Похожие презентации:
Бронхоэктатик касаллик. 12-мавзу
1.
Тошкент педиатрия тиббиётинститути
Факультет педиатрия кафедраси
Педиатрия
3-курс
Бронхоэктатик касаллик
12-мавзу
Ассистент Якубова К.Н.
2.
МАВЗУ МАҚСАДИ:Болаларда бронхоэктатик касалликни этиологияси,
патогенези, клиникаси, диагностикаси ва даволашини
ўрганиш.
3.
МАВЗУ РЕЖАСИ:1. Патологиянинг таърифи
2. Касалликнинг этиологияси
3. Бронхоэктатик касаллик патогенези
4. Бронхоэктатик касаллик таснифи
5. Касалликнинг асосий клиник белгилари
6. Бронхоэктатик касаллик ташхисот усуллари.
7. Бронхоэктатик касалликни даволаш
4.
ТАЛАБА БИЛИШИ КЕРАК• Бронхоэктатик касаллик хақида тушунча.
• Бронхоэктатик касаллик этиологик омилларини.
• Бронхоэктатик касалликнинг патогенези.
• Бронхоэктатик касаллик клиникасини.
• Бронхоэктатик касаллиги ташхислаш усулларини.
• Бронхоэктатик касаллик даволаш принципларини.
5.
ТАЛАБА БАЖАРА ОЛИШИ КЕРАК:- беморни шикоятларини аниқлаш, касаллик анамнезини ва боланинг
ривожланиши ҳақидаги маълумотларини йиғиш.
- касалликнинг асосий клиник белгиларини аниқлаш мақсадида беморнинг
кўрувини ўтказиш.
- касаллик тарихи тўлдириш.
- лаборатор-инструментал текширувларини тайинлаш.
- тахминий ташхис қўйиш.
- клиник ташхисни асослаш.
- этиотроп, патогенетик, симптоматик даволашни тайинлаш.
- асосий дори воситаларига рецепт ёзиш.
6.
Бронхоэктатик касаллик – кенгайиб деформациялашганбронхларда йирингли яллиғланиш ва перибронхиал бўшлиқда
инфильтратив ва склеротик ўзгаришлар билан кечувчи бронх–ўпка
тизимининг сурункали яллиғланишидир.
7.
ЭТИОЛОГИЯСИОРТТИРИЛГАН САБАБЛАР:
ТУҒМА САБАБЛАР:
1.
Бронх
дарахтини
ривожланганлиги;
генетик
нотўлиқ
2. Эрта болалик даврида ўтказилган нафас
тизимини
рецидивланувчи
яллиғланиш
касалликлари;
3.
Бронхлар
бузулишлари;
ривожланишини
4. Бронхларни туғма анатомик дефекти;
5. Туғма иммунодефицит ҳолатлар.
туғма
1. Қизамиқ, кўкйўтал;
2. Зотилжам, бронхит, цинуситлар;
3. Туберкулёз;
4. Нафас аьзолари травмалари, аспирация;
5. Бронх ўсма касалликлари;
6. Нафас йўлларидаги ёт жисм;
7. Ўпка абцесси;
8. Иммунопатологик ҳолатлар(аутоиммун
тиреоидит, ревматоидли артрит, СҚЮ...)
8.
ОРТТИРИЛГАН САБАБЛАР:Туғма сабаблар
ОҚИБАТИДА
1. Бронхлар дарахтининг тўлиқ
ривожланмайди, яъни бронх
деворининг туғма заифлиги, силлиқ
мускуллар, эластик ва тоғай тўқиманинг
суст ривожланганлиги, ҳимоя
механизмларининг етишмовчилиги
кузатилади.
1. Бронх деворининг заифлашиши
кузатилади, яьни силлиқ мускуллар,
эластик ва тоғай тўқиманинг сустлиги,
ҳимоя механизмларининг
етишмовчилиги келиб чиқади.
9.
НАТИЖАДАБронхларни дренаж
функцияси
бузилади(шиллиқни
чиқариш) ва секрет
ушланиб қолади,
бронхлар
ўтказувчанлиги
бузилади.
Бронхлар ва ўпка
тўқимасида лимфа,
қон айланиши, яьни
трофика ҳамда
иннервация
бузилади.
Бронхлардаги локал
обструкция шиллиқ ва
патологик суюқликни
димланишига олиб
келади( яьни ателектаз
ривожланади)
10.
БУЛАР ОҚИБАТИДА СУРУНКАЛИ ЯЛЛИҒЛАНИШРИВОЖЛАНАДИ
Бу ўзгаришлар хисобига
энди бемор йўталганида
эндобронхиал босим
ортади ва шиллиқ
тўпланиши натижасида
бронх деворининг
кенгайиши рўй беради.
Бронх деворини
қайтмас кенгайиши
бронхоэктаз дейилади.
Бронхоэктаздан дистал
жойлашган қисмлар
респиратор фаолиятда
иштирок этолмайди
Бронхоэктазларда
тўпланган суюқлик
дастлаб шиллиқли
бўлади, кейин
йиринглаш жараёни
кечади.
11.
Ўпкада газ алмашинуви ва ташқи нафас фаолияти бузилади.Кичик қон айланиш доирасида босим ортади, бу юрак фаолияти бузилишига
олиб келади
Ўпка-юрак етишмовчилиги ривожланади
Органларда дистрофик ўзгаришлар, моддалар алмашинуви бузилиши келиб
чиқади
Хуруж бўлмаган даврда ҳам гипоксемия, гиперкапния, интокцикация белгилари
бўлади.
12.
БРОНХОЭКТАТИК КАСАЛЛИК ТАСНИФИ1. Бронхлар кенгайиш шаклига кўра(бронхография натижалари бўйича):
цилиндрик, халтасимон, варикоз, аралаш.
2. Тарқалишига кўра:
бир томонлама, икки томонлама.
3. Клиник белгиларнинг яққоллик даражасига кўра:
енгил, ўрта оғир, оғир шакллари.
4. Текшириш вақтидаги касаллик босқичига кўра:
авж олиш, ремиссия.
13.
КЛИНИКА1. Йўтал бадбўй ҳидли йирингли балғам ажралмаси билан кечади. Балғам “бутун
оғиз билан” осон ажралади. Балғамнинг кўп миқдори эрталаб ажралади.
Суткалик балғам миқдори 20 −200 млни ташкил қилади. Ремиссия даврида
ажралаётган балғам миқдори авж олиш босқичига қараганда камроқ бўлади.
Балғам тиндирилганда уч қаватга ажратиш мумкин: юқориги – кўпиксимон, ўрта
− яшил−сарғиш рангли сероз, пастки – детрит ва Диттрих пробкаларидан иборат
йирингли қават. Балғамнинг микроскопик текширувида лейкоцитлар,
эритроцитлар, шиллиқ, ёғ кислота кристаллари, кам ҳолларда эластик толалар,
Шарко – Лейден кристаллари ва Куршман фибриллалари аниқланилади.
2. Қон туфлаш 50−70% ҳолларда бўлади. Кенгайган бронхиал артериялар
шикастланиши натижасида ўпкадан қон кетиш кузатилади. Асосан касалликнинг
авж олиш даврида ва жисмоний зўриқиш натижасида пайдо бўлади.
14.
3. Хансираш 30−35% ҳолларда учрайди. Хансираш касалликнинг бошланишиида беморникам безовта қилади ва касаллик ривожланган сари, ҳамда авж олиш даврида яққол кўзга
ташланади.
4. Кўкрак қафасидаги оғриқ патологик жараёнга плевра қўшилишига асосланган ва кўпинча
авж олиш даврида пайдо бўлади. Нафас олганда оғриқнинг кучайиши характерли.
5. Беморнинг ташқи кўрувида: боланинг жисмоний ривожланиши ёшига мос, тана ҳарорати
кўпчиликда ўзгаришсиз. Мушаклар гипотрофияси ва мушак кучи сусайиши, озиш кузатилади.
Юзи шишинқираган, баъзан терининг кулранглиги, рангпарлик, терининг қуруқлиги, кам
овқатланиш, тез чарчаш ва кичик жисмоний зўриқишда хансираш кўзга ташланади. Кўкрак
қафаси деформациялашган: бочкасимон, ён томонлардан эзилган, бир томондан зичлашган
ва иккинчи томондан шишган бўлиши мумкин. Касалликнинг давомий кечувида бола
жисмоний ривожланишдан ортда қолади. Катта ёшдаги болаларда қўл ва оёқ
бармоқларининг барабан таёқчалари шаклида бўлиши – “Гиппократ” бармоқлари
характерли белги ҳисобланади. Ўпка ёки ўпка−юрак етишмовчилиги ривожланганда
беморларда цианоз кузатилади. Кўрувда зарарланган томонда кўкрак қафаси нафасда ортда
қолаётгани аниқланади.
15.
ФИЗИКАЛ БЕЛГИЛАРПеркуссиясида зарарланган соҳада перкутор товушнинг бўғиқлиги, нафаснинг
сусайганлиги, баъзан нафас чиқаришнинг чўзилганлиги аниқланади.
Аускультацияда дағал нафас фонида паст турли калибрли нам хириллашлар
эшитилади. Ремиссия босқичида хириллашлар йўқолиши мумкин.
16.
• Касалликнинг енгил шаклида йил давомида 1−2 марта авж олиш кузатилиб,ремиссия узоқ давом этади ва ремиссия даврида беморлар ўзларини нисбатан
соғлом ва ишга лаёқатли ҳис қиладилар.
• Касалликнинг ўрта оғир шаклида авж олиш тез−тез ва давомий бўлиб, суткасига
50−100 мл балғам ажралади. Ремиссия босқичида йўтал, мунтазам балғам
ажралиши кузатилади. Иш қобилиятининг сусайиши характерли.
• Касалликнинг оғир шаклига тана ҳарорати кўтарилиши, 200 млгача балғам
ажралиши, кўпинча бадбўй ҳидли, иш қобилиятининг йўқолиши билан кечувчи тез
– тез ва давомий авж олиш хосдир. Ремиссия даври қисқа бўлиб, узоқ муддат
даволанишдан кейингина кузатилади. Беморлар ремиссия босқичида ҳам ишга
лаёқатсиз бўладилар.
17.
ЛАБОРАТОР ДИАГНОСТИКА1. Қоннинг умумий таҳлили – нейтрофиллёзли меъёрий лейкоцитоз ва ЭЧТ
ошиши. Бронхоэктатик касалликнинг давомий кечувида гипохром ёки нормохром
анемия кузатилади.
2. Биохимик текширув − касалликнинг авж олиш даврига серомукоид, С−реактив
оқсилга реакциянинг мусбатлиги хосдир.
Буйрак амилоидози ва сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланганда
мочевина ва креатинин миқдори ошади.
18.
3. Умумий сийдик таҳлили – характерли ўзгаришларсиз бўлиб, буйракамилоидози ривожланганда протеинурия ва цилиндрурия кузатилади.
4. Балғам текшируви суртма ва экманинг микроскопиясини ўз ичига олади.
Бронхоэктазда балғам таркибида кўп миқдорда нейтрофил, турли хил
микрофлора бўлади. Кўпинча Haemophilus influenza, Streptococcus pneumonia ва
Pseudomonas aeroginosa, кам ҳолларда Staphylococcus aureus, анаэроблар, атипик
бактериялар аниқланилади.
19.
ИНСТРУМЕНТАЛ ТЕКШИРУВ1. Ўпка рентгенографияси. Қалинлашган деворли кенгайган бронхлар иккита чизиқли соя “трамвай
рельси” симптоми кўринишида, кўндаланг кесимдагилари эса халқасимон соядек кўринади. Агар
бронхлар шиллиқ ёки балғам билан тўлган бўлса, улар кенг чизиқсимон ёки шохланувчи соя бўлиб
кўринади. Бронхоэктазнинг рентгенологик тасвири ўпка тасвири деформацияси, перибронхиал
зичлашиш, катаксимон ўпка тасвири, ўзига хос ҳалқасимон соялар, баъзан кўкс оралиғи аъзолари,
диафрагма ва трахеянинг силжиши билан характерланади.
2. Бронхография. бронхоэктазлар бронхографияда аниқ кўринади. Бу текшириш усули бронхларга
катетер ёки бронхоскоп орқали йод сақловчи ёғда эрийдиган рентгенконтраст моддалар юборилгач
ўтказилади.
3. Компютер томографияси. Ҳозирда КТ бронхографиядан кўра ишончли натижа бермоқда.
Кейинги текширувлар бронхоэктазнинг сабабларини топишга қаратилган.
1. Чегараланган зарарланишда бронх обструкциясини истисно қилиш мақсадида бронхоскопия
ўтказилади.
2. Ташқи нафас функцияларининг текшируви вентиляцион бузилишнинг турини аниқлашга хизмат
қилади.
3. Тарқоқ зарарланишда тердаги хлор миқдори текширилади (муковисцидоз бундан мустасно).
20.
ДАВОЛАШ1. Авж олиш даврида ётоқ ёки ярим ётоқ тартиб тайинланади.
2. Узоқ кечувчи бронхоэктатик касалликда овқатларнинг калориялилиги оқсил (гўшт, творог) ва ёғ
(сариёғ, балиқ ёғи) миқдорини кўпайтирган ҳолда оширилади. Оғир авж олиш даврида ош тузи ва
углеводни ёшига хос эҳтиёжидан ярмига камайтириш мақсадга мувофиқдир.
3. Антибактериал терапия касалликнинг ўткир фазасида балғамнинг бактериологик
характеристикаси ва аниқланган микроорганизмнинг сезувчанлигини инобатга олган ҳолда
ўтказилади.. Эмпирик антибиотикотерапияда кенг спектрли активликка эга пенициллинлар
(амоксициллин, ампициллин), ингибитор ҳимояланган пенициллин (клавуланат, сульбактам), II ва
III авлод цефалоспоринлар (цефуроксим, цефаклор, цефотаксим, цефтриаксон, цефтазидим),
макролидлар (азитромицин, джозамицин, рокситромицин, спирамицин) қўлланилади.
21.
4. Сўнгги йилларда бронхоэктатик касаллик терапиясида фенспирид(эреспал)− нафас йўлларида яллиғланиш ва шиллиқ гиперсекрециясини
пасайтиришга қаратилган препаратдан фойдаланилмоқда.
5. Кортикостероид терапия патологик жараённи антибиотиклар ёрдамида
бартараф этилмаганда қўлланилади.
6. Муколитик терапия ичишга ёки ингаляцион йўл орқали қабул қилишга
буюрилади.
7. Физиотерапия касалликнинг авж олишида қўлланилади. Кўкрак қафаси
УФОси, эдектросон, парафинли ва озокеритли аппликациялар қилинади.
8. Даволовчи бронхоскопия бронхларни натрий хлориднинг изотоник
эритмаси, 0,2%ли фурациллин эритмаси, 2%ли гидрокарбонат натрий
эритмаси, В полимиксин эритмаси билан ювишга асосланган. Бундан кейин
маҳаллий антибиотик юборилади. 1−2 муолажа етарли ҳисобланади.
Балғамнинг қийин кўчишида 10%ли ацетилцистеин эритмаси қўлланилади.
9. Даво самарасиз бўлганда ва касаллик оғир ҳамда асоратли (қон кетиши)
кечганида хирургик даво қўлланилади.
22.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:1. Бронхоэктатик касаллигига тушунча бера оласизми?
2. Бронхоэктатик касаллиги ривожланишига олиб келувчи омилларни айтиб беринг;
3. Бронхоэктатик касаллиги патогенези қандай?
4. Бронхоэктатик касаллик таснифини биласизми?
5. Бронхоэкта касалликтик асосий клиник белгиларини айтиб беринг.
6. Бронхоэктатик касаллик ташхислаш усуллари қандай?
7. Бронхоэктатик касаллик инструментал текшириш усулларини айтиб беринг.
8. Бронхоэктатик касаллик даволаш усулларини биласизми?
23.
АДАБИЁТЛАР• Ричард Э. Берман, Роберт М. Клигма, Хол Б. Джексон. Педиатрия по
Нельсону, Рид,Эльвер, Москва 2009, том 4, С. 192-196.
• Муратходжаева А.В., Даукш И.А., Пирназарова Г.З., Хакимова У.Р.,
Икрамова Д.Т. «Факультет педиатрия» дарслик, Тошкент, 2015, С. 500.
• Н.П. Шабалов «Детские болезни», Питер, 2002,С.600-614.
• «Детские болезни» Под редакцией А.А. Баранова. Учебник для ВУЗОВ,
Москва, ГЕОТАР, 2002,С. 530 – 535.
• Зуева Е.Б., Усманов Р.И. Алгоритмы диагностики и лечения в
гастроэнтерологии. Ташкент, 2007, стр. 74.
24.
ЭЪТИБОРИНГИЗУЧУН РАХМАТ!