Похожие презентации:
Buyuk Britaniya 1918-1945 yy
1.
Buyuk Britaniya 1918-1945 yy2.
Reja1. Birinchi Jahon urushi natijalari
2.
3.
Англия 1924 йилдан бошлаб капитализмнинг қисман мустаҳкамланиш даврига кирди. Бувақтга келиб Англия ўзининг дунёдаги аввалги етакчилик мавқеининг кўпгина қисмидан
маҳрум бўлган эди. Агар АҚШ, Франция каби бир қатор давлатларда мустаҳкамланиш
даврида иқтисодий ўсиш кўзга ташланган бўлса, Англияда саноат ишлаб чиқариши 1929
йилга келиб 1913 йил даражасига етди. Саноатнинг бир қатор соҳаларида (кўмир қазиб олиш,
чўян эритиш, пахта истеъмол қилиш) мустаҳкамланиш даврининг охирига бориб ҳам
урушдан олдинги даражага эришилмади. Англия саноати ўз ишлаб чиқариш қувватларидан
тўлиқ фойдалана олмади. Бу йилларда ишсизлар сони 1 млн. кишидан ошиб кетди.
Капитализмнинг қисман мустаҳкамланиш даврида Англия билан АҚШ ўртасидаги
рақобат жуда кучайди. Хом ашё манбалари ва товар сотиш учун бозорлар юзасидан
инглиз-америка кураши урушдан кейинги даврдаги энг асосий зиддиятлардан бири бўлиб
қолди. Франция, Япония ва бошқа баъзи давлатлар, шу жумладан “Дауэс режаси”дан
кейин тез ривожланиб бораётган Германия томонидан ҳам Англияга нисбатан рақобат
кучайди.
4.
5.
Итоги первой мировой войны для Великобритании-
Ослабление Германии
-
Расширение колониальных владений Британии в Африке
-
1917 г. - Канада, Австралия и Южно-Африканский Союз
добились статуса автономных государств в составе Британской
империи
-
1921 г. – договор о разделе Ирландии.
6.
Взаимоотношения Англии и Франции с США и СССР◦ Непростые отношения с США. США
настаивали
на
безусловной
выплате
военных долгов, Франция на том, чтобы
выплаты США происходили в зависимости
от поступления германских репараций
◦ 6 февраля 1928 г. - договор об арбитраже с
США
◦ 27 июля 1928 г. - «пакт Келлога—Бриана»
◦ До начала 30-х годов советский фактор
практически
не
учитывался
на
международной арене.
7.
Политика «невмешательства» и ее последствия◦ 11 декабря 1932 г. была подписана
"Декларация пяти держав"
◦ 1935 г. английское правительство Гитлеру
совершить свой первый "coup de force" и
оставило
его
без
последствий.
Великобритания продолжала укреплять свои
отношения с Германией.
◦ 1936 г. - предварительные секретные
переговоры
генштабов
Франции
и
Великобритании
◦ На англо-французском совещании 28-30
ноября 1937 г. в Лондоне стороны
договорились о дальнейшем невмешательстве
в действия Гитлера в Европе.
8.
Внешняя политика Великобритании в межвоенный период◦ Европейская
политика
Великобритании
в
30-е
годы
определялась
противоречивыми
мотивами и соображениями.
◦ 15 марта 1939 г. Гитлер растоптал
Мюнхенское соглашение. В ответ
Англия
сделала
заявление
о
предоставлении гарантий Польше
◦ 13 апреля правительства Великобритании и Франции заявили о предоставлении
гарантий также Румынии и Греции, а 12 мая — Турции.
◦ 25 июля западные державы сообщили о согласии начать военные переговоры.
◦ 1 сентября 1939 г. нападением гитлеровской Германии на Польшу началась вторая
мировая война.
9.
Англиянинг ўз доминионлари ва мустамлакаларидаги монопол мавқеи ҳампасайиб борди, АҚШ, Германия ва Япония сармоялари бу ерлардан инглиз
сармояларини сиқиб чиқара бошлади. Капиталистик давлатлар
ўртасидаги ўзаро рақобат Англия мавқеини пасайтириб юборди. Унинг
чет элларга сармоя киритиши катта суммани ташкил қилсада (4 млрд.
фунт стерлинг), у аввалги даврлардагидан камайиб борди, масалан 1929
йилда Англия 1913 йилдагига нисбатан 86 млн. фунт стерлинг кам сармоя
экспорт қилди.
Англиянинг капиталистик давлатлар ўртасидаги саноат маҳсулотлари
ҳиссаси 1913 йилдаги 14,8 % дан 1926-1929 йилларда 9,8 % га тушиб
қолди. Бу даврда АҚШнинг ҳиссаси 37,9 % дан 44,1 % га ўсди.
10.
Ишлаб чиқаришнинг пасайиши “эски” тармоқларда – кўмир, металлургия,тўқимачилик саноатида, кемасозлик ва машинасозлик соҳаларида айниқса
кучли эди. Умуман ишлаб чиқариш жиҳозларининг қолоқлиги ва саноатни
ташкил қилишдаги қолоқлик аввалгидек инглиз иқтисодиётига хос
хусусиятлар эди. 1924 йилда Англияда кўмир қазиб чиқаришнинг 19 % и
механизациялаштирилган бўлса, АҚШда бу кўрсаткич 70 % га тенг эди.
Биринчи жаҳон урушидан кейин Англия қишлоқ хўжалиги ҳам жуда оғир
аҳволда эди. Ер мулклари бир ҳовуч лендлордлар қўлида тўпланган эди.
Фермар хўжаликлари асосини майда хўжаликлар ташкил қиларди. Қишлоқ
хўжалигида банд бўлган аҳолининг 70 % ини қишлоқ пролетариати ташкил
қилиб, улар жуда оғир аҳволда яшардилар. Майда фермерлар аҳволи ҳам
оғир эди. Улар судхўрлар, спекулянтлар ва йирик капиталист-фермерлар
томонидан асоратга солинарди.
11.
Биринчи жаҳон урушидан кейин лейбористлар партияси мамлакатдаги анча жиддийсиёсий кучга айланди. 1922 йилда унинг сафларида 3 311 минг аъзо бор эди. Булар
асосан ишчилар бўлиб, лекин партияда раҳбарлик буржуа элементлари ва ишчилар
синфи юқори табақасининг буржуалашган вакилларидан иборат гуруҳ қўлида эди.
Лейбористлар партияси раҳбарлари инглиз меҳнаткашларининг Совет давлатига
ҳайриҳоҳлигини ҳисобга олиб, 1923 йилдаги сайловларда халқ ичида оммавийлашган
Совет Иттифоқи билан дипломатик алоқа ўрнатиш шиорини илгари сурдилар. Улар
ҳокимятга келишса ишсизликни тугатиш, уй-жой масаласини ҳал қилиш, адолатли иш
ҳақи ўрнатиш, сармояга солиқ жорий қилиш, Англияга иқтисодий фаровонликни
қайтариш кабиларни амалга оширишга ваъда бердилар. Лейбористлар раҳбарлари
сайлов кампанияси давомида пацифистик ғояларни ҳам илгари суриб, дунёда тинчлик
ўрнатишга, Европани тинчлантиришга ваъда бердилар.
Бу сайловларда лейбористлар анча муваффақият қозониб, парламентда 191 ўрин
эгалладилар, консерваторлар 258, либераллар 158 ўринга эга бўлдилар. Англия
тарихида биринчи марта ҳеч бир партия мутлақ кўп овозга эга бўла олмади.
Парламентда консерваторлар ва либераллар билан бир қаторда лейбористлар
партияси ҳам ўрин эгаллади. Бу анъанавий икки партияли тизимнинг инқирозга
учраганини билдирарди.
12.
13.
Ҳукуматни тузиш лейбористлар партияси раҳбарларига топширилди. Лейбористларҳукумати ўз фаолиятини 1924 йил 23 январда бошлади ва шу йилнинг 8 ноябригача
фаолият кўрсатди. Ҳукумат таркибига партиянинг ўнг раҳбарлари : А.Гендерсон,
Ф.Сноуден, Томас, Клайнс ва бошқалар кирди. Рамзей Макдональд ҳукумат бошлиғи
бўлди. Лейбористлар ҳукумати ички ва ташқи сиёсатда монополистик сармоя
манфаатларига тўғри келадиган сиёсат олиб борди. Бу ҳукумат партия
раҳбарларининг сайлов кампанияси даврида берган ваъдаларини бажармади.
Ишсизликни тугатиш, уй-жой қурулиши, сармояга солиқ солиш ва бошқа ваъдалар
бажарилмади. Ишсизлар сони анча кўпайди.
Лейбористлар ҳукумати даврида қуролланиш кучайди. Янги ҳарбий кемалар қуриш
тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳукумат АҚШнинг ҳукмрон доиралари билан
биргаликда Германиянинг ҳарбий-саноат қудратини қайта тиклаш сиёсатини олиб
борди. Лейбористлар ҳукумати Ҳиндистон, Миср, Ироқдаги ва Англиянинг бошқа
мустамлакаларидаги миллий-озодлик ҳаракатларини шафқатсизлик билан бостирди.
14.
Халқ оммасининг тазийқи остида лейбористлар ҳукумати 1924 йил 8 августда СССРбилан умумий ва савдо битимларини имзолади, Совет Иттифоқи билан дипломатик
алоқа ўрнатилди.
Шу билан бирга мамлакатда ишчилар ҳаракати пасаймади. Турли касбдаги ишчилар
ўз иш ҳақларини ошириш талаби билан чиқдилар. Мамлакатда иш ташлашлар
кўпайди. Тред-юнионларнинг муросачи раҳбарлари сиёсатига қарши 1924 йилда
озчилик миллий ҳаракати ташкил қилинди. Озчилик миллий ҳаракати Марказий
Қўмитаси котиби Гарри Поллит бўлди. Бу ҳаракат бутун ишчиларни капитализмга
қарши курашга бирлашишга чақирди.
Лейбористлар ҳукуматининг олиб бораётган сиёсатидан буржуазия ҳам, халқ оммаси
ҳам норози эди. Шунинг учун 1924 йил 9 октябрда Макдональд ҳукуматни истеъфога
чиқариш тўғрисида қиролга ариза берди. 29 октябрда парламентга янги сайловлар
бўлиб ўтди. Унда консерваторлар 415 ўрин, лейбористлар 151 ўрин, либерал партия
44 ўрин эгаллади. Лейбористларнинг биринчи ҳукумати ўрнига Стэнли Болдуин
бошлиқ консерваторлар ҳукумати келди. С.Болдуин 1929 йилгача ҳукумат тепасида
турди, Англияда капитализмнинг мустаҳкамланиш даври билан боғлиқ бўлган бу
давр “Болдуин даври” деб аталди.
15.
Консерваторлар етакчиси олдинги йиллардаги воқеалардан хулосачиқаришга ва партиядаги ажралишни бартараф этишга ҳаракат қилди.
Сайловлар арафасида “Мақсадлар ва тамойиллар” номи билан қабул
қилинган партиянинг янги дастури ўзида “ёш торилар” мухолифатчи
фракцияси қарашларини ифодаларди. Унинг асосий тамойили “консерватив
реформизм” бўлиб, у ўзида либераллар ва консерваторларнинг энг
эскирган мўлжалларидан воз кечган ҳолда, уларнинг самарали ғояларининг
синтезидан иборат эди. Либераллар каби Болдуин хусусий тадбиркорликга
асосий эътиборни қаратди, лекин бунда у давлатнинг ҳомийлик асосидаги
қўллаб-қувватлашига урғу берди. У консерваторлар каби мустамлакачилик
империясининг ресурслари иқтисодий ўсишнинг асосий манбалари бўлади
деб ҳисобларди, лекин бунда замонавий иқтисодий ҳамкорлик асосий роль
ўйнайди деб ҳисобларди.
16.
Пухта ишлаб чиқилган ҳукумат стратегиясининг йўқлиги “Мақсадлар ватамойиллар” дастурининг энг заиф жойи эди. Болдуиннинг ўзида ҳам узоқни
кўра билиш қобилияти ва моҳир таҳлилчилик қобиляти йўқ эди.
Болдуин ҳукумати корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун даромад солиғини ва
юқори фойдадан олинадиган солиқни (налог на сверхприбыль) камайтирди.
Молиявий тизимни мустаҳкамлаш учун фунт стерлингнинг олтин стандарти қабул
қилинди. Миллий валютанинг мустаҳкамланиши чет эл инвестициялари,
заёмларнинг кириб келишини кўпайтирди, қимматбаҳо қоғозлар эмиссияси ўсди,
инглиз банкларининг халқаро операциялардан оладиган даромади кўпайди. Лекин
инглиз товарлари таннархининг баландлиги уларни жаҳон бозорида рақобат
курашига чидай олмаслигини кўрсатди. Англия иқтисодиётининг оз даражада
модернизация қилинган эски тармоқлари инқироз ҳолатига тушиб қолди.
Ишсизлик меҳнатга қобилиятли аҳолининг 10 % ини ташкил этарди. Ўсиш
суратлари жуда паст бўлди, 1929 йилга келиб саноат ишлаб чиқариши ҳажми 1913
йилдаги даражанинг 100,6 % ига тенг бўлди.
17.
18.
Иқтисодий вазиятнинг мураккаблиги мамлакатда ижтимоий кескинликникелтириб чиқарди. Ҳукумат иш ташлаш ҳаракатини қаттиқ қатағон қилишлар
орқали бостирди, иш ташлашлар тақиқланди. Фақат 1928 йилга келиб
банкир Альфред Монд раҳбарлигида меҳнат ва капитал манфаатларини
муросага келтириш сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича қўмита тузилди.
Консерваторлар ҳукуматининг ташқи сиёсати унинг ички сиёсатига нисбатан
анча муваффақиятли кечди. ХХ асрнинг 20-йилларида ҳалқаро
муносабатларда пацифистик тамойилларнинг устун туриши сиёсатнинг кучга
асосланган услубларини анча сусайтирди. Англия дипломатияси ўзининг
анъанавий қитъа давлатлари ўртасидаги зиддиятлардан фойдаланиш
тактикасидан вақтинча воз кечишга мажбур бўлди. У 1925 йилда Локарно
конференциясининг қатнашчиси бўлди, бу конференцияда Версал
битимидан азият чеккан давлатларга нисбатан “тинчлантириш” сиёсатини
ўтказиш бошланган эди. Англия халқаро қуролсизланиш дастурларига ҳам
қўшилди.
Экономика