8.57M
Категория: ИсторияИстория

Бронза даври

1.

Raxmatullayev Axror

2.

3.

Бронзанинг таркиби мис ва қалай
қоришмасиданиборат бўлган
Энг яхши бронзанинг таркибида 90 % мис ва 10 % қалай
бўлган.
Бронза милоддан аввалги III минг йиллик охирларида
Месопатамияда (икки дарё оралиғида) кашф этилган.
Бронза қуроллар қаттиқ ва уларга ишлов бериш осон
бўлган.
Бронза 700-900 градусда эриган.
Бронза махсус қалин сопол идиш—тигелларда эритилган.

4.

БРОНЗА ДАВРИ ХУСУСИЯТЛАРИ:
Биринчи меҳнат тақсимоти содир бўлди.
Патриархат даври бошланди.
Доимий қишлоқлар пайдо бўлди.
Кулолчилик чархи ихтиро қилинди.
Уй-жой қурилишида ғиштдан фойдаланилди.
Гупчакли ғилдиракли аравалар пайдо бўлди.
Мудофаа деворлари қурилди.
Ипакдан матолар тўқилди.
Ўзбекистонда илк шаҳар –Жарқўтон
шаклланди.

5.

Жахон тарихида бронза даври милоддан аввалги III минг йиллик
охирларидан бошланади.
Бу даврда Қадимги Миср, Месоптамия, Кичик Осиё ва Эроннинг
жануби-ғарбида давлатлар шаклланиб, қулдорлик жамияти кенг
равнақ топган эди.
Ўзбекистон ҳудудида эса бу давр милоддан аввалги II минг
йилликнинг I чорагида бошланиб, милоддан аввалги VIII асрларгача
давом этади.
Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида деҳқончилик маданияти равнақ
топиб, илк шаҳар маданияти таркиб топди.
Ўзбекистоннинг жанубий—шарқий ва марказий ҳудудларида, яъни
Самарқанд, Фарғона, Қарши воҳаси ҳудудларида илк шаҳар
маданияти излари сўнгги бронза даврига келганда вужудга келди.
Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида чўл ва дашт чорвачилик
хўжалиги етакчи ўринни эгаллаган.

6.

Майкоп маданияти. Шимолий Кавказда Куро-Аракс
маданияти билан бир даврда Майкоп маданияти ҳам
ривожланган. Бу маданият Таман ярим ороли ва Кубан
бўйи ҳудудидан Чечния ва Ингушетиягача бўлган ерларга
тарқаган. Бу маданиятнинг номи Майкоп шаҳри яқинида
ўрганилган қабр-қўрғондан олинган. Майкоп маданиятининг
сўнгги босқичига оид
қабр-қўрғон ёдгорликлари Кубан
орти ҳудудида тарқалган. Майкоп маданити эгалари мотига
деҳқончилиги ва уй чорвачилиги билан шуғулланганлар.
Сопол идишлари қўлда ва қисман кулолчилик чархида
ясалган.
Кузатув буюмларининг
гувоҳлик
беришига
қараганда Майкоп маданияти аҳолиси ўртасида мулкий
табақаланиш жараёни чуқур кечган кўринади. Майкоп
маданитига Шумердан кўчиб келган аҳоли томониядан асос
солинган.

7.

Древнеямный (қадимги чуқур) маданиятига оид
чорвадор қабилалар (мил. авв. III минг йилликнинг бошидан
охирги чорагигача) яшаган. Бу маданиятга оид ёдгорликлар
Жанубий Уралбўйидан
Молдовагача
бўлган ҳудудларда
тарқалган. Ёдгорликлар асосан қабр-қўрғонлардан иборат
бўлиб, уларнинг ўн минга яқини ўрганилган. Тупроқ-қўрғон
тагида мураккаб қурилмага эга иншоот жойлашган. Уларнинг
атрофида
хандакқазилган.
Тупроқ-қўрғон
марказидаги
чуқурда майит жойлашган. Майит чалқанча ётқизилиб,
устидан охрасепилган. Айрим тупроқ-қўрғонлар тагида бир
нечта майит жойлашган бўлиши мумкин. Кузатув буюмлари
унчалик кўп эмас. Улар асосан тош қуроллар, сопол
буюмлари ва кам сонли металл буюмлардан иборат.
Сополларнинг таги думалоқ, тухумсимон шаклда бўлиб,
сиртига уйиб нақшлар чизилган.

8.

BRONZA DAVRI ETNIK XUSUSIYATLARI

9.

СОПОЛЛИ МАДАНИЯТИ
БОСҚИЧЛАРИ
1.Сополли
босқичи—
милоддан
аввалги 2150—
1900 йиллар;
2.Жарқўтон босқичи
—милоддан
аввалги 1900—
1600 йиллар;
3.Кўзали босқичи —
милоддан аввалги
1600—1450 йиллар;
4.Мўлали босқичи —
милоддан аввалги
1450— 1250 йиллар;

10.

СОПОЛЛИТЕПА МАНЗИЛГОҲИ
Сополлитепа
манзилгоҳи
Сурхондарё
вилоятидаги
Шеробод
чўлида
Қайнарбулоқсо
й худудида
топилган.
Бу
манзилгоҳ
Шеробод
чўлини
ўзлаштириш
жараёнида
1968 йилда
Л.И.Альбаум
томонидан
рўйҳатга
олинган.
Унинг
тадқиқот
ишлари
билан
1969—
1974
йилларда
А.Асқаров
шуғулланг
ан.
Ушбу
маданиятга
тегишли 20
дан ортиқ
ёдгорликлар
топилган.

11.

12.

умумий майдони 4 га га яқин бўлган.
Ҳозирда унинг марказий қалъа қисми сақланиб қолган. У квадрат 82 X82 метр бўлган
истеҳкомдир.
Мудофаа деворлари тўлғама тузоқ усулида ишланиб, аниқ ўлчамли коридорсимон
блокларга бўлинган.
Сополлитепада 3 та қурилиш босқичи аниқланган.
Сополлитепадаги уй-жойлар 8та кварталларга бўлинган
Сополлитепа манзилгоҳида уруғ жамоа аъзолари оламдан ўтса, уни ўзи яшаган хонанинг
поли остига, эшик ёки ўчоқ олдига ёки хона деворлари остига кўмиш одати бўлган.

13.

БРОНЗА КЎЗГУ

14.

15.

16.

Сополли маданияти пиктографик белги-ёзувлари Жанубий
Туркманистон, Эронда тарқалган пиктографик ёзувлар билан
бир хиллилиги ёки ўхшашлиги ўша халқлар билан жуда яқин
маданий алоқада бўлганлигидан далолат беради.

17.

18.

СОПОЛ ИДИШЛАР.
СОПОЛЛИТЕПА
МАДАНИЯТИ.

19.

ЖАРҚЎТОН ЁДГОРЛИГИ

20.

ЖАРҚЎТОН ЁДГОРЛИГИ
Ўзбекистон худудида вужудга келган илк
шахардир
Сурхондарё вилояти Шеробод яқинидаги
Оққўрғон қишлоғи яқинида жойлашган
100 га майдонни эгаллаган бўлиб, 3
қисмдан иборат
Арк 3 га ни эгаллаган

21.

ЖАРҚЎТОН ИБОДАТХОНАСИ

22.

ЖАРҚЎТОН АРКИ
Арк девор қалинлиги 3м, баландлиги 5–6м
бўлган. Ҳозирда сақланган қисми 1 м гача
боради.
Девор квадрат шаклидаги буржлар билан
мустаҳкамланган.
Аркка кириш дарвозаси жануб томонда
жойлашган.
Аркнинг шарқий томонида бир неча уй–
жой массивлари топилган.
Бу ерда кўп
хонали
ҳовлилар очилди. Ҳар бир ҳовлида 2–3 та ўчоқ
топилган.

23.

Аркда оташпарастлар
ибодатхонаси топилган
Ибодатхона 2 қисмдан, муқаддас
зиёратхона ва хўжалик
қисмларидан иборат бўлган
Ибодатхонада ҳеч ким яшамаган
Шаҳарнинг жанубида 20 га
майдонни эгаллаган шаҳар
қабристони топилган.

24.

ЖАРҚЎТОН МУҲРЛАРИ

25.

ЗАМОНБОБО МАДАНИЯТИ
чорвачилик ва мотига
деҳқончилиги билан
шуғулланган қабилаларнинг
ёдгорлигидир
Бухоро вилояти Қоракўл
туманининг чўл зонасидаги
Замонбобо кўли бўйида
жойлашган.

26.

ЗАМОНБОБО КУЛБАСИ
(ТИКЛАНГАН)

27.

ЗАМОНБОБО МАДАНИЯТИ ҚАБРИСТОНИ
Замонбобо маданиятига оид қабристон 1950
йилда Я.Ғ.Ғуломов топган.
Қабристонда 1951–1960 йилларда олиб
борилган археологик тадқиқотлар натижасида
40дан ортиқ қабр очилган.
Мозорлар тузилиши жиҳатидан айвонли лахат
(подбой) шаклида бўлган.
Замонбобо қабристонидан япроқсимон шаклда
ишланган тош пайконлар, ости ясси ва
тухумсимон бўлган сопол идишлар, бронзадан
ишланган куракчалар, ҳалқасимон
билакузуклар, қимматбаҳо тошлардан ясалган
жуда кўп мунчоқлар, жез ойна, игна, бигиз,
терракота ҳайкалчалар топилган.

28.

ЗАМОНБОБО ҚИШЛОҒИ
1961 йили А.Асқаров зарафшоннинг қадимги
ўзани Гурдуш– Гужайли соҳилидан замонбобо
маданият оид қишлоқни топди.
У ердан ертўла типидаги кулба ҳаробаси, бир
нечта енгил чайла ўрни, икки ярусли хумдон
ҳаробаси ва девор қолдиқлари топиб
ўрганилди.
Ертўла майдони 200 кв.м бўлиб, унинг
майдонида қатор ўчоқлар, кулба каркасининг
устун чуқурчалари сақланган.

29.

ТОЗАБОҒЁБ МАДАНИЯТИ
Амударёнинг қуйи ҳавзасидаги Оқчадарё
ўзани бўйидаги Тозабоғёб канали
бўйидан жойлашган.
1938 йилда С.П.Толстов томонидан
топилган.
милоддан аввалги II минг йилликнинг
иккинчи ярмида шакллаган.
аҳолиси асосан, ертўла ва чайлаларда
яшаб, чорвачилик ва қисман, қўлтиқ
деҳқончилиги билан шуғулланганлар.

30.

Тозабоғёб кулбалари ярим ертўла шаклида
қурилиб, уларнинг ўртача майдони 12–18 кв.м га
тенг. Кулба марказида ўчоқ бўлган. Кулба бир
оила учун мўлжалланган.
Кулбалар орасида майдони 100–120 кв.м.га
тенгги ҳам учрайди, улар бир уруғ жамоа учун
мўлжалланган.
Сопол идишлар геометрик нақшли бўлиб,
улар қўлда ясалган қўпол, мўрт бўлган
сопол идишлар хурмача, банкасимон ва
ярим доира шаклидаги косалардан иборат
Тозабоғёб маданияти излари қуйи Зарафшон,
қуйи Қашқадарё ҳавзаларида, Тошкент
воҳасининг адирли зоналарида ва Фарғона
водийсида кенг тарқалганлиги аниқланди.
Тозабоғёб маданиятининг шаклланишида
Ёғочбанд ва Андронова маданиятларининг
таъсири катта бўлган

31.

ТОЗАБОҒЁБ МАДАНИЯТИ ҚАБРИСТОНИ
Кўкча 3 қабристони бўлиб, у 1954 йилда
қадимги Хоразм ҳудудидаги Султон Увайс
тизмаларининг шарқий томонидан топилган.
У ердан 100 дан ортиқ қабр топилган.
Мозорларда биттадан, баъзи холларда бир
вақтда ёки ҳар хил вақтда кўмилган иккитадан
скелет топилган.
Аёллар билан болаларни кўмиш, эркак ва
аёлни бир қабрга кўмиш холлари ҳам учрайди.
Марҳумлар оёқ–қўллари букланган ҳолда ўнг
ёки чап биқини билан кўмилган.
Ҳар бир мозорда бир ёки бир нечта сопол
идишлар, эркаклар мозорида бронза буюмлар,
аёлларникида эса бронза тақинчоқлар учрайди.

32.

АНДРОНОВА МАДАНИЯТИ
мил.авв. II- I минг йилликларда Ғарбий Сибирь, Ўрта Осиё ва
жанубий Урал худудларида тарқалган
1914 йилда Ачинск яқинидаги Андронова қишлоғи ёнидан
дастлаб топилган.
Андронова маданияти аҳолиси ярим ертўла ва чайлаларда
яшаганлар.
Улар асосан чорвачилик, қисман деҳқончилик билан
шуғулланганлар. Уларда металлга ишлов бериш ривожланган.
. Кўпинча қишлоқлари ёнида қурбонгоҳлари бўлган.У ерда кўплаб
ўралар бўлиб, ичидан андронова сопол идишлари топилган.
Сопол идишларининг таги ясси бўлиб, мураккаб геометрик ўйма
нақшлар билан безатилган.
Андроноваликларнинг қабрлари дарёлар
ораларида бўлиб,
улар тошлар билан ҳалқа қилиб ўралган.
Ўликлар букчайтирилиб кўмилган, қўллари юз тарафига қўйилган.
Баъзи холларда марҳумларнинг куйдирилганлари ҳам учрайди.
Қабрлардан чақмоқтошдан ишланган ўқ учлари, бронзадан
ишланган меҳнат ва жанговор қуроллари
турли тақинчоқлар
ва сопол идишлар топилган.

33.

АНДРОНОВА МАДАНИЯТИНИНГ
4 ТАРМОҒИ АНИҚЛАНГАН:
Синташта-Петровка-Аркаим – Жанубий Урал ва
Шимолий Қозоқистонда тарқалган, мил. авв.
2200— 1600 йилликларга оид;
Алакуль Амударьё ва Сирдарё оралиғидаги
ерларда ва Қизилқум чўлида тарқалган, мил.авв.
2100—1400 йилликларга оид;
Фёдорово Жанубий Сибирь ҳудудида тарқалган,
мил.авв. 1500—1300 йилликларда оид, бу ерда
илк бор ўликни ёқиш (кремация) ва оловга
эътиқод
излари кузатилган;
Бешкент райони — Тожикистондаги Вахш
воҳаси, мил. авв. 1000—800 йилликларни ўз
ичига олади
English     Русский Правила