Похожие презентации:
Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти
1.
1 – мавзу: “Ўзбекистон тарихи” фанинингпредмети, назарий-методологик асослари,
манбалари ва аҳамияти
Режа:
1. “Ўзбекистон тарихи” фанининг предмети ва уни
назарий-методологик тамойиллари.
2. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш ва уни ўрганишдаги
асосий манбалар.
3.“Ўзбекистон
тарихи”
фанининг
комил
инсон
тарбиясидаги ўрни ва роли.
2.
“Юртимиз тарихини ўрганишда ўтган даврдаархеологик тадқиқотлари етарли даражада олиб
борилмади. Шунинг учун Фанлар академиясининг
археология ва Санъатшунослик институтлари олий
ўқув юрталари ва музейлардаги археологик
изланишларни чет эллик ҳамкорлар билан бирга
ташкил этиш зарур. Буюк аллома ва адибларимиз,
азиз авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас
саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар
онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтиҳор
туйғуларини
кучайтиришга
алоҳида
эътибор
қаратишимиз керак” (Ш.Мирзиёевнинг Олий
мажлисга Мурожатномасидан 28.12.2018.)
3.
ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ – ТАРИХНИ БИЛИШДАН БОШЛАНАДИКишилик жамияти қарор топганидан буён одамзод авлодаждодлари кимлиги, қандай ҳаёт кечирганлиги, насл-насаби, ўзи
туғилиб вояга етган замин, Ватанининг ўтмиш тарихини билишни
истайди. Дунёдаги барча халқлар ўз тарихини муқаддас деб билади
ва уни севиб ўрганади. Ҳар бир халқнинг тарихи, унинг шонли
саҳифалари ҳам, фожиали даврлари ҳам ўша халқнинг ўзи учун
қадрли. Тарихни ўрганар экан, инсон ундан биринчи галда маънавий
озуқа олади, аждодларнинг босиб ўтган йўлларини таҳлил қилиб,
уларнинг ютуқларидан фахрланади, тарихда йўл қўйилган хато ва
камчиликлардан ўзи учун муҳим сабоқлар чиқаради, келажак ҳақида
мушоҳада юритади. Шу билан бирга ҳар бир халқнинг тарихи
умуминсоният тарихининг ажралмас қисми бўлиб, ўз тарихини
севган инсон бошқа халқлар тарихига ҳам ҳурмат кўзи билан
қарайди.
4.
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ФАНИПредмети
Объекти
• мамлакатимиз
ҳудудида
энг
қадимги даврлардан бошлаб
ҳозирги кунга қадар кечган
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва
маданий жараёнлар яхлитлик,
узвийлик ва ўзаро алоқадорликда
ўрганилади
• мамлакатимиз ҳудудида кечган ижтимоийсиёсий, иқтисодий, маданий жараёнлар;
• ишлаб чиқариш кучлари ва воситаларининг
такомиллашиб бориши;
• тил ва ёзув, илм-фан ва маданиятнинг
ривожланиши;
• давлат бошқарув шакллари ва эволюцияси;
• этник жараёнлар, урф-одат ва расм-русумлар;
• дипломатия ва элчилик алоқалари;
• сулолалар, тарихий география;
• миллий озодлик ҳаракатлари;
• дин, мафкура ва турли ғоялар;
• буюк тарихий шахслар, давлат арбоблари ва
бошқалар
5.
АрхеологияАнтропология
Этнография
Лингвистика
Эпиграфика
Нумизматика
Хронология
Генеология
Манбашунослик
ва бошқалар
6.
МАНБАШУНОСЛИКНИНГ КЎМАКЛАШУВЧИ СОҲАЛАРИПалеография
Қадимий қўлёзма
асарларининг
қоғози, муқоваси,
сиёҳи, ёзуви ва ёзиш
усулларини
текширади
Дипломатика
Расмий
ҳужжатларни
ўрганиш ва таҳлил
қилиш билан
шуғулланади
Гералдика
Қадимий герблар,
турли-туман нишон
ва белгиларни
ўрганади
Сфрагистика
Қадимий муҳрлар
ва уларнинг
ёзувларини
текширади
Эпиграфика
Тош, металл
буюмлар, ёғоч ва
бошқа қаттиқ
буюмлар устига ўйиб
ёзилган қадимги
битикларни
ўрганади
Нумизматика
Қадимий пулларни,
ашёси, шакли,
вазни, ёзувлари,
забт этилган жойи
ва вақтини
текширади
Метрология
Ўтмишда турли
мамлакат ва халқлар
орасида амалда
бўлган оғирлик,
масофа ва сатҳ
ўлчовларини
ўрганади
Хронология
Халқлар орасида ва
мамлакатларда
амалга бўлган йил
ҳисоби ва
тақвимини
ўрганувчи соҳа
7.
МАНБАШУНОСЛИКНИНГ КЎМАКЛАШУВЧИ СОҲАЛАРИТопоним
Турар жой, мамлакат,
вилоят, туман, шаҳар,
қишлоқ номлари
Гидроним
Сув манбалари; денгиз,
дарё, кўл, канал ва шу
кабиларнинг номлари
Топономика
Жой номларини
ўрганадиган фан
Ойконим
шаҳар, қишлоқ, овул ва
бошқа аҳоли яшайдиган
жой номлари
Ороним
Тоғ, қир, баландлик, сой,
дараларнинг номлари
Этноним
Уруғ,қабила, туб халқ,
аҳоли ва миллат номлари
8.
Ўзбекистон тарихи фанининг мақсад ва вазифалариМақсади
Ўзбекистон тарихини ўқитиш
орқали
ўқувчилар
юртимиз
ҳудудида кечган ижтимоий-сиёсий
жараёнларни мустақил таҳлил
қилишга
ўрганади,
мазкур
жараёнларнинг
ривожланиш
қонуниятлари,
сабаб
ва
оқибатларини тушуниб ҳамда очиб
бериш орқали ёшларнинг илмий
дунёқарашларини шакллантириш,
уларнинг
маънавий-маърифий
салоҳиятларини
юксалтириш
аждодлар анъаналарига садоқат,
миллий ўзликни англашга ўргатиш
асосий мақсад қилиб белгиланади.
Вазифалари
Ўзбекистон тарихи фани жаҳондаги
илғор,
тараққийпарвар,
демократик
кучлар ҳамда давлатларнинг тажрибаларини
умумлаштириш
асосида
халқимизда янгича ижтимоий-сиёсий
дунёқараш маданиятини шакллантириш,
тараққиётнинг умум эътироф этилган
тамойилларига асосланган йўлларини
тўғри белгилаб олишга кўмаклашиш,
ўтмиш
хатоларини
такрорламаслик,
улардан зарур сабоқлар чиқариш,
тараққиётга, миллат келажагига хавф
солувчи асосий омилларни олдиндан
кўра олиш ва уларни ўз вақтида бартараф
этиш, қўшни ва дунё халқлари билан
ҳамжиҳатликда, тинч тотув яшашини
таъминлаш
.
9.
“ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ” ФАНИНИНГ МЕТОДОЛОГИКТАМОЙИЛЛАРИ
Тарихийлик тамойили деганда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва
маданий жараёнларни тарихий жиҳатдан даврий кетма-кетликда,
ўзаро алоқадорликда, яхлит тарихий жараён сифатида, ўрганилаётган
замон руҳи, ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлари, ҳаёт мезонлари нуқтаи
назаридан талқин қилиш ва шарҳлаш тушунилади.
Холислик тамойили ўрганилаётган тарихий жараёнлар холис ва
бетараф ўрганилишини, воқеа ва ҳодисаларни бирор ғоя ёки мафкура
нуқтаи назаридан шарҳламасликни, тарихий жараёнларни қандай
бўлса шундайлигича қабул қилиш ва ўрганишни, ютуқлар билан
бирга йўл қўйилган камчиликлардан ҳам кўз юммасликни, тарихни
баён қилишда эҳтиросларга берилиб кетмасликни, тадқиқотчининг
ғоявий, сиёсий, мафкуравий, диний қарашлари, миллий мансублиги
устунлик қилмаслигини, бир ёқламаликка йўл қўймасликни,
воқеаларни таҳлил қилишда бугунги кун нуқтаи назаридан
ёндашмасликни, манбаларга танқидий муносабатда бўлиб, бошқа
замондош манбалар билан тасдиқланган далилларгагина таянишни,
далилларни сохталаштирмасликни, эртак ва афсона элементларидан
холи бўлишни англатади.
10.
Манбалар билан асосланганлик тамойили: баён қилинаётган тарихийжараён, келтирилаётган ҳар қандай фактлар чинакам илмий ва асл
манбаларга асосланган бўлмоғи лозим. Манбадаги хабарнинг ҳақиқатга
қанчалик тўғри келиши манбага замондош бўлган бошқа манбалар
маълумотлари билан, агар улар мавжуд бўлмаса археология, нумизматика
сингари ёрдамчи тарих фанлари маълумотлари билан қиёслаш орқали
аниқланади.
Ўзбекистон тарихининг минтақа ва жаҳон тарихи билан боғлиқлиги
тамойили: ҳар бир халқнинг тарихи алоҳида аҳамиятга эга бўлиши билан
бирга улар умуминсоният тарихининг ажралмас ва узвий таркибий қисмини
ташкил этади. Ўзбекистон тарихини умумжаҳон тарихининг бир бўлаги,
ажралмас ва муҳим таркибий қисми сифатида ўрганиш мақсадга
мувофиқдир.
Миллий қадриятлар, халқ анъаналари, урф-одатлари, диний
эътиқодлар, турли ижтимоий табақалар манфаатлари ва тарихиймаданий тараққиёт нуқтаи назаридан ёндашиш тамойили: ҳар бир
тарихий воқеа ва ҳодисани ўрганишда миллий ҳамда маҳаллий хусусиятлар,
яъни ҳар бир миллат ва элатнинг тили, дини, яшаш ҳудуди, ишлаб чиқариш
ва бошқарувни ташкил этиш усули, руҳияти, урф-одатлари, расм-русум ва
анъаналари ва маросимларини ўрганилаётган давр ахлоқи нуқтаи назаридан
тўла англаган ва ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда муносабатда бўлиш
назарда тутилади.
11.
Ўзбекистон тарихини даврлаштиришЎзбекистон тарихини даврлаштиришнинг бир неча усуллари мавжуд. Археологик
даврлаштириш, тарихий даврлаштириш, асосий ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб
чиқариш усулига кўра даврлаштириш, сулолавий даврлаштириш ва бошқалар
Ибтидоий жамият.
Қадимги давр.
Ўрта асрлар даври.
Чор Россияси
мустамлакачилиги
даври.
Советлар истибдоди
даври.
Миллий истиқлол
даври.
Даврлаштириш
турлари
• . Ибтидоий тўда даври.
• . Уруғчилик жамоаси ва
мулк эгалигининг шаклланиш даври.
• . Илк ўрта асрлар даври.
• . Ўрта асрлар даври.
• . Мустамлакачилик ва
миллий уйғониш даври.
• . Советлар даври.
• . Миллий истиқлол,
демократик ва фуқаролик
жамияти қуриш даври.
1. Ибтидоий жамоа тузуми даври - бу давр тахминан бундан 1 млн. йил аввал бошланиб, мил. авв. 2 чи
минг йиллик ўрталарига қадар давом этган;
2. Илк давлатчиликка ўтиш, давлатчиликнинг қарор топиши ва мустаҳкамланиши даври - мил. авв. 2минг йиллик ўрталаридан милодий IV-аср охирларига қадар;
3. Илк ўрта асрлар даври - V-VIII асрлар;
4. Pивожланган ўрта асрлар даври - IX-XV асрлар;
5. Сўнгги ўрта асрлар даври - XVI-XIX аср ўрталарига қадар;
6. XIX аср иккинчи ярмидан 1991 йилга қадар чоризм мустамлакачилиги ва советлар истибдоди даври;
7. 1991 йилдан ҳозирга қадар мустақиллик даври.
12.
Ўзбекистон тарихи фанига оид манбаларТарихий манба деганда, узоқ ўтмиш қолган табиат ва
жамиятнинг маълум босқичдаги кечмишини ўзида акс
эттирган моддий ва маънавий ёдгорликлар тушунилади
Моддий ёдгорликлар
Маънавий ёдгорликлар
-ибтидоий
одамлар
истиқомат қилган ва дафн
қилинган жойлар;
-меҳнат ва уруш қуроллари;
-бино ва турли иншоатлар;
-уй-рўзғор буюмлари, зебзийнат ва бошқа моддий
буюм ашёлар
-ёзма манбалар –битик,
қўл
ёзма
китоб
ҳужжатлар ва архив
материаллар;
- Халқ оғзаки ижоди
намуналари, афсона;
13.
АВЕСТОЮнон ва Рим манбалари:
Херадот «Тарих»
Квинт Курций Руф «Буюк Искандар тарихи»
Арриан Флавий «Искандарнинг юришлари»
Помпей Трог «Филипп тарихи»
Гай Плиний Секунд «Оддий тарих»
Полибий «Умумий тарих»
Страбон «География»
Птоломей Клавдий «География»
14.
Қадимги Эрон ва Ҳинд манбалари:Хвадай намак
Абулқосим
Фирдавсий
“Шоҳнома”
“Маҳобҳарата”
Хитой
манбалари:
Сима Цянь “Ши Цзи” –
(“Тарихий эсдаликлар”)
Бянь Гу “Цянь Хань шу”(“Аввалги хан сулоласининг тарихи”)
Ли Янь-шоу “Бей шу” –
(“Шимолий сулолалар тарихи”)
Фань Хуа “Хоу Хань шу” –
(“Кейинги хан сулоласи тарихи”)
15.
IX-XII АСР АРАБ ТИЛИДАГИ МАНБАЛАР:Муҳаммад Мусо ал Хоразмий «Китоб ат-тарих» - («Тарих китоби»)
Мадоиний Аблуҳасан Али ибн Муҳаммад «Китоб ал мағозий» («Урушлар
ҳақида китоб»)
Ал-Яъқубий «Китоб ал булдон» («Мамлакатлар ҳақида китоб»)
Балазурий «Китоб футуҳ ал-булдон» («мамлакатларни забт этилиши»)
Ат-Табарий «Тарихи ар-русул ва-мулук» («Пайғамбарлар ва подшоҳлар
тарихи»)
Абу Райҳон Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор
ул-боқия ан ал-қурун ан-ҳолия»)
Муҳаммад Қошғорий «Девону луғат ат-турк» («Туркий сўзлар луғати»)
XIII-XIV АСР ФОРС ТИЛИДАГИ МАНБАЛАР:
Наршахий «Бухоро тарихи»
Низомиддин Шомий «Зафарнома»
Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»
Муҳаммад Тарағай мирзо Улуғбек «Тўрт улус тарихи» («Тарихи арбаъ
улус»)
ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ МАНБАЛАР:
Юсуф Хос Хожиб Боласоғуний «Қутадғу билик» («Саодатга йўлловчи
билим»)
«Темур Тузуклари»
Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Бобурнома» («Вақойиъ»)
Муҳаммад Солиҳ «Шайбонийнома» ва бошқалар
16.
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ФАНИНИ ЎРГАНИШДАҚАДИМГИ ЮНОН ВА РИМ МАНБАЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Ўзбекистон
ҳудуди
ҳам
Эрон,
Ҳиндистон,
Месопотамия, Юнонистон, Рим, Миср ва Хитой сингари
мамлакатлар
каби
илк
маданият
ўчоқларидан
ҳисобланади. Лекин, унинг қадимий маданияти ҳақида
маълумотлар жуда кам сақланиб қолган. Биз
юртимизнинг фақат милоддан аввалги VI асрлардан
кейинги ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақида маълум
даражада ёзма маълумотларга эгамиз.
Тарихий манба деганда узоқ ўтмишдан қолган, табиат
ва жамиятнинг маълум босқичдаги кечмишини ўзида акс
эттирган
моддий
ва
маънавий
ёдгорликларни
тушунамиз.
17.
Ўзбекистоннинг антик давридагитарихини
ўрганишда
қадимги
Юнонистон ва Рим тарихчилари
ҳамда географик олимларининг
асарлари мухим манба бўлиб
хизмат қилади. Қуйида улардан
айримлари ҳақида маълумотлар
келтирамиз.
18.
ГЕРАДОТТарих фанининг “ота”си бўлмиш
Герадотнинг қадим замонлардан то
милоддан аввалги 479 йилгача бўлган
ижтимоий-сиёсий воқеликларни акс
эттирувчи 9 китобдан иборат “Тарих”
номли асарида Ўрта Осиёнинг қадимий
халқлари бўлмиш саклар, массагетлар
ҳақида, уларнинг турмуши урфодатлари ҳамда қўшни мамлакатлар
билан алоқалари ҳақида қимматли
маълумотларни учратамиз. Ушбу асар
умумий тарих йўналишида ёзилган
биринчи китоб ҳисобланади.
19.
КТЕСИЙГеродотнинг
тарихий
анъаналарини давом эттирган
бошқа
юнон
тарихшуноси
Ктесий милоддан аввалги 414
йилдан бошлаб аҳамонийлар
подшоси Артаксеркс II саройида
табиб вазифасини бажарган.
Эрондан юртига қайтганидан
сўнг Ктесий қадимги форслар
тарихини
ёритишни
режалаштирган. Аммо тўпланган
маълумотлар айнан форслардан
ташқари кенг тарих тасаввурига
ҳам асос солган.
20.
ПОМПЕЙ ТРОГПомпей Трогнинг “Филипп
тарихи” асари Юнонистоннинг
македониялик Филипп II ва
Александр Македонский давридаги
ижтимоий-сиёсий тарихи баён
этилган.
Шу
билан
бирга
Александр Македонский даврида
Бақтрия ва Сўғдда қурилган шаҳар
ва катта иморатлар, Александр
Македонский вафотидан кейин юз
берган воқеалар, парфияликларни
келиб чиқиши, уларнинг урфодатлари, Парфия подшолигини
ташкил топиши, Бақтрия Парфия ва
Мидиянинг ўзаро муносабатларига
оид муҳим маълумотлар мавжуд.
21.
СтрабонСтрабон (мил.авв. 63-милоднинг 23) қадимги Юнонистоннинг
атоқли географ олимларидан. Страбонни дунёга танитган унинг
17 китобдан иборат “География” номли асаридир.
22.
Птоломей Клавдий“География”нинг (8 китобдан иборат) 1 - китоби,
ариқроғи 24-боби жаҳон мамлакатларини тавсифлашга
бағишланган ва катта илмий қийматга эга.
23.
Арриан ФлавийАрриан Флавий (тахминан
95-175)йирик
юнон
ёзувчиси, тарихчиси ва
географ олими, асли Кичик
Осиёнинг
Никомадия
шаҳридан. У “Искандар
ҳақида”, “Хиндистон” ва 7
жилдлик
“Искандарнинг
юришлари”номли
китоблари
муаллифидир.
Ўзбекистон ва Эроннинг
қадимий
тарихини
ўрганишда
Аррианнинг
“Искандарнинг юришлари”
номли асари муҳим аҳамият
касб этади.
24.
Ёзма манбадаги асар мазмунининг таҳлили,унинг тарих фани тараққиётига қўшган
янгилиги,
ҳиссасини
белгилаш
билан
якунланади. Яъни қайси воқеалар биринчи бор
ёритилган. Аввалги ёритилган воқеалар баёни
қай тарзда талқин этилган. Асарда баён
этилган воқеалар юртимиз тараққиётига қай
тарзда таъсир этган. Айнан ана шу масалалар
асарнинг юртимиз тарихини ўрганишдаги
илмий аҳамиятини очиб беришга хизмат
қилади.
25.
Ўзбекистон тарихини жуда катта даври (бир неча юзминг йиллар) ёзма манбаларсиз, археология ва
антропология оид манбаларга таянган ҳолда ўрганилади.
Энг қадимги одамлар ясаган қуроллар асосан тошдан
бўлгани учун, инсоният тарихининг дастлабки босқичини
археологлар “қадимги тош даври” деб аташган. Бу давр –
палеолит, инсоният тарихида энг узоқ давом этган давр
бўлиб, ў ўз навбатида уч босқичга бўлинади: илк, ўрта ва
сўнгги палеолит. Жаҳон тарихида илк палеолит 3-2 млн.йил
аввал бошланиб, тахминан 100 минг йилликкача давом
этган даврдир.
26.
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ДАВРЛАРИ, ЮРТИМИЗДАНТОПИБ ЎРГАНИЛГАН МАНЗИЛГОҲЛАР
Палеолит даври 3-2,5 млн.
12 минг йиллар
Илк босқичи
3-2,5 млн. 100
минг йиллар
аввал.
Селунғур
ғори ёшимил.авв 1,5
млн. йил,
Кўлбулоқёши 200 минг
йил
Ўрта босқичи
100-40 минг
йиллар аввал
Тешиктош,
Омонқўтон,
Қўтирбулоқ,
Обираҳмат,
Хўжахайр,
Учтут, жами 50
тача макон
топилган
Неолит даври мил.ав. 6-4
минг йилликар, Жойтун,
Калтаминор, Сазағон,
Учтут (неолит шаҳталари)
Сўнгги
босқичи
мил.авв.
40-12 минг
йиллар
Самарқанд,
Хўжа Ғор,
Шуғнов, жами
30 тача макон
топилган
Энеолит даври мил.авв. 4
-3 минг йилликлар
Замонбобо, Саразм
Мезолит даври мил.авв.
12-7 минг йилликлар.
Қўшилиш, Обишир,
Мачай манзилгохлари,
жами 100 тача макон
топилган
Бронза даври мил.авв. 3-2
минг йилликлар
Сополлитепа, Жарқўрғон,
Тозабоғёб, Чуст
27.
Селенғур, Оби-раҳмат, Тешик-тош вабошқалар
Ибтидоий пода даври. Манзилгоҳлари:
Ўрта Осиё ҳудудида қадимги жамият ривожланишининг
алоҳида босқичлари қуйидагича даврлаштирилади:
1. Палеолит (қадимги тош даври - юнонча «палеос» - қадимги»,
«литос» - «тош»). Энг қадимги одамлар ясаган меҳнат ва ов
қуроллари, асосан, тошдан бўлгани учун инсоният тарихининг
дастлабки босқичи – қадимги тош даври деб аталади. Минтақамизда
одамзоднинг пайдо бўлиши бундан 1 млн. - 700 минг йил илгари содир
бўлганлиги тахмин қилинади. Палеолит даври ўз навбатида уч
босқичга: илк палеолит, ўрта палеолит ва сўнгги палеолит
босқичларига бўлинади;
Илк палеолит. Ўрта Осиёдаги илк палеолит даври моддий
маданият ёдгорликлари милоддан 1 млн. - 100 минг йил аввалги
даврларга оид бўлиб, ашель даври деб аталади;
Ўрта палеолит. (Мустье даври), милоддан аввалги 100 - 40 минг
йилликлар;
Сўнгги палеолит. Милоддан аввалги 40-12 минг йилликлар.
Муҳим ўзгаришлари: ақлли одамнинг шаклланиши, уруғчилик
тузумига ўтилиши. Матриархат. Санъатнинг кашф этилиши. Кесувчи,
арраловчи ва пармаловчи меҳнат қуролларининг кашф этилиши.
Мунчоқ, тумор, узукнинг ясала бошланиши.
28.
Ўзбекистон тупроғида одамлар тош даврнинг энг қадимгибосқичларида ўрнаша бошлаган. Илк палеолит даврига оид маконлар
Фарғона водийсида Селенғур ва Тошкент вилоятидаги Кўлбулоқ
маконлари ҳисобланади. Бу ёдгорликларда археологлар тошдан
ишланган содда ва қўпол қуролларини топиб текширганлар. Илк
палеолит даври одамлари жисмоний ва ақлий жиҳатдан ҳозирги
қиёфадаги одамлардан анча фарқ қилганлар. Уларнинг маконлари
тоғолди булоқ ва дарё бўйларида жойлашган. Одамлар асосан
термачилик ва овчилик билан шуғулланиб, табиатда мавжуд бўлган
тайёр маҳсулотларни ўзлаштириб яшаганлар.
Ўзбекистон ҳудудида қадимги одамнинг дастлабки вакилларидан
бири “неандертал” одами тана суяклари ва бош суяги қолдиқлари
Бойсун тоғидаги Тешиктош ғоридан топилган. Неандертал одамлари
100-40 минг йиллар илгари Европа ва Осиё ҳудудларида кенг
тарқалган эди. Ушбу одамларнинг қолдиқлари дастлаб Германиянинг
Неандертал водийсидан топилгани учун уни “неандертал одами” деб
аташ расм бўлган.
29.
Неандертал одамлар яшаган ўрта палеолит давридакелиб қуролларнинг турлари кўпаяди ва улар асосан
найзасимон ўткир учли пайконлар, тош пичоқлар,
қирғичлар, кескичлар ва бошқа қуроллардир.
Ўрта тош даври иқлими совуқ бўлиб, одамлар
ғорларда яшаганлар. Тешиктош ғорида гулхан излари
ва кул қолдиқлари топилган. Тоғлар ёввойи
ҳайвонларга бой бўлган, одамлар асосан овчилик
билан тирикчилик ўтказганлар. Тешиктош ғори
маконида буғу, тоғ эчкиси, ёввойи от, айиқ ва қуён суяк
қолдиқлари топилган.
30.
Сўнгги тош даврида (милоддан аввалги 40-12 – мингйилликлар) замонавий қиёфали одамнинг вужудга келиши
билан йирик ҳайвонларни ов қилиш жараёни анча ривож
топди. Одамлар ғорлардан ташқари ертўла ва чайласимон
уйларда ҳам яшаганлар. Жамиятда жуфт оилалар пайдо
бошлаган. Улар айрим уруғларни бирлаштириб, уруғ
жамоасини ташкил этган. Ўша замон жамосида она – аёлнинг
ижтимоий ўрни баланд бўлиб, уруғ унинг номи билан
бошланган. Она уруғи даври – матриархатнинг бошланиши
ҳақида сўнгги тош даврига оид суякдан ва тошдан ишланган
аёл ҳайкалчаларининг тарқалиши дарак беради. Ҳайкалчалар
аёл эьтиқодига, ҳосилдорлик қудратига ва ҳаётни давом
эттирувчи онага бағишланади.
31.
Тасвирий саньатнинг вужудга келиши сўнгги тош даврининг энгкатта ютуқларидан бири ҳисобланади. Ҳайкалтарошлик ва
рассомчиликнинг пайдо
бўлиши, одамлар маданиятининг
дунёқарашлари, диний тушунчалари ва турмуш тарзи билан
узвий эди.
Мезолит – ўрта тош даврида (милоддан аввалги 12-7 минг
йилликлар) музликнинг чекиниши натижасида иқлим ўзгариб,
фауна ва флора – ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси ривожланишига
таьсир қилади.
Мезолит даври одамларнинг энг катта ютуқларидан бири ўқ ва
ёйни кашф этилиши бўлди. Овчиликдан ташқари балиқчилик
ривожланади. Ёввойи ҳайвонларни хонакилаштириш натижасида
чорвачиликка асос солинади. Мезолит даврининг сўнги
босқичларида олд Осиё ва Икки дарё оралиғида термачиликдан
деҳқончиликка ўтиш бошланган. Бу жараён қадимги Шарқнинг
бошқа ўлкаларида (Ўрта Осиё ҳам) бир оз кеч содир бўлган.
32.
Неолит – янги тош даврида (милоддан аввалги 6-4 минг йилликлар)деҳқончилик хўжалиги Жанубий Туркманистонда тарқала бошлаган.
Хўжаликнинг ишлаб чиқарувчи шаклига ўтиш (чорвачилик ва
деҳқончилик) кишилик жамиятида инқилобга олиб келган.
Энеолит – мис-тош даврида (милоддан аввалги 4-3 минг
йилликнинг ўрталари) одамлар металл билан ишлашни ўрганишган.
Унгача улар фақат тошдан, ёғочдан ва суякдан ясалган қуроллардан
фойдаланганлар.
Неолит ва энеолит давридан бошлаб Ўрта Осиё тарихида янги
маданий ва иқтисодий ўзгаришлар содир бўлди. Неолитда кулолчилик
вужудга келди, тўқувчилик ривожланди, пахсадан уй-жойлар қурила
бошланди. Энеолит даврида хом ғишт қурилишда ишлатилди,
қишлоқларда кўп хонали уйлар ва катта-катта иншоотлар қуриш
ишлариш ишлари амалга оширилади. Милоддан аввалги 4-минг
йилликда Ўрта Осиё жанубида суғорма деҳқончилик вужудга келиб,
анҳорлар ва ариқлар очилди, унумдор ерлардан кенг фойдаланиб,
турли ўсимликлар (арпа, буғдой, жавдар) экилди, мевачилик
ривожланди.
33.
Икки илон кўринишидаги тоштумор мил.авв. II минг йиллик
34.
Милоддан аввалги 2 минг йилликнинг иккинчи ярмидаЎрта Осиё ҳудудида қадимги жанубий ва шимолий қиёфадаги
яьни деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган одамлар
вакилларининг аралашиб кетиши жараёни бошланади. Шу
даврда келиб бронза даври қабилалари Ўрта Осиёдаги турли
элатларга асос солганлар.
Ўзбекистон
ҳудудида жойлашган шу элатларнинг
вакиллари: сўғдлар, бақтрийлар, хоразмийлар ва саклар,
ўзбек халқининг қадимги аждодларидан бўлиб, улар ҳақида
айрим маьлумотлар қадимги ёзма манбаларда сақланган.
Дастлабки манбалар кам ҳамда маьлумотлар айтарли тўлиқ
бўлмаса ҳам улар қадимги маданий, иқтисодий, ижтимоий ва
сиёсий жараёнларни ўрганишда катта аҳамиятга эга.
35.
Милоддан аввалги 1 минг йилликдан бошлаб йирик маданийтарихий вилоятлар: Хоразм, Бақтрия, Сўғд, Фарғона, Шош (Чоч)қадимдан то ўрта асрларгача Шарқ худудларида жуда машҳур
бўлган.
Антропологик ва ёзма манбалар Ўрта Осиёда алоҳида энг
қадимги элатларнинг шаклланиши ва этник ҳудудларнинг ажрала
бошлаши милоддан аввалги IX – VIII асрларга оид бўлганлиги
ҳақида маьлум беради. Бу масалани ўрганиш ўта мураккаб
муаммо бўлса ҳам, шуни айтиб ўтиш керакки, милоддан аввалги
VI асрнинг иккинчи ярмида Эрондаги аҳамонийлар сулоласи
подшоларининг Ўрта Осиёга юришлари бошланганда, бу
эллатларнинг ажрала бориш жараёни бутунлай тугаган ва турли
қадимги халқларнинг ҳудудий жойлашуви, вилоятларининг
умумий чегаралари аҳамонийлардан анча олдин пайдо бўлган.
Ёзма манбаларга кўра аҳамонийлар Ўрта Осиёнинг алоҳида
йирик вилоятларига қарши ҳарбий юришларни бошлаганлар.
36.
Этногенез жараёни турли халқларнинг аждодлари тарихидан бошланади.Ўзбек халқи аждодларининг тарихи кўп минг йиллар давомида
ривожланган жуда катта даврларни ўз ичига олган. Узоқ тарихий
тараққиёт йўлида аждодларимиз мураккаб этник жараёнларни бошдан
кечирганлар. Бу жараёнлар антропологик қиёфалар ва қабилаларнинг
аралашиб кетиши, хўжалик турлари, урф-одатлари ва маданий
аньаналарнинг қўшилиб, янги асосда ривожланиши билан узвий боғлиқ.
Умуман, Ўрта Осиё мураккаб этник-маданий тараққиёт чорраҳасида
жойлашган бўлиб, мезолит давридаёқ (9-14 минг йил аввал) бу ерда
дастлаб қадимги овчилар ва балиқчилар, кейин бошқа қадимги даврларда
(неолит, энеолит, бронза) деҳқонлар, овчилар ва балиқчилар, деҳқонлар ва
чорвадорларнинг турли кўринишдаги ўзаро алоқалари пайдо бўлган.
Уларнинг яқин қўшнилиги, узвий алоқалар нафақат маданий, балки этник
қўшилиб, аралашиб кетишга олиб келган. Аммо шунга эьтибор бериш
лозимки, Ўзбекистон ҳудудига ҳар қандай янги қабилалар оқими
келмасин, этногенез асосини маҳаллий туб аҳоли ташкил этди, чунки улар
кўчиб келган қабилаларга нисбатан ҳамиша кўп бўлган эди. Буни
археологик ва антропологик тадқиқотлар ҳам исботлайди.
37.
Хоразмда бронза даври деҳқончилик ва чорвачиликбилан шуғулланган қабилаларнинг моддий-маданият
ёдгорликлари Тозабоғёб маданияти номи билан
машҳур. Маконлар ярим ертўлали уй-жойлардан
иборат бўлиб, атрофида каналлар ва қадимги суғориш
майдонлари аниқланган. Ертўлалар тўғри бурчакли
ёки думалоқ шаклда қурилган. Улардан ўчоқ
қолдиқлари, сопол идишлар ва бронзадан ишланган
қуроллар топилган.
Зироатчиларнинг
яна бир қадимий маркази
ёдгорликлари Зарафшон водийсидаги Замонбобо кўли
(Бухоро воҳаси) яқинидан топиб текширилган.
Дехқончилик билан бирга одамлар чорвачилик билан
ҳам шуғулланганлар. Бронза даврида улар қорамол,
туя, от, қўй, эчкиларни қўлга ўргатганлар.
38.
Хоразмда бронза даври деҳқончилик ва чорвачиликбилан шуғулланган қабилаларнинг моддий-маданият
ёдгорликлари Тозабоғёб маданияти номи билан
машҳур. Маконлар ярим ертўлали уй-жойлардан
иборат бўлиб, атрофида каналлар ва қадимги суғориш
майдонлари аниқланган. Ертўлалар тўғри бурчакли
ёки думалоқ шаклда қурилган. Улардан ўчоқ
қолдиқлари, сопол идишлар ва бронзадан ишланган
қуроллар топилган.
Зироатчиларнинг
яна бир қадимий маркази
ёдгорликлари Зарафшон водийсидаги Замонбобо кўли
(Бухоро воҳаси) яқинидан топиб текширилган.
Дехқончилик билан бирга одамлар чорвачилик билан
ҳам шуғулланганлар. Бронза даврида улар қорамол,
туя, от, қўй, эчкиларни қўлга ўргатганлар.
39.
Иқлимўзгаришлари,
ҳавонинг исиши,
йирик
ҳайвонларнинг
кирилиб кетиши,
музликларнинг
чекиниши, яйлов
ерлар ва майда
ҳайвонларнинг
кўпайиши
Обишир,
Кўшилиш, Мачай
манзилгоҳлари.
Зараутсой
қоятош
суратлари
Ўқ-ёйнинг кашф
этилиши,
ўзлаштирувчи
хўжаликнинг
сўнгги даври
МЕЗОЛИТ
ДАВРИНИНГ
МУҲИМ
ЎЗГАРИШЛАРИ
Якка овчиликнинг
кучайиши, заҳира
ҳайвонларнинг
кўпайиши
натижасида
чорвачиликка асос
яратилиши
40.
Эътиборингиз учунраҳмат