Мухимлик даражасини аудитда куллаш тартиби
Муҳимлик даражасини аниқлашда иккита омил ҳисобга олиниши лозим: хатоликларнинг мутлақ ва нисбий қиймати.
2. Муҳимлик ва аудит риски.
208.50K
Категория: ФинансыФинансы

Audit va Turdosh xizmatlar fanidan tayyorlagan taqdimoti

1.

BHA 92-2 guruh talabasi
Sanaqulov Rashid
Audit va Turdosh xizmatlar
fanidan tayyorlagan taqdimoti.
Mavzu: Мухимлик даражасини аудитда
куллаш тартиби.

2. Мухимлик даражасини аудитда куллаш тартиби

Режа:
1. Аудитни режалаштиришда муҳимлик
даражаси ва муҳимлик чегарасини
белгилаш.
2. Муҳимлик ва аудит риски.
3. Аудитни бажаришга қараб қайта кўриш.
2

3.

Аудитни режалаштиришда муҳимлик
муҳимлик чегарасини белгилаш.
даражаси ва
Давлат сектори ташкилоти билан боғлиқ ҳолда кўпинча қонунчилик ва тартибга
солувчи органлар мазкур ташкилот молиявий
ҳисоботининг асосий фойдаланувчилари ҳисобланади. Бундан
ташқари, молиявий ҳисоботлардан иқтисодий қарорлар
ҳисобланмайдиган қарорларни қабул қилиш учун фойдаланилиши
мумкин. Бинобарин, давлат сектори ташкилотининг молиявий
ҳисоботи аудитида молиявий ҳисобот учун муҳимлик даражасини
(ва, зарур ҳолда, операциялар, счётлар қолдиқлари ёки очиб
бериладиган маълумотнинг айрим туркумлари учун муҳимлик
даражаси ёки даражаларини) белгилаш қонунчилик, меъёрий
ҳужжатлари ёки бошқа бирон-бир тартибга солувчи қоидалар билан
тартибга солинади ҳамда қонунчилик органлари ва
жамоатчиликнинг давлат сектори дастурлари билан боғлиқ
молиявий ахборотга бўлган эҳтиёжларини эътиборга олади.
3

4.

Аудитни режалаштиришда мухимлик даражаси,
белгиланган мақсадларга еришувнинг қийинлиги ва
аудитнинг тузилган мақсадларига ҳамкорлик қилишда
муҳим амалга оширилади. Мухимлик даражаси
аудитнинг умумий мақсадларига мос келади ва
аудиторларга ушбу мақсадларни топширишда йордам
беради. Муҳимлик чегараси аудиторларни ишончли ва
андозаларини белгилаб ҳар қандай муаммоларни
тозалаш
керакли
дараҷага
ошириш
учун
маълумотларни мунтазам қабул қилишга ёрдам беради.
4

5.

Муҳимлик
даражасини
белгилаш
профессионал мулоҳаза чиқаришни назарда
тутади. Молиявий ҳисоботлар учун муҳимлик
даражасини белгилашда саноқ боши сифатида
танланган мўлжалга нисбатан кўпинча фоиз
ҳисоби қўлланилади. Тегишли мўлжални
белгилашга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
омиллар орасида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш
мумкин:
5

6.

Дедуктив ёндашувда муҳимлик даражасини ҳисоблашнинг энг
кўп тарқалган услубларнинг тавсифи
Базавий
кўрсаткичлар
рўйхати
Муҳимлик
мезонлари
Муҳимлик
жаражасини
танлаш
«Муҳимлик ва аудиторлик
риски» номли аудиторлик
фаолиятнинг миллий
стандартига мувофиқ (ўз
кучини йўқотган)
Тушум. Соф фойда. Баланс
валютаси. Хусусий
капитал.
Умумий харажатлар
Аниқ
Ўртача арифметик
10та базавий
кўрсаткичлар асосида
муҳимлик даражаси
ишлаб чиқиш
Узоқ муддатли активлар.
Хусусий капитал. Жорий
активлар. Дебиторлик
қарзлари. Кредит ва
қарзлар. Кредиторлик
қарзлар. Сотувдан тушум.
Бошқа даромадлар. Бошқа
харажатлар. Чиқимлар.
Оралиқ
Ўртача арифметик
Энг кичик кўрсаткични
танлаш
Ҳар қандай кўрсаткич
бўлиши мумкин.
Аниқ
Муҳимликнинг энг
кичик суммаси
олинади
Кўрсаткичларни даражага
кўтариш (ушбу усул,
йирик ғарб компанияси
томонидан
фойдаланилади)
баланс валютаси ва соф
тушум ҳажми (ҚҚСсиз)
иккита базавий
кўрсаткичларнинг энг
каттаси олинади
Услубнинг номи
«2/3» даражага ва
тузатувчи
коэффицентга
кўпайтирилган
кўрсаткич
6

7. Муҳимлик даражасини аниқлашда иккита омил ҳисобга олиниши лозим: хатоликларнинг мутлақ ва нисбий қиймати.

Муҳимлик даражасининг мутлақ қиймати – бу аудиторнинг
субъектив хулосаси бўлиб, хатоликнинг аниқ суммаси унинг
аҳамиятлигидан келиб чиқиб бошқа ҳолатларни ҳисобга олмаган
ҳолда муҳим деб тан олиниши мумкин.
Муҳимлик даражасининг нисбий қиймати – молиявий ҳисоботнинг
базавий кўрсаткичлари деб ҳисобланадиган кўрсаткичларга нисбатан
фоизда аниқланади.
7

8. 2. Муҳимлик ва аудит риски.

Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишда аудиторнинг умумий
мақсадлари молиявий ҳисоботда фирибгарлик ёки хатога йўл
қўйилиши натижасида муҳим бузиб кўрсатишлар бор-йўқлиги
хусусида аудиторга молиявий ҳисобот барча муҳим жиҳатларда
молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосига
мувофиқ тайёрланганлиги тўғрисида ўз фикрини билдириш;
молиявий ҳисобот бўйича ҳисобот (хулоса) чиқариш ва аудит
натижаларига мувофиқ АХС талаб этган ахборотни тақдим
этиш имконини берадиган оқилона ишонч ҳосил қилишдан
иборат.
Аудитор аудиторлик рискини қабул қилинадиган даражагача
пасайтириш учун етарли бўлган тегишли аудиторлик далилини
олиш йўли билан оқилона ишонч ҳосил қилади.
8

9.

Аудиторлик риски
– бу молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд
бўлганида аудитор томонидан нотўғри аудиторлик хулосаси
берилиши риски. Аудиторлик риски муҳим бузиб кўрсатиш риски
ва топмаслик рискига бевосита боғлиқ бўлади.
Муҳимлик ва аудиторлик риски бутун аудит жараёнида, шу
жумладан:
(a) Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш;
(б) Кейинги аудиторлик тартиб-таомилларининг хусусияти,
уларни бажариш муддатлари ва кўламини аниқлаш;
(в) Тузатилмаган бузиб кўрсатишларнинг (агар улар мавжуд
бўлса) молиявий ҳисоботга таъсирини баҳолашда ва
фикрни аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да таърифлашда
кўриб чиқилади.
9

10.

Муҳимлилик билан аудиторлик риски ўртасидаги
ўзаро боғлиқлик
1.Аудитни режалаштиришда аудитор қандай ҳаракатлар ва операциялар молиявий
ҳисоботда муҳим бузилишларга олиб келишини кўриб чиқади. Алоҳида счётлар бўйича
қолдиқларга ва битим турларига нисбатан муҳимлиликни аудиторлик баҳолаш,
аудиторга қандай масалалар ва қандай моддаларни ўрганиши, қандай танлашдан
фойдаланиши ва қандай таҳлилий тартиб-таомилларни ўтказиши бўйича қарорлар қабул
қилишига ёрдам беради. Бу ҳол аудиторга умумий аудиторлик рискини мақбул бўлган
паст даражагача камайтиришга ёрдам беради.
2. Аудиторлик рискининг даражаси билан муҳимлилик ўртасида тескари алоқа мавжуд:
муҳимлилик даражаси қанча юқори бўлса, аудиторлик риски шунча паст бўлади ва
аксинча.
3. Агарда аудиторлик тартиб-таомиллари режалаштирилганидан кейин аудитор
муҳимлиликнинг мақбул даражасини паст деб қарор қабул қилса, у ҳолда аудиторлик
риски кўтарилади. Аудитор буни қуйидаги йўллар билан аниқлаши керак бўлади:
- имкони бўлганда назоратнинг чуқурлаштирилган ёки қўшимча тестларни ўтказиш
йўли билан пасайтирилган даражани сақлаш орқали назорат рискининг баҳоланаётган
даражасини пасайтириш,;
- мустақил (асосий) тартиб-таомиллар даражаси, вақти ва характерини модификациялаш
йўли билан аниқламаслик рискини камайтириш орқали.
4. Бунда шуни назарда тутиш керакки, ажралмас рискнинг даражаси доимий бўлади ва
улар фақат, текширишнинг умумий режасини тайёрлаш давомида ҳисобга олинмаган,
объектив равишда мавжуд фактлар аниқланган тақдирдагина ўзгариши мумкин.
10

11.

3. Аудитни бажаришга қараб қайта кўриш.
Аудитор, агар аудит жараёнида у ўзини аввалбошдан бошқа
сумма (ёки суммалар)ни белгилашга мажбур қилиши мумкин
бўлган ахборотдан хабар топган бўлса, молиявий ҳисобот учун
муҳимлик даражасини (ва, зарур ҳолда, операциялар, счётлар
қолдиқлари ёки очиб бериладиган маълумотнинг айрим
туркумлари учун муҳимлик даражаси ёки даражаларини)
қайта кўриши лозим
11

12.

Агар аудитор молиявий ҳисобот учун (ва, зарур
ҳолда, операциялар, счётлар қолдиқлари ёки очиб
бериладиган маълумотнинг айрим туркумлари учун)
муҳимликнинг даставвал белгилангандан пастроқ
даражаси белгиланиши лозим, деган хулосага келса, у
муҳимлик чегарасини қайта кўриш зарурлиги ёки
зарур эмаслигини ва кейинги аудиторлик тартибтаомилларининг
хусусияти,
уларни
бажариш
муддатлари ва кўлами ўз кучини сақлаб қолишқолмаслигини аниқлаши лозим.
12
English     Русский Правила