Вирус
Касаллик манбаи
ОИВ қандай йўллар билан юқади?
Қон орқали
Онадан болага-вертикал йўл
Касаллик хусусиятлари
ОИВ қандай ҳолларда юқмайди?
Касаллик белгилари
ОИВни даволаш
Тест (текширув) хоналарига нима учун борилади?
Ўзбекистондаги вазият
1 декабрь
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК ?
1.93M
Категория: МедицинаМедицина

Оив, оитс ҳақида биласизми

1.

1

2.

ОИВ - Одам Иммун
танқислиги Вируси
ОИТС - Орттирилган
Иммун Танқислиги
Синдроми

3. Вирус

4. Касаллик манбаи

• ОИВ инфекциясига чалинган бемор;
• Кўринишдан соғлом вирус ташувчи
инсонлар ҳисобланади.
• Вирус одамнинг ҳимоя воситаси
ҳисобланмиш иммун тизимини чуқур
жароҳатлайди.

5. ОИВ қандай йўллар билан юқади?

ОИВнинг 3 хил юқиш йўли мавжуд:
• жинсий
• қон оркали (парентерал йул)
• онадан болага (вертикал).

6. Қон орқали

• Вирус билан зарарланган қон ва
унинг таркибий қисмлари
қуйилганда;
• Зарарсизлантирилмаган жарроҳлик,
стоматологик ва бошқа тиббий
асбоблар орқали тиббий муолажалар
олганда;
• Шприцлар ва игналардан умумий
фойдаланилганда;
• Етарлича зарарсизлантирилмаган
маиший асбоб-ускуналар орқали
юқади.

7. Онадан болага-вертикал йўл


ҳомиладорлик даврида (жароҳатланган
йўлдош орқали);
• туғруқ жараёнида (она қони орқали);
• она сути орқали.

8. Касаллик хусусиятлари

• ОИВ билан зарарланган шахснинг
ташқи кўринишидан касаллиги
сезилмайди.
• Инсон ўзини соғлом ҳис этади.
• Касалликнинг яширин даври 2
йилдан 12 йилгача ва ундан ҳам
кўпроқ давом этиши мумкин.

9. ОИВ қандай ҳолларда юқмайди?

• Қўл бериб қуришганда,қучоқлашганда;
Йўталганда, акса урганда;
Умумий телефондан фойдаланганда;
Ҳашоротлар чаққанда;
• Бассейн, ҳаммом, ҳожатхонадан
умумий фойдаланилганда;
Умумий идиш-товокдан;
Кийим кечак ва кўрпа - тушак орқали.

10. Касаллик белгилари

• Ўмров ости, қўлтиқ ости, чов соҳасидаги лимфа
тугунларининг катталашуви;
• Ич кетишининг САБАБСИЗ ҳафталаб, ойлаб давом
этиши;
• Тана ҳароратининг САБАБСИЗ кўтарилиши (бир неча
ҳафта давомида);
• Тана вазнининг ҳеч қандай САБАБСИЗ 10 кг ва ундан
ортиқ озиб кетиши.

11.

Одам ОИВ юқтирганини
қандай билса бўлади?
• Иммунофермент анализ (ИФА) –
энг кенг тарқалган усул (3 хафтадан 3 ойгача
шубхали алокадан кейин)
• Иммуноблот (ўта сезгир ва аниқ) усул
• ПЦР (полимераз занжирли реакция) усули
•Экспресс-тестлар.

12. ОИВни даволаш

• ОИВ кўпайишини вақтинча тўхтатадиган
дори- дармонлар Антиретровирус (АРВ)
дорилар қўлланилади.
• Келгуси 5-10 йил ичида соғлом инсонларни
ҳимоя қилувчи вакцина ишлаб чиқариш
мўлжалланмоқда.

13. Тест (текширув) хоналарига нима учун борилади?

• Тиббий ёрдамни ўз вақтида олиш
• Ўз ҳатти- ҳаракатлари билан ўзига ва бошқаларга
хавф туғдирмаслик
• Ҳомиладор онадан ҳомилага ОИВ юқишини олдини
олиш
• Шубҳага ўрин қолдирмаслик
• Ҳар битта вилоятда Республика ОИТСга қарши
кураш марказининг филиаллари бор

14. Ўзбекистондаги вазият

• 1987 йилда биринчи марта чет эл фуқаросида
аниқланган.
• жорий йил бошида 15 892 нафар одам ОИВ
билан рўйхатга олинган.
• жами ОИВ юқтирганларнинг 70 фоизини
эркаклар ташкил қилади.
• энг кўп тарқалган ёш - 20 ёшдан 49 ёшгача.

15. 1 декабрь

1988 йилда ЖССТ томонидан дунё
бўйича 1 декабр ОИТСга қарши
кураш куни деб эълон қилинди.

16. НИМА ҚИЛИШ КЕРАК ?

• ГИЁҲВАНД МОДДАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИК.
• ТИББИЙ, МАИШИЙ АСБОБЛАРНИНГ
ЗАРАРСИЗЛАНТИРИЛГАНЛИГИГА АҲАМИЯТ
БЕРИШ.
• ЎЗИНГИЗНИ ВА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲИМОЯ
КИЛИШ.
• СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА РИОЯ ҚИЛИШ.
English     Русский Правила