3.28M

dars3

1.

БОЖХОНА СОҲАСИДАГИ АЙРИМ
ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
06.11.2025 йилдаги 700-сон қарори

2.

БОЖХОНА КЎЗДАН
КЕЧИРУВИ
Божхона кўздан кечируви божхона назорати остидаги
товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги
маълумотларни,
юк
ортилган
идишларда,
транспорт
воситаларида ва транспорт воситаларининг бўлимларида
пломбалар, муҳрлар ва бошқа божхона идентификацияси
воситалари мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида божхона
органининг
мансабдор
шахси
томонидан
амалга
оширилади.
Товар ва транспорт воситасининг божхона кўздан кечируви
тақдим этилган ҳужжатларда (шу жумладан, ахборот
тизимларида) кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини,
шунингдек,
мавжуд
идентификация
воситаларини
текшириш мақсадида ўтказилади.
Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўздан
кечирувини ўтказишда унда иштирок этувчи шахсларнинг
товар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатлилигини
текширади.

3.

товар ва транспорт воситаси ҳамда уларга тегишли юк кузатув
ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар ўзаро мослигини
текширади
идентификация воситаларига шикаст етказилмаганлигини,
транспорт воситасининг юк бўлимига бевосита (эркин) кириш
имконияти истисно этилганлигини текширади
транспорт воситасининг ҳайдовчи бўлинмасида ноқонуний
товарлар мавжуд эмаслигини текширади
товар ва транспорт воситасини божхона назоратининг техник
ва махсус воситалари орқали текширади, рентген қурилмаси
ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган транспорт
воситаларига нисбатан мазкур ҳаракатлар амалга
оширилмайди
Божхона кўздан кечирувининг қўлланилиш ҳажмини танлаш
Хавфни бошқариш тизими томонидан белгиланади.
Ташувчи божхона кўздан кечируви жараёнида тўлиқ иштирок
этади ҳамда божхона органининг мансабдор шахсига зарур
кўмак кўрсатади.
Божхона
органининг
мансабдор шахси
божхона кўздан
кечируви
давомида
қуйидаги
ҳаракатларни
амалга оширади

4.

Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви
натижаларига кўра қуйидаги ҳолларда божхона кўриги
амалга оширилади:
божхона назоратининг
техник воситаларини
қўллаш жараёнида
божхона органига тақдим
этилган маълумотларда
ўзаро номувофиқликлар
аниқланганда
идентификация воситаси
мавжуд транспорт
воситасининг юк
бўлимига бевосита
(эркин) кириш имконияти
бўлганлиги ёки
идентификация
воситасига шикаст
етказилганлиги
аниқланганда
божхона чегараси орқали
олиб ўтилиши
тақиқланган ёки
чекланган ашёлар
яширилаётгани ва
божхона назоратига
тақдим этилмаётганлиги
тўғрисида гумон
қилинишига тўғридантўғри ёки билвосита
ишора қилувчи
аломатларнинг божхона
органининг мансабдор
шахси томонидан
аниқланганда

5.

ТИФ божхона
постларида товар
ва транспорт
воситаларини
божхона кўздан
кечирувидан
ўтказиш
ТИФ божхона постларида божхона кўздан кечируви божхона
органининг мансабдор шахси томонидан транспорт
воситаларининг бўлимларини ҳамда товарларнинг ўров-идишини
очмасдан, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг
қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан
уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда, товарларнинг ва (ёки)
транспорт воситаларининг божхона идентификацияси
воситаларининг ташқи кўринишини кўздан кечириш орқали
ўтказилади
ТИФ божхона постларида божхона органининг мансабдор шахси
томонидан товар ва транспорт воситаларини божхона кўздан
кечируви уларнинг етказиб берилганлигини текшириш мақсадида
ўтказилади
Божхона омбори мудири томонидан ўтказилган кўздан кечирув
натижасида мавжуд маълумотлар ўртасида ўзаро
номувофиқликлар аниқланганда ёки транспорт воситасининг юк
бўлимига бевосита (эркин) кириш имконияти мавжуд бўлганда
(эркин кириш имконияти мавжуд конструкцияли транспорт
воситаси бундан мустасно) ёхуд идентификация воситаларига
шикаст етказилгани аниқланганда бу тўғрисида зудлик билан
божхона органлари хабардор қилинади

6.

Юк туширишга рухсат берилганда
божхона омбори мудири томонидан
кўздан кечирилади
ТИФ божхона
постига божхона
назорати остида
етказилган товар
ва транспорт
воситаси Хавфни
бошқариш
Юк тушириш назоратга олинганда
божхона органлари томонидан
божхона кўздан кечирувидан
ўтказилади
тизимининг
мавжуд мезон
талабларига
асосан:

7.

Жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларини божхона кўздан кечирувидан ўтказиш
Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний
шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажлари
қуйидаги ҳолларда божхона кўздан кечирувидан ўтказилади:
Хавфни бошқариш
тизими томонидан
топшириқ берилганда
божхона органларида
давлат органлари,
шунингдек, хорижий
давлатлар божхона,
бошқа давлат органлари
ва халқаро
ташкилотлардан
маълумотлар олинганда
божхона органларига
фуқароларнинг божхона
тўғрисидаги қонунчилик
ҳужжатлари бузилишига
оид тезкор хабарлар
келиб тушганда
божхона назоратининг
тегишли шаклларини
қўллаш натижасида
жисмоний шахснинг ўзини
тутиш ҳаракатларида
қонунчилик ҳужжатлари
талаблари бузилишининг
аломатлари аниқланганда
фуқаролар қизил йўлак
орқали ҳаракатланганда

8.

Божхона органининг мансабдор шахси
томонидан жисмоний шахсларнинг қўл
юки ва кузатиб борилаётган багажлари
божхона кўздан кечирувидан уларнинг
ташқи кўринишини кўздан кечириш
ёки божхона назорат-техник
воситаларини қўллаш орқали
ўтказилади
Божхона кўздан кечирув жараёнида
жисмоний шахслар тўлиқ иштирок
этади (халқаро аэропортлар орқали
ҳаракатланаётган фуқароларнинг
багажларини божхона кўздан
кечирувидан ўтказиш бундан
мустасно) ҳамда божхона
органининг мансабдор шахсига
зарур кўмак кўрсатади
Чегара божхона постлари орқали
ҳаракатланаётган жисмоний
шахсларнинг қўл юки ва кузатиб
борилаётган багажларининг
божхона кўздан кечируви божхона
назорати зонасидаги божхона
кўриги майдонида, божхона
постининг фуқаролар ўтиш
залларида ёки алоҳида ажратилган
махсус хоналарда ёхуд йўловчи
ташиш поездларида ўтказилади
Жисмоний шахс қўл юки ва кузатиб
борилаётган багажларини кўздан
кечиришда иштирок этишдан ҳамда
кўмак беришдан бош тортса,
божхона органининг мансабдор
шахси томонидан холислар
иштирокида белгиланган тартибда
божхона кўригидан ўтказилади

9.

Товарларнинг
тамғаланганлигини
Товарларнинг тамғаланишини текшириш товарларда ёки
уларнинг қадоқларида махсус тамғалар, идентификациялаш
белгилари ёки товарни белгилашнинг бошқа воситалари
мавжудлигини текширишни назарда тутади
текшириш
Божхона ҳудудига олиб кириладиган алоҳида товарлар бўйича
божхона тўғрисидаги қонунчиликда уларни махсус тамғалар,
идентификациялаш белгилари ёки товарларни белгилашнинг
бошқа воситалари билан тамғалаш талаби қўйилиши мумкин
Товарларда махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари,
штрих коди, акциз маркаси ва алоҳида талаблар бўйича
маркировкаланганлигига ёки товарларни белгилашнинг бошқа
воситалари мавжуд эмаслигига, шундай товарлар мавжудлиги
аниқланган юридик ёки жисмоний шахс бунинг аксини
исботламаса, товарларни божхона ҳудудига божхона
расмийлаштирувисиз олиб кирганлик ёки чиқариб юборганлик
ҳолатининг тасдиқланиши деб қаралади

10.

ЭЪТИБОРИНГИЗ
УЧУН РАХМАТ!
Давоми бор
English     Русский Правила