740.78K
Категория: МедицинаМедицина

Скрининг

1.

2.

• Таърифлар
• Скрининг инглиз тилидан танлаш,
саралаш маьносини билдиради.
Скрининг - бу яширин касаллик
ёки нуқсонни тезда амалга
оширилиши мумкин бўлган
тестлар, текширувлар ва бошқа
процедуралар ёрдамида
аниқлашдир.

3.

• Скрининг - клиник жиҳатдан намоён бўлмаган касаллик ёки
соглом инсонларда касаллик хавфи омилларини аниқлаш
жараёнидир. Скрининг текширувдан ўтганларга тест натижалари
тўғрисида маълумот берилади, зарурият булса кушимча текширув,
хавф омилини камайтириш учун ёки асоратини олдини олиш
максадида тегишли даво муолажалари тайинланади. Скрининг
пайтида касалликлар эрта ёки кечки боскичларида аникланиши
мумкин.

4.

• Кардиологияда "скрининг" тушунчаси атеросклероз туфайли келиб
чиққан юрак-қон томир касалликлари ривожланишига олиб келувчи
хавф омилларини аниқлаш билан боғлиқ. Бу хавф омиллари турмуш
тарзи хусусиятлари билан боглик булган чекиш, паст жисмоний
фаоллик, еки касалликлар семизлик, кандли диабет,
гиперхолестеринемия булиши мумкин.
• Скринингни ташкил етиш мураккаб ва қиммат жараёндир. Кўпгина
мамлакатлар аҳоли гуруҳларида турли хил соғлиқни сақлаш скрининг
дастурларини жорий қилган ва амалга оширишда давом етмоқда,

5.

• Скрининг утказиш принциплари
• ўрганилаётган ҳолат (касаллик) аҳоли саломатлигининг муҳим
муаммоси бўлиши керак;
• касалликнинг табиий кечиши ҳаммага маълум;
• касалликни дастлабки босқичда аниқланиши мумкинлиги;
• ушбу босқич учун самарали даволаш усуллари мавжудлиги;
• эрта босқичда аниқлаш учун арзон, сезгир ва махсус тестлар
мавжудлиги;
• скрининг тестлари маьлум муддатдан вакт оралигида такрорланиши
керак;
• фойдаланилган диагностик тестдан зарар етказиш хавфи фойда олиш
эҳтимолидан кам бўлиши керак;
• дастурнинг нархи унинг афзалликлари билан оқланиши керак.

6.

Скрининг турлари
•Аҳоли қамрови бўйича:
•миллий/минтақавий - алохида ахоли гурухи уртасида хавф
омиллари ёки узига хос касалликларни аниклаш скрининг
дастурлари.
•мақсадли/ танланган намуна гуруҳи учун скрининг дастурлари
(масалан, маълум бир касаллик учун хавф омиллари билан, айрим
касалликлар учун скрининг самарадорлигини тажрибада баҳолаш
сифатида, тадқиқот мақсадларида амалга оширилади ёки тиббий
марказлар томонидан таклиф қилинадиган "тижорий скрининг"
дастурлари, суғурта ташкилотлар томонидан ва бошқалар).

7.

Скринингга жалб килиш механизмига кўра:
•Ихтиёрий скрининг:
•Скринингга таклиф килиш – миллий/минтақавий скрининг дастурига
мувофиқ муайян касаллик бўйича тестдан ўтишга курсатма бўлган шахслар
учун мақсадли таклиф.
•Мустакил равишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан
ихтисослашган Internet сайтлари орқали скринингдан ўтиш имконияти
ҳақида маълумот олииб ўз-ўзидан скрининг учун ариза бериш.
•Оппортунистик скрининг - одам бирон бир тиббий ёрдам ёки мутахассис
маслаҳатига мурожаат қилганда касаллик ёки хавф омилларини аниқлаш
учун турли тестлар (тадқиқотлар) ўтказишни ўз ичига олади.
•"Мажбурий скрининг" - номзодни ишга қабул қилишдан олдин иш
берувчининг илтимосига биноан ўтказиладиган мажбурий тиббий кўрик.

8.

Скрининг афзалликлари ва камчиликлари
•Скрининг афзалликлари: назарий жиҳатдан касалликни эрта
боскичида аниқлаш, касалликни эрта босқичда кам шикастли
даволаш, касалликнинг асоратларини ёки ривожалнишини
олдини олиш, умр кўриш давомийлигини оширади.
•Скрининг камчиликлари: одамнинг уз касаллиги хакида узоқ
вакт хабардор бўлиши, нотугри-салбий натижалар сабабли
асоссиз хотиржамликка берилиш, нотугри-салбий натижали
шахсларда асоссиз хавотир ва депрессияга тушиш, соғлиқни
сақлаш тизимидан катта харажат ва ресурс талаб килиниши.

9.

Скрининг тўғри утказиш усули
• Муайян касаллик/хавф омилини скрининг қилишда касаллик еки
хавф омилини эрта (асимптоматик) босқичда аниқлаш учун оддий,
арзон, ҳақиқий, сезгир ва махсус тестлар (таҳлиллар) мавжудлиги
ҳақида ишончли далиллар бўлиши керак. Касаллик белгилари пайдо
бўлгандагина касалликни аниқлайдиган тест скрининг учун фойдали
бўла олмайди, чунки скринингнинг моҳияти касаллик белгилари
бўлмаган одамларни аниқлашдан иборат.

10.

•Скрининг синовлари махсус талабларга эга. Сабаби, агар юзлаб ва
минглаб одамлар синовдан ўтказилса, жиддий ножўя таъсирларнинг 1
фоизи ҳам олинган фойдадан кўра аҳоли саломатлигига кўпроқ зарар
етказиши мумкин. Скрининг усулини танлаш кўпинча қийин муаммо
ҳисобланади. Юкори аникликдаги ташхислаш усуллари
(коронароангиография, кўп кесмали компютер томография, стресс
эхокордиография, радионуклид томографияси, позитрон эмиссион
томографияси) асимптоматик шахсларда, паст хавф гурухига кирувчи
авхоли уртасида скрининг текшируви сифатида фойдаланишни тавсия
етмайди, чунки қўшимча маълумотлар хавфни ўзгартирмайди.

11.

•2022 йил 28 январда Узбекстон Республикаси Президентининг «Юрак-қон
томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида» тугрисида 103 сонли карори кабул килинган.
•Унда куйидагилар юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда
асосий йўналишлар этиб белгиланган:
• Бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни
йўлга қўйиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш;

12.

• Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида аҳоли билан
бевосита маҳаллада ишлайдиган "тиббиёт бригадалари" ва оилавий
поликлиникалар ролини тубдан ошириш ҳамда юрак-қон томир
касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида 2022
йилдан бошлаб йилига бир марта 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг
саломатлик профилини (овқатланиш характери, тамакига қарамлик, тана
вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси ва
бошкалар) баҳолаш;
• 40 ёшдан ошган аҳолини оилавий поликлиника ва тиббиёт бригадалари
орқали йилига камида бир марта манзилли скрининг текширувларидан
ўтказиш;

13.

• юрак-қон томир касалликлари аниқланган беморларнинг
ягона электрон реестрини юритиш
• туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий
поликлиникаларида юқумли бўлмаган касалликлар, шу
жумладан юрак- қон томир касалликлари ва уларнинг
асоратлари профилактикаси, ўз касаллигини доимий
назорат қилиб бориш кўникмасини шакллантиришга
қаратилган "Профилактика мактаблари"ни ташкил этиш.

14.

Аҳоли орасида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва уларни
олдини олиш бўйича скрининг текширувлари хисобот шакли

Аниқланган хавф гуруҳлари билан (PEN протокли бўйича)
Туман ва
шахар
Ахоли
сони
40 ёшдан
катталар
Умумий
касалланиш
ЮКТК 2021
йил буйича
5%<
Вилоят
1
Туман ёки
шахар
5%-10%
10%-20%
20%-30%
30%<
English     Русский Правила