ёки жазолаш таҳдидига дуч келмайди. Бундай таҳдидлар сирасига,
жумладан, иш ҳақи ёки ҳужжатларни ушлаб туриш, ҳаракатланишни чеклаш ёки зўравонлик ишлатиш
таҳдиди кабилар киради.

17.

Машқ учун саволлар
Қайси кўрсаткичлар мажбурий меҳнат ёки
унинг хавфини кўрсатиши мумкин
Мажбурий меҳнатидан фойдаланганлик
учун жавобгарлик қандай?

18.

Мажбурий меҳнатнинг 11 та кўрсаткичи
Ҳимоясиз холатни
суиистеъмол қилиш
Жисмоний ва
жинсий
зўравонлик
Ҳаракат
чекловлари
Изолятсия
Шахсни тасдиқловчи
ҳужжатларни олиб
қўйиш
Иш ҳақини
тўлашдан
бош тортиш
Алдаш-Ёлғон
Қўрқитиш ва
таҳдидлар
Қарз қуллиги
Қийин иш ва
яшаш
шароитлари
Ортиқча иш
соатлари

19.

Инобатга
олинг:
Мажбурий
меҳнат учун жавобгарлик
Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг 51 моддаси
Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий
тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда
тутилган ҳоллар мустасно, — базавий
ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100
бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади (20 600 000 – 41 200 000 сум).
Худди
шундай
ҳуқуқбузарлик
таълим
ташкилотининг педагог ходимига нисбатан
содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш
миқдорининг
100
бараваридан
150
бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади (41 200 000 – 61 800 000 сум)
Жиноят кодексининг 1482 моддаси
Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда
мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар
мустасно, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150
бараваригача миқдорда жарима (41 200 000 – 61 800
000 сум) ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
билан жазоланади.
Худди шундай ҳаракат вояга етмаган шахсга
нисбатан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш
миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача
миқдорда жарима (61 800 000 – 82 400 000 сум) ёки 3
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

20.

Мажбурий меҳнат тақиқланган

21.

Машқ учун саволлар
Камситиш бу нима?
Мисоллар беринглар:
1. Ишга қабул қилишда
2. Иш жараёнида

22.

Камситишга (дискриминацияга) йўл кўймаслик
ХОДИМЛАРНИ КАМСИТИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ
КАМСИТИШ МИСОЛЛАРИ
1. Жинси (аёл ва эркакларга ажратиш)
2. Ирқи
3. Миллати
4. Гапирадиган тили
5. Келиб чиқиш жойи
6. Ёши
7. Диний қарашлари
8. Уюшмалар ва гуруҳларга аъзолиги

23.

Ишга қабул қилишдаги дискриминацион талаблар
мисоллари
• "Ёш, жинс, ташқи кўриниш бўйича: «25 ёшгача бўлган чиройли кўринишли
қизларни ишга оламиз», «суратсиз резюмелар кўриб чиқилмайди».
• Яшаш жойи бўйича: «Актепа туманида яшовчи шахсларни излаяпмиз».
• Оилавий ҳолат бўйича: «кичик болалари бўлмаганлар», «турмушга чиққан»,
«фақат оилалилар».
• Ирқ, терининг ранги, миллат бўйича: «асосан Ўзбекистон Республикаси
фуқаролари», «миллати: рус / ўзбек»."

24.

"Иш жараёнидаги дискриминация мисоллари:
Гендер зўравонлиги ва тазйиқлар.
Бир хил қийматга эга меҳнат учун
эркаклар ва аёллар учун турли хил
тўловлар.
Гендер, ирқ, миллат ёки бошқа
белгиларига кўра иш жойида
тоқатсизлик муҳитини яратиш.
Гендер, ирқ, миллат ёки бошқа
белгиларига кўра имтиёзлар ва
афзалликлар бериш.
Зарарли меҳнат шароитида ишловчи
аёлларни ҳомиладорликка тест
топширишга мажбурлаш.

25.

Камситишлар тақиқланган

26.

Савол
Меҳнат муҳофазаси ва теҳника
хавсизлиги бўйича канакқа минимал
шароит яратилган бўлиши керак?

27.

Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
Меҳнатни муҳофаза қилиш – инсоннинг меҳнат жараёнидаги ҳавфсизлиги, сиҳатсаломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган тизим.
Дам
Тиббий
Аптечка
Соя
Сув
Шахсий химоя
олиш
ёрдам
воситалари
ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ШАРОИТЛАРИ КУНДАН КУНГА ЯХШИЛАНИШИ ЛОЗИМ.

28.

Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
Барча ходимлар ичимлик ва ювиниш суви билан таъминланиши лозим (иш
жойига яқин бўлиши керак).
Кимёвий моддалар сақланган
эски канистраларда сувни
сақлаш мумкин эмас.

29.

Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
Барча ходимларга хавфсиз ва гигиена санитария риоя қилинган дам олиш жойи, овқатланиш учун
тоза жой ва етарли тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
Ҳожатхона
Ювиниш жойи
Аптечка
Дам олиш жойи
Ишчиларни иш жойи яқинида
гигиена мақсадларида етарли
вақт ва шахсий жой билан
таъминлаш

30.

Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
Барча ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув
машғулотларидан ўтказиш лозим.
Тавсия этиладиган (асосий)
ўқув
машғулотларининг
рўйхати
1) Ишчиларни ўқитиш
2) Раҳбар ва
мутаҳассисларни ўқитиш
3) Иш бошлашидан олдин,
иш вақтида ва ишдан
кейн меҳнат муҳофазаси
бўйича қўйиладиган
асосий талаблари
4) Техника билан ишлаш
5) Заҳарли химикатлар
билан ишлаш, уларни
сақлаш қоидалари
6) Бахтсиз ва фавқулоддаги
вазиятлардаги талаблар

31.

Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
Ходимларнинг иш жойини хавф-хатар ва хавфсизлик бўйича баҳолаш, ходимларни
огоҳлантириш ва бахтсиз ҳодисалар бўйича ёзувларни юритиш

32.

Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
Бахтсиз ҳодисалар ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш, тиббиёт муассасасига етказиш учун
транспорт билан таъминлаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш
Тиббиёт муассасасига ходимни етказиш учун
транспорт
Ходимларни биринчи ёрдам
кўрсатишга ўргатиш

33.

Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
Бахтсиз ҳодисалар
Хўжалигикда бахтсиз ҳодисаларнинг пайдо
бўлишининг (асосий) йўналишлари
• Носоз техника билан фойдаланиш
• Заҳарли химикатлар билан нотўғри
ишлаш
.
САБАБЛАРИ
1. Ишлатилаётган техника соз ёки носозлигини
текширмаслик
2. Ходимларни меҳнат муҳофазаси йўналиши бўйича
ўқитмаслик
3. Рахбарият ва ходимларининг маъсулиятсизлиги
ОҚИБАТЛАРИ
1. Зарарли ёки таъқиқланган заҳарли химикатлар билан
нотўғри ишлаш натижасида хар ҳил кассаликлар
келиб чиқиши (саратон касаллиги, авлодга тегишли
кассаликлар ва бошқалар)
2. Оғир тан жароҳатлари (натижада ногиронлик)
3. Бахтсиз ҳодисалар одамнинг вафотига олиб келиши
мумкин.

34.

Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
Заҳарли химикатлар билан ишлаш кимлар учун
мумкин эмас?
Заҳарли химикатлар билан ишлаш
• 18 ёшгача бўлган ўсмирлар,
ҳомиладор ва эмизикли аёлларга
• Ёши 55 дан ошган эркаклар ва ёши
50 дан ошган аёлларга
• Инфекцион касалликлар билан
касалланган ёки жарроҳлик
операцияларни бошдан кечирган
шахсларга
• Тренингда ўтмаган ходимлар
ТАЪҚИҚЛАНАДИ

35.

Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва
техника хавфсизлиги
Заҳарли химикатлар билан ишлашдаги умумий қоидалар
• Заҳарли химикатлар билан ишлаш фақатгина шахсий ҳимоя воситалари
билан йўл қўйилади.
• Заҳарли химикатларнинг ишчи эритмаларини уй-жой биноларидан,
молхона ҳовлиларидан, очиқ сув ҳавзаларидан узоқда, махсус
майдончаларда тайёрлаш лозим.
• Бу майдончалар атрофи ўралган, асфальт ёки цемент қопламалар билан
қопланган бўлиши керак.
Заҳарлар билан ишлаш жараёнида
чекиш ёки овқатланиш, махсус кийим
ва респираторларни уйга олиб кетиш
ёки яшаш жойида сақлаш
таъқиқланади.

36.

Уюшмаларга бирлашиш ва Жамоавий
музокаралар борасидаги эркинлик

37.

Уюшмаларга бирлашиш ва Жамоавий
музокаралар борасидаги эркинлик
Барча ходимлар ўзлари хоҳлаган ташкилотга аъзо бўлиш ёки ўз ташкилотларини тузиш
ҳуқуқига эга
Ходимларга хоҳлаган ташкилотига
аъзо бўлишига ёки ўз
ташкилотларини тузишига тўсқинлик
кўрсатиш таъқиқланади.

38.

Уюшмаларга бирлашиш ва Жамоавий
музокаралар борасидаги эркинлик
Кластернинг вазифалари:
1. Ташкилотларга аъзо бўлиш ёки ўз
ташкилотларини тузишда тўсқинлик
қилмаслик
2. Уларга ишлаш учун шароит яратиш
3. Музокаралар олиб боришга ёндашиш (иш
жараенида еки ишдан ташқари, ходимлар
ўзларининг танловига асосан)
4. Мунтазам равишда учрашиб туриш

39.

Меҳнат шароитлари, меҳнат муносабатлари
ХОДИМЛАР ЖИНСИ ВА ЁШИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР ТЕНГ БАЖАРГАН ИШЛАРИ
УЧУН ТЕНГ ҲАҚ ОЛИШЛАРИ ЛОЗИМ.

40.

Меҳнат шароитлари, меҳнат муносабатлари
Ходимлар учун иш ҳақини белгилаш тартиби
1) Ходимларнинг меҳнат ҳақи иш берувчи билан келишилади.
2) Миқдори меҳнат шартномасида кўрсатилади.
3) Иш ҳақи шартномада (шартнома бўйича) ва қонун ҳужжатларида белгиланган
муддатларда тўланади.

41.

Савол
Ўзбекистонда хизирги кунда меҳнатга
ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори канча?
Иш берувчида молиявий муаммо бўлса
ходимнинг иш ҳақини қачон тўлаб
бериши мумкин?

42.

43.

Иш ҳақини тўлаш шартлари
Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа
шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд
бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб
кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар
ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин
эмас.
Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн
олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки
қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми
миқдорида) тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган
ходимларнинг айрим тоифалари белгиланиши
мумкин.
Ходимга тегишли бўлган иш ҳақининг ўз
вақтида
тўланиши
ва
миқдори
бошқа
тўловларни амалга оширишга ҳамда уларнинг
навбатига боғлиқ қилиб қўйилмаслиги керак.
МК 253 -моддаси

44.

Меҳнат шароитлари, меҳнат муносабатлари
Барча ходимларнинг иш бошланишидан олдин розилиги олиниши ва улар билан
ёзма равишда шартномалар тузилиши лозим.
ХЎЖАЛИК БАРЧА ХОДИМЛАРНИ
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ, ИЧКИ
МЕҲНАТ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ,
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БИЛАН
ТАНИШТИРИШИ ЛОЗИМ.
Ишнинг шартлари ёки характеридаги ҳар қандай ўзгаришлар ходимнинг розилиги билан
амалга оширилиши керак.

45.

Меҳнат шароитлари, меҳнат муносабатлари
Хўжалик ходимларнинг қўйидаги хужжатларини юритиши лозим:
• Шахсий
варақалари
• Ойлик иш ҳақи
қайдномалари
• Иш вақти
табели
• Жамоа
шартномаси
• Ички меҳнат
тартиб
қоидалари
• Меҳнатни
муҳофаза
бўйича
йўриқномаси
• Меҳнат таътили
• бошқалар

46.

Бандлик шароитлари ва жамоа келишувлари
Хўжалик мавсумий ишчиларга тенг миқдорда имтиёз ва меҳнат шароитларини
таъминлаши лозим.
Муддатли меҳнат
шартномаси
____ туман
2026 йил «__»________
_______________
шартнома муддати
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар
мавсумий ишчилар билан
тузилган муддатли меҳнат
шартномаларида кўрсатилган.

47.

Миллий қонунчилик кучга киради
БАРЧА ходимлар ёзма
шартнома тузиш ҳуқуқи
тўғрисида хабардор
қилинади. Ишчининг
талабига кўра, тегишли
ёзма шартномалар
тақдим этилади.
1.1.5 Ишлаб чиқарувчи
барча амалдаги
қонунлар ва миллий
қонунчилик
қоидаларига риоя
қилади
Bette
r
Cotto
n
Мавсумий ва
вақтинчалик ишчилар
билан меҳнат
шартномалари
тузилади (492, 496моддалар)
Иш берувчи ходим билан
меҳнат шартномасини
тузишга мажбурдир
Ўзбекистон
Республикаси
Меҳнат
кодекси

48.

Савол
Иш берувчи қанақа интизомий жазо
чоралари
қўллаши мумкин?

49.

Меҳнат шароитлари, меҳнат муносабатлари
Интизомий жазо чоралари шаффоф тизимини қўллаб-қувватлаши ва ишчиларга
етказилиши керак.
Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо
чораларини қўллашга ҳақли:
Ҳайфсан
Ўртача ойлик иш ҳақининг 30% кўп
бўлмаган миқдорда жарима. Ички
меҳнат тартиби қоидаларида ходимга
ўртача ойлик иш ҳақининг 50% кўп
бўлмаган миқдорда жарима солиниши
ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
Меҳнат
шартномасин
и бекор қилиш
Бошқа интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди!

50.

Меҳнат шароитлари, меҳнат муносабатлари
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати, тугалланиши ва олиб
ташланиши
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у
қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан
ошмаслиги керак.
Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига
кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба
уюшмаси
қўмитасининг
илтимосномасига,
шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил
ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш
ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин
олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан
расмийлаштирилади.

51.

Меҳнат шароитлари, меҳнат муносабатлари
Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби
Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши
мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир.
Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг
содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

52.

Меҳнат шароитлари, меҳнат муносабатлари
Хўжалигида ҳар қандай жисмоний жазо, мажбурлаш, жинсий ва бошқа таъқиблар
таъқиқланади.
Ишчилар ишга қабул
қилишдан то ишдан
бўшатилгунга қадар
бутун иш даври
давомида зўравонлик ва
таъқиблардан холи иш
жойига эга бўлиш
ҳуқуқига эга.

53.

Савол
Жинсий шилқимликнинг қайси
шаклларини биламиз?

54.

Зўравонлик ва таъқибнинг асосий тушунчалари
ВЕРБАЛ бўлмаган ёки
ОҒЗАКИ бўлмаган
ҳаракатлар, сексуал
тариқадаги расмлар,
яланғоч жинсий органлар
расмлар, хақоратли график
кўрсаткичлари, ҳақоратли
товушлар, ҳуштак чалиш ва
беҳаё имо-ишоралар
ВЕРБАЛ ёки ОҒЗАКИ –
жинси мазмундаги шархлар,
жинси ҳазллар, камситувчи
изоҳлар
Жинсий
шилқимлик
шакллари
ЖИСМОНИЙ танага, сочларга, кийимга
тегиниш, ҳаддан ташқари
яқинлашиш ва шаҳсий
маконга тажовуз қилиш
КИБЕРХAРAССМЕНТижтимоий тармоқлар ва
мессенжерларда ҳақорат,
исталмаган ёзишмалар ва
қўнғироқлар

55.

Гендер тенглиги​

56.

Эътиборинги
з учун
раҳмат!
English     Русский Правила