2.74M
Категория: ЭкономикаЭкономика

1-мавзу. Ислом банкига кириш (1)

1.

“Банк иши ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
«ИСЛОМ БАНКИ» ФАНИДАН
презентация
Бакавлариат йўналиши:
BAN
Таълим шакли:
кундузги
Семестр:
6
Кредитлар сони:
3

2.

1-мавзу: Ислом банкига кириш
Мавзу режаси:
1. Ислом иқтисодиётининг вужудга келиши
2. Ислом молияси нима учун зарур?
3. Ислом молияси тарихи

3.

1. Ислом иқтисодиётининг вужудга келиши
• Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага
ҳижрат қилишлари муҳожир (Маккадан борган мусулмонлар)
ва ансорлар (Мадина шаҳридан бўлган ва исломни қабул қилган
саҳобалар)ни жуда севинтирди ва ислом иқтисодиётининг
ривожланишига туртки бўлди.
• Аслида, Мадина шаҳри илк мусулмонлар учун пойтахт бўлиши замирида
бир қанча иқтисодий омиллар ҳам ётар эди.
• Масалан, Мадина шимол ва жанубдан келадиган барча савдо
карвонлари учун чорраҳа бўлган, шунингдек шаҳар соҳилдан унчалик
узоқда жойлашмаган ва шаҳарда Маккада бўлмаган нарса –
ривожланаётган агроиқтисодиёт мавжуд эди.

4.

1. Ислом иқтисодиётининг вужудга келиши
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, дастлаб, учта
масжид – Қубо, Бану Салим ва Масжиду Набавийга асос
солишлари билан ислом иқтисодиёти ҳам шаклланишни бошлади.
• Ўша вақтнинг муҳити мазкур уч масжид билан боғлиқ бўлиб,
инсонларга ўзгаришлар ва янги тизим ҳақида тасаввур ҳосил
қилиш имконини берарди.
• Масжидлар ислом иқтисодиётининг асоси бўлиб хизмат
қилди, чунки у ерда ислом динига мувофиқ савдо-сотиқ қилиш,
ислом иқтисодиёти ва молиясининг асосий тушунча ва
тамойиллари, шу билан бирга бозор иштирокчилари (тожирлар ва
харидорлар)да яхши фазилатларни шакллантириш бўйича
билимлар ўзлаштирилар эди.

5.

1. Ислом иқтисодиётининг вужудга келиши
• Ҳар қандай иқтисодиёт сиёсий барқарорликсиз таназзулга юз
тутиши мумкин, шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи
васаллам биринчи навбатда Мадинадаги асосий жамоалар билан сулҳ
туздилар ҳамда муҳожир ва ансорлар ўртасида биродарлик
алоқаларини ўрнатдилар.
• Ривоятларда келишича, мадиналик мусулмонлар ўз бойликлари ва қўл
остидаги мулкларини муҳожир биродарларига совға сифатида тақдим
этишган.
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу тадбирлари борйўқ нарсасини Маккада қолдириб, Мадинага кўчиб келган
мусулмонларни ансорлар томонидан сармоя билан
таъминланишларига сабаб бўлди.
• Бундай сармоядорлар замонавий иқтисодиётда “angel
investor” ёки “business angel” деб ҳам номланади.

6.

1. Ислом иқтисодиётининг вужудга келиши
• Ўша вақтда Мадинада 4 та бозор мавжуд эди. Улар: Зубала, Қайнуқодаги
Вади Бусан, Ас-Сафосиф ва Музаҳим (ёки Зуқоқ деб ҳам номланган)
бозорлари бўлиб, улардан иккитаси яҳудий қабилалар томонидан, қолган
иккитаси эса мушриклар томонидан назорат қилинарди.
• Бу бозорлар уларга кириш учун сунъий тўсиқлар кўплиги, юқори даражадаги
бож ва солиқлар ҳамда у ердаги диёнатсиз амалиётлар билан машҳур эди.
• Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ислом
иқтисодиётининг ривожи бозорларга чамбарчас боғлиқлигини ва ўша вақтда
мавжуд бўлган бозорлар адолатсизликларга тўла эканлигини яхши билар
эдилар.
• Шу сабаб Набий алайҳиссалом зудлик билан янги бозор ташкил этишга
киришдилар.

7.

1. Ислом иқтисодиётининг вужудга келиши
• Набий алайҳиссалом янги жойда бозор ташкил қилиб, :“Бу жой
сизларнинг бозорларингиз, бу ерда савдо тўхтатилмаслиги,
ҳеч кимнинг савдо қилишига тўсқинлик қилинмаслиги,
адолатсиз ишлар бўлмаслиги ва солиқлар олинмаслиги
керак” деб эълон қилганлар.

8.

1. Ислом иқтисодиётининг вужудга келиши
• Пайғамбаримиз ўз кўрсатмаларида Мадина Ислом бозорининг қандай фаолият юритишига оид
баъзи муҳим иқтисодий тамойилларни баён қилганлар. Уларга қуйидагилар киради:
1. Бозорни юритувчи кучлар – талаб, таклиф, рақобат ва бошқалар, марказдан бошқариладиган
режали тизимга бўйсунмасдан, шариатда белгиланган қоидалар доирасида эркин ишлашига рухсат
берилди.
2. Янги иштирокчиларнинг бозорга киришига ғов бўладиган тўсиқлар олиб ташланди. Шундай
қилиб, Набий алайҳиссалом кераксиз рухсатномалар бериш (бугунги кунда лицензиялаш деб
аталади) каби чекловларни олиб ташладилар ва мавжуд ширкатларнинг даромадларини ҳимоя
қилиш мақсадида уларга имтиёз беришга ҳам рухсат бермадилар.
3. Бозорга киришдаги тўсиқларни олиб ташлаш яна бир муҳим иқтисодий тамойил –
рағбатлантиришга ишора қилади. Бозорга эркин кира олиш тадбиркорлар учун асосий рағбат бўлди.
(Мадинадаги бошқа бозорларда савдо-сотиқни бошлаш учун турли тўсиқлар мавжуд эди).
4. Адолатсиз амалиётлар тақиқланди ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича
тартибнинг биринчи белгилари қонуний тарзда мустаҳкамланди.
5. Бозор эгалари томонидан бозор иштирокчиларига сунъий равишда ўйлаб топилган турли
хусусий солиқлар солиш тақиқланди (ўша пайтда Мадинадаги бошқа бозорларда савдо солиқлари
билан бир қаторда кириш солиқлари ҳам мавжуд эди).
Шундай қилиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом томонидан амалга оширилган тадбирлар охир-оқибат
инсонларнинг сармоя киритиш ёки савдо-сотиқ қилиш натижасида оладиган даромадлари ошишига,
ялпи ички маҳсулотнинг ва иқтисодий ўсишнинг кучайишига олиб келди (ва албатта, бу жамият
тараққиётига хизмат қилди).

9.

1. Ислом иқтисодиётининг вужудга келиши
• Набий алайҳиссалом зудлик билан бозор ишларини назорат қилиш
учун меъёрий-ҳуқуқий асос ва тартибга солувчи тизим сифатида
янги муассасани ташкил этдилар.
• Ушбу муассаса Ҳисба деб номланган ва набавий иқтисодиётнинг
яна бир асоси бўлиб хизмат қилган.
• Ҳисбанинг вазифаси бозорда қонунни, тартибни ва адолатли
савдони таъминлаш ва назорат қилишдан иборат эди.
• Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ҳолатида молиявий
қийинчиликларга дуч келган, қарздор ёки муҳтож бўлиб қолган,
ҳамда фавқулодда вазиятларда қолиб кетганлар ҳам бўлишини
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда яхши тасаввур қилар
эдилар.

10.

1. Ислом иқтисодиётининг вужудга келиши
• Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалам давлат хазинасидаги маблағларнинг
катта қисмини муҳтожларга ва қийналиб кун кўраётганларга ёрдам беришга
ажратганлар.
• Ушбу манбалар Закот, Садақа, Луқта (йўқолган ва топилган
нарсалар), Хирож (ер солиғи), Жизя (ғайридинлардан уларни ҳимояси учун
олинадиган тўлов), Ғанима ва Файъ (уруш ва сарияларда олинган ўлжалар)
ҳисобидан шакллантирилган.
• Ҳар бир фуқарога қашшоқлик домидан чиқиб кетиши учун кўпроқ имконият
яратиш мақсадида дастлабки таъминот ва қўллаб-қувватлаш кафолатланган.
• Масжидда уйсизлар келиб яшашлари мумкин бўлган вақф уйлари (вақф
шаклидаги бошпана) яратилган. Бу жой ас-Суффа деб номланган.
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инфратузилмани шакллантириш
ва яхши ҳолатда ушлаб туриш учун давлат хазинасидан маблағ ажратардилар.
• Набий алайҳиссалом бу ишлари орқали иқтисодиётни ривожлантириш учун
яхши инфратузилма муҳимлигини амалда кўрсатиб берганлар.

11.

Жаҳон иқтисодий тизимлари
Иқтисодий
тизимлар
Ислом
Иқтисодий
Тизими
Капитализм
Социализм
Бошқарув
Мулкдаги
ҳуқуқ
Ишлаб чиқариш
факторлари
Пулнинг
хусусияти
Бойлик
яратиш ва
тақсимлаш
Илоҳий
кўрсатмалар
Аллоҳдан
берилган
омонат
Ер - ижара
Иш кучи - маош
Капитал/Тадбиркор - фойда
Муомала
воситаси,
товар эмас
Ислом
Шариати
бўйича
Мутлоқ
эгалик
Ер - ижара
Иш кучи - маош
Капитал – фоиз
Тадбиркор – фойда
Давлат
эгалиги
Ер - ижара
Иш кучи - маош
Капитал – фоизсиз
Тадбиркор – фойдасиз
Инсон
тафаккури
Инсон
тафаккури
Савдо товари
Мулкдор
хоҳиши
бўйича
Савдо товари
Давлат
хоҳиши
бўйича

12.

Пул ...
Анъанавий иқтисодиётда пулнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Қиймат ўлчови.
2. Муомала воситаси.
3. Жамғарма воситаси.
4. Тўлов воситаси.
5. Жаҳон пули функцияси.
Пулнинг қиймати?
Пулнинг қиймати = Муддат * Фоиз ставкаси (м. 10%)
$100
$110
$121
$.....
Бугун
1 йил
2 йил
……
12

13.

Пул ...
Исломда
пул
қуйидагича:
концепцияси
Капитализм
Максад
Ислом
Пулнинг «ички қиймати» йўқ, фақат
муомала воситаси бўлиши мумкин;
Ҳа
Муомала
воситаси
Ҳа
Барча деноминациядаги пуллар
100% бир хил нархга эга;
Ҳа
Товар
Йўқ
Ҳа
Товар ва
хизматлар
учун тўлов
Ҳа
Ҳа
Фойда
олиш учун
қарз
Йўқ
Товар
олди-сотди
битимлари фақат
аниқ ва товар хусусиятига эга бўлган
маҳсулотлар бўйича амалга оширилиши
мумкин;
Пулнинг
товар
ва
хизматларни
ўлчайдиган
стандардга
эга
қиймати мавжуд.
13

14.

Ислом молиясида пулнинг
роли
Анъанавий иқтисодиётда пулнинг роли:
Реал
Сектор
Қишлоқ
хўжалиги
Пул

Молиявий
Сектор
Молиявий
институтлар
Пул:
1. Қиймат ўлчови (сақлаш, бўлиш, олиб юриш
мумкин, тан олинган).
2. Муомала воситаси (осонлаштириш
манбаси).
3. Жамғарма воситаси (ишонч).
4. Тўлов воситаси.
5. Жаҳон пули функцияси.
Реал сектор VS Молиявий сектор
Саноат
Пул бозори
Ишлаб
чиқариш
Инвестиция
компаниялари
Хизмат
кўрсатиш
Суғурта
компаниялари
ва ҳоказо.
Реал сектор
Молиявий сектор
Молиявий инқироз мукаррар ва у даврий равишда содир бўлади.
14

15.

Ислом молиясида пулнинг
роли
Ислом иқтисодиётида пулнинг роли:
Реал
Сектор
Пул
=
Молиявий
Сектор
Қишлоқ
хўжалиги
Молиявий
институтлар
Саноат
Пул бозори
Ишлаб
чиқариш
Инвестиция
компаниялари
Хизмат
кўрсатиш
Суғурта
компаниялари
ва ҳоказо.
Пул – қиймат ўлчови, муомала ва
тўлов воситаси.
Реал сектор VS Молиявий сектор
Реал сектор
Молиявий сектор
Молиявий сектор фақатгина Реал сектор ўсиши билан боғлиқ, чунки Ислом молиясида барча
транзакциялар активлар билан таъминланган.
15

16.

Барқарорлик
ечими
Капиталистик
иқтисодиёт модели
Социалистик
иқтисодиёт модели
Ислом
иқтисодиёти модели
16

17.

2. Ислом молияси нима учун зарур?
• Ислом молияси дунёда жадаллик билан ривожланиб, анъанавий банкмолия тизимига муқобил тизим сифатида дунёнинг кўп мамлакатлари,
жумладан мусулмон бўлмаган давлатларда ҳам оммалашиб бормоқда.
• Бу ўринда Лондонни Европа ислом банк-молия тизимининг марказига
айлантиришга эришган Буюк Британия ҳукуматининг тажрибаси диққатга
сазовордир.
• 2000 йилда Англия банки давлат Ғазначилиги билан ҳамкорликда бу
тармоқни ривожлантиришнинг имконият ва муаммоларини кўриб чиқиш
бўйича ишчи гуруҳи ташкил қилди.
• Бугунги кунга келиб Буюк Британияда 20 га яқин банк-молия муассасалари
(жумладан, Standard Chartered, HSBC, BNP Paribas каби дунёнинг етакчи
анъанавий тижорат банклари ҳам махсус ислом дарчалари орқали)
ислом дини талаблари доирасида мусулмонларга ҳизмат кўрсатмоқда.
• Мусулмонлар мамлакат аҳолисининг 5%ни ҳам ташкил қилмайди.

18.

“Аллақачон, Лондон ислом
дунёсидан ташқаридаги энг йирик
ислом молия марказига айланган.
Бугун бизнинг олдимизга қўйган
мақсадимиз – ушбу соҳада яна
олдинга интилишдир. Мен
Лондонни фақатгина ғарб дунёси
ислом молия маркази сифатида
эмас, балки Дубай билан ёнма-ён,
дунё ислом молия маркази
сифатида кўришни хоҳлайман”
Девид Камерон, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири
18

19.

2. Ислом молияси нима учун зарур?
• 2008 йилги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ҳам ислом
молия муассасалари ўз фаолиятларини ривожлантиришда давом
этдилар.
• Дунёнинг етакчи анъанавий банк ва суғурта компаниялари ўз
мажбуриятларини бажара олмай инқирозга юз тутган бу пайтда ислом
молия муассасаларининг қудрати 2007 йил охирига нисбатан 20,3%
га ўсиб, 2008 йилда 758 млрд. АҚШ долларидан 951 млрд. АҚШ
долларигача кўтарилди.
• Иқтисодчи ва молиячилар инқирозга бундай чидамлилик сабабларини
ўргана бошладилар.
• Ислом молия институтлари иш усуллари ва амалиёт шакллари молияиқтисод соҳаси назариётчиларининг ҳам, амалиётчиларининг ҳам
диққатини ўзига торта бошлади

20.

2. Ислом молияси нима учун зарур?
ИСЛ О М БА НК -МОЛ ИЯ ИНД У СТ Р И ЯСИ Ҳ А ЖМИ
1,87
1,88
1,89
2014
2015
2016
1,13
1,04
0,76
0,95
1,29
1,58
1,79
2,01
(ТРИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИДА)
2007
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2017

21.

“Ислом молияси,
молиявий барқарорликни
таъминлаш
салоҳиятига эга, чунки унинг
хатарларни тақсимлашга қаратилган
моҳияти молиявий карздорликни
камайтиради, молиялаштириш эса
муайян мавжуд активларга боғланган ва
шу сабабли кафолатлангандир”
Кристин Лагард, Халқаро Валюта Фонди собиқ раҳбари

22.

2. Ислом молияси нима учун зарур?
• Таҳлил, инқирозга бундай чидамлилик сабаби жуда оддийлигини
кўрсатди:
- ислом банк-молия тизимида “майсир” деб номланувчи,
яъни ресурсларни ишлаб чиқаришга жалб қилмаган ҳолда фойда
олишга қаратилган ҳар қандай cпекулятив восита ва усуллардан
фойдаланиш
- арабчада “ғарар” деб аталувчи (“ғарар” сўзи араб тилида
“хавф-хатар, “чалғитиш”, “хатарга рўпара қилиш”
маъноларини билдиради) ўзини оқламайдиган ҳаддан ташқари
таваккалчилик таъқиқланган
- ислом молия муассасалари ишлаб чиқариш тармоғига
(реал секторга) таянади, бу эса молиявий инқирозга
чидамлилигини таъминлайди.

23.

«1986 йилгача олган қарзимиз 5 миллиард АҚШ доллари
бўлиб, шу вақтгача биз 16 миллиард АҚШ доллари
тўладик, лекин шунга қарамасдан ҳали ҳам 28 миллиард
АҚШ доллари қарзимиз бор. Ўша 28 миллиард АҚШ
доллари миқдоридаги қрз чет эл кредиторларининг
адолатсиз фоиз ставкаси асосида юзага келган.
Агар мендан дунёдаги энг ёмон нарса ҳақида
сўрасангиз, мен – бу мураккаб фоиз ставкаси деб айтаман.
Жаноб Обасанжо, Нигерия Президенти.
Б8 Саммит, Окинава, 2000

24.

2. Ислом молияси нима учун зарур?
• Қуйидаги омиллар ислом молия тизимини ривожланишининг жиддий
истиқболлари борлигини кўрсатади:
- мусулмон давлатларининг улкан молиявий имкониятлари (асосан
йирик нефть ва газ заҳиралари мавжудлиги ҳисобига);
- молиявий манбаларнинг реал активлар билан боғлиқлиги туфайли
ислом банк-молия институтларининг сўнгги глобал инқирозга бирмунча яхши бардош
берганлиги ва шу сабаб дунё жамоатчилигининг алоҳида эътиборига сазовор
бўлганлиги;
- молиявий муассасаларнинг лойиҳа натижаларига бевосита
боғлиқлиги, уларнинг ишончли ва хатари камроқ бўлган инвестицион лойиҳаларга
сармоя киритишдан манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириши;
- ўзини оқламайдиган даражадаги хатарга эга бўлган лойиҳаларни
молиялаш қатъий тақиқланганлиги;
- қимматбаҳо қоғозларни фақат мавжуд активлар билан таъминланган
аниқ лойиҳалар асосидагина чиқарилиши ва ҳ.к.з.

25.

2. Ислом молияси нима учун зарур?
• Ўзбекистонда ислом банк-молия тизими ривожланишининг мамлакатимиз учун
манфаатлари:
• мамлакатимизга ушбу тармоқнинг ривожланишига сармоя киритиши мумкин бўлган
давлатлардан, биринчи навбатда Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзолари бўлган БАА, Омон,
Саудия Арабистони, Қувайт, Малайзия, Туркия каби мамлакатлардан инвестициялар кириб
келишининг кучайишига сабаб бўлади;
• тадбиркорларимизнинг ислом банк-молия тизими доирасида фаолият олиб бориш истаги
қондирилиши уларнинг иқтисодий фаолияти кучайишига, бу эса ўз навбатида янги иш
ўринлари яратилишига олиб келади;
• ислом банклари маҳсулотларидан фойдаланмоқчи бўлган кўп сонли мусулмон аҳолисининг
иқтисодий фаолиятини кучайишига сабаб бўлади
• ислом банк-молия тизимининг жорий этилиши мамлакатимиз банк-молия тизимининг
ривожланишига ҳизмат қилади, чунки муқобил тизимнинг кириб келиши молия бозоридаги
рақобатни кучайишига туртки беради;
• ислом банк-молия тизимининг ривожланиши ёндош тармоқларнинг, биринчи навбатда
“ҲАЛОЛ” махсулот ва ҳизматлар бозорининг ривожланишига, бу эса бу турдаги маҳсулот
экспорти ҳажмини ошишига, мусулмон мамлакатларидан ташриф буюрадиган чет эллик
сайёҳлар оқимининг кўпайишига олиб келади;
• ислом банк-молия тизимининг татбиқ этилиши бошқа мусулмон мамлакатлари билан
ўрнатилган иқтисодий алоқаларнинг янада кучайишга ҳизмат қилади.

26.

Ўзбекистонда Ислом молияси имкониятлари
38%
56%
Хусусий тармоқ
Жисмоний Шахслар
61%
75%
Хусусий тармоқ
Жисмоний Шахслар
Эътиқодига кўра
анъанавий банклар
кредитларидан
фойдаланмайди.
Ислом дарчалари /
банклари очилса, улар
билан ишлашга тайёр
Source: “Analysis of Islamic Financing Instruments in Uzbekistan” – UNDP Survey conducted in 2020
13

27.

“Ислом молияси хизматларининг
хуқуқий базасини жорий қилиш вақти
келди. Ушбу вазифани амалга ошириш
учун Ислом Тараққиёт Банки ва бошқа
халқаро молиявий ташкилотлардан
экспертлар жалб қилинади.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
• Аҳолисининг 93% дан ортиғи мусулмонларни ташкил қилган Ўзбекистонда ҳеч қайси молиявий
институт (Ислом корпорацияси молиялаштириш линиялари ва Таиба лизинг компанияси ижара
маҳсулотларидан ташқари) Ислом молияси хизматларини таклиф қилмайди.

28.

3. Ислом молияси тарихи
Ислом молияси янги ихтиро эмас. Дарҳақиқат, замонавий
банклар томонидан қўлланилаётган бир қатор тушунчалар
ва маҳсулотлар Ғ арбга келишидан анча олдин
мусулмонлар дунёсида ўз илдизига эга эди.
Банк хизматларига мисоллар:
Sakk, (Арабчадан ‘Чек’) 2-халифа Умар РА томонидан
ойлик маош ва дон маҳсулотлари учун тўлов сифатида
ишлатилган.
Suftaja, савдо фаолиятида саёҳат чеклари ва
аккредитивлар сифатида ишлатилган.
Ḥiwalah, замонавий пул ў тказмалари ёки қ арзларни
ўтказиш учун ишлатилган инструмент.
Wadiah,
жамғариш
ва
сақлаб
беришда
ишлатилган инструмент.
Ушбу амалиётлар Адам Смитни «An Inquiry Into the Nature
and Causes of the Wealth of Nations» китобида
мусулмонларни илғор эканлигини тан олишга мажбур
қилди:
“Чўпончиликка асосланган жамиятлар ичида татарлар
ва арабларни энг илғор миллат сифатида кўриш
мумкин…”
28

29.

3. Ислом молияси тарихи
Тарихий нуктаи назардан Ислом молияси учта даврга бўлинади:
Биринчи давр (Илк давр)
- Исломнинг илк йилларидан то 4 Халифа Рошидун давригача.
Иккинчи давр (Ўрта давр)
-Халифалик даврларидан то Усмонийлар империяси қулагунгача
бўлган давр.
Учинчи давр (Замонавий давр)
- Замонавий Ислом молияси даври.
29

30.

3. Ислом молияси тарихи
• Милодий 650 – 750 йиллар.
• Исломга қадар Макка ҳамда Мадина шаҳарларибу шаҳарлар
маҳаллий тадбиркорлик, давлатлар ва элатлараро савдо
муносабатлари орқали гуллаб яшнаган.
• Бу даврда рибога асосланган молиялаштиришлар амалиёти
молиявий эҳтиёжларни қондиришнинг асосий манбаи
ҳисобланган.
• Маккалик тадбиркорлар ва Мадиналик деҳқонлар ўзларининг
молиявий эҳтиёжларини фақатгина фоизли молиялаштириш
орқали қондиришган.

31.

3. Ислом молияси тарихи
• Ислом нозил қилингандан сўнг Макка ва Мадинанинг молиявий
тузилишларида сезиларли ўзгаришлар юз бера бошлади.
• Жумладан, рибо билан шуғулланишни, маълум маҳсулотлар истеъмоли
ва савдосини таъқиқловчи Қуръон оятлари Ислом молиясига асос бўлиб
хизмат қилди.
• Натижада, ушбу тамойиллар Макка ва Мадинада муваффақиятли
қўлланилиб, асрлар давомида дунёнинг бошқа давлатларида ҳам кенг
тарқалди.
• Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида
марказий Ислом хазинаси бўлган Байтул-молни ташкил этилганлиги
Ислом молияси тизимининг ривожланиши айнан шу даврдан
бошланганлигидан далолат беради.
• Закот, Ушр, Харож, Жизя, божхона тўловлари, ихтиёрий хайрэҳсонлар, урушларда қўлга киритилган ўлжалар ва бошқа шу каби
даромад ва киримлар Байтул-молнинг асосий манбаи ҳисобланган.

32.

3 .Ислом молияси тарихи
• 1950 йилнинг бошига келиб Покистонда биринчи замонавий Ислом
молия муассасаси ҳисобланадиган Маҳаллий Ислом банки ташкил
этилди.
• Шу йилнинг охирларига келиб, Музораба ва Вакала (агентлик) каби
фоизсиз банк маҳсулотлари ҳам қўллана бошлади.
• Шариат тамойилларига асосланган замонавий Ислом банкига, 1963
йилда Мисрда Мит Ғамр (Mit Ghamr) деб номланувчи маҳаллий
жамғарма ташкил этиш орқали асос солинди.
• Айни шу даврда, Малайзияда ҳам мусулмонлар Ҳаж амалини
бажаришларига молиявий кўмак бўлиши учун Зиёратчилар жамғарма
корпорацияси ўз фаолиятини бошлади.
• 1969 йилда Табунг Ҳажи (Tabung Haji) номи билан машхур бўлган
Зиёратчиларни бошқариш ва жамғарма кенгаши таркибига
киритилди.

33.

3. Ислом молияси тарихи
• Милодий 750 – 1900 йиллар.
• Ушбу даврда Рим, Тунис, Туркия, Ҳиндистон ва Суматра минтақаларида маҳаллий ва
халқаро савдо соҳасида катта ўзгаришлар кузатилди, турли савдо ва молия амалиётлари
қўлланилди.
• Ушбу амалиётларнинг аксарияти Мушорака (фойда ва зарарни тақсимлаш) асосида
амалга оширилди.
• Бундан ташқари, Сукук , Суфтажа (қарз олгани тўғрисида тилхат), Бай ал-Вафо ва Бай алНуқуд каби молиявий воситалар ҳам амалиётда кенг қўлланилди.
• XIX аср охири — ХХ аср бошларига келиб фоизга асосланган банк тизимининг кенгайиши
кузатила бошланди.
• Ўз навбатида, ўша давр мусулмон уламолари ушбу ҳолатларга жиддий муносабатда
бўлиб, мусулмон жамияти учун Шариат меъёрларига асосланган муқобил молия тизими
жорий этиш кераклигини ёқлаб чиқдилар.
• Масалан, 1890 йилда Ҳиндистонда фоизсиз молиялаштириш муассасаси ташкил этилди.
• Ундан сўнг, 1923 йилда Ҳайдарободда “Anjuman Imdad-e-Bahmi Qardh Bila Sud” (Фоизсиз
кредит жамияти) деб номланган яна бир муассаса ташкил этилди.

34.

Ислом банкчилиги тарихи
32

35.

Эътиборингиз учун раҳмат!
English     Русский Правила