1.34M

7 Жамиятнинг фалсафий таҳлили. (3)

1.

Жамиятнинг фалсафий таҳлили.
Тарих фалсафаси. Фалсафий антропология.
Aксиология – қадриятлар фалсафаси. Фаолият
фалсафаси . Ижтимоий прогнозлаштириш
муаммоси

2.

Режа;
1 Жамият тушунчаси ва у ҳақдаги асосий парадигмалар.
2 Жамиятнинг тузилиши. Фуқаролик жамияти..
3.Антропогенез муаммоси. Инсон, шахс,
индивид тушунчалари
4.Фалсафа тарихида қадриятлар масаласи.
5.Фаолият тушунчаси. Моддий ва маънавий
фаолият.
6.Инсоннинг шаклланиши ва тараққиётида
фаолиятнинг ўрни.
7.Ижтимоий прогнозлаштириш муаммоси.

3.

• .«Жамият» тушунчаси арабча сўз билан аталган бўлиб, унинг
луғавий маънолари ўзбек тилида: «умумийлик», «бирлик»,
«мажмуа», «жамланган» деганидир. Бу тушунча кишиларнинг
умумий ижтимоий фаолиятлари ва муносабатларининг
бирлиги, уларнинг муайян мақсад асосида уюшган усули ва
шаклини ифодалайди. Бу тушунчанинг кундалик онгдаги ва
илмий, фалсафий адабиётларда қўлланиладиган тор ва кенг
маънолари мавжуд. «Жамият» тушунчаси тор маънода маълум
кишиларнинг бирор мақсад ёки фаолият асосида уюшган
бирлигини ёки инсоният ҳаёти ва тараққиётининг муайян аниқ
босқичини ифодалайди. Масалан: «Ўзбекистон хотин-қизлар
жамияти», «феодализм жамияти» каби. «Жамият» тушунчаси
кенг маънода фалсафий жиҳатдан инсонларнинг ижтимоий
фаолият жараёнида ўзаро ижтимоий муносабатлар орқали
уюшган ижтимоий бирлигини, унинг ўзига хос уюшиш усули ва
мавжудлик шаклини ифодалайди. Бу тушунча илмий ва
фалсафий адабиётларда «кишилик жамияти» ёки «жамият»
шаклида қўлланилади. У энг умумий ва мавҳум тушунчалардан
биридир

4.

5.

• Фалсафада «инсон» тушунчаси энг умумий тушунча
бўлиб, у ўзида ҳамма инсонларга хос ҳам табиийбиологик, ҳам руҳий-маънавий ва ҳам ижтимоий
жиҳатларни бирликда умумлашган ҳолда
мужассамлаштирган инсоний борлиқни ифодалайди. Бу
жиҳатдан «инсон» тушунчаси «индивид», «одам» ва
«шахс» тушунчаларига нисбатан мазмун жиҳатдан бой,
ҳажм жиҳатдан кенг бўлган умумий тушунчадир.
«Индивид» тушунчаси биологик мавжудот бўлган
алоҳида бир тур, яъни «хомосапинус» (ақлли одам)нинг
бир вакили - якка одам маъносини ифодалайди.
Индивид учун якка одамлик белгиси муҳим бўлиб,
табиий-биологик, руҳий-маънавий ва ижтимоий
жиҳатлар номуҳим белгилардир.

6.

• «Одам» тушунчаси эса кўпроқ инсоннинг биологик турга мансублик
жиҳатларини ифодалаб, унинг табиий-биологик хусусиятларини ўз
ичига олади. Бу тушунча шу билан бирга, инсонга хос насл-насабни
ҳам ифодалайди. «Одам» тушунчасининг бу жиҳатларининг муҳим
белгиларини ташкил қилади.
• «Шахс» тушунчаси эса ана шу индивид, яъни одам боласининг
жамиятда ижтимоий муҳит таъсири, таълими ва тарбияси натижасида
улғайиб, камол топиб, ижтимоий зотга, жамият аъзосига айланган
якка кишини ифодалайди. Индивид- (лотинча: individum- сўзидан
олинган бўлиб, ўзбекча: бўлинмас» дегани) якка одам, якка бир
кишини ифодаловчи тушунча.
• Эслатма: Шарқ халқларида, хусусан, Марказий Осиё
мутафаккирларида «инсон» тушунчаси ўрнида доим «одам»
тушунчаси қўлланилган. Инсон боласи туғилгандан кейин камол топиб
одамга айланади. Масалан, ота-оналар фарзандларига «Қачон одам
бўласан?» дейишади. Ҳазрат А.Навоийда ҳам «одам» тушунчаси шу
маънода ишлатилган.

7.

JAMIYAT
SHAXS
English     Русский Правила