95.93K
Категория: ПедагогикаПедагогика

2-мавзу: Педагогика шахс тарбияси ва ривожланиши тугрисидаги фан. Илмийпедагогик тадқиқотлар методологияси ва методлари

1.

2-мавзу: Педагогика шахс
тарбияси ва ривожланиши
тугрисидаги фан. Илмийпедагогик тадқиқотлар
методологияси ва методлари

2.

Режа:
• 1. Педагогика фани ва унинг асосий
категориялари.
• 2. Педагогика фанининг пайдо булиши ва
ривожланиши.
• 3. Педагогик фанлар тизими.
• 4. Педагогиканинг бошка фанлар билан
алокаси.
• 5.Илмий педагогик тадкикотларни ташкил
этиш ва утказиш.

3.

Педагогика предмети
• Педагогика (юнонча “paidagogike”–
“paidagogos” “бола” ва “етаклайман”)
ижтимоий фанлар тизимига кирувчи фан
саналиб, шахсни шакллантиришга
қаратилган тизимли фаолият мазмуни,
таълим, ижтимоий тарбиянинг умумий
қонуниятлари, шакллари, методлари,
воситалари, ягона ижтимоий мақсад асосида
ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида
тарбиялаш, унга таълим бериш
муаммоларини ўрганади.

4.

ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ
• Дидактика (таълим назарияси, юнонча
“didaktikos”-“ўргатувчи”, “didasko”“ўрганувчи”) – таълимнинг назарий
жиҳатлари, таълим жараёнининг моҳияти,
тамойиллари, қонуниятлари, ўқувчи ва
ўқитувчи фаолияти, таълимнинг мақсади,
мазмуни, шакллари, методлари, воситалари,
натижаси, таълим жараёнини
такомиллаштириш йўллари ва ҳоказо
муаммоларни тадқиқ этади

5.

Педагогика фанининг асосий категориялари (категориялар матнда қорайтирилиб кўрсатилган) қуйидагилар ҳисо
Шахс психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хаттиҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга
эга бўлган жамият аъзоси
Тарбия муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида
ёш авлодни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини
таркиб топтириш жараёни
Таълим ўқувчиларни назарий билим, амалий кўникма ва малакалар билан
қуроллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини
шакллантиришга йўналтирилган жараён
Билим шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс
этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи
Кўникма шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш қобилияти
Малака муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли
Маълумот таълим-тарбия натижасида ўзлаштирилган ва тизимлаштирилган билим,
ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқараш мажмуи
Ривожланиш шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида намоён бўладиган миқдор ва
сифат ўзгаришлар моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараён

6.

ПЕДАГОГИК ФАНЛАР ТИЗИМИ
• Педагогика назарияси – таълим ёшидаги болалар, ўсмирлар ва ўспиринларни
тарбиялаш ва уларга таълим бериш масалаларини ўрганади.
• Педагогика тарихи – таълим-тарбияга оид педагогик фикрларнинг ривожланиш,
тараққий этиш тарихини, шахсни ўқитиш ва уни тарбиялашнинг тарихий
шаклларини, шунингдек, асрлар давомида педагогик жараёнда қўлланилиб
келинган метод ва воситаларни ўрганади.
• Мактабгача таълим педагогикаси – мактабгача таълим ёшидаги болаларни
тарбиялаш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан
камолотга етказиш масалаларини ўрганади.
• Бошланғич таълим педагогикаси – бошланғич синфлар ўқувчиларини
тарбиялаш, таълим бериш, уларнинг ўзига хос психологик, физиологик
хусусиятларини тадқиқ этиш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний
камолотга етказиш масалаларини ўрганади.
• Коррекцион (махсус) педагогика – ривожланишида турли психологик ва
физиологик нуқсонлари бўлган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш билан боғлиқ
муаммоларни ўрганади. Коррекцион педагогика таркибига турли соҳалар киради.
Яъни:

7.

КОРРЕКЦИОН ПЕДАГОГИКА
▫ Сурдопедагогика ва сурдопсихология – эшитиш
қобилияти бузилган болаларни ривожлантириш,
ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.
▫ Олигофренопедагогика ва
олигофренопсихология – ақли заиф болаларни
ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини
ўрганади.
▫ Тифлопедагогика ва тифлопсихология – кўриш
қобилияти бузилган болаларни ривожлантириш,
ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.
▫ Логопедия ва нутқий бузилишлар психологияси
– нутқи, моторли-ҳаракатланиш доирасида мураккаб
нуқсонлар бўлган болалар (кўр, соқов ва кар
болалар)ни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш
масалаларини ўрганади.

8.

ПЕДАГОГИК ТИЗИМ
6. Методика хусусий фанларни ўқитиш хусусиятларини ўрганади
7. Педагогик маҳорат – бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш,
такомиллаштириш муаммоларини ўрганади.
8. Педагогик технология – таълим ва тарбия жараёнида замонавий педагогик
технологияларни қўллаш, технологик ёндашув асосида таълим ва тарбия жараёнининг
самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади.
9. Ижтимоий педагогика – шахсни ижтимоийлаштириш жараёнига салбий таъсир этувчи
омилларни, уларни бартараф этиш йўлларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар тоифаларига
кўрсатиладиган ижтимоий-педагогик ёрдам моҳиятини, турлари. шакл, метод ва воситаларини
ўрганади.
10. Касбий педагогика – таълим олувчиларга муайян касб ёки ҳунар йўналишида махсус
билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш, касбий
фаолиятни малакали ташкил этиш, касбий маҳоратни такомиллаштириш масалаларини
ўрганади.
11.Таълим менежменти – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш,
назорат қилиш, истиқболни белгилаш масалаларини ўрганади.
12. Қиёсий педагогика – турли халқларнинг шахсни тарбиялашга оид педагогик қарашлари,
таълим-тарбия тизими, педагогик таълимотларнинг моҳияти, шунингдек, жаҳон таълимига хос
бўлган самарали шакл, метод, восита ва инновацион ёндашувларни қиёсий-генетик жиҳатдан
ўрганади.
13. Конфликтология – таълим жараёнида юзага келадиган педагогик муаммолар, таълим
оувчи ва таълим берувчи ўртасида юзага келган зиддиятлар моҳияти, уларни самарали бартараф
этиш йўлларини ўрганади.

9.

Педагогика фанининг бошқа
фанлар билан алоқадорлиги
• 1. Фалсафа – шахс ривожланиши жараёнининг диалектик хусусиятлари, муайян
педагогик ғоя, қараш ҳамда таълимотларнинг фалсафий жиҳатлари каби
масалаларни таҳлил этишга имкон беради.
• 2. Иқтисодиёт назарияси – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш,
ўқув биноларини қуриш, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва уларнинг
моддий-техника ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш каби масалаларнинг
иқтисодий жиҳатларини англашга хизмат қилади.
• 3. Социология – ижтимоий муносабатлар мазмуни, уларни ташкил этиш шартлари
хусусида маълумотларга эга бўлиш асосида таълим-тарбия жараёни
иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини самарали ташкил этиш учун имконият
яратади.
• 4. Этика (ахлоқшунослик) – шахс маънавиятини шакллантириш, унда энг олий
инсоний сифатлар, ахлоқий онг ва маънавий-ахлоқий маданиятни тарбиялашда
муҳим ўрин тутувчи назарий ғояларни педагогик жараёнга татбиқ этишда алоҳида
ўрин тутади.
• 5. Эстетика – шахс томонидан гўзалликнинг ҳис этилиши, унга интилиши,
шунингдек, унда эстетик дидни тарбиялашда муҳим йўналишларни аниқлашга
хизмат қилади.

10.

ФАНЛАР УЗВИЙЛИГИ
• 6. Физиология – ўқув-тарбия жараёнида болаларнинг физиологик, анатомик
хусусиятларини инобатга олиниши учун бошланғич асосларни беради.
• 7. Гигиена – ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофазалаш, уларнинг жинсий
жиҳатдан тўғри шакллантиришда назарий ва амалий ғоялари билан ёрдам беради.
• 8. Психология – шахсда маънавий-ахлоқий, руҳий-интеллектуал, ҳиссий-иродавий
сифатларни таркиб топтириш учун замин яратади.
• 9. Тарих – педагогика фани тараққиёти, таълим-тарбия жараёнларининг динамик,
диалектик хусусиятларини инобатга олиш, шунингдек, халқ педагогикаси ғояларини
келгуси авлодга узатиш учун йўналтирилади.
• 10. Маданиятшунослик – ўқувчиларда инсоният томонидан яратилган моддий ва
маънавий маданият асослари ҳақидаги тасаввурни шакллантириш, уларда маданий
хулқ-атвор хислатларини таркиб топтириш учун хизмат қилади.
• 11. Тиббий фанлар – шахснинг физиологик-анатомик жиҳатидан тўғри
ривожланишини таъминлаш, унинг организмида намоён бўлаётган айрим
нуқсонларни бартараф этишга амалий ёндашув, шунингдек, нуқсонли болаларни
ўқитиш ҳамда тарбиялаш муаммоларини ўрганишда кўмаклашади.
• 12. Маънавият асослари – жамият, инсон ва маънавият ўртасидаги
муносабатларни, маънавиятнинг жамият тараққиёти, инсон онгини
ривожланишидаги роли, фуқароларни маънавий тарбиялаш омилларини ўрганади.

11.

Педагогик тадқиқот методлари
• Суҳбат методи педагогик кузатиш чоғида
эга бўлинган маълумотларни бойитиш,
вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммонинг
ечимини топишга имкон берувчи педагогик
шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов
ишлари субъектлари имкониятларини
муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради.

12.

Анкета методи
• Анкета (французча “текшириш”)
методи ёрдамида педагогик кузатиш ва
суҳбат жараёнида тўпланган далиллар
бойитилади. Бу методи ҳам тизимланган
саволлар асосида респондентлар билан
мулоқотни ташкил этишга асосланади.
Саволларга жавоблар, одатда, ёзма равишда
олинади.

13.

Илмий ендашув
• Таълим муассасаси ҳужжатларни
таҳлил қилиш. Педагогик ҳодиса ва
далилларни текшириш мақсадида таълим
муассасалари фаолияти мазмунини ёритувчи
маълумотларни текшириш мақсадга
мувофиқдир.

14.

Болалар ижодини ўрганиш методи
• ўқувчиларнинг муайян йўналишлардаги
лаёқати, қобилияти, маълум фан соҳалари
бўйичаБКМ даражасини аниқлаш мақсадида
қўлланилади.

15.

Тест методи
• Тест методи респондентлар томонидан
муайян фан соҳаси ёки фаолият (шу
жумладан, касбий фаолият) бўйича
ўзлаштирилган назарий билим ва амалий
кўникма, малакалар даражасини аниқлашга
хизмат қилади.

16.

Педагогик кузатиш
• Педагогик кузатиш. Уни қўллаш
жараёнида таълим муассасаларининг ўқувтарбия ишлари жараёнини ўрганиш асосида
тадқиқ этилаётган муаммо ҳолат аниқланади,
тажриба- аввали ва якунида қўлга
киритилган

17.

Педагогик тажриба методи
• Педагогик тажриба (“эксперимент”
лотинча – “тажриба қилиб кўриш”)
методидан муаммо ечимини топиш
имкониятларини ўрганиш, мавжуд педагогик
шароитларнинг мақсадга эришишнинг
кафолатлай олиши, берилаётган
тавсияларнинг амалиётда ўз инъикосига эга
бўла олиши ва уларнинг самарадорлигини
аниқлаш мақсадида фойдаланилади.

18.

Математик- статистик метод
• Математик статистика тажриба-синов
ишлари, шунингдек, умумий ҳолда
тадқиқотнинг самарадорлик даражасини
аниқлаш мақсадида қўлланилади. Муаммо
ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар махсус
математик формулалар ёрдамида қайта
таҳлил этилади.

19.

Адабиётлар:
• 1. Каримов И.А. Ўзбекистонниннг ўз истиқлол ва
тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 1992.
• 2. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон
тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ нашриётматбаа концерни, 1997.
• 3. ЎзРнинг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни // Баркамол
авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –
Тошкент: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.
• 4. Форобий, Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент:
Халқ мероси нашриёти, 1993.
• 5. Педагогика назарияси ва тарихи. 1-қисм. Педагогика
назарияси / М.Х.Тохтаходжаева ва бошқалар. Проф.
М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. –
Тошкент: “Iqtisod-moliya”, 1996.

20.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !
English     Русский Правила