Бизни ўқитган ва тарбия берган ўқитувчиларимиз
Турсуной опа Ёқубжонова
Ҳаким ака Мусаев
Абдуллаев Шахоб ака
Шаҳобиддинов Ҳилолиддин ака
Насритдинова Муҳаббат опа
Умаров Тойир ака
Мирахмедова Хуршида опа
Серафима Ивановна Серых
Мирхожиев Рўзивой ака
Маҳкамов Садриддин ака
Юнусов Нишонбой ака
Мухсимов Содиқ ака
Хўжаев Шамсиддин ака
748.22K

Устозлар

1. Бизни ўқитган ва тарбия берган ўқитувчиларимиз

БИЗНИ ЎҚИТГАН ВА
ТАРБИЯ БЕРГАН
ЎҚИТУВЧИЛАРИМИЗ
1966 – 1976 йиллар

2. Турсуной опа Ёқубжонова

ТУРСУНОЙ ОПА
ЁҚУБЖОНОВА
Бизнинг шу кунга қадар эришган ҳар бир
маррамизда, ҳар бир ютуғимизда Сизнинг
ажралмас
ва
ўзига
хос
улушингиз,
меҳнатларинингизнинг самараси бор.
Хатто
жеркканингизда ҳам меҳрингиз тафти сезилиб
турган. Сизни доимо ҳурмат ва меҳр билан тилга
олганмиз ва олиб қоламиз.

3. Ҳаким ака Мусаев

ҲАКИМ АКА
МУСАЕВ
Сиз нафақат чуқур илмга эга тарихчи, балки
моҳир ташкилотчи ва тажрибали педагог сифатида
дилимиздан жой олгансиз. Сизнинг “Олтин
тарсакларингиз” ва “Оёқ бости” каби сохта
урушларингиз бирортаси беиз қолмаган, ўзининг
кучли ва ижобий самарасини берган.

4. Абдуллаев Шахоб ака

АБДУЛЛАЕВ
ШАХОБ АКА
Сизнинг нафақат машаққатли педагогик фаолият
мобайнида қордай оқарган сочларингиз, балки
меҳрли койиб урушишингиз, ва охирида оталарча
меҳр билан хазил қилиб қўйишларингиз ҳеч
қачон ёдимиздан чиқмайди

5. Шаҳобиддинов Ҳилолиддин ака

ШАҲОБИДДИНОВ
ҲИЛОЛИДДИН АКА
Сиз нафақат сўз устаси, балки чуқур ва теран илм эгаси,
кўп асрлик миллий маънавият ва қадриятларнинг
тарғибчиси, юксак маданият соҳиби, маҳалла дарғаси
ҳамда кўплаб оилаларнинг асос этилишига сабабчи, шу
билан бир қаторда меҳрибон синф мураббийи сифатида
кўз олдимизда намоён бўласиз.

6. Насритдинова Муҳаббат опа

НАСРИТДИНОВА
МУҲАББАТ ОПА
Сиз ҳаммамизга, ҳамма синф ўқувчиларига
меҳрибон устоз ва тарбиячи, ёшларга ўрнак
кўрсатувчи раҳбар сифатида тан олингансиз.

7. Умаров Тойир ака

УМАРОВ
ТОЙИР АКА
Сиздаги илмнинг теранлигига ҳеч бир шубҳа
бўлмаган. Сиз нафақат моҳир педагог, балки
ғайратли ташкилотчи ва ўқувчи ёшларнинг
дардкаши эдингиз. Сизнинг “Ўғил болача”
гапларингиз ҳар биримизга ижобий таъсирини
ўтказган.

8. Мирахмедова Хуршида опа

МИРАХМЕДОВА
ХУРШИДА ОПА
Сиз бизнинг қизларимизни меҳнатга, меҳнатни
қадрлашга, уй-рўзғорда аёлларга асқотувчи турли
ҳунарларга ўргатгансиз. Мактаб қизларини келгусида
гўзал ва саранжом-саришталик уй бекаси бўлиб
шаклланишида Сизнинг ҳиссангиз, сабоқларингиз ва оқ
фотиҳангиз алоҳида бўлиб қолади.

9. Серафима Ивановна Серых

СЕРАФИМА
ИВАНОВНА СЕРЫХ
Мы всегда помним Ваши учения и старания для
того, чтобы мы свободно владели русским
языком, особенно ваши замечания, что не зная
русского языка достичь высоких вершин
практически невозможно

10. Мирхожиев Рўзивой ака

МИРХОЖИЕВ
РЎЗИВОЙ АКА
Сиз нафақат Ватан ҳимоячиси, балки
моҳир педагог ва тажрибали устоз эдингиз.
Сиз метин характерингиз туфайли 10-А
синфи йиллар мобайнида тилларда достон
бўлиб қолган

11. Маҳкамов Садриддин ака

МАҲКАМОВ
САДРИДДИН АКА
Сизнинг такрорланмас педагогик маҳоратингиз,
айниқса дарсларни жонли, драматик ёндошиб
ташкил этишларингиз тилларда достон бўлиб
қолган.
Сизнинг
дарс
жараёнидаги
“рақс”ларингиз ўқув материалларини онгимизга
михлаб қўйган.

12. Юнусов Нишонбой ака

ЮНУСОВ
НИШОНБОЙ АКА
Сиздаги сталинча метин характер, тиниқ
интонация ва қатъий нигоҳ ҳар қандай ўқувчини
қўлига китоб олишга ундаган ва синфда сизнинг
фанингиздан билимсиз ўқувчи бўлмаган.

13. Мухсимов Содиқ ака

МУХСИМОВ
СОДИҚ АКА
Бизнинг қалбимизда Сиз юзида фариштаси
бор, очиқ кўнгил, шу билан бир қаторда ўз
касбининг устаси, ҳар қандай ўқувчига
билимларни етказа оладиган ўқитувчи
сифатида жой олгансиз.

14. Хўжаев Шамсиддин ака

ХЎЖАЕВ
ШАМСИДДИН АКА
Сиз ўз “Ахмаджон”ингиз билан фанингизни
шунчалик маҳорат ва сидқидилдан ўқитар
эдингизки, дарсларингизни ўзлаштирган ҳар бир
инсон ўзини деярли врач ҳисоблар эди.

15.

Барча бугун ёдга олган ва
ололмаган
ўқитувчиларимизнинг
охиратлари обод, ўзлари
жаннатий бўлсинлар...
English     Русский Правила