12.03M
Категория: МедицинаМедицина

Қўшимча овқатлантириш

1.

ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
СОГЛИҚНИ
САҚЛАШ
ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН
ПЕДИАТРИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ
ТИББИЁТ МАРКАЗИ
UNICEF - БИРЛАШГАН
МИЛЛАТЛАР
ТАШКИЛОТИНИНГ БОЛАЛАР
ЖАМҒАРМАСИ
ҚЎШИМЧА ОВҚАТЛАНТИРИШ

2.

Қўшимча овқат киритиш учун –
боланинг тўлиқ 6 ойлик даври
оптимал муддат бўлиб ҳисобланади.

3.

Қўшимча овқатни муддатидан аввал ва кеч
беришнинг оқибатлари
• Она сути билан озиқлантиришнинг камайишига сабаб бўлади ва
боланинг етарли миқдорда энергия ва озуқа моддаларини олмаслигига
олиб келади.
• Озиқ-овқат маҳсулотлари ва суюқликларда учрайдиган касаллик
келтириб чиқарувчи микроблар таъсирида диспептик касалликлар
хавфи ортади.
• Ичакнинг фаолиятининг етилмаганлиги сабабли диспептик касалликлар
ва аллергия хавфи кўпаяди ва натижада озиқланишнинг етишмовчилиги
юзага келади.
• Она сути билан озиқлантиришнинг камайиши оналарда фертиллик
тезроқ қайта тикланишига олиб келади.
• Ўсишнинг тўхташи ва озиқланиш бузилишлари ривожланишига олиб
келади.
• Микронутриентлар, айниқса темир ва рухнинг етишмовчилига келиб
чиқишига олиб келади.
• Чайнаш, овқатнинг янги таъми ва тузилишини ижобий қабул қилиш каби
ҳаракат кўникмалари тўлиқ ривожланмаслиги ёки ривожланишдан
орқада қолишига олиб келади.

4.

Кўкрак сути 2 ёшгача бўлган
болалар учун озуқа моддаларининг
асосий манбаидир.
Боланинг 6 ойлигидан (180
кун) бошлаб она сути билан
бирга бошқа озуқа моддалари
ва суюқликларга эҳтиёжи
ортади.

5.

Қўшимча овқатлантириш бўйича
белгиланган талаблар
• Қўшимча овқат бола ҳаётининг 6 ойлигидан (агар бола кўкрак сути
билан боқилмаган бўлса, истисно сифатида 4,5 ёки 5 ойлигидан)
киритилади.
• Янги озуқани куннинг биринчи ярмида, 1-2 ош қошиқдан
бошланади ва ҳар куни миқдорини икки баробарга кўпайтириб, 50100 гр. етказилади.
• Агар бола овқатланишни истамаса, уни зўрлаш керак эмас.
• Агар болада ножўя ўзгаришлар (қизариш, тошмалар, қоринда
оғриқ, диарея ёки қабзият) пайдо бўлса – маҳсулот бекор
қилинади, аломатлари йўқолгунга қадар кутиб турилади, сўнгра
эса бошқа озуқа маҳсулоти берилади (синаб кўрилади).
• Биринчи қўшимча овқат қабул қилингандан 7 кун ўтгач иккинчи
қўшимча овқат - сабзавот ёки мева пюре сифатида киритилади.
Кейинги етти кун ичида янги овқатга мослашиш секин-аста намоён
бўлади.

6.

Овқатни тоза жойда пишириш
ва уни ёпиқ ҳолда сақлаш,
ҳамда болани ўзига
ажратилган идишларидан
овқатлантириш
тавсия этилади.

7.

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган
болаларга тавсия қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари
АСОСИЙ МАҲСУЛОТЛАР:
Ёрма (крупа) энергия ва оз миқдорда оқсил ва витаминлар билан
таъминлайди.
Мисоллар: бошоқли ўсимликлар (гуруч, гречка, сули, майдаланган жўхори),
илдиз-мевалилар (картошка, сабзи).
ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИ:
юқори сифатли оқсил, гемли темир, рух ва витаминлар билан
таъминлайди.
Мисоллар: қизил гўшт, қуён, товуқ ва курка гўшти, балиқ, тухум (темир
миқдори юқори эмас).
Тухум 7 ойдан кунига 1/6 қисмдан бошлаб тавсия этилади.
Гўшт маҳсулотлари 7 ойдан эзиб(пюре) ва гўшт майдалагич орқали
чиқарилади, 9 ойдан бошлаб майда кесилган ҳолда берилади.

8.

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган
болаларга тавсия қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари
СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ:
Оқсил, энергия, витаминлар ва кальций билан таъминлайди.
Мисоллар: сут, пишлоқ, қатиқ ва творог сут маҳсулотлари 9 ойдан тавсия
этилади.
Сут (сигир, эчки сути) 12 ойдан ичимлик сифатида тавсия этилади.
МЕВАЛАР:
• 6 ойдан бошлаб дудланган, димланган ёки сувда пиширилган олма
пюреси;
• 7-8 ойдан бошлаб – пиширилмаган олма, банан ёки нок пюре
шаклида тавсия этилади.
• Мева шарбатлари – 1 ёшдан кейин қайнатилган сув
билан (1:1) суюлтирилган ҳолда тавсия этилади.

9.

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган
болаларга тавсия қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари
ЯШИЛ БАРГЛИЛАР ВА ТЎҚ САРИҚ РАНГЛИ САБЗАВОТЛАР:
А, С, витаминлари фолий кислотаси билан таъминлайди.
Мисоллар: исмалоқ, карам, гул карам, лавлаги, сабзи, қовоқ.
ДОНЛИ ВА ДУККАКЛИ МАҲСУЛОТЛАР:
Энергия,темир (унчалик яхши сўрилмайди) билан таъминлайди.
Мисоллар: ясмиқ, нўхат, ловия.
Дуккакли маҳсулотлар 1-1,5 ёшдан тавсия этилади.
МОЙЛАР ВА ЁҒЛАР:
Энергия ва жуда муҳим ёғ кислоталари билан таъминлайди.
Мисоллар: мойлар (ўсимлик),сариёғ.

10.

6 ойдан 9 ойгача бўлган болага
қўшимча овқат бериш
Она сути 6 ойдан 12 ойгача бўлган боланинг
энергетик эҳтиёжларининг ярмини (½)
таъминлайди.
Она сути ҳамон боланинг асосий овқати бўлиб
қолади.
Боланинг талабига кўра кундузи ҳам, кечаси ҳам
эмизишни давом эттириш керак.
Биринчи марта қўшимча озуқани
куннинг биринчи ярмида, бола
инжиқлик қилмаган ва касал бўлмаган
пайтда бериш керак.

11.

6 ойдан 9 ойгача бўлган болага
қўшимча овқат бериш
Болани овқатлантиришда қуйидаги жиҳатлар мухим:
1. даврийлиги 2. миқдори 3. қуюқлиги 4. хилма-хиллиги
5. фаол овқатланиш ва 6. гигиенага риоя қилиш.
1. ДАВРИЙЛИГИ: 6-8 ойликда, кунига 2 марта қўшимча овқат бериш.
2. МИҚДОРИ:
ҳар гал 2-3 ош қошиқ (бўлак) таом бериб, 7-10 кун
ичида ярим пиёлага етказиш тавсия этилади.
3. ҚУЮҚЛИГИ:
таом етарли даражада қуюқ бўлиши лозим, шунда
уни болага едириш қулай бўлади. Бола 8 ойга келиб,
қўл билан олиб ейиш мумкин бўлган таомларни
истеъмол қилиши мумкин.

12.

6 ойдан 9 ойгача бўлган болага
қўшимча овқат бериш
4. ХИЛМА ХИЛЛИК:
асосий озуқа маҳсулотлари, жумладан бўтқа (гуруч, ёки гречкадан
тайёрланган), гўшт ёки картошка пюресидан бошлаш.
8 ойдан бошлаб таомларни хилма хил
қилишга интилиш керак.
Масалан:
• ҳайвон маҳсулотлари (гўштли таом ва
тухум);
• асосий истеъмол маҳсулотлари
(бошоқлилар, илдизмевалар) ва донлар;
• А витаминига бой турли мева ва

13.

6 ойдан 9 ойгача бўлган болага
қўшимча овқат бериш
5. ФАОЛ / ЎЗЛАШТИРИЛАДИГАН ОВҚАТЛАНИШ:
• Она сутидан фарқланувчи таомга ўрганиши учун вақт талаб
қилинади.
• Сабрли бўлиш ва болани овқатланишга фаол рағбатлантириш, “ўйин”
сифатида овқатлантириш лозим.
• Болани овқат ейишга зўрламаслик.
• Болани боқиш учун алоҳида идишдан
фойдаланиш орқали овқатни тўлиқ
еганлигига ишонч ҳосил қилинади.

14.

9 ойдан 12 ойгача бўлган болага
қўшимча овқат бериш
Болани овқатлантиришда қуйидаги жиҳатлар мухим:
1.
2.
3.
4.
5.
6.
даврийлиги
миқдори
қуюқлиги
хилма-хиллиги
фаол овқатланиш
гигиенага риоя қилиш.
Боланинг талабига кўра кундузи ҳам, кечаси ҳам
эмизишни давом этиш муҳим. Бу боланинг
соғлиги ва қувватини сақлайди, чунки она сути
бола овқатланишининг муҳим компоненти бўлиб
қолаверади.

15.

9 ойдан 12 ойгача бўлган болага
қўшимча овқат бериш
ДАВРИЙЛИГИ:
болага кунига 3- 4 марта асосий ва 2 марта тамадди
(енгил егулик) берилади.
МИҚДОРИ:
9-11 ойликда бир марта бериладиган миқдор
пиёланинг ярмигача (250 мл. ҳажмли пиёла: онага
пиёладаги овқатнинг ҳажмини кўрсатиш) берилади.
Бола берилган овқатни тўлиқ еганлигига ишонч
ҳосил
қилиш
учун
алоҳида
идишдан
фойдаланилади.
ҚУЮҚЛИГИ:
болага оила учун таёрланган, қўлда ейиш мумкин
бўлган таомни майда тўғраб берилади.
ХИЛМА ХИЛЛИК: ҳар гал овқатланишда таомни хилма-хил қилишга
харакат қилиш керак.

16.

12 ойдан 24 ойгача бўлган болага
қўшимча овқат бериш
Болани овқатлантиришда қуйидаги жиҳатлар мухим:
1.
2.
3.
4.
5.
6.
даврийлиги
миқдори
қуюқлиги
хилма-хиллиги
фаол овқатланиш
гигиенага риоя қилиш.
Боланинг талабига кўра кундузи ҳам, кечаси ҳам
эмизиш давом эттирилади. Она сути 12 ойдан 24
ойгача бўлган боланинг энергетик эҳтиёжларини
учдан бир қисмини таъминлайди.

17.

12 ойдан 24 ойгача бўлган болага
қўшимча овқат бериш
ДАВРИЙЛИГИ:
болага кунига 5 маҳал (3 та асосий ва 2 та тамадди)
овқат берилади.
МИҚДОРИ:
150 мл. дан 300 мл. гача оширилади.
Бола берилган овқатни тўлиқ еганлигига ишонч
ҳосил қилиш учун алоҳида идишдан фойдаланиш
керак.
ҚУЮҚЛИГИ:
болага оила учун таёрланган, қўлда ейиш мумкин
бўлган таомни майда тўғраб берилади.
ХИЛМА ХИЛЛИК: ҳар гал овқатланишда таомни хилма-хил қилишга
харакат қилиш керак.

18.

2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларни
озиқлантириш бўйича тавсиялар
Умумий оилавий дастурхондан кунига 3 марта асосий овқат (300-350
гр), бундан ташқари, кунига 2 маротаба овқатланиш оралиғида
тамадди бериш керак.
• Агар бола янги овқатдан бош тортса,
бир неча маротаба уни «таътиб кўришни»
таклиф қилиш лозим ва бу овқат мазали
эканлигини кўрсатиш керак.
• Овқатланишга мажбурламаслик керак.
Боланинг ёши, вазни, бўйи ва фаоллигига
асосланиб, мос келадиган миқдорда овқат
бериш ва овқат миқдорини боланинг ёшига
қараб кўпайтириб бориш тавсия этилади.

19.

ЭСЛАТМА
• Овқатлар тартибли, турли хилда, камида 3 турдаги маҳсулотлар
(бошоқли ва донли, ҳайвон маҳсулотлари ва мева сабзавотлар)
бериш керак.
• Ҳайвон маҳсулотларидан тайёрланган таомлар катта аҳамиятга
эга. Маҳсулотларни яхшилаб пишириш ва майдалаб тўғраш керак.
• Бошоқли ва донли маҳсулотлар: гречка, гуруч, сули, ёрма ва
бошқалардан фойдаланиш керак.
• Болага кунига икки марта овқатланишлар оралиғида қўшимча
тамадди: мева бўлаклари ва пиширилган сабзавотлар, шунингдек
нон ёки нон маҳсулотлари енгил озуқа сифатида таклиф қилиш
мумкин.
• Йодланган туздан фойдаланиш керак.
• Болага ширин ичимликлар, ширин печенье ва чой бермаслик
керак!

20.

ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
СОГЛИҚНИ
САҚЛАШ
ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН
ПЕДИАТРИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ
ТИББИЁТ МАРКАЗИ
ҚЎШИМЧА ОВҚАТЛАНТИРИШ
UNICEF - БИРЛАШГАН
МИЛЛАТЛАР
ТАШКИЛОТИНИНГ БОЛАЛАР
ЖАМҒАРМАСИ
English     Русский Правила