НИСБИЙ МИҚДОРЛАР ва уларнинг тиббиётда қўлланилиши
807.61K

№ 4 НИСБИЙ МИКДОРЛАР

1. НИСБИЙ МИҚДОРЛАР ва уларнинг тиббиётда қўлланилиши

Маърузачи профессор
Ш.Т.Искандарова

2.

РЕЖА:
• Нисбий миқдорлар қўлланилиши
соғлиқни сақлашдаги ахамияти
• Нисбий микдорларни ҳисоблаш,
соғлиқни сақлашдаги ахамияти
• Статистикада учрайдиган хатоликлар
• График тасвирлар ва уларнинг
тадқиқот ишларидаги ахамияти

3.

Абсолют сонлар ёрдамида ҳоли учрайдиган
ҳолатларни характерлашда фойдаланиш мумкин.
(Вабонинг 1та ҳолати, дифтериянинг 5та ҳолати).
Абсолют сонларнинг ягона камчилиги, бу
уларни ходисалар қийматини таққослашда қўллаб
бўлмаслигидир.
Бунинг
учун
статистикада
нисбий
миқдорлардан фойдаланилади.

4.

Маълумки статистик мажмуа сифатий ва
миқдорий белгилар билан характерланади.
Масалан:
Касалликнинг
номланиши
Гипертония
Инфаркт
Ангина
Грипп
Ҳар хил касалликлар
Жами :
Миқдори
120
10
450
150
1000
1630

5.

Жадвалдан кўриниб турибдики берилган
кузатишларнинг натижалари абсолют сонларда
кўрсатилган.
Абсолют сонлар чегараланган аҳамиятга эга
булиб, улар у ёки бу ҳолатининг ўлчами хакида
муҳим ахборот беради.
Масалан: беморлар, ўлганлар, туғилганлар сони.

6.

Абсолют сонлар ёрдамида ҳоли учрайдиган
ҳолатларни характерлашда фойдаланиш мумкин.
(Вабонинг 1та ҳолати, дифтериянинг 5та ҳолати).
Абсолют сонларнинг ягона камчилиги, бу
уларни ходисалар қийматини таққослашда қўллаб
бўлмаслигидир.
Бунинг
учун
статистикада
нисбий
миқдорлардан фойдаланилади.

7.

Нисбий миқдорларни тушуниш учун бир мисол
келтирамиз.
Масалан, айтайлик ТошПМи да педиатрия
факультети ва тиббий педагогика факультети
ўртасида аълочилар сонини олсак.
Пед-я фак.да аълочилар сони --- 100 та
Тиб.пед.фак.да аълочилар сони- 80 та

8.

Демак, кайси факультетда аълочилар куп.
Тугри педиатрия факультетида. Шу натижа билан
педиатрия факультетининг давомати жуда яхши деб
айта оламизми. Йук албатта . Нима учун. Чунки, биз
авваламбор, иккала факультетдаги талабаларнинг
умумий сонини билишимиз ва аълочилар сонини
умумий талабалар сонига нисбатан хисоблашимиз
керак булади.Бунинг учун пропорция тузамиз.

9.

Фараз килайлик педиатрия факультетида
умумий талабалар сони 650 та;
Тиббий педагогика факультетида эса умумий
талабалар сони 300 та;
Демак,
Пед-я фак-да 650 та умумий талабалар ичида 100 та
аълочи;
Тиб.пед фак.да 300 та умумий талабалар ичида 80 та
аълочи;

10.

Пропорция тузамиз.
650 - 100
300 - 100
100 - х
100 - х
Х=15
Х= 33
Демак:
Пед-я факультетида хар 100 та талабадан 15 таси аълочи,
Тиб.пед.фак.да эса хар 100 та талабадан 33 таси аълочи.

11.

Куриб турганингиздек, абсолют сонлар
билан ходисани (аълочилар сони) асл даражасига
бахо бериб булмади.
Бунда ходиса даражасига бахо бериш учун
талабаларнинг
умумий
сонига
нисбатан
хисобладик.
Ана шу нисбий микдорлар дейилади.

12.

Нисбий миқдорларнинг 4 тури фарқланади:
1
2
Интенсив
кўрсаткич
Экстенсив
кўрсаткич
3
4
Алоқадорлик
кўрсатки
Яққоллик
кўрсаткич

13.

Интенсив кўрсаткич
Интенсив кўрсаткич – ёки тарқалиш,
частота кўрсаткичи ҳисобланиб, шу муҳитда
тарқалаётган
ходисани
частотасини
характерлайди,
яъни
ходисани
ўзаро
боғланган муҳитда тарқалиш даражасини
кўрсатади ва шу муҳитнинг ўзи ҳодисани
ишлаб чиқаради.

14.

Бу ерда:
мухит – бу бутун аҳоли ёки унинг маълум бир қисми
(эркаклар, аёллар, беморлар, ишловчилар ва бошқалар).
ҳодиса – бу аҳоли ичида кечувчи жараён бўлиб ҳисобланади
(ўлганлар сони, туғилганлар, беморлар сони ва ҳ.к.).
Масалан:
беморлар – мухит, ўлганлар сони – ходиса; талабалар –
мухит, грипп билан касалланган талабалар – ходиса.

15.

Асос – бу ноллардан иборат бирлик (100, 1000, 10000 ва б.)
Асос натижани аниқлаштириш, йириклаштириш учун
қўлланилади, ва ходиса қанча кичик бўлса, асос шунчалик
катта олинади.
Агар кўрсаткич 100 аҳолига ҳисобланган бўлса, бу
ҳолат фоизларда(%),
агар 1000 аҳолига ҳисобланган бўлса, булар –
промилларда (‰),
10000 – продецемилларда (‰о)
100000
-просантимилларда
(‰оо)
да
ифодаланади.

16.

Масалан: Туманда эркаклар сони 30 000,
улардан 1 йил давомида 300 си ўлган.
Бундай ҳолатда ўлим кўрсаткичи:
Интенсив курс.= 300 х 1000 / 30 000 = = 10‰
(промилларда)
Шундай қилиб ҳар 1000 эркак кишига 10 та
ўлим холати тўғри келади.

17.

Экстенсив кўрсаткич
Экстенсив кўрсаткич – тақсимланиш
кўрсаткичи бўлиб, қисмнинг бутунликка ёки
умумийликка нисбатини, ёки бутуннинг
қисмларга тақсимланишини кўрсатади.
Жами фоизларда % (кам ҳолларда
промилларда) ифодаланади.

18.

Экстенсив кўрсаткич қуйидаги формула
бўйича ҳисобланади:
Экстенсив кўрсаткич = ҳодисанинг бир
бўлаги х 100 / умумий ҳодиса
Экстенсив
кўрсаткичлар
ходисаларнинг
таркибий кисмини, уларни қисмларини аниқлаш
учун қўлланилади:
Масалан, лейкоцитар формула, касаллик
структураси, жинсга, ёшга қараб ўлим ва б.
Экстенсив кўрсаткичлар йиғиндиси ҳар доим
100% ни ташкил қилиши керак.

19.

Масалан:
боғчада болаларни тиббий кўрикдан
ўтказиш давомида 30 та касаллик аниқланди.
Булардан Грипп – 15та, гепатит – 2та, сувчечак – 5та ва
бошқа касалликлар – 8 тани ташкил килади.
Бу ҳолатда экстенсив кўрсаткич
яъни 30 та
касалликнинг таркиби қуйидаги кўринишда ҳисобланади.
Грипп учун
30 – 100%
15 – х
х = 15 х 100 / 30 = 50 %.
Гепатит учун
30 – 100 %
2 – х
х = 2 х 100 / 30 = 6,7%

20.

Сувчечак учун
30 – 100 %
5 – Х
х = 5 х 100 / 30 = 16,7 %
Бошқа касалликлар учун
30 – 100 %
8 – Х
х = 8 х 100 / 30 = 26,6%
Жами : 50 + 6,7 + 16,7 + 26,6 = 100%.

21.

Алоқадорлик кўрсаткичи
Алоқадорлик кўрсаткичи – ходисанинг у
билан бевосита боғлиқ бўлмаган мухит орасида
тарқалиш даражасини кўрсатади. Мазмунан бирбиридан фарқ қилсада, ҳисоблаш усули бўйича
алоқадорлик кўрсаткичи интенсив кўрсаткичга
ўхшаш.

22.

Алокадорлик курсаткичи куйидаги формула
билан хисобланади:
Алоқадорлик кўрсаткичи = ҳодиса х асос / ҳодисани ишлаб
чиқармайдиган муҳит
Алокадорлик курсаткичи оркали асосан
таъминланганлик
даражаси
аникланади.
Бу
курсаткични хисоблашда купинча асос килиб 10000
олинади.
Масалан: Аҳолини касалхона ўринлари,
шифокорлар, даволаш–профилактик муассасалар
билан таъминланиши.

23.

Ҳисоблашга мисол: 400 000 аҳоли яшайдиган
шаҳарда 100 шифокор бор. Бунда аҳолини
шифокорлар билан таъминланиши:
Х = 100 х 10 000 / 400 000 = 25,0‰
(продецемилларда)
Хулоса: ҳар 10 000 аҳолига 25 та шифокор
тўғри келади.

24.

Яққоллик кўрсаткичи
Яққоллик кўрсаткичи – ўрганилаётган
жараённи, ходисани динамикада
ўзгаришини, йўналишини, кўпайган ёки
камайганлигини аниқлаш мақсадида
қўлланилади.

25.

Бунда кўрсаткичлардан бири 100 га
тенглаштириб олинади, қолганлари эса, шу
кўрсаткичга нисбатан ҳисобланади. Бир бирига
таққосланаётган қийматлар мутлоқ сонларда,
нисбий, ўртача қийматларда берилган бўлиши
мумкин.
Масалан:
Олийгоҳларда талабаларнинг гастрит билан касалланиши
Ўқиш курси
Касалланиш %ларда
1
6
2
12
3
15
4
10
5
18
6
20

26.

Ҳисоблаш методикаси
2 – курс талабалари учун
6 – 100
12 – х
х = 12 х 100 / 6 = 200%
2 – курс талабаларини касалланиши 1 курсга
нисбатан 100% кўп (200 – 100 = 100).

27.

3 курс талабалари учун
6 – 100
15 – х
х = 15 х 100 / 6 = 250%.
Демак, 3 – курс талабаларини касалланиши 1
курсга нисбатан 150% га кўпроқ.

28.

4-курс талабалари учун
6 – 100
10 – Х,
Х = 10 х 100 / 6 = 166%
4 – курс талабаларини касалланиши 1 курсга
нисбатан 66% кўп (166 – 100 = 66)

29.

5-курс талабалари учун
6 – 100
18 – Х,
Х = 18 х 100 / 6 = 300%,
Демак, 5 курсда касалланиш 200% кўп (300 –
100 = 200) ва ҳ.к.

30.

Тадкикот натижаларини ишонарлилигини
бахолаш.
Статистик тадқиқот натижаларини ишонарлигини
баҳолаш деганда танлаб олинган мажмуадаги
натижаларини қандай эҳтимоллик билан генерал
мажмуага қўллаш мумкинлиги тушунилади.
Яъни, танлаб олинган мажмуадаги натижалар
бўйича генерал мажмуага баҳо берилади.
Яъни,
ТошПМИдаги
3-курс
талабаларини
саломатлик холатини урганиб, ТошПМИ даги барча
талабалар саломатлигига бахо берса булади. ( бу ерда,
3 курс танлаб олинган мажмуа, жами талабалар бош
мажмуадир).

31.

Лекин генерал мажмуадан ажратиб олинган,
танлаб олинган мажмуани ўрганишда қанчалик
хатоликка йўл қўйганлигимизни билишимиз керак.
Бунинг учун вакиллик хато «m» аниқланади.
Услубий,
арифметик
ўлчашлардаги
ноаниқликлардан фарқли ўлароқ, ўхшашлик
ҳатосини йўқотиб бўлмайди, уни йўқотиш ёки
камайтиришга,
тадқиқотни фақат генерал
мажмуада ўтказиш ёки танлаб олинган мажмуада
кузатув бирликлар сонини (n) кўпайтириш орқали
эришиш мумкин.

32.

Вакиллик (репрезентативлик) хато «m»
қуйидаги формула орқали топилади:
mр = SQR P x q / n
бу ерда:
Р – нисбий миқдор
n- кузатув бирликлар сони
q – нисбий микдорга тескари миқдор бўлиб,
қуйидагича топилади:

33.

а) нисбий кўрсаткич (Р) фоизларда (%)
ифодаланса,
q = 100 – P
б) нисбий кўрсаткич (Р) промиллида (%о)
ифодаланса,
q = 1000 – P
в) нисбий кўрсаткич (Р) продицемиллида
( %оо) ифодаланса,
q =10000 – P,
ва ҳоказо.

34.

Aгарда кузатув бирликлар сони 30 дан кичик
бўлса, у ҳолда нисбий миқдорларнинг
вакиллик ҳатоси қуйидаги формула бўйича
аниқланади.
mp = SQR P x q / n - 1
Танлаб олинган мажмуадан олинган нисбий
миқдорлар ҳар доим ўзини ўртача ҳатоси
билан ифодаланади:

35.

Хатонинг даражасига қараб ишонарлик
чегараси аниқланади.
Ишонарлик чегараси – бу нисбий
миқдорларнинг чегараси ҳисобланади ва
ушбу чегарадан четга чиқиш ҳолларини
тасодифий тебранишлар туфайли жуда
камдан-кам эҳтимоллиги бор.
У қуйидаги формула орқали ифодаланади:
Рген = Ртан + t x mp

36.

бу ерда;
Рген - генерал мажмуани ўрганиб олинган нисбий
миқдорнинг қийматлари
Ртан - танлаб олинган мажмуани ўрганиб олинган
нисбий миқдорлар қиймати
mp – танлаб олинган мажмуадаги натижаларининг
вакиллик ҳатоси
t – ишонарлик мезони
Хуллас, ишонарлик чегарасини аниқлаш –
нисбий миқдорларини энг максимал ва минимал
қийматларини аниқлаш демакдир.

37.

Ишонарлик мезони (t) - тадқиқотчи
томонидан ўзига керакли аниқлик билан
натижани олиш мақсадида танлаб олинади.
Унинг миқдори танлаб олинган мажмуадаги
кузатувлар сонига боғлиқ бўлиб, махсус
жадваллардан фойдаланиб топилади.
Нисбий миқдорлар учун:
t = Р / mp > 3
P – танлаб олинган мажмуада олинган нисбий
миқдор;
mp – нисбий микдорнинг вакиллик ҳатоси
t – ишонарлик мезони.

38.

Агар t = 1 бўлса, ҳатосиз прогноз эҳтимоллиги 68,3% га,
агар t = 2 бўлса, ҳатосиз прогноз эҳтимоллиги 95,5% га,
агар t = 3 бўлса, ҳатосиз прогноз эҳтимоллиги 99,0% га тенг
бўлади.
Масалан:
225 та 1 синф укувчиси текшириб курилганда, 137
тасида тиш кариеси касаллиги аникланди.
Ушбу тадкикотни натижасини ишонарлилигини
аникланг.

39.

Бунинг учун олдин интенсив курсаткич хисобланади.
И.К. (Р)= 137 х 100 / 225 = 61
Демак, 100 та укувчидан 61 таси кариес билан
касалланган.
Энди вакиллик хатони, яъни, канчалик хатога йул
куйганимизни хисоблаймиз.
mр = SQR P x q / n
q =100 – 61= 39
mр = SQR 61 х 39 / 225 = 3,25
mр = 3,25

40.

Энди ишончлилик мезонини аниклаймиз.
t = Р / mp > 3
t = 61 / 3,25 = 18,7
t = 18,7 > 3
Демак, тадкикот натижаси 99 % га ишончли. 1 синф
укувчиларида кариес касаллиги энг куп учрайдиган
касаллик экан.

41.

Тиббиётда ва биологияда текшириш
натижаларини ҳар хил гуруҳлар бўйича
таққослаш ёки қиёслашга тўғри келади.
Масалан: тажриба гуруҳи билан назорат
гуруҳларидаги ўртача қон томирини уриши,
нафас олиш сони, қон босими даражаси,
даволаниш муддатини давомийлиги ва
бошқа кўрсаткичларни таққослаш керак.
Уларни таққослаб баҳоланаётганда нафақат
уларни турличанлиги, балки ушбу қийматни
ишонарлиги ҳам баҳоланади.

42.

Бундай вақтда кўрсаткичларнинг ишинчлилик даражаси ҳар
бир мажмуа натижасини баҳолаш билан эмас, балки уларнинг
айирмасининг ишончлилиги билан баҳоланади.
t = Р1 – Р2 / SQR m12 + m22 > 2
Бу ерда:
Р1 – Р2– танлаб олинган мажмуада олинган
интенсив кўрсаткичлар;
m1- m2– уларнинг вакиллик ҳатоси;
t – ишонарлик даражаси

43.

Агарда
t > 2 бўлса, ҳатосиз прогноз
эҳтимоллиги 95,0% га тенг бўлади ва иккала
кўрсаткич орасидаги фарқ ишонарли деб
ҳисобланади.
Агарда
t < 2 бўлса, ҳатосиз прогноз
эҳтимоли 95,0% дан кам бўлади, унда
солиштириладиган кўрсаткичларнинг орасидаги
фарқ борлигига ишонч ҳосил қилиб бўлмайди. Буни
тўғрилаш учун ўрганилаётган мажмуа ҳажмини
ошириш талаб этилади. Агарда мажмуадаги кузатув
бирлигини оширганда ҳам фарқ шу ҳолда қолса,
солиштириладиган кўрсаткичлар орасида ҳеч
қандай фарқ йўқлигидан дарак беради.

44.

Масалан.
Онани ёшини биринчи тугрукдаги перинатал даврга
таъсири бор ёки йуклигини аникланг.
Онанинг ёши
Жами
тугруклар
Жами тугруклардан
перинатал даврда улган
болалар сони
18 -26 ёш
500
25
27 – 34 ёш
300
35

45.

Биринчи 18 -26 ёшли оналар мажмуаси учун
интенсив курсаткични хисоблаймиз.
500 та тугрукдан 25 та чакалоклар улган.
Р1 = 25 х 100 / 500 = 5
Демак,100 та тугрукка 5 та чакалок улими
тугри келади.

46.

Иккинчи 27 – 34 ёшли оналар мажмуасини
хисоблаймиз.
300 та тугрукдан 35 та бола улган.
Р = 35 х 100 / 300 = 12.
Демак, 100 та тугрукка 12 та чакалок улими
тугри келади.

47.

Энди хар бир мажмуа учун вакиллик хатони
хисоблаймиз.
mр = SQR P x q / n
q1 = 100 – 5 = 95
m1р= SQR 5 х 95 / 500 = 0,97
m1р= 0,97
q2 = 100 – 12 = 88
m2р= SQR 12 х 88 / 300 = 1,9
m2р= 1,9

48.

Энди иккала мажмуадаги тадкикотни натижаларини
ишонарлилигини аниклаймиз.
t = Р1 – Р2 / SQR m12 + m22 > 2
t = 5 – 12 / SQR 0,972 + 1,92 = 7 / 0,94 + 3,6 =
3,3 > 2
t = 3,3 > 2
Натижа 2 дан катта чикди шунинг учун тадкикот натижаси
ишонарли. Демак, онанинг ёши хакикатдан хам тугрукнинг
перинатал даврига таъсир курсатар экан.

49.

50.

Статистик тидқоқотлар натижасида олинган
маълумотлар жадвал тарзида келтирилади. Аммо,
кўп ҳолларда жадвалда келтирилган қийматлар
орқали таҳлил этилаётган ҳодисани кўринарлироқ,
яққолрок килиб ёритиш имконияти бўлмайди.
Олинган натижаларни кўргазмали қилиш,
яхшироқ ўзлаштириш ва илмий таҳлилни
осонлаштириш
учун
турли
диаграммалар
кўринишидаги график тасвирлар қўлланилади.

51.

График тасвирларнинг турлари:
1
3
Картодиаграммалар
Диаграммалар (ясси,
ҳажмли)
2
Картограммалар

52.

График тасвир тузишда қуйидаги қоидаларга риоя
қилиш керак:
- ҳар бир график тасвирда унинг мазмунини, вақтини ва
жойини ифодаловчи номи бўлиши керак (одатда тасвирни
остига жойлаштирилади);
- маълум масштабга қараб тузилиши керак;
- ҳар бир график тасвирда ишлатилган ранглар ва
белгиларга тушунча, изох берилиши керак;
- тасвир кўрсаткичларнинг мазмунига қатъий мос келиши
керак.

53.

Диаграммалар
Барча диаграммалар ҳажмли ва ясси
бўлади. Диаграммаларнинг барчасини ясси
ёки ҳажмли кўринишда ифодалаш мумкин.
Шундай қилиб, ҳажмли диаграммалар
яссилардан
фақат
кўриниши
билан
фарқланади.

54.

Бундан ташқари характерига кўра:
1. Чизиқли
5. Секторли
2. Устунли
6. Ички устунли
7. Ички лентали
3. Лентасимон
8. Шаклли
4. Радиал

55.

Чизиқли диаграммалар ҳодисаларни вақт
мобайнида ўзгаришини кўрсатади.
Уни тузилишида абсцисса ва ордината ўқлари
асос бўлиб ҳисобланади. Х абсцисса ўқида вақт
оралиғи ифодаланади. Y ўқли ординатасида эса
ходисалар кўрсаткичи ифодаланади (касалланиш,
аҳоли сони)
Агар битта диаграммада бир неча ходисалар
кўрсатилса чизиқлар турли рангда берилади.
Масалан, ҳароратнинг ўзгариши, туғилиш ва
ўлим кўрсаткичлари чизиқли диаграммалар орқали
ифодаланиши мумкин.

56.

Характерига кўра чизиқли диаграммалар
қуйидагича бўлади:
Тўғри
чизиқли
Ўсувчи
1
2
4
3
Камаювчи
Эгри
чизиқли

57.

Масалан: туғилиш ва ўлим даражасидаги
ўзгаришл
35
30
25
20
15
10
5
0
1995
1996
1997
1998
Тугилиш
1999
2000
Улим

58.

Устунли диаграммалар бир турдаги, аммо
ўзаро боғлиқ бўлмаган кўрсаткичларни
ифодалаш учун қўлланилади. Аксарият
ҳолларда бир турдаги кўрсаткичларни турли
мажмуалардаги катталикларини таққослаш
учун фойдаланилади.

59.

Масалан: 1000 аҳолини врачлар ва
амбулатория поликлиника муассасалари
билан таъминланиши.
35
32,6
31,4
30,6
30,9
29,8
29,5
30
25
20
15
10
5
7,4
7,6
7,8
7,9
8,1
0
1995
врачлар
1996
1997
1998
1999
2000
амбулатория-поликлиник муасасалар

60.

Устунли диаграммалар билан бир
қаторда
лентали
диаграммалар
ҳам
қўлланилади.
Уларнинг фарқи фақат жойлашишида ва
устунли диаграммалардан фарқли равишда
горизонтал бўйича жойлашишади.
Устунли
диаграммаларга
ўхшаб
қўлланилади.

61.

1999
1997
1995
0
5
10
Тугилиш
15
20
Улим
25
30

62.

Ҳодисанинг
таркибини
ифодалаш
мақсадида
секторли
диаграммалардан
фойдаланилади. Бунда ҳар бир ҳодисанинг
қисми айлананинг секторлари сифатида
тузилади.
Бунинг учун айлана радиуси 100% га
тенглаштириб олинади, а ҳодисанинг ҳар бир
фоизи 3,6 градусга тенг бўлади.

63.

Масалан: 2000 йилда жинсий алоқа орқали юқувчи
касалликлар таркиби сифилис – 13,9%; гонорея – 13,8%;
трихомониаз – 52,9%; урогенитальный кандидоз – 16,9%;
бошқалар – 2,5%
2,5
16,9
13,9
13,8
52,9
сифилис
гонорея
трихомониаз
урогенитальный кандидоз
другие

64.

Ҳодиса таркибини ифодалаш учун ички лентали ва ички
устунли диаграммалардан ҳам фойдаланилади. Бунда устун
ёки лента юзи 100% деб қабул қилинади, а ҳодисанинг ҳар
бир фоизи эса 1 см га тенлаштирилади.
Масалан: 2000 йилда жинсий алоқа орқали юқувчи
касалликлар таркиби сифилис–13,9%;гонорея–
13,8%;трихомониаз–52,9%;урогенитал кандидоз
16,9%;бошкалар–2,5%
2,5
100%
80%
60%
16,9
52,9
40%
20%
0%
13,8
13,9
бошкалар
урогенитал кандидоз
трихомониаз
гонорея
сифилис

65.

ёки ички лента кўринишида
сифилис
гонорея
трихомониаз
2,5
13,9
0%
13,8
20%
52,9
40%
60%
16,9
80%
урогенитальный
кандидоз
другие
100%

66.

Фигурали диаграммалар – ўрганилаётган
ҳодисаларни турли мажмуаларда ёки вақт
оралиғидаги ўзгаришини шартли фигуралар
шаклида тасвирлаш учун қўлланилади.
Масалан: аҳолининг сонини ўзгариб
боришини одамчалар шаклида тасвирлаш.

67.

Картограмма – маълум бир ҳодисани
ўзгаришлариши территориялар бўйича
географик ёки схематик хариталарда
ифодалаш учун қўлланилади. Бунинг учун
ўрганилаётган ҳодисанинг катталиклари
харитадаги территориялар бўйича ранг ёки
штрихларнинг ҳар-хил интенсивлиги орақали
кўрсатилади.

68.

Картодиаграмма – картограммага қўшимча
равишда диаграммалар чизишдир.
Картодиаграмма бир неча ҳодисаларни
территориялар бўйлаб тарқалишини
географик харитада тасвирлаш учун
қўлланилади.
Масалан: об-ҳаво ўзгаришини кўрсатувчи
синоптик карта, фойдали қазилмалар
картаси ва ҳ.к.

69.

Интенсив, алоқадорлик ва яққоллик
кўрсаткичларни, таққослаш ва тасвирлаш
учун чизиқли, радиал, устунли лентасимон ва
фигурали
диаграммалар,
картограмма,
картодиаграммалар қўлланилади.
Экстенсив кўрсаткичлар секторли, ички
устунли, ички лентасимон диаграммалар
кўринишида ифодаланади.
English     Русский Правила