Похожие презентации:
5-ma'ruza Bug‘lanish. Bug‘lanishning fizik mohiyati
1. O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI MIRZO ULUG‘BEK NOMIDAGI O‘ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI
Geografiya va geoaxborot tizimlari fakulteti60530400- Geografiya yo’nalishi
1-kurs bakalavriatura bosqichi talabalariga
GIDROLOGIYAGA
o’quv fanidan
Mavzu: Bug‘lanish. Bug‘lanishning fizik mohiyati
Ma’ruzachi:
dots. Ziyayev R.R.
Toshkent-2024
2. МАЪРУЗА РЕЖАСИ:
1. Буғланиш ва уни белгиловчи омиллар;2. Буғланишнинг физик моҳияти;
3. Буғланиш миқдорини аниқлаш усуллари;
4. Сув юзасидан буғланиш;
5. Буғлатгичлар ва уларнинг турлари;
6. Қирғоқ бўйи ва сузувчи буғлатгичлар;
7. Сув юзасидан буғланишни ҳисоблаш ифодалари ёрдамида аниқлаш
усуллари;
8. Б.Д.Зайков ифодалари;
9. А.М.Никитин ва Н.Е.Горилкин ифодалари;
10. Қор қоплами юзасидан буғланиш;
11. Музлик сиртидан буғланиш;
12. Тупроқ қопламидан буғланиш;
13. Ўсимликлардан буғланиш – транспирация;
14. Тупроқ қоплами ва ўсимликлардан буғланишни аниқлаш усуллари;
15. Лизиметрлар;
16. Дарё ҳавзалари юзасидан ялпи буғланиш;
17. Дарё ҳавзалари юзасидан ялпи буғланишни белгиловчи омиллар;
18. Ялпи буғланишни аниқлашнинг регионал усуллари (П.С.Кузин ифодаси,
Н.Г.Конькина графиклари).
3.
4. Буғланишнинг физик моҳияти
Буғланиш сув баланси тенгламасининг энг асосийэлементларидан бири ҳисобланади.
Дунёдаги энг йирик кўллар - Каспий денгизи, Орол
денгизи ва бошқа берк сув ҳавзаларида уларга келиб
қўшиладиган деярли барча сувлар фақат буғланишга
сарфланади.
Буғланиш сув омборларида ҳам баланснинг катта
қисмини ташкил этади. Масалан, Ўрта Осиёнинг
текислик ҳудудидаги сув омборларида йиллик буғланиш
қатлами 1200-1600 мм ни ташкил этади.
5. Буғланишнинг моҳияти
Буғланишнинг моҳияти шундан иборатки, суюқёки қаттиқ ҳолатдаги сув газ (буғ) ҳолатига ўтади.
Буғланиш
жадаллиги
буғланувчи
юзанинг
ҳароратига боғлиқ. Температура қанча катта бўлса, сув
молекулалари шунча тез ҳаракат қилиб, ўзаро молекуляр
тортишиш кучини енгади ва атмосферага ўтади.
Шу тарзда буғланган сув молекулаларининг бир
қисми баландликка кўтарилиш жараёнида тўйиниш
нуқтасига етиб, ўзаро бирлашади ва оғирлик кучи
таъсирида Ер сиртига тушади. Бу жараён конденсация
дейилади.
6. Диффузион ва конвексион буғланиш. Намлик етишмаслиги
Сув молекулалари атмосферага ўтгач, гравитационкучлар таъсирида юқорига кўтарила бошлайди.
Уларнинг ўрнини эса сув юзасидан янги ажралган
молекулалар эгаллайди.
Бу жараён диффузион буғланиш дейилади.
Агар буғланувчи юзага яқин баландликда маълум
омиллар (шамол, температура фарқи) таъсирида юзага
келган кўтарилувчи ёки пасаювчи ҳаво оқимлари мавжуд
бўлса, буғланиш жадаллашади.
Бу жараён конвексион буғланиш дейилади
7. Намлик етишмаслик
Буғланишжадаллиги
намлик
етишмаслигига боғлиқ.
Намлик етишмаслиги (d) берилган
температурада ҳавода мавжуд бўлган сув
буғларининг миқдори-мутлақ намлик (е200)
билан шу температурада тўйинган сув
буғлари (е0) фарқи сифатида аниқланади:
d e0 e200 .
8. Мутлақ (абсолют) намлик
Мутлақ (абсолют) намлик деб 1 м3 ҳавода мавжудбўлган грамм ҳисобидаги сув буғларига айтилади.
Мутлақ намликни сув буғларининг эластиклиги
сифатида мб да ҳам ифодалаш мумкин. Унинг қиймати
метеорологик станцияларда қурилма баландлиги, яъни 2
метрда ўлчанади ва шунинг учун е200 кўринишида
белгиланади.
Тўйинган сув буғларининг эластиклиги (е0)
метеорологик
станцияда
қайд
этилган
ҳаво
температураси бўйича махсус жадвалдан аниқланади.
9. Возгонка ва сублимация
Қор ва музликлар юзасидан буғланишжараёнида
қаттиқ
ҳолатдаги
сув
молекулалари тўғридан-тўғри газ ҳолатига
ўтади. Бу жараён возгонка деб аталади.
Сув буғларининг қор қоплами ва
музликлар
юзасида
конденсацияланиши
сублимация дейилади.
10. Буғланиш миқдорини аниқлаш усуллари
Буғланиш бевосита сув юзасидан ва ер сирти, яъниқуруқликдан бўлиши мумкин.
Улар миқдори ва жадаллиги жиҳатидан фарқ қилади.
Ер сирти - қуруқликдан бўладиган ялпи буғланиш
қуйидагилардан ташкил топади:
1) тупроқдан буғланиш;
2) ўсимликлар орқали буғланиш - транспирация;
3) ўсимлик қоплами танасида ушлаб қолинган ёғинлар
ҳисобига буғланиш.
11. Буғланиш миқдори аниқлаш усуллари
Буғланиш миқдори қуйидаги усулларбилан аниқланади:
1) буғлаткичлар усули;
2) сув баланси усули;
3) турбулент диффузия усули;
4) иссиқлик баланси усули.
12.
13. Сув юзасидан бўладиган буғланишни ўрганган олимлар
• Буғланиш миқдорини аниқлашнинг юқоридақайд этилган усулларининг қўлланиш соҳалари,
уларда фойдаланиладиган қурилмалар - сув ва
тупроқ буғлаткичларини ишлатиш тартиби,
уларнинг афзалликлари ёки камчиликлари махсус
дарсликлар ва қўлланмаларда кенг ёритилган.
14. Сув юзасидан бўладиган буғланишни ўрганган олимлар
• Сув юзасидан бўладиган буғланишниБ.К.Давидов, С.Н.Критский, М.Ф.Менкел,
К.И.Россинский, Б.Д.Зайков ва бошқалар
ўрганган.
• Бу
масала
билан
Ўрта
Осиёда
А.М.Никитин, Н.Э.Горелкин, В.Н.Рейзвих
каби олимлар шуғулланганлар.
15. Сув юзасидан бўладиган буғланишни ҳисоблаш ифодалари
1) Б.К.Давидов ифодалари:а) унча катта бўлмаган сув омборлари юзасидан
бўладиган ойлик буғланишни ҳисоблаш ифодаси:
Z 15 d 0,8 (1 0,125 ), mm
бу ерда: d-ўртача ойлик намлик етишмаслиги; υ-ўртача ойлик
шамол тезлиги;
б) юқоридаги ифоданинг соддалаштирилган кўриниши:
Z 24,5 d
0 ,8
, mm.
Юқоридаги ҳар икки ифоданинг фарқи 4-10% ни ташкил этади.
в) йирик сув ҳавзалари (Каспий денгизи, Орол денгизи,
Севан кўли) юзасидан бўладиган кунлик буғланишни
ҳисоблаш ифодаси:
Z 0,48 d в (1 0,125 ) , mm.
16. Сув юзасидан бўладиган буғланишни ҳисоблаш ифодалари
2)С.Н.Крицкий,
М.Ф.Менкел
ва
К.И.Россинскийлар таклиф этган ойлик буғланишни
ҳисоблаш ифодаси:
Z n (e0 e200 ) 1 0,15 900 , mm
бу ерда:
e0 - тўйинган сув буғлари эластиклиги бўлиб, сув юзаси
температураси бўйича аниқланади;
e200 - ҳавода 2 метр баландликда мавжуд бўлган сув
буғлари эластиклиги бўлиб, сув ҳавзасига яқин жойлашган
метеостанция маълумотлари бўйича аниқланади;
υ900 - метеостанцияда 9 метр баландликда кузатилган
шамол тезлиги.
17. Сув юзасидан бўладиган буғланишни ҳисоблаш ифодалари
3) Б.Д.Зайков ифодаси:Z 0,14 n (e0 e200 ) (1 0,72 200 ) , mm ,
бу ерда:
•Z - ойлик буғланиш миқдори;
•n - ойдаги кунлар сони;
•e0 - тўйинган сув буғлари эластиклигининг ўртача ойлик
қиймати, сув юзаси температураси бўйича мб да
аниқланади;
•e200 - ҳавода 2 метр баландликда мавжуд бўлган сув
буғлари эластиклиги (мутлақ намлик) бўлиб, мб да
ўлчанади;
•υ200 - метеостанцияда 2 метр баландликда кузатилган
18. Қор қоплами юзасидан буғланишни ҳисоблаш
П.П.Кузмин қуйидаги ифодани таклиф этган:Z (en e2 ) ( 0,18 0,10 10 )
бу ерда:
en - тўйинган сув буғлари эластиклигининг ўртача кунлик ёки
n кундаги ўртача қиймати бўлиб, қор қоплами юзасидаги
температурага боғлиқ ҳолда аниқланади, қор эриши вақтида,
яъни мусбат температурада унинг қиймати 0 С деб қабул
қилинади;
e2 - ҳавода 2 метр баландликда мавжуд бўлган сув буғлари
эластиклиги(мутлақ намлик);
υ10 - метеостанцияда флюгер баландлигида кузатилган
шамолнинг ўртача тезлиги.
19. Қор қоплами юзасидан буғланишни ҳисоблаш
Қор қоплами юзасидан буғланишни ойлик ёки унданузоқроқ муддатлар учун аниқлашда П.П.Кузмин
қуйидаги соддалаштирилган ифодани таклиф этган:
Z 0,37 n d 2 ,
бу ерда:
n - ҳисоб давридаги кунлар сони;
d2 - 2 метр баландликда ҳисобга олинган намлик
етишмаслиги, мб да.
20. Дарё ҳавзаси юзасидан ялпи буғланишни аниқлаш
• Қуруқликдан ёки дарё ҳавзаси юзасидан бўладиганбуғланиш йиллик ёки ойлик меъёрий буғланишлар
кўринишида аниқланади.
• Йиллик меъёрий буғланиш қуйидаги усуллар билан
аниқланади:
а) ер сиртининг турли табиий географик
минтақаларида жойлашган ҳудудлари учун тузилган
буғланиш хариталари ёрдамида;
б) дарёлар ҳавзасидан бўладиган буғланиш
миқдорини аниқлаш масалалари билан шуғулланган
тадқиқотчилар
томонидан
таклиф
этилган
номограммалар
ёрдамида
(А.Р.Константинов,
М.И.Будико номограммалари).
21. Дарё ҳавзасидан бўладиган ойлик меъёрий буғланишни аниқлаш
Дарё ҳавзасидан бўладиган ойлик меъёрийбуғланишни аниқлашнинг эса қуйидаги усуллари
мавжуд:
а) П.С.Кузин усули;
б) Б.В.Поляков графиклари ва бошқалар.
Юқорида санаб ўтилган усуллар ёрдамида дарё
ҳавзасидан бўладиган ялпи буғланишнинг йиллик ва
ойлик меъёрий қийматларини миқдорий баҳолаш билан
боғлиқ бўлган ҳисоблашлар кетма-кетлиги шу мавзу
бўйича амалий машғулотни бажариш жараёнида
батафсил баён этилади.
22. Синов саволлари:
1. Буғланишнинг табиий моҳиятини тушунтиринг.2. Дальтон қонунини эсланг.
3. Диффузион ва конвекцион буғланишларнинг фарқи нимада?
4. Шамолнинг флюгер баландлигидаги тезлигидан ер сиртидан исталган
баландликдаги тезликка қандай ўтилади?
5. Сув юзасидан бўладиган буғланиш миқдорини аниқлашнинг Б.Д.Зайков таклиф этган
ифодасини биласизми?
6. Сув юзасидан бўладиган буғланиш миқдори сув юзаси температурасига боғлиқ ҳолда
қандай аниқланади?
7. Сув юзасидан бўладиган буғланиш миқдори ҳаво температурасига боғлиқ ҳолда
қандай аниқланади?
8. Йилнинг иссиқ даври, яъни апрел-октябр ойларидаги йиғинди буғланиш қандай
ҳисобланади?
9. Йиллик меъёрий буғланиш миқдорини аниқлашнинг қандай усулларини биласиз?
10. Буғланиш картасидан қандай фойдаланилади?
11. А.Р.Константинов таклиф этган номограмма ёрдамида йиллик меъёрий буғланиш
миқдорини аниқлаш учун қандай маълумотлар зарур бўлади?
12. М.И.Будико номограммасидан йиллик меъёрий буғланиш миқдори қандай
аниқланади?
13. Ойлик меъёрий буғланишни аниқлашнинг қандай усулларини биласиз?
14. П.С.Кузин усулининг моҳиятини тушунтиринг.
15. Б.В.Поляков графигидан қандай фойдаланилади?